| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Эрон нефтидан Хитой банкларигача: Америка нимани кўзламоқда?

  • Сармоя ниқобидаги мустамлакачилик: Ўзбекистон иқтисодиёти кимнинг қўлига ўтмоқда?

  • ЖСТга кириш: арзон товар ортида нима бор?

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Америка, Хитой ва йўқ бўлишини кутаётган сохта ҳазоралар

  • Ироқ ҳукуматининг ваъдалари — қуруқ сароб!

  • Ҳизб ут-Таҳрир Ислом Уммати бошидан кечираётган дарднинг илдизи ва балонинг асл сабабини англади

  • Исломдаги давлат фуқаровий ҳам, ҳарбий ҳам эмас, балки пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликдир

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Одамлар нима дейдими ёки шариат нима дейди?

Одамлар нима дейдими ёки шариат нима дейди?

By htadmin
18.08.2026
0
Share:

Одамлар нима дейдими ёки шариат нима дейди?

1-қисм

Мўминнинг ҳаётида ҳақиқатнинг мезони одамларнинг розилиги эмас, балки Аллоҳнинг ҳукмидир

Қарийб ўн уч аср давомида мусулмонлар ҳаётларида бирор масала пайдо бўлса, унинг жавобини Қуръон ва Суннатдан изладилар. Бу шунчаки диний туйғу эмасди. Бу Ислом Давлатидаги жамиятнинг табиий фикрлаш услуби эди. Қози ҳукм чиқараётганда ҳам, Халифа қарор қабул қилаётганда ҳам, савдогар шартнома тузаётганда ҳам, ота фарзандини тарбиялаётганда ҳам, битта савол устун турар эди: «Аллоҳ бу ҳақда нима ҳукм қилди?» Ана шу савол, ана шу ёндашув Исломий нуқтаи назарнинг пойдевори ҳисобланар эди.

Ислом инсонни одамларнинг хоҳишига эмас, Роббисининг ҳукмига бўйсундириш учун келди. Шунинг учун ҳам мусулмонлар тарихида шариат шахсий ибодатлар доирасигагина чекланиб қолмади. У давлатни бошқарди, бозорни тартибга солди, қозилик маҳкамаларида ҳукм чиқарди, оилавий муносабатларни белгилади, мусулмоннинг шахсий ҳаётидан тортиб халқаро муносабатларигача ягона мезон бўлиб хизмат қилди. Ҳаётнинг барча соҳаларида битта ҳақиқат устувор эди: инсон ҳақиқатни ўзи белгиламайди, балки Аллоҳ нозил қилган ҳидоятдан олади.

Бироқ тарих ҳеч қачон бир ҳолатда турмайди. XVIII-XIX асрларга келиб Ғарб давлатлари нафақат ҳарбий жиҳатдан кучайди, балки мусулмон юртларига сиёсий ва сақофий жиҳатдан ҳам ҳужумлар қила бошлади. Улар яхши билишардики, агар мусулмоннинг қўлидаги қуролини тортиб олсангиз, у яна қурол ясаши мумкин. Аммо унинг ақлидаги мезонни ўзгартирсангиз, у ҳатто ўз қадриятларидан ҳам воз кечиши мумкин.

Шунинг учун мустамлакачиликнинг энг хавфли қуроли тўп ёки милтиқ эмас эди. Энг хавфли қурол таълим тизими, оммавий ахборот воситалари, маданий таъсир ва фикрни ўзгартириш сиёсати бўлди. Авлодлар шундай тарбияландики, улар аста-секин ҳар бир масалани шариат билан эмас, бошқа бегона мезонлар билан баҳолай бошладилар.

1924 йилда Усмоний Халифалиги тугатилиши билан мусулмонлар катта сиёсий йўқотишга учрадилар. Бунинг натижасида ундан ҳам оғирроқ йўқотиш фикрий соҳада юз берди. Бир вақтлар бутун умматни бирлаштирган «Аллоҳнинг ҳукми» деган умумий мезон ўрнига миллатчилик, ватанпарварлик, секуляризм, либерализм ва турли инсоний назариялар кириб кела бошлади. Энди мусулмоннинг фикрини шакллантиришда Қуръондан кўра газета, Суннатдан кўра телевидение, уламолардан кўра ясама машҳур шахслар кўпроқ таъсир қиладиган бўлиб қолди.

Энг ачинарлиси шундаки, бу ўзгариш кўпинча сезилмайди. Инсон ўзининг фикрлаш мезони алмашганини дарҳол пайқамайди. У намоз ўқийди, рўза тутади, Қуръон тиловат қилади, аммо ҳаётидаги муҳим қарорларни қабул қилаётганда биринчи бўлиб: «Одамлар бу ҳақда нима дейди?», деган саволни беради. Ана шу ерда катта бурилиш бошланади.

Бугун бирор инсонга рибонинг ҳаромлиги ҳақида айтсангиз, баъзан у: «Лекин ҳозир бутун банк тизими шундай-ку», деб жавоб қайтаради. Эътибор беринг, бу жавоб шаръий далилга қарши далил эмас. Бу мавжуд воқеликни ҳақиқат мезонига айлантиришдир. Гўёки бир нарсанинг кенг тарқалгани унинг тўғри эканини ҳам англатади. Ҳолбуки, мусулмон учун ҳақиқатни одамларнинг амали эмас, Аллоҳнинг ҳукми белгилайди.

Худди шу ҳолатни ахлоқ масаласида ҳам кўрамиз. Илгари ҳаё, иффат ва оила қадриятлари ҳақида гап кетса, мезон – шариат эди. Бугун эса кўпинча, «замон ўзгарди», «ҳамма шундай яшаяпти», деган гаплар эшитилади. Бу иборалар аслида бир фикрни англатади: кўпчиликнинг амали ҳақиқат ўлчовига айланиб қоляпти.

Ҳолбуки, Ислом инсонни аксинча тарбиялайди. Агар бутун жамият бир хато ишни қилаётган бўлса ҳам, мусулмон уни шариат билан баҳолайди. Агар бутун дунё бир фикрни олқишласа ҳам, Аллоҳ уни рад этган бўлса, мусулмон уни қабул қилмайди. Чунки ҳақиқат кўпчилик билан белгиланмайди. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

وَإِن تُطِعْ أَكْثَرَ مَن فِي الْأَرْضِ يُضِلُّوكَ عَن سَبِيلِ اللَّهِ

«Агар ер юзидаги одамларнинг кўпчилигига эргашсанг, улар сени Аллоҳнинг йўлидан оздирадилар». (Анъом:116)

Бу оят мусулмоннинг фикрлаш мезонини битта жумлада белгилаб беради. Кўпчилик ҳақиқатнинг мезони эмас. Ҳақиқатни Роббимиз белгилайди.

Тарихга назар ташласак, барча пайғамбарлар айнан шу ҳақиқат учун курашганини кўрамиз. Нуҳ алайҳиссаломга эргашганлар озчилик эди. Иброҳим алайҳиссалом бутун халққа қарши якка қолдилар. Мусо алайҳиссалом Фиръавннинг саройига ҳақиқат билан кирдилар. Муҳаммад ﷺ даъватни бошлаганларида ҳам Макканинг аксарияти у зотга қарши эди. Агар ҳақиқат кўпчилик билан ўлчанганида, пайғамбарларнинг барчаси ноҳақ бўлиб чиққан бўларди. Лекин Аллоҳ ҳақиқатни инсонлар сонига эмас, ваҳийга боғлади.

Бугун биз ҳам худди шу савол қаршисида турибмиз. Бирор қарор қабул қилаётганимизда биринчи навбатда кимга қулоқ тутяпмиз? Ижтимоий тармоқлардаги фикрларга, машҳур инсонларнинг қарашларигами ёки Аллоҳнинг Китоби ва Расули ﷺнинг суннатигами?

Бу савол фақат уламолар ёки талабалар учун эмас. У ҳар бир мусулмон учун ҳаётий аҳамиятга эга. Чунки инсоннинг бутун ҳаёти унинг фикрлаш мезонига қараб шаклланади. Мезон тўғри бўлса, қарор ҳам тўғри бўлади. Қарор тўғри бўлса, амал ҳам тўғри бўлади. Амал тўғри бўлса, инсоннинг ҳаёти ҳам тўғри бўлади.

Шунинг учун ҳақиқий ўзгариш ташқи кўринишни ўзгартиришдан эмас, инсоннинг фикрлаш мезонини тўғрилашдан бошланади. Мусулмон ҳар куни ўзидан битта саволни сўраши керак: «Мен бу қарорни қабул қилаётганимда ҳақиқатни одамларнинг фикри билан ўлчаяпманми ёки Аллоҳнинг шариати биланми?»

Агар бу саволга холис жавоб топилса, инсоннинг йўли ҳам ўзгаради. Чунки умматнинг ҳақиқий уйғониши ҳам айнан шу нуқтадан — фикрлаш мезони тўғриланган жойдан бошланади.

Шунинг учун ҳам фикрий мустамлакачилик ҳарбий мустамлакачиликдан хавфлироқдир. Қурол билан босиб олинган юрт бир кун келиб озод бўлиши мумкин. Аммо ақли ва қалби босиб олинган инсон ўзини озод деб ўйлаган ҳолда бошқаларнинг фикри билан яшайди. Унинг тили ўз она тили бўлиши мумкин, исми мусулмонча бўлиши мумкин, ҳатто ибодат ҳам қилиши мумкин. Аммо ҳаётга баҳо беришдаги асосий мезони Аллоҳнинг ҳукми эмас, балки инсонлар ўйлаб топган қарашлар бўлиб қолади.

Буни бугунги ҳаётимизда жуда кўп учратамиз. Масалан, бирор шаръий ҳукм ҳақида гап кетса, баъзи инсонлар: «Бу қонунга тўғри келадими?», деб сўрайди. Аслида эса мусулмон учун биринчи савол: «Бу Аллоҳнинг ҳукмими?» бўлиши керак. Агар у Аллоҳнинг ҳукми бўлса, ундан кейин бошқа ҳар қандай қонун шу ҳукм билан ўлчанади. Лекин мезон алмашиб кетганда, инсон шариатни бошқа тузумлар асосида баҳолай бошлайди.

Яна бир мисол. Илгари мусулмонлар фарзанд тарбиялаётганда унинг қандай касб эгаси бўлишидан олдин қандай инсон бўлиши ҳақида кўпроқ қайғурар эдилар. Илм билан бирга тақво, одоб, ҳалоллик ва масъулият ҳам тарбиянинг ажралмас қисми эди. Бугун эса кўп ҳолларда асосий савол: «Қанча маош олади?», «Қайси давлатга чиқиб кетади?», «Қандай яшайди?» деган масалалар бўлиб қолди. Албатта, ризқ топиш ёки касб эгаллаш ёмон эмас. Аммо инсоннинг қиймати фақат моддий (дунёвий) муваффақият билан ўлчана бошласа, бу ҳам мезон ўзгарганининг белгисидир.

Давоми бор…

Салоҳиддин

18.08.2026й

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Оппортунистларнинг ўз тахтларини мустаҳкамлаш воситаси Аллоҳнинг аҳкомларига журъат қилишдир

  • МАҚОЛАЛАР

    Ислом душманлари ва уларнинг малайларига очиқ мурожаат

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Малайзия Ҳиндистон олий комиссарияти олдида намойиш қилди

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Эрон нефтидан Хитой банкларигача: Америка нимани кўзламоқда?

    Эрон нефтидан Хитой банкларигача: Америка нимани кўзламоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Reuters хабарига кўра, АҚШ Молия вазири Скотт Бессент Хитой бош вазири ўринбосари Хэ Лифэн билан учрашувда Эроннинг Хитой билан ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Сармоя ниқобидаги мустамлакачилик: Ўзбекистон иқтисодиёти кимнинг қўлига ўтмоқда?

    Сармоя ниқобидаги мустамлакачилик: Ўзбекистон иқтисодиёти кимнинг қўлига ўтмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 2026 йил 25 сентябрда Франция тараққиёт агентлиги (AFD) билан навбатдаги ҳамкорлик йўналишлари ...
  • МАҚОЛАЛАР

    ЖСТга кириш: арзон товар ортида нима бор?

    ЖСТга кириш: арзон товар ортида нима бор? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ «Ўзбекистонда Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш жараёнида ўртача бож ставкалари 15,3 фоиздан 7,5 фоизга туширилди. Саккиз мингдан ортиқ товар турига ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Беш ёшли гўдакни зўрланиши: Ҳодисага сиёсий назар

    Беш ёшли гўдакни зўрланиши: Ҳодисага сиёсий назар بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ота-она тонгда фарзандини боғчага олиб боради. Боласининг қўлини тарбиячига тутқазар экан, уни хавфсиз ва омонат жойда қолдираётганига ишонади. Наманганда ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Чўкаётган глобал тартибот ва геосиёсий тўфон арафасидаги дунё

    Чўкаётган глобал тартибот ва геосиёсий тўфон арафасидаги дунё: Маҳаллий саҳна кўринишларидан буюк уйғониш сари  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Бугун халқаро майдонда содир бўлаётган шиддатли талатўплар, инқирозлар ва урушлар шунчаки тасодифий ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: