Яҳудий вужудининг Туркия зиёрати, ундан кўзланган мақсад ва унинг хавф-хатарлари!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Яҳудий вужудининг Туркия зиёрати, ундан кўзланган мақсад ва унинг хавф-хатарлари!
Устоз Асъад Мансур қаламига мансуб
Туркия президенти Эрдоган 2022 йил 9 мартда Анқарада яҳудий вужуди президенти Ицхақ Герцогни муҳтарам меҳмон каби тантанали равишда кутиб олди. Шу даражада мулозамат кўрсатдики, Герцогнинг ўзи ҳам ҳайрон бўлиб, бундай самимий қабулдан миннатдорлигини билдирди. Унинг учун Анқарадаги президентлик саройида зиёфат берилди. Гўё Эрдоган бу билан яҳудий вужуди сиёсатларига нисбатан баъзи танқидлари сабабли гуноҳларига каффорат қилмоқчидек! Унинг хатти-ҳаракатларидан энг азиз исломий ерлардан бирининг босқинчиси билан мустаҳкам алоқа қилаётгани кўриниб турибди. Учрашув ортидан Эрдоган «Туркия-«Исроил» муносабатларини яхшилаш минтақа тинчлиги ва барқарорлигини таъминлаш учун муҳим эканини ҳамда «Исроил» президентининг ушбу тарихий зиёрати икки давлат ўртасидаги алоқаларда жиддий бурилиш ясаши»ини даъво қилди. Эрдоган «Мен Герцогга энергетика, иқтисод ва мудофаа соҳаларида ҳамкорлик қилиш учун икки томонда ҳам қобилият ва билим мавжудлигини айтдим», деди. Шунингдек, у «Фаластинда икки давлат ечими муҳим» эканини таъкидлар экан, «Туркия билан «Исроил» ўртасидаги савдо айирбошлаш ҳажми ўтган йили 36 фоиз ортиш билан 8.5 миллиард долларга етгани»ни маълум қилди. Бундан олдин Эрдоган «Tуркия-«Исроил» алоқалари газ масаласидан бошлаб, кўплаб мавзуларга қадар босқичма-босқич давом этажагини» таъкидлаб, «демак, биз шундай қадамлар ташладик», деган эди. Яқинда оммавий ахборот воситаларида «Туркия билан «Исроил» ўртасидаги разведка ҳамкорлиги мустаҳкамланаётгани» хабар қилинди.
Нима сабабдан Эрдоган бундай қиляпти?! Яҳудий вужуди Фаластин аҳлини ўлдиришни, қамоққа олишни, ерларини мусодара қилишни, уй-жойларини бузишни ва муборак Ақсо масжидини оёқ-ости қилиб, Ғазо секторини қамал қилиб, унга ҳужумлар қилишни тўхтатадими?! Хўш, босқинчиларнинг шунча қилмишлари қаршисида Эрдоган бирор нарса қилдими?! Эрдоган айрим хижолатомуз танқидлар билдирди, холос ва буларни ҳам яҳудийларни айбдан қутқариб, содда мусулмонларни лақиллатиш мақсадида қилди! Бирон одам Фаластин босқинчилари билан сиёсат, разведка ва савдо каби соҳаларда алоқаларни мустаҳкамлаётган бўлса-ю, унинг бир қарич тупроғини қутқариши мумкинми, ақлга сиғадими бу?! Бундай кимсадан фақатгина бошқа хоинлар каби Американинг «икки давлат ечими» лойиҳаси тарафига ўтиш кутилади. Ҳолбуки, бу яҳудийларнинг муборак Фаластин заминидан 80 фоизини босиб олишига рози бўлиш лойиҳасидир. Бу лойиҳа яҳудийлар томонидан уй-жой қуриш ишларини кенгайтириш учун мўлжаллангани маълум. Биз 2010 йил «Мовий Мармара» кемаси бортида яҳудийлар қўли билан 10 нафар турк ўлдирилганини унутганимиз йўқ… Аммо Эрдоган шундай жирканч вужуд билан алоқаларни узмади, аксинча, савдо соҳасида янада мустаҳкамлади. Мусулмонларнинг қонини қизғаниб жон берган ўн киши учун қасос олиш у ёқда турсин, ҳатто уларни шаҳидлар, деб ҳам атамади!
Шубҳасиз, Эрдоган ўз курсисини сақлаб қолиш учун, шунингдек, Туркиянинг айрим сиёсий ва иқтисодий манфаатларини амалга ошириш йўлида Американинг мустамлакачилик манфаатларини рўёбга чиқаришга ҳаракат қиляпти. Ҳозирда унинг халқчиллиги тушиб кетган, иқтисодиёти емирилмоқда, кўпчилик инсонлар оғир ҳаёт кечирмоқдалар. Унинг яҳудий вужуди билан алоқаларини мустаҳкамлаётганлиги сабаби шу нуқтаи назардандир.
Эрдоган томонидан яҳудий вужуди билан алоқалар мустаҳкамланишининг баҳоси олдиндан тўланган бўлиб, айни дамда у Америка манфаатини амалга оширяпти. Маълумки, Америка яҳудийлар газини Греция ва Кипр орқали Европага етказишга қаратилган «Шарқий Ўрта ер денгизи» лойиҳасини қўллаб-қувватлашни тўхтатганини эълон қилди. 2022 йил 10 январда яҳудий вужуди билан Греция «АҚШнинг айни лойиҳани қўллаб-қувватламайдиган бўлгани»ни маълум қилди, Эрдоган эса буни «лойиҳадан бир четда турган Туркиянинг ғалабаси», деб атади. Бироқ, диққат билан кузатган киши шуни англаб етадики, Америка бу ерда яҳудий вужудини Европа билан бирга ҳаракат қилмаслигини истаяпти. Чунки Европа Шарқий Ўрта Ер денгизига ҳукмронлик қилмоқчи. Шунинг учун Америка айни лойиҳани ўзининг сиёсати доирасидан чиқмайдиган иттифоқчиси Туркия билан боғламоқчи. Буни амалга ошириш учун у Эрдоганга яҳудий вужуди билан яқин муносабатда бўлишни ва уни лойиҳа ижросига жалб қилишни буюрди, шу орқали у Шарқий Ўрта Ер денгизида Европанинг эмас Туркиянинг ҳукмронлигини таъминлаб олмоқчи.
Греция ҳарбий журналининг 2022 йил 10 январ кунги сонида нашр қилинган хабарда бундай дейилади: «Афинанинг энергетига марказига айланиш ва «Исроил» билан тарихий иттифоқчи бўлиш ҳамда Туркияни четлатиб, бошқа мақсадларни рўёбга чиқариш учун ўзининг геосиёсий нуфузини оширишга қаратилган лойиҳаси батамом барбод бўлди. Худди шу нарса Греция континентал шельфининг ташқи чегараларини белгиловчи Маньятис қонунига ҳам тегишли бўлиб, ҳар иккала мақсад ҳам барбод бўлди. Tуркия Мовий Ватан деб ҳам аталувчи ушбу Маньятис қонунини бузди ва Турк-Ливия келишуви орқали Греция позициясидан устунлигини мустаҳкамлади. Энди Вашингтоннинг позицияси унга имконият бермоқда… Греция бош вазири Мицотакис Туркия билан диалог ўтказишни истамаяпти, АҚШ билан ҳам музокара қилгани йўқ… Ўтган йили юз берган Ўрта Ер денгизидаги бурғулаш инқирози сабабли Туркияга санкция жорий қилинаётган экан, Америка Германия орқали айни санкция татбиқини олдини олишга ҳаракат қилди».
Эрдоганнинг Америка сиёсати доирасида ҳаракат қилиши ва унинг исломий минтақадаги йирик мустамлакачилик лойиҳасини ижро этиши маъноси мана шу. Яҳудий вужудини мустаҳкамлаш ҳам шулар жумласидан. Чунки минтақани қаттиқ назорат остида тутиб, Умматнинг уйғонишга, мустамлака сиртмоғидан қутулишга ва Исломни қайта ҳокимиятга олиб келишга ҳаракат қилишини олдини олишга уринаётган Америка учун яҳудий вужудини мустаҳкамлаш тақдирий лойиҳа ҳисобланади. Шунинг учун Эрдоган фаолияти ҳатто Европага қадар кенгайди, масалан, сўнгги пайтларда Украина масаласида бўлгани каби. Эрдоган бу фаолиятни ўз ҳокимияти ва иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш ва минтақавий ўрнини мустаҳкамлаш бўйича бевосита манфаатларини рўёбга чиқариш эвазига бажармоқда. Маълумки, Эрдоган булардан кўпроқ ишларни амалга ошириш имконига эга. Чунки агар турк республикасини бузиб, Халифалик барпо қилса, албатта мусулмонларни ўз атрофига йиғишга ва юртларини бирлаштиришга, буюк давлатни етакчиси бўлишга муваффақ бўлади. Бироқ Эрдоган ерга-матога берилиб, шайтонга эргашди ва залолатга ботганлардан бўлди. Аллоҳ берадиган шарафдан юз ўгирди, чунки Аллоҳ Муҳаммад Фотиҳ ва Салим Ёвузга берган шарафни унга ҳам берар эди. Аллоҳнинг ушбу шарафини олса эди, яҳудийларга қарши худди халифа Абдулҳамид II тутган позицияни тутган бўлур эди. Дарҳақиқат, ўшанда яҳудийлар ва улар ортидаги Британия Абдулҳамидга Фаластинда яҳудийларга ватан қилишга рухсат бериши эвазига Усмоний давлатнинг қарзларини тўлаш ва иқтисодиётини кучайтиришни таклиф этишади, Абдулҳамид буни қатъан рад этади.
Бугунги кунда мусулмонлар бошига тушган балолардан бири ўзларини мўътадил дегувчи мусулмонлар балосидир. Эрдоган мана шу мўътадилларнинг бошидир. Улар мустамлакачи давлатларга хизмат қилиб, ўзларини Ислом ва мусулмонларга хизмат қилаётганлари билан содда одамларни алдашяпти. Аслида эса, улар илмонийлик ва демократия каби куфр фикрларини қабул қилишган ва уларни худди кофирлар сингари оқизмай-томизмай татбиқ қилишмоқда! Бас, бундай мўътадил мусулмонларнинг хавф-хатари Исломга тўғридан-тўғри курашаётган илмонийларнинг хавф-хатаридан кам эмас.
Шу тариқа Эрдоган ўзининг алдов ва ёлғончилик санъатини пухта ўзлаштирган ақлли Макиавелли эканини исботлади. Шунинг учун у яҳудий вужудига қарши ёки Фаластинни озод этмоқчи бўлгандек, жарангдор гаплар билан мурожаат қилиб, туйғуларни қўзғаш йўлини тутган! Аслида амалда эса, яҳудий вужудини қўллаб-қувватлаб келяпти, шу орқали Америка лойиҳасини татбиқ қиляпти. Натижада оддий халқ унинг хоинликларини оқлаяпти. Зеро, Эрдоганнинг хиёнатлари Амирликлардаги Зоидлар оиласининг, Баҳрайн қиролининг, Миср Сисийининг, Иордания Абдуллоҳининг, Марокаш қиролининг, Суданнинг Бурҳон ва Дақлуининг ва бошқа мусулмон юртларидаги арабу ажам барча ҳукмдорларнинг хиёнатларидан кам эмас.
Аллоҳнинг мўминларга раҳмати албатта яқин. Аллоҳ улар орасидан шундай холис онгли жамоани неъмат қилиб бердики, улар Жамол Абдунносир сиёсатлари каби Эрдоган сиёсатларига ҳам қарши турибдилар. Зотан, Абдунносирнинг юлдузи Эрдоганнинг юлдузидан кўпроқ порлаган эди. Аммо оқибатда Абдуносир битди ва унут бўлиб кетди. Эрдоганнинг ҳам, Умматга қарши бошқа тил бириктирувчиларнинг ҳам тақдири шундай тугайди, зулмлари якун топади… Кейин эса, Аллоҳнинг изни ила, ушбу жамоа етакчилигида Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик барпо бўлади.
Роя газетасининг 2022 йил 16 март чоршанба кунги 382-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб