Хукумат иқтидоридаги дин соҳаси вакилларига

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Хукумат иқтидоридаги дин соҳаси вакилларига
Ўзбекистон хукумати таркибидаги диний мутасаддилар, сарой олимлари қилаётган хиёнатлар, туҳматлар ва бошқа шариатга зид ишларни кўп марта таъкидлайвериб, ўзимизда ҳам бироз ноқулай хис қилиш пайдо бўлишгача борди.
Нега бундай деяпмиз?
Бунинг сабаби, Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси, вазирлар махкамасининг дин ишлари қўмитаси ва бошқа сарой олимлари томонидан Ўзбекистон мусулмон умматини хукуматдан қўрқитиш, хукуматга содиқ қулликда ушлаб туриш, тазйиқли, зулмий, куфрий бошқарувни мақташ, қўллаб-қувватлаш холатлари хаддан ортиқ кўпайиб кетганидан, бу холатларни тинимсиз гапираверганимиздан, баъзи дўстларимизда ““Ҳизб ут – Таҳрир”ни шу хукумат диний идорасию, домлаларини кавлашдан бошқа қиладиган иши йўқми?” қабилидаги таъна-дашномлари ҳам пайдо бўлиши мумкинлигини ўйлаб кўрдик. Ва шунинг учун хукуматлар диний идоралари вакиллари хусусида иложи борича, агар умматга нисбатан очиқ кучли хиёнат содир бўлмаса, имкон қадар бу мавзуга камроқ эътибор беришга харакат қилмоқдамиз.
Лекин Аллоҳга, Ислом динига, мусулмонларга нисбатан хиёнат қилинганда ва бу хиёнат дин ниқоби билан, дин устида масъулликни елкасига олганлар томонидан бўлганида, буни умматга билдириш, ушбу сарой олимларини холислик билан, Аллоҳ учун мухосаба қилиш ҳар бир мусулмоннинг бурчидир.
إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ إِخْوَةٌ فَأَصْلِحُوا بَيْنَ أَخَوَيْكُمْ وَاتَّقُوا اللَّهَ لَعَلَّكُمْتُرْحَمُونَ
“Албатта, мўъминлар (ака-ука)биродардирлар. Бас, биродарларингиз ўртасини ислоҳ қилинг, Аллоҳга тақво қилинг, шоядки, раҳм қилинсангиз”. (Хужурот. 10)
وَمَن يُشَاقِقِ الرَّسُولَ مِن بَعْدِ مَا تَبَيَّنَ لَهُ الْهُدَى وَيَتَّبِعْ غَيْرَ سَبِيلِ الْمُؤْمِنِينَ نُوَلِّهِ مَا تَوَلَّى وَنُصْلِهِ جَهَنَّمَ وَسَاءتْ مَصِيراً
“Ким ўзига ҳидоят равшан бўлгандан кейин Пайғамбарга хилоф қилса ва мўъминларнинг йўлидан бошқа йўлга юрса, кетган томонига ташлаб қўямиз ва жаҳаннамга киритамиз. У қандоқ ҳам ёмон жой!” (Нисо. 115)
Чунки мазкур соҳа вакиллари кўп холларда, мусулмон умматига асл Исломни, бу дин ўзининг жамиятни бошқарувчи мабдасига эга бўлган ақида эканлигини тушунтириш ўрнига, ушбу динни жамиятни бошқарувчи бўлиб уммат хаётига келишига жон-жаҳди билан қаттиқ курашаётган куфрий хукуматлар чизиғидан чиқмай, уларга содиқлик билан хизмат қилиб келаётганлари ҳеч кимга сир бўлмай қолди.
Хазрати Умардек зот мўъминлар устидан бошлиқ, Халифа бўлиб турган вақтида, одамларга қарата “Агар хато қилсам, мени тўғрилаб қўйинглар”, деган маънодаги сўзларни минбарда туриб айтганида, оддий бир фуқаро ўрнидан туриб, устидаги Халифасига “Эй Умар, агар сен адашсанг сени мана бу тўғрилайди”, деб унга қилични кўрсатган эди.
Шунинг учун айтмоқчимизки, биз шу кунгача Ўзбекистоннинг золим, диктатор хукумати манфаати учун, ёки бошқа давлатлар манфаати учун бўладими, умматга нисбатан нохолислик билан гаплар гапирган, харакатлар қилган, амаллар қилган ва биз томонимиздан танқид қилинган дин соҳаси вакиллари, сарой олимлари ҳаммалари билиб қўйсинларки, биз асло ушбу олимларнинг обрўларини тўкиш, уларни уммат олдида ерга уриш, уларни мазах қилиш ёки бошқа ғаразли мақсадларда гапирмадик. Бизнинг мақсадимиз биргина, холис Аллоҳ учун хато қилган мусулмонни хатосини аниқ кўринган вақтида кўрсатиб, уни мухосаба қилишдир. Зеро, дунёдаги ҳамма мусулмонлар бир бирларига ака-ука, биродардирлар.
Ва албатта, холис мусулмон Аллоҳ учун қилинган муҳосабани, ўринли танқидни тўғри қабул қилади, чунки бу тўғрида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:
عن رسول الله صلى الله عليه وسلم : المؤمن مرأة المؤمن المؤمنأخوالمؤمن يكف عليه ضيعته ويحوطه من ورائه
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: “Мўъмин мўъминнинг ойнасидир, мўъмин мўъминнинг биродаридир. Унда бирон нуқсонни кўрса уни тўғрилайди, уни орқасидан бориб химоя қилади”. Абу Довуд ривояти.
Қуръон, хадис, ижмо ва қиёсга асосланган холда истинбот қилинган Исломий қонунлар тўпламида шундай дейилади:
10 – модда. Барча мусулмонлар Ислом масъулиятини ўз зиммаларига оладилар. Исломда алоҳида «дин кишилари» йўқ. Давлатнинг вазифаси эса мусулмонлар орасида алоҳида «дин кишилари» мавжудлигини ифодалайдиган ҳар қандай ҳолатларни ман қилишдир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Муслим
14.11.2014й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ