| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.10.2026
      0
    • Биродаримиз Салоҳиддинов Салим Муҳиддин ўғлининг вафоти муносабати билан таъзия

      21.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • «Киберхавфсизлик» ниқоби остидаги рақамли инквизиция

  • «Ҳалол финтех» сароби ва мустамлакачилик молияси: IMAN можароси ортидаги ҳақиқатлар 

  • Давлат қурди, хавфни кўтарди — энди GTL нега хусусийлаштириляпти?

  • Туркий давлатлар ташкилоти буюк кучлар кураши ичида

  • Америкага қарамлик сиёсатини давом эттириш Сурияга фақат янада кўпроқ вайронагарчилик олиб келади

  • 55 та мусулмон мамлакат бир жойга йиғилиб, қуруқ шиорлардан бошқа нарсага эга эмасликларини намоён қилмоқда!

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ўзбек халқининг Исломга муҳаббати, Қуръони Каримни тўғри тушуниш ва ҳаётга татбиқ этиш зарурати

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›«Киберхавфсизлик» ниқоби остидаги рақамли инквизиция

«Киберхавфсизлик» ниқоби остидаги рақамли инквизиция

By htadmin
03.11.2026
0
Share:

«Киберхавфсизлик» ниқоби остидаги рақамли инквизиция: Телефонларга мажбуран тиқиштирилаётган «Қўриқчи» кимнинг манфаатига хизмат қилмоқда?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Сўнгги ҳафталарда республика бўйлаб кузатилаётган воқеалар ичида мусулмон халқининг шахсий дахлсизлиги, эътиқодий муҳити ва кундалик ҳаётига тўғридан-тўғри хавф солаётган жиддий жараён — ИИВ, ЙПХ ва Миллий гвардия кучлари томонидан аҳолининг қўл телефонларини оммавий текшириш ва уларга «APK Қўриқчи» («Киберпатрул») иловасини мажбуран ўрнатиш кампанияси бўлмоқда.

Гавжум савдо марказлари ва бозорларнинг ер ости йўлларидан тортиб, ишлаб чиқариш корхоналари, поликлиникалар, мактаблар, масжидлар ва ҳатто виртуал зиёрат марказларигача формали ҳамда фуқаролик кийимидаги ходимлар одамларнинг смартфонларини тўхтатиб текширмоқда. Бу жараён шунчаки техник чора-тадбир эмас, балки мустамлакачилик занжирини халқнинг шахсий ҳаётигача суқилиб киришга қаратилган тизимли ҳаракатдир.

Расмий доиралар мазкур иловани гўёки банк карталарини ўғирловчи вирусли файллардан аҳолини ҳимоя қилиш воситаси сифатида тарғиб қилмоқда. Бироқ давлатнинг бу «ғамхўрлиги» нега мажбурлов, дўқ-пўписа ва оммавий рейдлар орқали амалга оширилмоқда?

Ҳақиқат шундаки, маҳаллий идоралар ишлаб чиққан ушбу дастур смартфон тизимига ўрнатилгач, қурилма хотираси, контактлар рўйхати, фото-видео файллар, микрофон, ёзишмалар ва географик жойлашувга чекланмаган рухсат олади. Бу эса мазкур илова орқали фуқаронинг телефонидаги ҳар бир маъруза, Қуръон оятлари тафсири ёки мустақил сиёсий фикрларни автоматик тарзда сканер қилиб, тўғридан-тўғри махсус хизматлар серверларига етказиб туриш имконини беради.

Энг ачинарлиси, Миллий гвардиянинг қуролланган ходимлари мактаб синфхоналарига бостириб кириб, синф ўқувчиларининг қўлидан телефонларини тортиб олган ҳолда ушбу кузатув тизимини мажбуран ўрнатган. Вояга етмаган ёшлар, масжидга келган намозхонлар ва даволанишга келган аёлларнинг телефонларини очиқчасига титкилаш — инсоннинг шахсий дахлсизлигини оёқости қилувчи тоталитар полициячи режимларга хос ёндашувдир. Бу Шинжонда уйғур мусулмонларига қарши қўлланилган Хитой назорат лагерлари моделининг Ўзбекистондаги тўғридан-тўғри нусхасидир.

Ислом шариати инсоннинг шахсий ҳаёти, сирлари ва мулкини мутлақ дахлсиз деб эълон қилган. Давлат ёки унинг куч ишлатар тизимлари бўлсин, ҳеч кимга мусулмонларнинг хат-хабарларини пойлаш, уларнинг хонадони ёки шахсий алоқа воситаларига айғоқчилик қилиш ҳуқуқи берилмаган. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло марҳамат қилади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اجْتَنِبُوا كَثِيرًا مِنَ الظَّنِّ إِنَّ بَعْضَ الظَّنِّ إِثْمٌ ۖ وَلَا تَجَسَّسُوا وَلَا يَغْتَبْ بَعْضُكُمْ بَعْضًا

«Эй иймон келтирганлар! Гумоннинг кўпидан четланинглар! Чунки баъзи гумонлар гуноҳдир. Жосуслик қилманглар ва баъзингиз баъзингизни ғийбат қилмасин!»  (Ҳужурот:12)

Росулуллоҳ ﷺ ўз ҳадисларида бундай тажовузни қаттиқ қоралаб: «Ким бир қавмнинг суҳбатига улар ёқтирмаган ҳолда қулоқ тутса, Қиёмат куни унинг қулоқларига эритилган қўрғошин қуйилади», деб огоҳлантирганлар (Бухорий ривояти).

Ҳукуматнинг ўз фуқароларини ёппасига шубҳа остига олиб, уларнинг телефонини мажбуран титкилаши ва назорат дастурларини ўрнатиши шаръан ҳаром бўлган тажассус (айғоқчилик) жиноятидир.

Тошкент режимининг асл қўрқуви: Фикрий ва сиёсий уйғониш

Мазкур оммавий назорат кампанияси бошқа воқеалар фонида авж олаётгани бежиз эмас:

  • Таълим муассасаларида қизларнинг рўмоли бўйича маъмурий босимлар ва рўмолни кўкракни ёпмайдиган қилиб, орқадан боғлаш талаблари давом этмоқда;
  • Тиббиёт марказлари ва корхоналарда намоз ўқиган ишчи-ходимлар ишдан бўшатиш билан таҳдид қилинмоқда;
  • Кўчаларда соқолли ёшлар “ов” қилиниб, мажбуран соқоли қирилмоқда;
  • Масжид имомлари зиммасига ёш намозхонларнинг сиёсий ва эътиқодий қарашларини текшириш бўйича 70 баллик тизим асосида назорат қилиш мажбурияти юклатилмоқда.

Буларнинг барчаси битта ҳақиқатни кўрсатади: режим халқнинг Ислом сари интилаётганидан, ёшлар орасидаги сиёсий ва фикрий уйғониш кучайиб бораётганидан хавотирда. Мафкуравий майдонда ҳақ сўзга қарши тура олмаган режим эндиликда рақамли дастурлар («APK Қўриқчи»), кўчалардаги минглаб сунъий интеллект камералари («Қалқон») ва ДХХ тазйиқлари орқали жамият устидан мутлақ полиция назоратини ўрнатишга уринмоқда.

Бир томондан ташқи мустамлакачиларга юрт бойликлари пешкаш  қилинаётган бўлса, иккинчи томондан юрт ичида оддий мусулмонларнинг намози, кийими ва телефони қамоқхона назорати остига олинмоқда. Бу — ташқи кучлар қаршисида муте, ўз халқи олдида шер бўлишдек тобе режимларга хос хусусиятдир.

Тарих гувоҳки, ҳеч бир зулм машинаси ва ҳеч қандай электрон кишанлар мусулмонларнинг қалбидаги иймон нурини ва ҳақ сўзни бўға олмаган. Совет Иттифоқининг қонли КГБси эплай олмаган ишни, бугунги рақамли назорат иловалари асло уддалай олмайди.

Мусулмонлар ўз шахсий дахлсизликлари, дини ва эътиқодини бундай тажовузлардан ҳимоя қилишлари шаръий мажбуриятдир. Яъни — халқ қўрқув ва сукут гирдобидан чиқиб, ўз ҳуқуқларини Шариат мезонлари асосида талаб қилиши ҳамда инсонларни бандаларнинг зулмидан Аллоҳнинг адолатига олиб чиқувчи, шахс дахлсизлиги ва қадр-қимматини тўлиқ кафолатловчи пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифаликни барпо этиш сари ҳаракат қилишидир.

Иззатуллоҳ

03.11.2026й

TagsAPK Қўриқчи«Киберхавфсизлик» ниқоби
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    ДУШМАНЛАРНИ ДЎСТ ТУТИШ ДУНЁДА ХОРЛИК ВА ОХИРАТДА АЗОБДИР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Малайларнинг жонбозликларига сабаб расмий мансаб кетидан қувиш ва мол-дунё фитнасидир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир Идлибнинг Дана шаҳрида намойиш ўтказди

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    «Киберхавфсизлик» ниқоби остидаги рақамли инквизиция

    «Киберхавфсизлик» ниқоби остидаги рақамли инквизиция: Телефонларга мажбуран тиқиштирилаётган «Қўриқчи» кимнинг манфаатига хизмат қилмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Сўнгги ҳафталарда республика бўйлаб кузатилаётган воқеалар ичида мусулмон халқининг шахсий дахлсизлиги, эътиқодий муҳити ...
  • МАҚОЛАЛАР

    «Ҳалол финтех» сароби ва мустамлакачилик молияси: IMAN можароси ортидаги ҳақиқатлар 

    «Ҳалол финтех» сароби ва мустамлакачилик молияси: IMAN можароси ортидаги ҳақиқатлар  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Бир неча йил давомида минтақада исломий молия ва замонавий финтех саноатининг флагмани сифатида тақдим этиб келинган ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Давлат қурди, хавфни кўтарди — энди GTL нега хусусийлаштириляпти?

    Давлат қурди, хавфни кўтарди — энди GTL нега хусусийлаштириляпти? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Uzbekistan GTLнинг хусусийлаштирилиши Ўзбекистонда давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш сиёсати доирасида юз бераётган стратегик ўзгаришдир. Давлат 3,42 миллиард ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Туркий давлатлар ташкилоти буюк кучлар кураши ичида

    Туркий давлатлар ташкилоти буюк кучлар кураши ичида بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) ўз фаолиятини маданий ҳамкорликдан транспорт, саноат, инвестиция, стратегик минераллар ва ташқи сиёсий муносабатларгача кенгайтирмоқда. Бироқ ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбек халқининг Исломга муҳаббати, Қуръони Каримни тўғри тушуниш ва ҳаётга татбиқ этиш зарурати

    Ўзбек халқининг Исломга муҳаббати, Қуръони Каримни тўғри тушуниш ва ҳаётга татбиқ этиш зарурати بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ  Халқимизнинг асрлар оша ўз эътиқодига, динига ва муқаддас исломий қадриятларига бўлган садоқати таҳсинга ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: