ОР СОТИЛМАС ЎЛКА – ХАЛИФАЛИКДИР

ОР СОТИЛМАС ЎЛКА – ХАЛИФАЛИКДИР
Бугунги кунда аёллар ва болаларнинг ор-номусини, ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилишда нафаси кесилаётган, маънавий таназзул ботқоғига ботган дунёвий-секуляр тизимлардан нажот кутиш нақадар мантиқий? Маънавий қадриятларни оёқости қилаётган ушбу «замонавийлик»ка нисбатан муқобил эмас, балки аслиятга қайтадиган нажот йўлини излаш фурсати аллақачон келмадими? Тарих чархпалаги шуни кўрсатадики, Халифалик бошқаруви инсониятга шунчаки давлатчиликни эмас, балки руҳият ва ижтимоий ҳаётни уйғунлаштирган беқиёс ижтимоий низомни тақдим этган эди.
Халифалик ўн уч аср мобайнида инсоният саодати учун хизмат қилган олтин давр бўлди. Бу тузум Афлотун орзу қилган хаёлий «утопия» ёки эришиб бўлмас афсона эмас, балки ҳаётнинг ўзидан сув ичган воқелик эди. Ислом жиноятчилик мутлақо нолга тушадиган фаришталар жамиятини даъво қилмайди. Зеро, инсон табиатида хатога мойиллик бор. Бироқ Ислом – жиноятнинг илдизи униб чиқадиган ижтимоий ва психологик заминни қуритишга қодир ягона «ижтимоий муолажа»дир. Агар жиноят содир этилса, Халифаликнинг адолат қиличи тезкор, қатъий ва ҳеч кимни истисно қилмайдиган даражада муқаррардир.
Адолат мезони бўлган Ҳазрати Умар давридан бир ибратли лавҳани эслайлик: зўравон бир назоратчи ўз қаромоғидаги ожиза чўрини фаҳшга мажбурлаганида, Халифа жиноятчига нисбатан аёвсиз жазо – дарралаш ва сургун ҳукмини чиқарди. Бу ерда Исломнинг фитрий адолати намоён бўлади: Халифа зўрланган заиф аёлни эмас, балки уни шу кўйга солган куч соҳибини жавобгарликка тортди. Бу воқеа Ислом ҳуқуқшунослигида масъулият юки ожизларнинг елкасига эмас, балки ахлоқсизликни содир этган ҳақиқий жиноятчининг зиммасига тушишини англатувчи амалий ҳукм бўлди.
711 йил… Синд тупроқларида Рожа Доҳир исмли золим савдогарларнинг бир неча етим қизларини асир олиб, номусига тажовуз қилди. Халифалик буни шунчаки «ички иш» ёки «дипломатик муаммо» деб қараб тургани йўқ. Ҳажжож Муҳаммад ибн Қосим бошчилигидаги сара қўшинни заифларни қутқариш учун сафарбар этди. Бу юриш нафақат қизларни озод қилди, балки бутун бошли минтақада адолат ва иймон байроғининг ҳилпирашига сабаб бўлди.
Аббосийлар халифаси Маҳдий бошқарувида бир гўдак ўғирланиб, эътиқодидан воз кечишга мажбурланганида, Халифаликнинг қудрати бутун бўйи билан намоён бўлди. Давлат бугунгидек «инсон ҳуқуқлари» деган қуруқ сафсаталар ортига яширинмади, намойишлар ёки ижтимоий тармоқлардаги жонсиз «хэштег»ларнинг пайдо бўлишини кутиб ўтирмади. Биргина мурғак боланинг ҳуқуқи учун давлатнинг ҳарбий салоҳияти ҳаракатга келтирилди. Чунки Исломда инсон қадри виртуал шиорлардан баланд туради!
Халифалик қурган жамиятда аёл ва бола ҳеч қачон бозор растасидаги «истеъмол товари»га айланмаган. У ерда фаҳш – кўнгилочар соҳа, порнография эса онгларни чиритувчи восита сифатида мавжуд бўлишига йўл қўйилмасди. Давлат заифлар учун ўтиб бўлмас қўрғон эди. Биргина мазлума аёлнинг «Ё Муътасим!» деган нидоси бутун бошли қўшинни оёққа турғиза олган. Бугунги дунёвий тизимлар ва Ислом адолати ўртасидаги фарқ – мана шу тоғдек вазмин ҳақиқатдадир!
Хулоса ўрнида айтиш жоизки, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги ваъда қилинган Рошид Халифалик – шунчаки жазо чораларини қўлловчи қуруқ аппарат эмас. У жиноятнинг пайдо бўлиш омилларини таг-туги билан суғуриб ташлайдиган, жамиятнинг маънавий иммунитетини тиклайдиган ягона илоҳий низомдир. Бу тизим инсониятни нафс бандалигидан озод қилиб, икки дунё саодатига етакловчи нажот қалъасидир.
Роя газетасининг 2026 йил 10 июн, чоршанба кунги 603-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ