Мусулмон учун демократик сайловларда қатнашиш ҳалолми?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Мусулмон учун демократик сайловларда қатнашиш ҳалолми?
Ҳаммамизга маълумки, шу йилнинг декабрь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига депутатликка, 2015 йил март ойида эса, Ўзбекистон Республикаси президентлигига сайловлар ўтказилади. Шу муносабат билан ОАВ ларда кенг қамровли ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Сайловларга оид, “Ўзбекистон овози” ижтимоий-сиёсий газетасига йўлланган савол ҳам шулар жумласидандир:
“Мамлакатимизда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ишлари қизғин олиб борилаётган шу кунларда фуқароларимизни сайлов қонунчилигига оид турли саволлар қизиқтирмоқда. Таҳририятимизга келаётган хатларда ҳам сайлов билан боғлиқ саволлар оз эмас.
Мен бу йил 18 га тўлдим ва конституциявий ҳуқуқимдан фойдаланиб, сайловда биринчи марта овоз бераман. Очиғи, жуда ҳаяжондаман. Чунки энди менинг зиммамда эл-юрт манфаатига дахлдор масала юзасидан холис ва тўғри қарор қабул қилиш масъулияти бор. Шунинг учун мамлакатимиздаги сиёсий партиялар фаолиятини кузатиб бораяпман ва сайлов қонунчилигидаги янгиликлардан хабардор бўлишга интилаяпман.
Менга сайлов бюллетени ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз…
Нодиржон Шукуров, Бухоро вилояти, Жондор тумани, Охших қишлоғи.”
Аввало, шуни таъкидлаш лозимки, бундай саволни айнан юқорида кўрсатилган шахс юборганлигига шубҳа бор. Яъни бу савол газета таҳририяти ижодининг маҳсулига ўхшаб кетмоқда. Лекин биз яхши гумонда бўламизда, бу саволни ҳақиқатда ҳам кимдир йўллаган, деб ҳисоблаймиз. Агар яна кимларнидир юқоридаги ва умуман сайловларга алоқадор саволлар ўйлантираётган бўлса, бунга вақт сарфлаб бошингизни оғритиб ўтирманг. Бу сайловлар ўзини мусулмон деб ҳисоблаган ҳар бир инсон учун харомдир.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва депутатларнинг иши нима ўзи? Қонун қабул қилиш. Улар қонун қабул қиладилар, яъни Ўзбекистоннинг 30 миллионлик аҳолиси учун қонунлар қабул қиладилар. Уларнинг бу ишлари шариатга зид ишдир. Исломда қонун чиқариш ҳуқуқи кимда? Албатта, мусулмонман деган ҳар бир инсон Аллоҳнинг қонунларидан бошқа қонунга итоат қилиши мумкин эмас.
Депутатликни вокеси:
Биринчи; хаётнинг барча соҳалари Аллоҳ Таъолонинг аҳкомлари билан бошқарилиш керак деб эътиқод қиладиган депутат, лекин амалда унга зид ишларни қилиб қўяди, инсон қонун чиқаришига шериклик қилади ва ҳоказо … бу фосиқ бўлиб, гуноҳларига яраша, Аллоҳ ҳоҳлаганича дўзаҳда бўлади, сўнг ундан чиқади. Анас ибн Молик(р.а) ривоят қилади, Росулуллоҳ(с.а.в) деди:
«يَخْرُجُ مِنَ النَّارِ مِنْ قَالَ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ…»
“кимики –ла илаҳа иллаллоҳ- деса дўзаҳдан чиқади…” муттафақун алайҳ.
Иккинчиси; ҳаётни инсон бошқариш керак деб эътиқод қиладиган депутат. Бу илоҳликни даъво қилаётган хақиқий кофир. Аллоҳ Таъоло айтади:
اتَّخَذُواْ أَحْبَارَهُمْ وَرُهْبَانَهُمْ أَرْبَاباً مِّن دُونِ اللّهِ وَالْمَسِيحَ ابْنَ مَرْيَمَ وَمَا أُمِرُواْ إِلاَّ لِيَعْبُدُواْ إِلَـهاً وَاحِداً لاَّ إِلَـهَ إِلاَّ هُوَ سُبْحَانَهُ عَمَّا يُشْرِكُونَ
Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини ҳамда Масиҳ бинни Марямни Парвардигор деб билдилар. Ҳолбуки, фақат ягона Аллоҳга бандалик килишга маъмур (буюрилган) эдилар. Ҳеч илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир. У зот уларнинг ширкларидан покдир. (9:31)
Агар ҳақиқатдан ҳам мусулмон бўлсангиз, бу сайловларни ўзингизга харом қилинг ва бошқаларни ҳам шундай қилишга даъват қилинг. Бу билан сиз ўз мусулмонлик бурчингизни бажарган бўласиз.
Бундан ташқари, бу сайловларда иштирок этдингизми ёки йўқми, бунинг мамлакатдаги бугунги вазиятга ҳеч қандай таъсири бўлмайди. Буни ўзингиз ҳам жуда яхши биласиз, буни ҳаёт кўрсатиб турибди. Депутатликка кимни сайлашингиздан қатъий назар, ким депутат бўлиши олдиндан маълум бўлиб улгуради. Чунки бу мамлакатда ҳамма нарса сотилади, шу жумладан депутатлик ҳам. Ҳамма нарса сотилганда, нимага энди депутатлик сотилмаслиги керак экан ёки нотўғрими? Депутатликнинг ҳам ўзига яраша плюслари бор. Масалан, сиз депутат бўлдингиз, мабодо жиноят қиладиган бўлсангиз, сизни ҳеч ким жазоламайди, сабаби депутатларга дахлсизлик ҳуқуқи берилган. Бундай ҳуқуқ депутатларга, “Ўзбекистон республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва сенати аъзосининг мақоми тўғрисида” ги қонуннинг 13-моддасидабериб қўйилган. Демак, халқ тили билан айтганда, молингни сот, қўйингни сот, депутат бўл.
Исломнинг адолати шундаки, у оддий фуқаро бўлсин ёки халифа бўлсин, шариатга зид бўлган ҳар қандай қилган амали учун албатта жазоланади. Чунки бу Аллоҳнинг биз бандалар учун тузиб берган қонунидир, 300 та депутатнинг тўпланиб олиб, чекланган ақллари билан қабул қилган қонуни эмас.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Фаррух
08.11.2014й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб