Масжидлар ёқиб юборилмоқда, мусулмонлар ўлдирилмоқда, қўшинларимиз эса томоша қилиб турибди!

Матбуот баёноти
Масжидлар ёқиб юборилмоқда, мусулмонлар ўлдирилмоқда, қўшинларимиз эса томоша қилиб турибди!
Эй мусулмонлар, қачонгача?!
Яҳудий вужуди бош вазири Нетаньяху Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида ўз армиясининг қўлларини бўш қўйиб бериб, улардан у ердаги амалиётни кенгайтиришни талаб қилди. Бунинг ортидан боқиманда вужуднинг такрор «миллий хавфсизлик вазири» Итамар Бен-Гвир бир нафар яҳудий кўчманчиси ҳалок бўлиб, уч нафари яраланганидан сўнг у ерда ҳарбий чораларни янада кучайтиришга чақирди. У ҳужум ижрочилари чиққан қишлоқ ва шаҳарчаларга «Ғазо секторидаги Байт-Ҳанун қандай муносабат кўрган бўлса, худди шундай муносабат қилиниши керак», деди.
Якшанба куни яҳудий армияси ўз амалиётларини давом эттирар экан, босқинчи яҳудий кўчманчилар ҳам Фаластин аҳолисига қарши ҳужумларини тўхтатишмади. Улар иккита масжид, уйлар ва машиналарни ёқиб юборишди, ўч олишга чақирувчи шиорлар ёзиб, деворларга: «Қасд олиш» ва «Масжидлар бизни қўрқитмайди», деб ёзиб кетишди.
Яҳудий вужуди раҳбарларининг ўз аскарлари ва яҳудий кўчманчиларидан бир нечтаси ўлдирилгани ҳамда яраланганига билдираётган муносабатлари уларнинг Ислом уммати ва унинг қўшинларини нақадар писанд қилмасликларини, ҳатто бирор марталик ўткинчи муносабатдан ҳам қўрқмайдиган даражада беписанд бўлиб қолганликларини кўрсатади. Уларнинг яҳудий кўчманчи тўдалари ва аскарлари Фаластинда – Ғазо ва Ғарбий соҳилда мусулмонларни ўлдириш билан тонг оттириб, кун ботирмоқдалар. Уларнинг қолган уйлари ва ерларидан аҳолини қувиб чиқариб, оилаларини бадарға қилмоқдалар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Исро масканларини ҳар фурсатда ва ҳар дақиқада булғамоқдалар. Мана энди, улар қасддан масжидларни нишонга олиб, нафрат, адоват ва таҳқир билан ёқиб юбормоқдалар.
Шу тариқа, Фаластинда яҳудий вужуди унинг аҳолиси ва муқаддасотларига қарши жинояти содир этилмаган бир кун ҳам қолмаяпти. Яҳудларнинг бу ваҳшийлиги ва ҳайвоний феъли камера объективлари ва сунъий йўлдош телеканаллари экрани орқали Ислом уммати ва казармаларида қамалиб ётган қўшинларнинг кўз ўнгида, қулоғи остида намоён бўлмоқда!
Эй Ислом уммати, қўшинлардаги офицер ва қўмондон фарзандларингиз Фаластинда, унинг аҳли ва муқаддасотлари бошига тушаётган кулфатларга гўё уларга дахли йўқдек, томошабин бўлиб ўтириши қачонгача давом этади?!
Фаластин аҳлининг мусулмонлар қўшинлари зиммасидаги ҳаққи шуки, улар Аллоҳнинг нидосига лаббай деб жавоб берсинлар, уларга ёрдам бериш, уларни озод қилиш ва муборак ерни яҳудийлардан тозалаш учун пиёда ва отлиқ ҳолда сафарбар этилиб, қўзғолишлари лозим. Шу орқали ҳам ўзлари, ҳам улар дунё ва охиратда саодатга эришадилар. Аллоҳ таоло шундай дейди:
﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ مَا لَكُمْ إِذَا قِيلَ لَكُمُ انفِرُواْ فِي سَبِيلِ اللّهِ اثَّاقَلْتُمْ إِلَى الأَرْضِ أَرَضِيتُم بِالْحَيَاةِ الدُّنْيَا مِنَ الآخِرَةِ فَمَا مَتَاعُ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا فِي الآخِرَةِ إِلَّا قَلِيلٌ﴾
«Эй мўминлар, сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ёпишиб олдингиз?! Охират (неъматлари)дан юз ўгириб, ҳаёти дунё (лаззатлари)га рози бўлурмисиз?! Охират олдида бу дунё матоси жуда оз нарса-ку?!». [Тавба:38].
Ҳизб ут-Таҳрир Марказий Медиа бўлими



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ