Ўзбекистон йўлларида

Ўзбекистон йўлларида
(2013йил ушбу апрел ойида, Ўзбекистон қамоқхонасида шаҳид бўлган Хизб ут-Таҳрир аъзоси Омонов Хамидуллонинг турмуш ўртоғини охирги учрашувга борган ҳикояси)
Биз эрталаб соат 7:00да Қирғизистондан Ўзбекистонга ўтадиган “Дўстлик” ўтказиш пунктига етиб бордик, у ерда №80 навбатни олдик, у навбат хам ўтадиган одамники бўлиш керак экан, одамлар орасида Қирғизистон солдати билан гаплашадиган “ўртамчилар” туради, кимки уларга 200сом қирғиз пули берса катта равотдан навбатсиз киргизиб юборар экан, биз хам шундай килиб ўтдик. Ўртада компьютерда текширадиган хонага келганда, Қирғизистон солдати сумкаларимизни кўриб, мени ичкарига чакириб қўли билан пул бер деб талаб килди, унга хам 150 сом бердим. Кейин паспортларимизни текшириб, ўғлимга караб: “Сен 18 ёшга кирмагансан, дадангдан доверенность керак” деб тақаб туриб олди, ва мени бир чеккага чакириб 1000сом қирғиз пули сўради, яна у деб, бу деб 700сом олди. У ердан “Аллохга шкур” деб Ўзбекистон чегарасига келсак, у ерда 200тача одам навбатда туришган экан, бизни навбат келиб паспорт текширув хонасига кирдик, у ерда на каттани хурмат, ва на кичикни иззат килиш бор, одамлар хор-зор, очиқ хавода роса қийналдик. Ўзбекистон ўтказиш пункт ҳизматчилари совукни совук демай, итариб, жеркиб одамларни хохлашса киргизади, хохлашмаса киргизмайди. Эплаб Қашқадарёдаги УЯ 64/51 зонасига етиб бордик. Бир сутка юриб кечки соат 3:00 да етиб келдик, зона навбатчисига паспортни бериб қайдномадан ўтдик, чунки бу зонага биринчи маротаба боришимиз эди . Эримнинг камалганига 14 йил бўлган бўлса, 9та зона ва 5та турмахоналарга кўчирилиб келяпти. Хозирги биз борган зона Ўзбекистон ичида «Красный зона» деб аталар экан.
Сахар коронғи, совук, шабада, эрталаб тонг отгуча туриб турайлик деб мехмонхона қидирдик. Мехмонхонага борсак, «бу ҳарбийларни мехмонхонаси» деб киргизишмади. Махалла ховлиларидан хам топа олмадик, кейин тонг ёришгунча кўчада, сумкаларимиз устида ўтириб чиқдик. Совукдан котиб-котиб колдик ! 5 соат ўтирибмиз. Ўша куни тонг оттириб, учрашув учун ариза ёздим. Киришимиз ёки кирмаслигимизни билмаймиз. Чунки авваллари хам кўп маротаба «Эрингиз изоляторда, ёки бурда» деб кайтариб юборишган кунлари хам кўп бўлган. Аллохдан умид килиб, кутдик. Ўша куни зонанинг ичида кандайдир бир иш бўлибди шекилли, «комиссия бор, кетганда кирасизлар» деб, кечгача куттиришди. Шомдан кейин бизга: «эртага эрталаб кирасизлар»деб айтишди,сўнгра ўша ердан бир ховли ижарага топиб, ўша ерда колдик. Кечки соат 22.00 ларда квартирамизга участка нозири паспорт сўраб кириб келди, аммо бизнинг паспортимиз зона учрашув бўлинмасидаги нозирда колганини айтганимиздан сўнг, участка нозири бизни узоқ сўрок-савол қилди «қаердан келдинглар? Қиргизистон вазиятлари, Узбекистон билан бўлган алоқалар, эримни кайси модда билан ўтирганлиги хакидаги сўров-саволлар, сўнг чиқиб кетди.
Эрталаб яна зона олдига келдик, бизни зонага янги келган деб, биздан хайиқишиб, хар бир кадамимизни текшириб туришди. Мен уларга биз 14 йилдан бери катнайвериб Ўзбекистон конунларини яхши билишимизни, нечта чегаралардан ўтиб келишимизни айтдим. Ва нихоят учрашиш учун, зонани бошлиғи аризамизга рухсат берди, ва биз бир-бир киришни бошладик. Бизни жуда ёмон суратда текширишди. Олиб келган махсулотларни хаммасини йиртиб, баклашкадаги нарсаларни ёриб, хатто олма меваларини ҳам кесиб ташлашди аблаҳлар! Текшираётиб, олиб келган нарсаларимизни биздан берухсат хохлаганича ейишади, бизга ёмон муомалада бўлишади, баъзида масхаралаб хам кўйишади. Ва нихоят биз хам кирдик, дадамизни кўрамиз деб хурсанд бўлиб, дастурхон безатиб кутиб ўтирдик. Хаммани кутганлари чикди, лекин бизники чикмади. 6 соат деганда бақир-чақир билан чикди. Унгача мен, дадамиз нимага ҳаяллаганини сўрасам, “ичкарида бир муаммо чиқиб колди”, деб айтишди. Қарасам дадамиз хаммасини тирқиратиб сўкиб, чиқиб келаётган экан. Кейин: “уларга нега бақирдингиз, сўкдингиз?” десам, у “ха, ичкарида кеча келганингларни эшитган эдим, туркум бошлиғи кириб: “Омонов, учрашувга тортиласан деб айтди, ишониб ўтирсам, ўша куни хам, эртаси хам тортишмади. Кейин яна учрашувга чикишимни айтишди, яна кутиб турсам, 3-4 маротаба шунаканги масхара килишди, кейин яна: ”тортилмайсан!” деб айтишди.Сўнг нафсониятимга тегадиган гаплар қилиб, учрашувга олиб чиқишди” деди.
У ушбу зонага 5-ноябрь куни келган экан, келгандан кейин солдатлар икки тарафда катор туриб, дубинкалар билан кутиб олишибди. Уларга аввалдан «кайтган» ёки «кайтмаганлиги» хакида маълумот етиб борар экан. Шундай зулмларнинг бирида, эримни «туриб намоз ўқидинг» деб, 3та солдат бош томонида қўлларини ушлаб, яна 3таси оёғларини ушлаб, ётқизиб, урмокчи булганларида, эрим, туркум бошлиғи ва ундан каттароғига караб: “сени шошмай тур! Худо хохласа вақтлар келади, шунда ушбу қилмишларингга шахсан ўзимга жавоб берасан! Лаънати!” деб сўкибди, эримнинг шижоатини кўрган халиги бошлиқларидан биттаси: “шуни бир уриб ўлдириб юборайми?” дебди, унинг ёнидаги шериклари: “тўхта! буни штабга олиб бориб гаплашамиз” деб олиб кетишибди. Эрим “энди штабга борсам, Ё ШАХИДЛИК, Ё ҒОЗИЙЛИК” деб ўйлабди. Аллохдан хайрли бўлишини сўраб кетибди. У ерга олиб боришгач, бошлиқ ёнига кириб “яхшилик билан гаплашайлик, сигарет чекинг” деб , сигарет тутказибти, эрим “сигарет чекмайман!” деб бакирибди. Яна бошлиқ “бўлмаса мана бу сувни ичинг” деб минералка олиб кирибди. Бу яна рад қилиб бакирибди. Бунинг ҳайбатидан анча хайиқишади. Кейин халиги бошлиқ ялинишга тушибди, “илтимос Омонов тик туриб намоз ўқимагин, буни кўриб сени оркангдан бошкалар хам ўқишади” дебди. Эрим уни муросасозлигига кўнмабди, кейин роса калтакланибди . Эрим ”агар булар билан муроса килсанг, эртага ”ўтириб ўқи” деса, уни эртасига “умуман ўқима”, деб айтишади. Булар билан муросасозлик килиб булмайди” деб айтди.
Хозир у ерда йигитлар жисмонан жуда заиф бўлиб қолишган. Уларнинг кўпчилиги 15йил ўтирган. Ундан ҳам кўп ўтирган йигитлар бор.
Бу муассасадаги ифлос ҳодимларининг хар-хил услублари бор. Хозир маҳбус биродарларнинг бир-бирига овқат хам бердирмай қўйишган. Кимнинг уйидан нарса келса, хамма нарсани ўзи ейишга мажбур, агар бирортасига берганини кўриб колса, ўша захоти изоляторга қамалади! Дадамизга йигитлар “Хамидулло ака хар доим сиз шундай туринг! Сизни оркангиздан биз хам сабот билан туришга харакат килайлик” деб айтишар экан. Агар биронта биродарни бирор жойи оғриса, Сангород ёки докторга мурожат килишдан қўрқишар, чунки зона докторлари тепанинг буйруғи билан у ерда атайинлаб хам касал юқтириб қўйишади экан. Бир биродарни оёғини уриб синдириб қўйишганида, Сангородга борса, иккинчи оёғини доктор ўзи уриб, “қайтмаганлардан экансан” деб, синдириб жўнатибди. Тошкентлик Шахидилло акани хам тик туриб намоз ўқигани учун, зонага ишлаб берувчи маҳбус-“лоҳмач”лар уриб ўлдиришибди. Зулмлар хали хам тўхтамаган, хар куни янги-янги услублар ўйлаб топишади. Эрим уларни биронта айтганини килмайди. “Мен сенларни айтганингни килмайман, мен жазоимни ўтаябман, сенларга ҳизмат килгани келмаганман” дейди.
Учрашувдан кайтаётиб, зонанинг маҳсус бўлимига учрасам, у ердагилар “эрингизни Қирғизистонга запрос бердик, чикариб юбориш учун”, деб айтишди. Бу ростми ёки ёлғонми билмайман. Бу лаънатиларга ишониб хам бўлмайди. Бу бир сиёсат бўлиши ҳам мумкин. Албатта ёрдам Аллохдандир! Аллох уларни иймони ва саботи билан ўзи ғолиб қилсин!
Синглингиз Умму Абдуллоҳ



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ