| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Халифалик — Умматни ҳақиқий маънода вакиллик қилувчи давлатдир

  • Ислом Уммати ўзининг сиёсий онгини қайта тиклаган вақтда уйғонади

  • Ислом иқтисодий тузуми — қарамликдан озод бўлишдир, дунёдан узилиб қолиш эмас

  • Ислом юртларидан илмонийликни (дунёвийликни) илдизи билан суғуриб ташлаш вожиблиги

  • Эй мусулмонлар армиялари, дунё ва Охират азизлиги сари шошилинглар!

  • Жамият бирлиги вақтинчалик туйғулар билан эмас, балки амалий сиёсатлар билан муҳофаза қилинади

  • Яҳудий вужуди Америка сиёсатини назорат қилади деган мазмундаги сохта уйдирма

  • Уруш алангалатилганидан 12 йил ўтиб, мустамлакачилик қачон Яман аҳлининг қонини тўкишдан тўхтайди?!

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Ислом юртларидан илмонийликни (дунёвийликни) илдизи билан суғуриб ташлаш вожиблиги

Ислом юртларидан илмонийликни (дунёвийликни) илдизи билан суғуриб ташлаш вожиблиги

By htadmin
28.06.2026
0
Share:

Ислом юртларидан илмонийликни (дунёвийликни) илдизи билан суғуриб ташлаш вожиблиги

Судандаги уруш ҳамда унинг тобора оғирлашиб бораётган сиёсий, иқтисодий ва хавфсизлик муаммолари давом этаётган бир шароитда, Судандаги сиёсий кучлар ва партиялар урушни тўхтатиш ва Судан аҳлининг юрт бошқарувини идора қилиш учун сиёсий қараш атрофида ўзаро келишиб олишлари йўлида илмонийликни ягона чиқиш йўли сифатида ўртага ташламоқдалар. Бир қанча журналистлар ҳам ушбу чақириққа қўшилиб, ушбу сиёсий кучлар ва партияларнинг илмонийликка ечим ўлароқ қарайдиган қарашларига мувофиқ келувчи мақолалар ёздилар. Бу кучлар томонидан, 2026 йил 24 май куни Тамойиллар декларацияси кучлари томонидан Найроби конференцияси ўтказилди ва унда давлатнинг илмонийлигини назарда тутувчи сиёсий ҳужжат қабул қилинди. Унда шундай дейилган: «Дин ва давлат ўртасини ажратиш асосига қурилган марказлаштирилмаган федерал тизимга таянадиган бирлашган ва демократик Судан давлати учун асос бўлувчи миллий давлатни барпо этиш».

Ҳатто Порт-Судандаги Ал-Бурҳон ҳукуматига муқобил бўлган Тезкор ҳаракат кучлари ҳукуматининг бош вазири ҳам 2025 йил 31 октябрь куни «Ал-Жазира Мубашир» каналига берган баёнотида: «Бизнинг мақсадимиз илмоний демократик тизимдир», деб айтди. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Суданнинг собиқ бош вазири, Ал-Бурҳон томонидан ағдарилган ва шу кунларда халқаро майдонда ҳаракат қилаётган Ҳамдук ҳам икки исёнчи қуролли фракция — Судан озодлик ҳаракати етакчиси Абдулвоҳид Муҳаммад Нур қаноти ҳамда Халқ ҳаракати раиси Ал-Ҳелу билан бирга илмонийлик ҳужжатига имзо чекди. Улар 2024 йил 18 май куни Жанубий Судан пойтахти Жуба шаҳрида бўлиб ўтган конференцияда динни давлатдан ажратиш ҳамда динлар ва идентитетлардан бир хил масофада туриш тамойилини назарда тутувчи келишувга имзо чекдилар. Ҳатто Суданни илмонийлик билан бошқараётган Ал-Бурҳоннинг ўзи ҳам Исломдан давлат дини сифатида воз кечди ва 2021 йил 4 июль куни Жубада Ал-Ҳелу билан келишув имзолади, унда шундай дейилган: «Давлат ҳеч бир шахсга бирор динни мажбурламайди ва расмий динни қабул қилмайди».

Бас, барча сиёсий кучлар, гуруҳлар ва ҳукуматлар илмонийликни қабул қилмоқдалар ва унга даъват этмоқдалар. Хўш, ушбу илмонийлик ўзи нима? Нима учун ушбу кучлар уни бошқарув ва сиёсат учун яроқли деб ҳисоблайдилар? Исломнинг унга бўлган нигоҳи қандай? Ва биз уни қандай қилиб илдизи билан суғуриб ташлаймиз ҳамда уни ахлат қутисига улоқтирамиз ёки ўз аҳли томонидан унга асло афсусланмаган ҳолда дафнга кузатиб юборилади?

Илмонийликнинг келиб чиқиши Европа экани ҳаммага кундек равшандир. У черков билан мутафаккирлар ва файласуфлар ўртасида кечган тўқнашувлар натижасида пайдо бўлди, ва Европа халқлари ўзларини ер юзидаги Аллоҳнинг сояси деб даъво қилган қироллар ва черков ҳокимиятига қарши қўзғалдилар. Француз халқи ўз инқилобида: «Энг сўнгги қиролни энг сўнгги роҳибнинг ичаклари билан осинглар», деган шиорни кўтарди. Охир-оқибат, дунёвий ҳокимият диний  ҳокимиятдан ажратилган ва черков ҳокимияти бекор қилинган ўртача бир ечимга эришилди. Бу эса динни ҳаётдан ажратиш, ва демакки, динни давлатдан ва сиёсатдан ажратиш эди. Дин фақатгина инсоннинг Яратувчиси билан бўлган алоқага чеклаб қўйилди, Яратувчининг эса ҳаёт, давлат ва жамият ишларини тартибга солишга ҳеч қандай дахли йўқ деб ҳисобланди.

Европа давлатлари динни ҳаётдан ажратишни ўзлари учун ақида қилиб олдилар, бу эса капиталистик мабданинг  ақидасидир. Улар ушбу фикрни мусулмонлар юртларига олиб кирдилар, бу иш ушбу Европа давлатлари мусулмонлар заминларига бостириб кирган ва инглизлар Мисрни босиб олиб, у ердаги Исломий бошқарув қолдиқларига чек қўйганларида содир бўлди. Улар Туркияга кириб, халифани ҳайдаб чиқарганларидан сўнг уни илмонийликка айлантирдилар. Суданга келиб, ўз қонунлари ва тизимларини мажбуран ўтказдилар ҳамда ушбу илмонийлик билан бошқарадиган режимларни барпо этдилар. Улар ўз малайликлари сабабли сиёсий ва иқтисодий муаммолар учун илмонийликдан бошқа ҳеч қандай ечимни кўра олмайдиган ва ўзлари учун чизиб берилган чизиқдан чиқа олмайдиган ушбу гуруҳларни пайдо қилдилар.

Мана шуларнинг оқибати ўлароқ, шу кунларда Ислом Уммати ичида ўсиб бораётган онгнинг  йўлини тўсиб қўйиш, токи Уммат ушбу илмонийликни қабул қилиши ҳамда урушларни тўхтатиш ва хавфсизлик ва барқарорлик неъматидан баҳраманд бўлиш ушбу тизим атрофида ўзаро англашиш билан бўлади деб ўйлаши учун бугунги кунда ушбу жадал чақириқлар, минтақавий ва халқаро конференциялар ҳамда илмонийлик фикрининг тарғиботи олиб борилмоқда!

Исломнинг илмонийликка бўлган қарашига келсак, у — куфр ақидасидир. Зеро, дин ҳаётдан ажратилмайди, балки унга қориштирилади, давлат ҳам диндан ажралмайди. Ислом — бир диндир ва давлат унинг таркибидадир, сиёсат ҳам ундан ажралмайди. Исломда партияларнинг иши сиёсат, мабдаси эса Ислом бўлади. Мусулмонларнинг партиялар тузиш ҳуқуқлари бор, башарти уларнинг асоси Ислом бўлиши шарти билан.

Ислом ақидаси давлатнинг пойдеворидир, унинг аппаратида бирор нарсанинг мавжуд бўлиши ёки унинг ҳисоб-китоб қилиши (муҳосабаси) фақатгина Исломни асос қилиб белгилаш билангина жоиз бўлади. Ички миқёсда партияларнинг алоқалари чекланади ва давлат бирор партиянинг хорижий томонлар билан ҳар қандай алоқасини таъқиқлайди — хорижий конференциялар, сиёсий учрашувлар бўлиши ёки улар ўртасида давлат вужудига дахл қилувчи сиёсий ҳужжатнинг имзоланиши, ёхуд шариатга зид бўлган бирор фикрга даъват қилиниши мутлақо мумкин эмас.

Демократия, эркинлик, сиёдатнинг халққа тегишли экани, халқ ҳокимияти, халқ қонун чиқарувчи ҳокимият манбаи экани, федерализм ва бошқа барча илмоний фикрлар таъқиқланади. Фақатгина шаръий далилларга суянган Исломий фикрларгина кўтариб чиқилади ва улар ҳеч қандай исломий бўлмаган нарсалардан таъсирланмаган ҳолда, соф ва тиниқ тарзда тақдим этилади — Ислом қабул қилинади ва куфр тарк этилади.

Энди нима сабабли шу кунларда илмонийликка бўлган ушбу чақириқ бу қадар жадал суръатда олиб борилаётгани, қаламкашлар ижарага олинаётгани ва партиялар сафарбар қилинаётганига келсак, бунинг боиси — кофирнинг сиёсий мақсади борлигидир. У баъзи исломий юртлар конституцияларида мавжуд бўлган, Исломни давлатнинг расмий дини деб кўрсатувчи ёки шариатни қонунчилик манбаларидан бири деб ҳисобловчи моддаларни йўқ қилиш устида фаолият юритмоқда. Кофир ҳеч қандай динга ишора қилинмаган соф илмоний конституция ва қонунларни хоҳламоқда.

Шунингдек, у эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларга, никоҳ, талоқ, хулуъ (хотиннинг маҳр эвазига ажрашиши) ва фарзанд васийлиги ишларига тегишли бўлган шариат ҳукмларидан қолган нарсаларни CEDAW конвенциясига мувофиқ йўқ қилишни истайди; бунда эркак эркакка уйланади, аёл аёлга уйланади, никоҳ эса шаръий эмас, балки фуқаролик никоҳи бўлади… ва ҳоказо. Балки кофир ҳатто ҳайитлар ва муносабатлардаги умумий ибодат туйғуларини ҳам бекор қилишга интилмоқда.

Илмонийликка қаратилган ушбу чақириққа қарши фикрий кураш  ва сиёсий фош қилиш услуби билан қарши туриш вожибдир.

  • Фикрий курашга келсак: биз ушбу илмоний фикрлар нақадар сохта эканини баён қиламиз. Ваҳоланки, улар дастлабки қарашда жозибали бўлиб туюлиши, умматимиз темир ва олов кучи (зулм ва зўравонлик) билан бошқарилаётгани сабабли маҳрум бўлиб турган адолат ва тенгликка чақираётгандек кўриниши мумкин. Зеро, бугун на эркинлик бор ва на демократия. Исломий фикрнинг кучи ўзининг татбиқ қилиниш тариқати билан биргаликда барча ботил фикрларни тор-мор қилишга ва уларнинг сохталигини очиб беришга тўла кифоя қилади.
  • Сиёсий фош қилиш услубига келсак: ушбу партиялар, ҳаракатлар ва гуруҳларнинг кофирнинг бағрига отилиши уларни Умматга нисбатан холис эмас қилиб қўяди, улар туйғу ва фикр жиҳатидан Умматдан узилгандирлар ва уларни ҳокимиятга етишиш ҳамда ўз хўжайинларига хизмат қилишдан бошқа ҳеч нарса қизиқтирмайди.

Ислом тузумига келсак, у — партиялар қабул қилиши ҳамда фикрий кураш ва режаларни фош қилиш ва Уммат манфаатларини қабул қилиш орқали сиёсий кураш билан уни бошқарув чўққисига олиб чиқиш устида фаолият юритиши фарз бўлган ягона тўғри ечимдир. Ва Уммат чекаётган балолар, урушлар, қашшоқлик, касалликлар, хавфсизлик, озиқ-овқат ва дори-дармоннинг йўқлигига айнан кофир сабабчидир.

Исломий ҳаётни қайта бошлашдан бошқа ҳеч қандай чиқиш йўли йўқдир, ва Умматда унга нисбатан мисли кўрилмаган умумий фикр (райи омм) ва онг (ваъй) пайдо бўлиб бўлди. Мана шу ерда мусулмонлар юртларидаги армияларнинг роли келади — улардан очиқчасига ушбу фикрни қўллаб-қувватлаш ва уни бошқарувга олиб чиқиш талаб қилинади. Зеро, орқасида суянадиган қуввати бўлмаган ҳеч қандай фикр яшай олмайди. Илмоний партиялар бошқарувга етишишда Умматга эмас, балки кофирга суянадилар.

Холис партия эса, Аллоҳ таолога, сўнгра, Набий ﷺ ансорлар билан қилганларидек Уммат фарзандларидан иборат ушбу қуролли кучга (куч-қувват аҳлига) суянади. Бас, у зот давлат барпо этдилар, адолатни ёйдилар, зулмни йўқ қилдилар ва Умматни азиз қилдилар.

Эй партиялар! Қўлларингизни кофирдан тортинглар ва Исломга пичоқ уриш ва унинг атрофида шубҳалар уйғотиш ўрнига уни қабул қилинглар (табанний қилинглар). Зеро, ҳақ олий бўлади ва унинг устидан ҳеч нарса юксала олмайди. Бас, амал қилувчилар мана шундай буюк мақсад йўлида — пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифалик барпо этиш учун амал қилсинлар!

 

Доктор Аҳмад Абдулфазил қаламига мансуб – Судан вилояти

Роя газетасининг 2026 йил 24 июн, чоршанба кунги 605-сонидан

TagsилмонийликИслом юртлари
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эрдўғон мактабининг аччиқ мевалари

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Суриядаги гуруҳлар Шом аҳли қурбонликлари ва азоб-уқубатлари ҳисобига фаол давлатлар сиёсатини амалга ошириш воситаси бўлиб хизмат қилмоқда

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/