Абдуманнон биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

Абдуманнон биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия
Узоқ йиллар давомида бошига тушган оғир синовлар, шафқатсиз қийноқлар ва беаёв хасталикка матонат билан сабр қилиб, охират диёрига риҳлат қилган Абдуманнон биродаримизнинг вафоти муносабати билан уларнинг аҳли оиласига ва барча яқинларига чуқур таъзиямизни изҳор қиламиз.
Абдуманнон биродаримиз 2006 йилдан бери Ўзбекистондаги турли қамоқхоналарда (Қарши зонасида, Олмалиқ, Чирчиқ, Навоий ва Тавақсой каби оғир масканларда) инсон чидаши мушкул бўлган ваҳшийликларни, камситишларни ва тиббий бепарволикларни бошидан кечирди. Ҳаттоки энг оғир дақиқаларда, жисмоний азоб-уқубат ва босимлар остида ҳам ўз эътиқодида устувор туриб, тақво, ихлос, тавозе ва иймоний собитликни сақлаб қолганига унинг кўплаб биродарлари гувоҳдирлар. Унинг синовлар қаршисида кўрсатган рижолларга хос иродаси ва мардлиги, иншаАллоҳ У зотнинг раҳмати билан Охират кунида улуғ мукофотларга сабаб бўлажак.
Муборак ҳадисларда оғир хасталиклар (жумладан, қорин аъзолари хасталиги) сабабли вафот этган ҳамда ҳақ йўлида зулм ва азият чеккан кишилар учун шаҳидлик мақоми умид қилиниши баён этилган. Ушбу чекилган барча оғриқ ва зулмлар, иншаАллоҳ, биродаримизнинг гуноҳларига каффорат бўлиб, Аллоҳнинг ҳузуридаги даражасини баланд қилади.
إِنَّمَا يُوَفَّى الصَّابِرُونَ أَجْرَهُم بِغَيْرِ حِسَاب
«Албатта, сабр қилувчиларга ажрлари ҳисобсиз даражада тўлиқ берилур».
Аллоҳ таоло Абдуманнон биродаримизни Ўзининг кенг раҳмати ва мағфиратига олсин. Унинг қабрини жаннат боғчаларидан бирига айлантириб, нурга тўлдирсин ҳамда Охиратда энг олий мақом — Фирдавс жаннатлари билан мукофотласин. Барча яқинлари ва оила аъзоларига Аллоҳдан гўзал сабр, мустаҳкам ирода ва буюк ажрлар сўраб қоламиз. Сўнгги айтишимимиз лозим бўлган энг муносиб сўз эса, Роббимизнинг мана бу қавлидир:
إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ
“Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчидирмиз.”



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ