Фаластинни озод қилиш фақат Фаластин аҳлининг эмас, балки бутун умматнинг масъулиятидир

Матбуот баёноти
Фаластинни озод қилиш фақат Фаластин аҳлининг эмас, балки бутун умматнинг масъулиятидир
Сурия Президентининг яҳудий вужуди билан муносабатларига оид баёнотларида Сурия у билан тўқнашувдан қочишини ва у билан тўқнашувга киришишдан ҳеч қандай манфаати йўқлигини айтгани, шунингдек, ўз мамлакати бир қатор давлатлар иштирокида яҳудий вужуди билан хавфсизлик битимини тузишга ҳаракат қилаётганини таъкидлагани шубҳасиздир. Унинг қўшимча қилишича, ушбу битимнинг муваффақияти Суриянинг ҳуқуқлари эвазига бўлмаслигини таъкидлаган ҳолда, “ҳар томонлама тинчлик” сари йўл очадиган қадам бўлиши мумкин ва Сурия босиб олинган Жўлон тепаликларига бўлган ҳуқуқидан воз кечмайди…
Шак-шубҳасиз, бу каби баёнотлар барча холис инсонлар ва инқилобчилар учун ҳайрат бўлди ҳамда биздан ушбу масалага алоҳида тўхталишни талаб этади.
Чунки яҳудий вужуди Росулуллоҳнинг ﷺ Исро ва Меърож қилган маконлари, фотиҳлар ва қаҳрамонлар диёри, маҳшар ва маншар замини, мусулмонларнинг биринчи қибласи ҳамда уч муқаддас ҳарамнинг учинчиси жойлашган Фаластинни босиб олган босқинчи вужуддир. У шаҳидлар қони билан суғорилган Ислом заминидир. Уни Умматнинг Фаруқи (Умар ибн Хаттоб) ва Росулуллоҳнинг ﷺ саҳобалари фатҳ этганлар — ва улар фаластинлик эмас эдилар. Уни Салоҳиддин озод қилди — ва у курд эди. Уни Усмонийлар Султони Абдулҳамид II ҳимоя қилди.
Демак, Фаластин — юз минглаб мусулмонлар уни ва унинг ҳурматини ҳимоя қилиб жон фидо қилган мусулмонлар юртларининг дурдонасидир. Шундай экан, у фақат Фаластин аҳлиники ёки дунёдаги бирор давлат, ҳокимият ёки ташкилотники эмас.
Яҳудийларнинг Фаластинни босиб олишидаги муаммоси фақат Фаластин аҳли билан эмас, балки бутун Ислом Уммати биландир. Бу масала Умматнинг ақидасида узил-кесил ҳал қилинган ва у «Исро» сураси сақланиб қолгунча бардавомдир:
﴿سُبْحَانَ الَّذِي أَسْرَى بِعَبْدِهِ لَيْلاً مِّنَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ إِلَى الْمَسْجِدِ الأَقْصَى الَّذِي بَارَكْنَا حَوْلَهُ لِنُرِيَهُ مِنْ آيَاتِنَا إِنَّهُ هُوَ السَّمِيعُ البَصِيرُ﴾
«Ўз бандасини кечаси Масжидул Ҳаромдан атрофини баракали қилганимиз Масжидул Ақсога оят-белигиларимизни кўрсатиш учун сайр қилдирган Зот айблардан пок бўлди. Албатта, У эшитувчи ва кўрувчи Зотдир» (Исро сураси, 1-оят).
Шом инқилобчилари золим Башарга қарши инқилобнинг қизғин пайтида ва унинг режимидан қутулиш курашида: “Қуддус сари боражакмиз, миллионлаб шаҳид беражакмиз” ва “Халқ Фаластинни озод қилишни хоҳлайди” каби ибораларни тез-тез такрорлар эдилар.
Ғарб хоҳлаётган сиёсий қоидалар доирасида фикрлаш эса, мустамлакачиликнинг сақланиб қолишини ва оккупациянинг давом этишини англатади.
Умматнинг азизлиги ва озодлигига олиб борадиган йўл — мустамлакачилик томонидан Ислом Умматини парчалаш ва ҳар бир юртини алоҳида яккалаб қўйиш учун қурилган Сайкс-Пико қамоқхонасини мустаҳкамлаш орқали эмас, балки Аллоҳ субҳанаҳунинг Китоби ва Набиййининг ﷺ Суннати атрофида ҳақиқий бирлашиш орқалидир. Сурия аҳлининг яҳудий вужуди билан муаммоси фақат Жўлоннинг босиб олиниши билан чекланмайди, балки мусулмонлар заминининг ҳар бир қаричи босиб олингани билан боғлиқдир.
Шундай экан, Сайкс-Пико “қутиси” ичида фикрлашга, мустамлакачиларнинг шартларига ва босқичма-босқич ҳаракат қилиш, воқеликка таслим бўлиш ҳамда мавжудига рози бўлиш каби фикрлар билан ўз-ўзини алдашга қайтишдан огоҳ бўлинг! Агар Росулуллоҳ ﷺ ва у зотнинг киром саҳобалари ожизлик ва эҳтиёжга қарамай воқеликка ва мавжуд ҳолатга рози бўлганларида эди, Ислом оёққа турмаган ва бизга ҳатто Ислом неъмати етиб келмаган бўлар эди. Зеро, биз мана шундай Умматмиз:
«Аллоҳга қасамки, агар қуёшни ўнг қўлимга, ойни чап қўлимга қўйиб, бу ишни (даъватни) тарк қилишимни сўрасалар ҳам, токи Аллоҳ уни ғолиб қилгунича ёки мен бу йўлда ҳалок бўлгунимча, уни асло тарк этмайман».
Мазкур таслимчилик тушунчалари эса ўз фидокорликлари ва қонлари эвазига ушбу асрнинг энг ашаддий тўдалари ва тоғутларини ағдарган халққа асло ярашмайди. Чунки бундай тушунчалар Умматга хорлик, мустамлакачилик, яккаланиб қолиш ва юртларнинг бой берилишидан бошқа нарсани мерос қолдирмади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Марказий матбуот бўлими



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ