«ТИШСИЗ БЎРИ — ҒАНИМГА ЎЛЖА!»

«ТИШСИЗ БЎРИ — ҒАНИМГА ЎЛЖА!»
Вашингтон ва собиқ «5+1» коалициясининг сионпараст маъмурият билан тил бириктириб, Эронни ядровий технологиялардан маҳрум қилишга қаратилган стратегик демаршлари на халқаро ҳуқуқ меъёрларига, на сиёсий этикага мос келади. Дунёнинг геосиёсий харитасида ядровий «клуб» аъзолари кам эмас: бу қуролни амалда қўллаб кўрган ягона куч — АҚШдан тортиб, Россия, Хитой, КХДР, Ҳиндистон, Покистон, Британия, Франция ва минтақадаги сунъий яҳудий вужудигача бу арсеналга эга. Хўш, хавфсизлик архитектурасида бошқалар учун «сув билан ҳаво»дек зарур бўлган бу имтиёз нега айнан Теҳрон учун «тақиқланган мева» сифатида тақдим этилмоқда?
Агар ядровий салоҳият халқаро сиёсат луғатида фақат «тийиб туриш воситаси» (deterrence) сифатида таърифланар экан, демак, душмани ядровий «найза» қайраб турган ҳар қандай суверен давлатнинг бу борада паритет (мувозанат) ўрнатишга тўла маънавий ва сиёсий ҳаққи бор. Зеро, «кучлар баланси» — глобал майдонда ялпи қирғинбаротнинг олдини олувчи ягона механизмдир. Тарихдаги АҚШ ва СССР ўртасидаги «совуқ уруш» мувозанати ёки бугунги Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги ядровий тийиб туриш омили бу ҳақиқатнинг яққол исботидир.
Агар Теҳрон Оқ уйнинг сиёсий диктатига бош эгиб, заҳмат билан тўплаган бойитилган уран захираларидан воз кечса, сионпараст режимнинг тўғридан-тўғри ҳарбий агрессияси қаршисида «очиқ нишон»га айланади. Тель-Авив Эроннинг миллий салоҳиятини ўн йилликларга фалаж қилиб қўйиш учун ҳатто тактик ядровий зарба беришдан ҳам қайтмаслиги мумкин. “исроил” раҳбариятининг «Буюк Куруш» даврига бориб тақалувчи тарихий қасос ва адоват ҳақидаги заҳарли баёнотлари бу хавф нақадар реал эканини кўрсатадиган геосиёсий индикатордир.
Бунинг муқобили ўлароқ, агар Эрон ўзининг ўн йиллик илмий-стратегик меҳнати бўлмиш ядровий дастурини мустаҳкам ҳимоя қила олса, иқтисодий блокадалар қаршисида ҳам ўз сиёсий суверенитетини сақлаб қолади. Энг муҳими — Эрон маҳаллийчилик ва мазҳабпарастликнинг тор қобиғини ёриб чиқиб, универсал Исломий давлат тизимига трансформация бўлиш салоҳиятига эга. Бундай тизим миллатнинг стратегик имкониятларини сифат жиҳатидан мутлақо янги босқичга — глобал етакчилик даражасига кўтаради.
Эроннинг сиёсий элитаси бир ҳақиқатни теран англаши лозим: Ислом Умматининг бирлиги — форс, араб ёки туркий миллатчилик тушунчаларидан анча юқори турувчи, тарихий ва мафкуравий илдизлари ниҳоятда бақувват феномендир. Агар давлат бошқаруви бегона «изм»лардан покланиб, соф ва беғубор Исломий ақида пойдеворига қурилса, бу Уммат минтақавий доиралардан чиқиб, жаҳон саҳнасида ўз сўзини айтадиган муҳташам қудратга айланади.
Роя газетасининг 2026 йил 10 июн, чоршанба кунги 603-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ