| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Мактаб ва боғчаларни таъмирлаш учун аҳолидан пул йиғиш шаръан жоизми?

      04.08.2026
      0
    • Абдуманнон биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      01.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таълимдаги инқироз ва Ислом Давлатининг нажот манҳажи

  • Мактаб ва боғчаларни таъмирлаш учун аҳолидан пул йиғиш шаръан жоизми?

  • Сеул йўли: Тошкент “Катта ўйин”нинг навбатдаги босқичида қандай ўрин эгалламоқда?

  • Америка Украина можаросидаги ҳал қилувчи ролини сақлаб қолмоқда

  • Масжидлар ёқиб юборилмоқда, мусулмонлар ўлдирилмоқда, қўшинларимиз эса томоша қилиб турибди!

  • Фаластинни озод қилиш фақат Фаластин аҳлининг эмас, балки бутун умматнинг масъулиятидир

  • ХХI АСР ҚУЛДОРЛИГИ

  • Абдуманнон биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Таълимдаги инқироз ва Ислом Давлатининг нажот манҳажи

Таълимдаги инқироз ва Ислом Давлатининг нажот манҳажи

By htadmin
04.08.2026
0
Share:

Таълимдаги инқироз ва Ислом Давлатининг нажот манҳажи

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳар қандай жамият ва тараққиётнинг мавжудлиги, унинг ҳаётий-тарихий майдондаги ўрни ва қудрати тана аъзоларининг мутаносиблиги билан ўлчанадиган инсон вужудига ўхшайди. Агар жамиятнинг моддий инфратузилмаси, иқтисодиёти, саноати ва армияси унинг жисмоний танаси бўлса, сақофат — ушбу жисмга жон бағишлайдиган ва уни айнан шу Уммат сифатида тик ушлаб турадиган умуртқа поғонасидир. Умуртқа поғонаси синган ёки емирилган тана қанчалик баҳайбат ва аъзолари мукаммал бўлмасин, ўрнидан тура олмайдиган, ўзгаларнинг раҳм-шафқатига ва мустамлакачилик занжирларига маҳкум бир мажруҳ ҳолатга тушади. Биз Умматни қайта тикламоқчи ва уни қайтадан дунёнинг етакчи давлатига айлантирмоқчи бўлаётган жамиятнинг энг ҳал қилувчи ва энг нозик соҳаси — бу айнан шу сақофатдир. Бугунги сиёсий ва мафкуравий курашлар майдонига теран назар ташлаган ҳар бир холис кузатувчига аёнки, ҳар қандай Умматни ягона ва енгилмас куч сифатида маҳв этиш учун унинг шаҳарларини вайрон қилиш ёки армиясини тор-мор этиш шарт эмас; шунчаки умуртқа поғонасини — яъни унинг дунёқараши, қадриятлари, ҳаёт ҳақидаги тушунчалари ва эътиқодини белгилаб берувчи сақофатини емириш ҳамда ўрнига ёт ғояларни сингдириш кифоядир.

Бугунги ўзбек жамияти ва умуман Ислом уммати бошидан кечираётган сақофатнинг асосий томири бўлган таълимдаги мудҳиш инқирозлар шунчаки мактаблар сонининг камлиги, синиб ётган парталар ёки замонавий компьютерларнинг етишмаслигида эмас. Асл фожиа — таълимнинг умуртқа поғонаси, фикрий жиҳати асосидан емирилганида ва унинг устидаги манқуртлаштириш сиёсатидадир. Капиталистик Ғарб томонидан жорий этилган бугунги таълим тизимида қуйидаги оғир ва ҳалокатли оқибатлар яққол кўзга ташланмоқда.

Биринчидан, инсонга фақат «истеъмолчи» ва «арзон ишчи кучи» сифатида қараш иллати илдиз отди. Бугунги дунёвий таълим шакли ўқувчига олий фикрий ва маънавий мақсадларни, инсоний ва илоҳий масъулиятни бермайди. Унинг ягона ва тубан ғояси — тизимга кўр-кўрона бўйсунувчи, фақат моддий даромад ва шахсий манфаат ортидан қувадиган, Ғарб корпорациялари ва маҳаллий монополиялар учун бозор иқтисодиётига хизмат қилувчи хизматкорлар армиясини етиштиришдир. Ёшлар мактаб ва университет парталариданоқ эътиқод, ҳақиқат, адолат ва олий мақсадлар учун эмас, балки фақат ва фақат қорнини тўйдириш, қимматбаҳо машина олиш ва мансаб пиллапояларидан кўтарилиш руҳида тарбияланмоқда.

Иккинчидан, эътиқодий ва диний илдизлардан шафқатсизларча узилиш юз бермоқда. Ёшлар йиллаб таълим олади, лекин ўз халқи тарихи, эътиқоди, фиқҳи ва ахлоқий илдизларидан бехабар бўлиб улғаяди. Тил ўрганиш, «глобаллашув» ва замонавий кўникмаларни эгаллаш баҳонасида онгларга ёт қадриятлар, беҳаёлик, индивидуализм (манфаатпарастлик) ҳамда руҳий қарамлик аста-секин ва тизимли равишда сингдирилмоқда.

Учинчидан, таълимнинг тижорат ва бизнес манбаига айлантирилишидир. Илм олиш жамиятнинг ҳар бир аъзоси учун табиий ҳуқуқ ва давлат томонидан таъминланиши шарт бўлган бурч бўлишдан тўхтаб, фақат пули бор аристократлар ёки қимматбаҳо репетиторларга қурби етадиган камчилик қатлам авлодлари эришадиган имтиёз тусини олди. Илм маънавият ва нажот манбаи эмас, балки олди-сотди қилинадиган бозор матоҳига айлантирилди.

Тўртинчидан, тил ва маънавият пойдеворининг дарз кетишидир. Тил — таълим ва сақофатнинг асосий ташувчиси, фикрнинг либосидир. Аммо бугунги кунда мустамлакачилар томонидан тузилган таълим тизимида ўз она тилига ва хусусан Ислом маданиятининг, ваҳийнинг манбаи бўлган араб тилига хатарли, «қолоқ» тил сифатида қараб, ёт ғарб тиллари ва сақофатлари устувор қилинмоқда. Араб тилини ўрганиш мафкуравий тақиқлар ва чекловлар остига олиниб, Уммат ўз илоҳий манбасидан узиб қўйилди.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда инсоннинг асл яратилиш мақсадини шундай аниқ ва қатъий баён этади:

وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ

«Жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим»  (Зориёт:56)

Ғарбнинг материаллар ва капиталистик таълим моделлари эса бу асл яратилиш мақсадини мутлақо инкор этади, инсонни фақат моддий ва биологик мавжудот даражасига туширади. Натижада, ёт сақофат ва дунёвий таълим асосида тарбияланган авлод ўз аслидан, тарихидан ва оламшумул даъват мақсадларидан узилган, ўзлигини йўқотган мажруҳ индивидларга айланмоқда.

Шуни чуқур англаб етмоқ лозимки, Ислом Давлати (Рошид Халифалик) тикланганда таълим соҳаси шунчаки қуруқ «информацион марказ», қуруқ фактлар тўплами ёки диплом тарқатадиган тижорий фабрика бўлмайди. Бу — мустаҳкам, чуқур пухта ишланган ва илоҳий манбаларга асосланган буюк таълим сиёсати ва манҳажидир. Бу манҳаж Ислом Давлатининг Дастур лойиҳасидан жой олган қуйидаги шаръий моддаларда ўз ифодасини топган:

166-модда: (Тил моддаси): Араб тили Исломнинг тили ва Давлатнинг ягона расмий тилидир.

170-модда: Таълим дастурининг пойдевори Ислом ақидасидир. Таълим моддалари ва дарс бериш усуллари шундай тузиладики, таълимдан кўзланган мақсаддан бирор нарса қолиб кетмаслиги керак.

171-модда: Таълим сиёсати — исломий шахсиятни шакллантириш ҳамда одамларга ҳаёт учун зарур бўлган фан ва сақофат билимларини етказиб беришдир. Исломий шахсиятни шакллантириш жараёни ўқув дастурларига тегишли моддаларни киритиш ва ўқитиш соатларини кўпайтириш орқали амалга оширилади.

172-модда: Таълим дастурида сақофий фанлар ва тажрибавий фанлар ўртасидаги аниқ чегара белгилаб қўйилади. Билимлар иккига ажратилади: Илмий ва тажрибавий фанлар (математика, физика, кимё, тиббиёт ва ҳ.к.) — бу фанлар ақидага боғланмайди ва уларни бошқа цивилизациялардан олиш жоиз; Сақофий фанлар (ақида, фиқҳ, тарих, адабиёт) — булар фақат ва фақат Ислом ақидаси ва тушунчалари асосида шакллантирилади.

173-модда: Исломга зид келадиган ҳар қандай сақофатни ўқитиш, хоҳ у бошланғич ёки олий таълимда бўлсин, мутлақо ман этилади.

174-модда: Давлат ҳар бир фуқарога — эркак ёки аёл бўлсин — ҳаёт учун зарур бўлган билимларни бепул эгаллашини таъминлашга мажбурдир. Олий таълим эса барча хоҳловчилар учун бепул ва қулай имкониятлар билан таъминланади.

178-модда: Давлат барча мактаб ва университетларда араб тилини ягона таълим тили сифатида жорий этади. Бошқа тилларни ўрганиш фақат алоҳида фан сифатида, зарурат ва манфаатдан келиб чиқиб жоиз бўлади.

Араб тилининг таълим тизимидаги бу ўрни шунчаки қуруқ грамматикани ўрганиш ёки тилшунослик эмас. Бу — Ислом сақофати, Қуръон ва Суннат манбалари билан тўғридан-тўғри, ҳеч қандай воситачисиз боғланиш ҳамда бутун Умматни битта тил, битта фикр ва битта мақсад атрофида бирлаштиришнинг ягона ва мустаҳкам кафолатидир.

Ушбу мустаҳкам ва енгилмас манҳажий пойдевор асосида Исломнинг таълим тизими мутлақо янги ва мукаррам миллатни шакллантиради.

Исломда илм олиш шунчаки диплом олиш, амалдор бўлиш ёки бойлик орттириш манбаи эмас, балки Яратувчига яқинлашиш ва Рабб таолонинг розилигини топишнинг буюк воситаси ва ибодатидир. Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар:

طَلَبُ الْعِلْمِ فَرِيضَةٌ عَلَى كُلِّ مُسْلِمٍ

«Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмонга фарздир». (Ибн Можа ривояти, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан)

Шунинг учун исломий таълимда кимёгар, физик, шифокор, муҳандис ёки фақиҳ бўлишдан қатъи назар, ҳар бир олим ўз меҳнатини ва илмий изланишларини шарафли ибодат деб билади. У Аллоҳнинг оламдаги қонуниятларини ўрганиб, инсонларга хизмат қилишни ва Ислом Давлатининг куч-қудратини оширишни олий мақсад қилади. Аллоҳ таоло бундай олим ва иймон эгаларининг даражасини шундай юксалтиради:

يَرْفَعِ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَالَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ دَرَجَاتٍ

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм берилган зотларни баланд даража-мартабаларга кўтарур» (Мужодала:11)

Ислом таълими инсоннинг энг маҳсулдор ва ғайратли даври бўлмиш ёшлик йилларини беҳуда сарфламайди. Бугунги дунёвий тизимлар каби инсонни 25-30 ёшгача сунъий равишда “талаба” қилиб ушлаб туриб, жамиятга кеч ва ношуд тайёрлайдиган тузумлардан тубдан фарқ қилади. Ислом сақофати ва таълим манҳажи ёшларни жуда эрта ёшдан мустақил фикрлайдиган, улкан масъулиятларни ўз зиммасига оладиган шахсият қилиб тарбиялайди.

Тарихга назар ташлайлик: Усама ибн Зайд розиаллоҳу анҳу ҳали 18 ёшга ҳам тўлмаган йигитлик чоғида Абу Бакр ва Умар каби улуғ ва тажрибали саҳобалар жой олган, Византия империясига қарши юриш қилувчи муҳим қўшинга бош саркарда этиб тайинланди! Султон Муҳаммад Фотиҳ бор-йўғи 21 ёшида, асрлар давомида асир олинмас ва енгилмас деб ҳисобланган Константинопол (Стамбул) шаҳрини фатҳ қилиб, Расулуллоҳ ﷺнинг улуғ башоратларига эришди.

Тиббиёт ва тажрибавий фанларда эса Ибн Сино ўсмирлик чоғидаёқ, яъни 16-17 ёшида ўз даврининг энг мураккаб тиббий масалаларини ҳал қилувчи ва энг тажрибали табиблар маслаҳат сўраб келадиган буюк мутахассис даражасига етди. Имом Шофеий 15 ёшида фатво бериш ҳуқуқини қўлга киритган бўлса, Имом Нававий каби зотлар ёшлик йилларидаёқ бутун умматга устозлик қиладиган ва асрлар ўтса-да ўз қадр-қийматини йўқотмайдиган илмий асарлар қолдирдилар. Буларнинг барчаси Ислом таълим тизими берган фикрий ва маънавий самаралар эди!

Бундан ташқари, Ислом давлатида таълим ҳеч қачон тижоратга айлантирилмаган. Аббосийлар даврида ва ундан кейинги олтин асрларда Бағдоддаги «Мустансирия» ва «Байтул-ҳикма», Қоҳирадаги «Ал-Азҳар», Марокашдаги «Ал-Караун жомиъаси» ҳамда Қуртуба университетларида ўқиш, турар жой, кийим-кечак, озиқ-овқат ва илмий манбалар давлат томонидан бепул таъминланган. Ҳатто талабаларга илм билан хотиржам шуғулланишлари ва рўзғор ташвишига чалғимасликлари учун махсус стипендиялар ажратилган. Натижада таълим бойларнинг аристократик имтиёзига ёки тижорат манбаига эмас, балки ҳар бир иқтидорли инсон учун очиқ бўлган умумий ва бебаҳо неъматга айланган.

Европада ҳали одамлар оддий гигиена қоидаларини ва совун ишлатишни билмай, саводсизлик ҳамда хурофот зулматида, инквизиция тазйиқи остида яшаб юрган бир пайтда, Ислом давлатининг таълим ва илм-фан марказлари бўлмиш Қуртуба, Ғарната ва Ишбилияга Ғарб қироллари ва шаҳзодалари таълим олиш ҳамда даволаниш учун саф тортишган.

У ерда етишиб чиққан Ал-Хоразмий математикага янгича ёндошиб алгебрага асос солди ва алгоритм тушунчасини берди; Аббос ибн Фарнас инсоният тарихида илк бор парвоз қилиш аппаратини яратиб, ҳавога кўтарилди; Ал-Беруний Ер шарининг радиусини ва ўз ўқи атрофида айланишини жуда аниқ ҳисоблаб берди; Абул Қосим Заҳравий замонавий хирургия асосларини яратиб, юзлаб жарроҳлик асбобларини ихтиро қилди ва улар ҳануз ишлатилмоқда; Ибн Ҳайсам оптика ва ёруғлик назариясини тубдан ўзгартириб, замонавий камера ва микроскоплар пойдеворини қўйди. Бу олимларнинг ҳаммаси энг аввало Ислом ақидаси ва сақофатини мукаммал эгаллаган, ўз тадқиқотларини илоҳий амр ва ибодат деб билган шахслар эди. Улар дунёвий ва диний илмларни бир-биридан ажратишмаган, балки дунёвий фанларни ақидага хизмат қилдирганлар.

Хулоса қилиб айтганда, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Иккинчи Рошид Халифалик қайта тикланганда, таълим тизими миллатни фақат моддий фаровонликка интиладиган, шахсий суратдаги қулайлик омиллари (комфорт) ва истеъмол орқасидан қувадиган мажруҳ, худбин истеъмолчилар тўдасига эмас, балки ўз ақидасида мустаҳкам, илм-фанда пешқадам, мустақил фикрлайдиган ва ўзга тараққиётларни орқада қолдириб, инсониятни жаҳолатдан ва капитализм зулматидан Ислом нурига олиб чиқишга қодир бўлган мукаррам, етакчи ва улуғвор миллатга айлантиради. Аллоҳ таоло Умматнинг асл ўрни ва зиммасидаги буюк масъулиятни шундай баён қилади:

كُنتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ تَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ وَتُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ

«Сизлар (эй мусулмонлар) одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлдингиз. Яхшиликка буюрасиз, ёмонликдан қайтарасиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз»  (Оли Имрон:110)

Аҳлиддин

04.08.2026й

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Исломий юртлар ҳукмдорлари Суриядаги қўзғолонни бўғизлашга ҳаракат қилишмоқда

  • МАҚОЛАЛАР

    Уммат қалқонсиз қолган аср фожиаси

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/