Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат
Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
“Исроил” президенти Ицхок Герцог Остонага ташрифи давомида Марказий Осиё раввинлари билан учрашувда Қирғизистонга нисбатан жиддий айбловлар ва хавотирларни илгари сурди. “Jewish News Syndicate” нашрининг хабарига кўра, Герцог Эрон Қирғизистондан санкцияларни четлаб ўтиш ва “контрабанда йўли” сифатида фойдаланиши мумкинлигини таъкидлаган. Унинг фикрича, Эрон мудофаа вазири ўринбосари Ал-Резонинг ШҲТ йиғилиши доирасида Бишкекка келиши тасодиф эмас ва бу “яҳудий режими тўсишга ҳаракат қилаётган материалларни” қўлга киритишга қаратилган бўлиши мумкин. Шунингдек, учрашувда минтақада, хусусан, Қирғизистонда Ислом таъсирининг кучайиб бораётгани, Ош шаҳридаги антисемитик кайфиятлар ва яҳудий жамоаларининг хавотирлари муҳокама қилинган. Қирғизистон бош раввини Райхман мамлакатда Исломнинг кучайиши ва бу жараёнларнинг ташқи молиялаштирилиши мумкинлигидан хавотир билдирган.
Яҳудий режими президентининг ушбу баёнотлари шунчаки сиёсий тахмин эмас, балки уларнинг Ислом ва мусулмонларга нисбатан тарихий нафратининг навбатдаги намойишидир. Бу ерда Ицхок Герцог ўзининг асл башарасини очиб, нафақат Яқин Шарқда, балки дунёнинг қайси бурчагида бўлмасин, Исломнинг ҳар қандай кўринишда кучайишига мутлақо тоқат қила олмаслигини кўрсатмоқда. Аллоҳ таоло бундай тоифалар ҳақида шундай марҳамат қилади:
﴿لَتَجِدَنَّ أَشَدَّ النَّاسِ عَدَاوَةً لِّلَّذِينَ آمَنُوا الْيَهُودَ وَالَّذِينَ أَشْرَكُوا﴾
– “Одамлар ичида мўминларга энг қаттиқ адоват қилувчилар яҳудийлар ва мушриклар эканини кўрасан…”. (Моида:82)
Ушбу оят яҳудийларнинг мусулмонларга бўлган душманлиги шунчаки сиёсий эмас, балки эътиқодий эканини кўрсатади. Унинг Қирғизистонни “контрабанда йўли” сифатида айблаши аслида минтақа давлатларининг ташқи сиёсатига нисбатан қилинаётган босимдир. Бу баёнотлар яҳудий режимининг Марказий Осиё устидан ўз назорати ва жосуслик тармоғини ўрнатишга бўлган интилишини англатади. Герцогнинг “бу масалани Қуддусда ҳам кўтараман” дейиши эса, минтақа давлатларининг хавфсизлик ва иқтисодий алоқаларини Ғарб ва яҳудий манфаатларига бўйсундириш учун халқаро босим ўтказиш билан таҳдид қилишдир.
Бу жирканч режимнинг баёнотлари ортида турган энг муҳим ҳақиқат шундаки, яҳудий вужуди Американинг ушбу минтақадаги кўзи, қулоғи ва оёқ-қўлларидир. Ицхок Герцогнинг оғзидан чиқаётган ҳар бир сўз, Исломнинг кучайишидан ва “ташқи молиялаштиришдан” қўрқиши эса аслида Оқ уйнинг хавотирларидандир. Бу дегани, яҳудий режими Ислом ва мусулмонларга нисбатан эътиқодий жиҳатдан қандай жирканч фитналарни амалга оширса, бунинг ортида, албатта, АҚШнинг манфаати ва бевосита буйруғи тургани муқаррардир. Улар Марказий Осиёни ўзларининг геосиёсий манфаатлари йўлида “қуролсизлантирилган” ва “исломсизлаштирилган” ҳудуд сифатида кўришни истайдилар. Зеро, Аллоҳ таоло огоҳлантирганидек:
وَلَن تَرْضَىٰ عَنكَ الْيَهُودُ وَلَا النَّصَارَىٰ حَتَّىٰ تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمْ
– “Яҳудий ва насронийлар то уларнинг динига эргашмагунингизча сиздан асло рози бўлмайдилар…”. (Бақара:120)
“Исроил” расмийларининг ўзлари ҳам аввалроқ Ғарб оламининг “қора ишларини” бажараётганларини, яъни мусулмонларни қатлиом қилиш орқали Ғарбнинг душманларини йўқ қилаётганларини тан олишган эди. Бугунги кунда Ғазода амалга оширилаётган ваҳшийликларнинг мантиқий давоми сифатида, улар энди Марказий Осиё халқларининг ўз динига қайтишини “хавф” деб баҳоламоқдалар.
Пайғамбаримиз ﷺ яҳудийларнинг хиёнаткор табиати ва уларнинг мусулмонларга нисбатан фитналари ҳақида кўп бор огоҳлантирганлар. У зот ﷺ яҳудийлар билан тузилган келишувларнинг улар томонидан бузилишига шахсан гувоҳ бўлганлар. Мадинадаги Бану Қайнуқо, Бану Назир ва Бану Қурайза қабилаларининг хиёнати бунга яққол тарихий мисолдир. Қирғизистон бош раввинининг Ислом таъсири кучайишидан хавотирга тушиши айнан шу хиёнаткор табиатнинг намойиши бўлиб, яҳудийларнинг Ислом умматига бўлган асл қарашини очиб беради. Ош шаҳридаги бир ёзувни ёки халқнинг Ғазодаги қирғинларга бўлган табиий реакциясини “антисемитизм” деб аташ бу – мусулмонларни айбдор қилиш ва уларнинг ҳақли нафратини жиноят сифатида кўрсатиш учун ишлатилаётган сиёсий қуролдир. Аслида, яҳудий режими мусулмонларнинг бирлашишидан ва ўз эътиқодига содиқ қолишидан даҳшатга тушмоқда. Улар учун Ислом – уларнинг босқинчилик ва зулмга асосланган тизимига тўсқинлик қилувчи ягона кучдир.
Шунингдек, минтақада Ислом таъсирининг ортишидан хавотирланиш яҳудийларнинг минг йиллардан бери давом этиб келаётган адоватининг мевасидир. Улар яхши билишадики, мусулмонлар ўз динларига тўлиқ қайтсалар, уларнинг босқинчилик ва зулм устига қурилган тузумлари парчаланиб кетади. Шу сабабли, улар “антисемитизм” ва “ташқи молиялаштириш” каби атамаларни ишлатиб, Исломий уйғонишни жиноят сифатида талқин қилишга уринадилар. Ош шаҳридаги меҳмонхонада пайдо бўлган ёзув аслида халқнинг Ғазода бўлаётган зулмга бўлган табиий нафратининг кичик бир ифодаси холос. Аммо яҳудий режими буни бутун бошли давлатга босим ўтказиш учун баҳона қилмоқда. Яҳудий вужуди президентининг Қирғизистон ҳақидаги “контрабанда” айблови ортида Марказий Осиёнинг транзит имкониятларини назорат қилиш ва Эрон билан алоқаларни узиш мақсади ётибди. Бу эса минтақа иқтисодиётига зарба беришни англатади.
Ушбу вазиятда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари яҳудий вужуди билан ҳамкорлик қилишнинг оқибатларини чуқур ўйлаб кўришлари керак. Бугунги кунда “Исроил” билан яқинлашиш мусулмон умматининг нафратига дучор бўлиш ва Ғазодаги қирғинларга шерик бўлиш демакдир. Халқимиз эса ҳар доим Фаластин мазлумлари томонида бўлиб келган ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Золимнинг “иззати” ва “инвестицияси” ҳеч қачон бизга яхшилик олиб келмайди, балки фақат хорликка етаклайди. Мусулмон халқимиз шуни англаб етиши керакки, яҳудий президентининг бу гаплари нафақат Қирғизистонга, балки бутун Ислом оламига қарши қаратилгандир. Улар бизнинг минтақани фақат ўзларининг манфаатларига хизмат қиладиган, Исломдан узоқлашган ва Ғарбга қарам ҳудуд бўлиб қолишини хоҳлайди. Ицхок Герцогнинг “тасодиф йўқ” деган сўзларини биз уларга қарши ишлатишимиз керак: ҳақиқатан ҳам тасодиф йўқ, яҳудийлар қаерда пайдо бўлса, ўша ерда фитна, зулм ва Исломга адоват пайдо бўлади.
Ислом уммати учун бундай вазиятда ягона ечим – кофирлар ва босқинчиларнинг фитналарига учмасдан, ўз дини ва бирдамлигини маҳкам тутишдир. Биз уларнинг “тинчлик”, “технология” ёки “хавфсизлик” ҳақидаги сафсаталарига ишонмаслигимиз, балки уларнинг асл мақсади Ислом нурини ўчириш эканини англашимиз лозим. Хулоса қилиб айтганда, Герцогнинг баёнотлари яҳудий вужудининг Ислом оламига нисбатан қанчалик хавфли режалари борлигини яна бир бор исботлади. Биз сергак бўлишимиз, кофирларнинг ёлғонларига учмаслигимиз ва эътиқодимизни ҳар қандай сиёсий манфаатдан устун қўйишимиз шарт. Зеро, ҳақиқий нажот ва куч-қудрат фақат Аллоҳга таслим бўлишда ва Унинг шариатини ҳаётга татбиқ этишдадир. Аллоҳ таоло айтади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا بِطَانَةً مِّن دُونِكُمْ لَا يَأْلُونَكُمْ خَبَالًا وَدُّوا مَا عَنِتُّمْ قَدْ بَدَتِ الْبَغْضَاءُ مِنْ أَفْوَاهِهِمْ وَمَا تُخْفِي صُدُورُهُمْ أَكْبَرُ ۚ قَدْ بَيَّنَّا لَكُمُ الْآيَاتِ ۖ إِن كُنتُمْ تَعْقِلُونَ
– “Эй иймон келтирганлар! Ўзингиздан бошқаларни сирдош тутманг. Улар сизга зарар етказишда бирор нарсани аямайдилар, сизнинг қийналишингизни истайдилар. Адоватлари оғизларидан ошкор бўлди. Кўксиларида яширган нарсалари (адоватлари) эса, янада каттароқдир. Агар ақл юритувчи бўлсангиз, Биз сизга оятларни баён қилиб бердик”. (Оли Имрон:118)
Ҳақиқий нажот Аллоҳнинг шариатини ҳаётга татбиқ этадиган, мусулмонларни ягона байроқ остида бирлаштирадиган пайғамбарлик минҳожидаги Халифаликни барпо этишдадир. Фақат Халифалик давлатигина муқаддас заминни босқинчилардан озод қилишга, минтақа раҳбарларининг хиёнатларига чек қўйишга ва Ислом умматининг иззатини қайта тиклашга қодир ягона қалқондир. Росулуллоҳ ﷺ айтадилар: “Албатта, имом (Халифа) қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан (душмандан) ҳимояланилади”. (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Салоҳиддин
05.05.2026й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми