| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

  • ЕВРОПА САММИТИ: НАТО ПОЙДЕВОРИДАГИ ДАРЗЛАР

  • ТРАМПНИНГ ХИТОЙ САФАРИ — КАТТА ШОВ-ШУВ ОРТИДАГИ МИТТИ НАТИЖАЛАР

  • АСИРЛАР ВА АҚСО: ДАРД БИТТА, ДАВО ҲАМ БИТТА

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Жазоир билан Марокаш ўртасидаги муносабатларнинг таранглашиш сабаблари

Жазоир билан Марокаш ўртасидаги муносабатларнинг таранглашиш сабаблари

By htadmin
30.11.2021
873
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Жазоир билан Марокаш ўртасидаги муносабатларнинг таранглашиш сабаблари

(Биринчи қисм)

Устоз Муножий Муҳаммад қаламига мансуб

Аввало шуни билиб олишимиз лозимки, мустамлакачилар томонидан вазифа юкланган давлатлар ўзларининг ташқи сиёсатларини ўша фаол мустамлакачи давлатларнинг сиёсий ва стратегик қарашлари асосида олиб боради. Чунки мустамлакачи давлат фаол бўлгани, мустамлака қилинган давлат эса фаол давлатга бўйсунгани боис, мустамлакачилик вазифаси шуни талаб қилади. Шунга биноан, асосан ташқи сиёсатда, исломий юртлардаги бу паразит режимлар фаол мустамлакачилар чизиб, белгилаб берган доирадан қилча ҳам ташқарига чиқишмайди. У ердаги малай ҳукмдорлар мустамлакачининг сиёсати учун бир воситадан бошқа нарса эмаслар.

Мустамлакачининг интрига ва фитналари баъзан кўринса, баъзан яширин бўлади. Лекин исломий юртларнинг мағрибдан то машриққа қадар кофир Ғарб томонидан мустамлака қилингани, мустамлакачиларнинг итлари Ислом юртларини ҳар томондан талаётгани, бунинг бадалини мусулмонлар ўз фарзандларининг қони ва бойликлари билан ҳатто энг қимматли тўлов билан, яъни Ислом билан тўлашаётгани очиқ кўриниб турган ҳақиқатдир. Жазоир билан Марокаш ўртасидаги муносабатларнинг таранглашишига ҳам мустамлакачилик интригалари, сиёсатлари ва режалари сабаб бўлган, бундан бошқа нарса эмас.

Ҳозирги келишмовчилик 2020 йил 10 декабрда Марокашнинг Саҳрои Кабир устидан суверенитети АҚШ президенти Трамп маъмурияти томонидан тан олинганидан сўнг келиб чиқди. Натижада Марокаш яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштириб, унинг Pegasus жосуслик программасига рози бўлди. Бунинг ортидан БМТнинг Марокашдаги доимий вакилининг Жазоирдаги қабилалар минтақаси аҳолисини ўз тақдирларини ўзлари белгилаш учун референдум ўтказишга чақириши муносабатлар кризиси оловига мой сепгандек бўлди. Кейин Жазоир ташқи ишлар вазири Рамтан Ламамра 2021 йил августда Марокаш билан дипломатик алоқалар узилганини эълон қилди. Бундан бир ой ўтиб, Жазоирдаги ҳаво ҳудуди Марокашдан келувчи учоқлар учун ёпилди. Кейин президент Абдулмажид Тиббун Испания етказиб бераётган газ қувурларидан фойдаланиш бўйича имзоланган шартнома муддатини узайтирмаслик ва 2011 йилда фойдалана бошланган Medgaz offshor газ қувуридан фойдаланиш билан кифояланиш тўғрисида қарор чиқарди. Кейин Жазоир президентлик департаментининг 2021 йил 3 ноябр чоршанба кунги сўнгги баёноти чиқиб, унда жазоирлик уч нафар юк ташувчи ҳайдовчиларнинг Марокашда Нуакшот-Варақла шаҳарлари ўртасида ҳаракатланаётган пайта содир бўлган портлашда ҳалок бўлгани маълум қилинди. Шундай қилиб, муносабатларни таранглаштириш, кескинликни кучайтириш ва муносабатлар кризисини сохталаштириш шу тарзда давом этди.

Булар мустамлакачилар интригасининг зоҳирий томони. Буни қўғирчоқ раҳбарлар мустамлакачилик сиёсатининг асл воқеидан чалғитиш учун нопок услублар орқали ижро этишмоқда. Аммо билиш шарт бўлган яширин томони шундан иборатки, балонинг илдизи ва шоҳлари мустамлакачилик сиёсатидир. Маҳаллий сиёсат эса, уларни ижро этишнинг услубларидан бошқа нарса эмас. Шунинг учун бу сиёсатни тушуниш учун аввало унинг эгасини танимоқ лозим. Қолаверса, бу битта мустамлакачининг сиёсий манёврими ёки мустамлакачилар курашими, шуни билиш лозим.

Киши Марокаш билан Жазоирдаги режимларнинг Британияга тобе, содиқ ва малай эканини билса, бу ерда мустамлакачилик кураши йўқлигига амин бўлади. Иккала режимнинг ташқи сиёсати Британиянинг сиёсий манёврларидан бўлиб, бу давлат уларнинг ташқи сиёсатларини ўзининг ягона сиёсий мустамлакачилик мақсадларини амалга ошириш йўлида жуда мураккаб ва чигал яширин услублар билан бошқариб келмоқда. Демак, вазифалантирилган режимларнинг ташқи сиёсатига битта мустамлакачиликнинг қарама-қарши сиёсатлари, деган эътиборда қараш мумкин эмас, тўғри ҳам бўлмайди. Аксинча, бу битта мустамлакачилик сиёсатининг бир текис терилган бир-бирига мутаносиб уйғун сиёсатдир. Бир қарашда зоҳирдан бу сиёсатлар қарама-қарши тартибсиз кўринади. Бироқ, масаланинг сиёсий кўламига чуқурроқ назар ташлаб, унинг мустамлакачилик билан боғлиқ жиҳати обдан ўрганилса, хиралик кетади ва вазифалантирилган мустамлака режимларининг сиёсати ортидаги ягона мақсад ойдинлашади. Шунга биноан, ҳақиқатни билиш учун вазиятларни тушуниш, воқеа-ҳодисалар оқимини кузатиш ва уларнинг илдизини мустамлакачилик билан боғлаш лозим. Ҳақиқат эса, Жазоир билан Марокаш ўртасидаги муносабатлар кризиси ва таранглиги қасддан қилинган сохта кризис эканидир.

Бутун исломий юртлардаги бундай кризислар умумий мустамлакачилик режаси асосида бошқарилади. Шу режага мувофиқ Халифалик давлати харобалари устида мустамлакачи ўрнатган паразит режимлар ўртасида миллий низолар, ватанпарварлик асосидаги тарафкашликни қўзғаш учун чегара кризислари ва малай режимларнинг ўзаро курашлари келтириб чиқарилади. Бундан мақсад, бўлинишни кучайтириш ва уни бартараф этилиши керак бўлган патологик (ғайритабиий) ҳолат сифатида эмас, реал воқелик сифатида мустаҳкамлашдир. Бундан ташқари, малай режимларнинг сиёсий фаолиятсизлигини, жамият ишларини идора этишга яроқсизлигини ва ўнлаб йиллик банкротлик келтириб чиқарган вайронагарчиликни яширишда, шунингдек, ҳақиқий ташқи душмандан, яъни мустамлакачи кофир Ғарбдан эътиборни буришда шу кризислардан ва сохта хорижий агрессиядан фойдаланилади.

Мустамлакачиликнинг Марокаш билан Жазоир ўртасидаги кризисни келтириб чиқарган хос режасига келсак, у ҳам – худди кризис Саҳрои Кабир масаласида ўзининг орқа плани ва асосларига эга бўлганидек – ўз услуб ва йўналишига эга. Бу сунъий кризис Америка келтириб чиқарган Саҳрои Кабир муаммоси пайдо бўлганидан кўп ўтмай пайдо бўлди. Дарҳақиқат, Марокашдаги режим 1971-1972 йиллардаги амалга ошмай қолган муваффақиятсиз икки инқилобдан кейин ўзининг бўйсунмайдиган саркаш ҳарбийларидан қутулиш ва уларни Саҳро қумларига кўмиб, бошқарув аппаратига уларни мутлақо яқинлаштирмасликда Саҳрои Кабир муаммосидан фойдаланган бўлса-да, бу муаммо айнан Америка томонидан келтириб чиқарилган эди. Ушбу икки инқилоб муваффақиятсизликка учрагач, Америка Британиянинг Марокаш ва Жазоирдаги нуфузини чиқаришга эришолмади. Чунки Британиянинг нуфузи Ҳасан иккинчи ва Бумадин ҳукмронлиги пайтида бу икки мамлакатда мустаҳкам томир отганди. Шунинг боис, АҚШ учун бу икки мамлакатга кириш эшиклари ёпилди. Ва ниҳоят, ўтган асрнинг етмишинчи йилларида Полисарио ҳаракати орқали Саҳрои Кабир мустақиллиги масаласини кўтаришига муваффақ бўлди. Айни мақсадда бу ҳаракатни қўллаб-қувватлади, кўтарди ва халқаро йиғинларда Саҳрои Кабир халқининг вакили сифатида унинг мавжудлигини қонунийлаштирди. Шундан сўнг, Америка Полисарио орқали тўғридан-тўғри амалда аралаша бошлади ҳамда БМТ ва Хавфсизлик Кенгаши томонидан Саҳрои Кабир билан боғлиқ қарорлар чиқариш, минтақага бу икки ташкилотнинг вакилларини жўнатиш орқали ўз таъсирини ўтказишга киришди.

Американинг бу каби ҳаракатларига қарши туриш учун Британия бир қанча режалар тузиб, уни амалга оширишни Марокаш билан Жазоирга топширди. Марокашга Полисарио ҳаракати қўлини кесиб ташлаш учун бевосита ҳарбий ва сиёсий кураш олиб бориш юкланган бўлса, Жазоир режимига айни ҳаракатни жиловлаш, заифлаштириш ва оёқ-қўлларини фалажлаш вазифаси юкланди.

Ушбу жиловлаш ва заифлаштириш мақсади учун зарур воситалардан бири Марокаш билан Жазоир ўртасида қасддан душманона кайфият яратиб, «муносабатларнинг бузилиши», деган кризисни пайдо қилишдан иборат эди. Ҳақиқатда ҳам шундай бўлди. 1976 йилда Жазоир билан Марокаш ўртасида ҳарбий тўқнашувлар келиб чиқди ва ўша йилнинг март ойида икки мамлакат ўртасидаги алоқалар узилди ва бу Жазоирнинг Полисарио ҳаракатини қўллаб-қувватлаши ортидан келиб чиқди. Шундай қилиб, Жазоир режими ўзига чизиб берилган сиёсатни, яъни Полисарио ҳаракатини жиловлаш ва заифлаштириш, назорат остига олиш ва ўз мақсадига ўйнатиш сиёсатини бажара бошлади. Бунинг учун Полисариога мамлакатдан бошпана берилди, муайян ер унга объект қилиб берилди, макр ва ғаразли ният билан унинг етакчиларига қароргоҳ сифатида Жазоирнинг Башор вилоятида Тиндуф лагери очилди. Яъни бу қароргоҳ Саҳрои Кабирдан эмас, Жазоир режимига яқин жойдан ва унинг назорати остида очилди. Чунки агар Саҳрои Кабирдан берилганда эди, мустақил бўлишлари ва кенгроқ ҳаракат ва манёврлар қилишга қодир бўлишар эди. Бироқ, Тиндуфда бўлишлари уларнинг ҳаракатини Жазоирнинг ичига чеклаб қўйди, бундан ташқари, қуролланиш ва бошқа таъминотда тўла-тўкис Жазоирга қарам қилиб қўйди ва ўз навбатида, жиловлаш сиёсатини кучайтирди. Шундай қилиб, ушбу кризис заифлаштириш ва жиловлаш сиёсатини бошқариш учун бир услуб сифатида хизмат қилди ва шундай бўлиб қолмоқда.

Кейин, 1994 йил икки мамлакат ўртасида, айниқса, Марокаш шарқида чегаралар ёпилди. Бироқ у пайтда Саҳрои Кабир масаласи кўтарилмаганди. Балки Жазоир аҳли Ислом асосида ҳаракатга келиб, режим норозилик босимлари остида ларзага келганди. Ана шунда мустамлакачилар зудлик билан чегараларни ёпиб, битта Уммат фарзандларининг бир-бирлари билан бўлган алоқаларига болта уришди. Чунки Жазоир аҳлининг ҳаракати Марокашгача ўтиб, у ерда ҳам кенгайиб, кучли ҳаракатга айланишидан қўрқишди. Бундай ҳолатда мустамлакачилик чегараларидан ошиб ўтиб, миллий давлатчилик ва унинг мустамлакачилик функциясини бузиши ҳамда мустамлакачилар ҳукмронлиги остидаги халқ ҳаракатидан бутун Уммат ҳаракатига айланиши мумкин эди.

Роя газетасининг 2021 йил 17 ноябр чоршанба кунги 365-сонидан

TagsЖазоирМарокашмуносабатлар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ливияда бир-бирига қарши жанг қилаётган томонлар

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ғарб ва унинг малайлари Фаластин масаласини оддий халқ масаласи қилиб кўрсатишга уринишмасин, у Уммат масаласидир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими раиси муҳандис Усмон Баххош билан Роя газетаси ҳақида суҳбат

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 26.05.2026

    Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • 26.05.2026

    Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • 26.05.2026

    Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • 26.05.2026

    Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • 26.05.2026

    Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/