| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Салоҳиддинов Салим Муҳиддин ўғлининг вафоти муносабати билан таъзия

      21.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Рубионинг Самарқанд ташрифи: АҚШ қураётган Марказий Осиёдаги критик минераллардан транскаспийгача бўлган мустамлакачилик занжири

  • Алиев режимининг ҳижобга қарши ҳужуми Америка ва яҳудий вужудига тобелигининг навбатдаги исбoтидир!

  • Озарбайжон режимининг ҳижобга қарши уруши унинг қулашига яқинлаштирадиган учқун бўлади!

  • Яҳудий вужудининг жиноятлари ва ваҳшийлигига уларнинг ўз ичидан гувоҳлик

  • «Ифтоҳ Булус» мактаби ва ирқчиликка асосланган экстремизм

  • Сиси ҳарбий шайлик ҳақида баланд овозда гапирмоқда, аммо қарорни Америка қўлида қолдирмоқда!

  • Покистон ва Афғонистон ўртасидаги давом этаётган низодан ташқи кучларнинг манфаати

  • Ҳизб ут-Таҳрир — Туркия вилоятининг Диярбакир шаҳридаги «Ақсо тўфонининг уч йиллигида Ғазо» конференцияси

МАТБУОТ БАЁНОТИ
Home›МАТБУОТ БАЁНОТИ›Рубионинг Самарқанд ташрифи: АҚШ қураётган Марказий Осиёдаги критик минераллардан транскаспийгача бўлган мустамлакачилик занжири

Рубионинг Самарқанд ташрифи: АҚШ қураётган Марказий Осиёдаги критик минераллардан транскаспийгача бўлган мустамлакачилик занжири

By htadmin
24.10.2026
0
Share:

Рубионинг Самарқанд ташрифи: АҚШ қураётган Марказий Осиёдаги критик минераллардан транскаспийгача бўлган мустамлакачилик занжири

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

АҚШ Марказий Осиёда Хитойнинг иқтисодий-инфратузилмавий ва Россиянинг хавфсизлик-энергетик ҳукмронлиги орасида ўзига алоҳида боғланган ресурс, молия, технология ва транспорт тузоғини қурмоқда. Муҳим ва критик минераллар бу мустамлакачилик тармоғининг ресурс базаси, Америка молия институтлари унинг молиявий таянчи, хусусий корпорациялар босқинчилик воситаси, Транскаспий йўлаги эса минтақа бойликларини Ғарб мамлакатларига ташиб кетадиган ташқи артериядир.

2026 йил 19 октябрда Самарқандда йиллар давомида усталик билан қурилган ана шу тузоқ механизмлари бир нуқтада туташди – АҚШ Давлат котиби Марко Рубио C5+1 вазирлар учрашувида қатнашди, Ўзбекистон–АҚШ стратегик мулоқоти ва Америка–Ўзбекистон Ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши йиғилиши ўтказилди. Маълумотларга кўра, кенгаш олдидан қарийб 12 миллиард долларлик 54 та келишув шакллантирилди. Муҳим минералларни ўзлаштириш ва чуқур қайта ишлаш, юқори технологияли маҳсулотлар, энергетика, дата-марказлар, сунъий интеллект ва рақамли технологиялар устувор йўналишлар сифатида Ғарб инвесторларига топширилди.

Вашингтон бу майдонни 2015 йилдан бери босқичма-босқич тайёрлаб келмоқда. Самарқандда қабул қилинган биринчи C5+1 декларациясидаёқ минтақавий савдо, транспорт ва коммуникация, энергетик боғлиқлик, умумий қоидаларни ривожлантириш ва АҚШ билан бизнес-инвестиция алоқаларини кенгайтириш белгиланган эди. Демак, C5+1 бошиданоқ фақат дипломатик мулоқот майдони эмас, балки Марказий Осиёни ташқи капиталистик кучлар ва Ғарб савдоси учун ўзаро боғланган иқтисодий маконга айлантириш воситаси сифатида ишлатилди.

2023–2024 йилларда бу умумий иқтисодий қарамлик сиёсати стратегик ресурсларга кўчди. 2023 йилги саммитда C5+1 Critical Minerals Dialogue ташаббуси эълон қилинди ва 2024 йил 8 февралда унинг биринчи йиғилиши ўтказилди. АҚШ Давлат департаменти уни Марказий Осиёни глобал критик минераллар таъминот занжирига киритиш билан боғлади. 2024 йил сентябрда АҚШ ва Ўзбекистон критик минераллар бўйича алоҳида меморандум имзолади.

Бу ерда Вашингтон учун асосий ва очиқчасига тан олинган геополитик мақсад — Хитойни глобал майдонда ва Марказий Осиёда тийиб туриш (containment) сиёсатидир. Марко Рубио Самарқандда сўзлаган расмий нутқида: «АҚШ ўз стратегик саноати ва таъминот занжирлари хавфсизлигини таъминлаш учун ишончсиз хорижий ҳамкорларга бўлган қарамликни кескин камайтиришга интилмоқда», деб очиқдан-очиқ баён қилди. Бугунги кунда дунёдаги камёб ер элементлари ва критик минералларни қайта ишлашнинг 80 фоиздан ортиғи Пекин монополиясида эканини назарда тутсак, АҚШ Давлат котибининг Самарқандга 300 нафардан ортиқ АҚШ топ-менеджерлари билан келиши ва минераллар устидан назоратни талаб қилиши — шунчаки «инвестиция» эмас, балки Хитойни Шинжон (Шарқий Туркистон) бўсағасида геополитик қамалга олиш ва унинг хомашё монополиясини чеклаш амалиётидир. Мис, вольфрам, уран ва молибден қаерда топилиши, ким молиялаштириши ва қайси бозорга чиқиши — АҚШ ва Хитой ўртасидаги аёвсиз геополитик урушнинг марказидир.

2026 йил 16 июнда АҚШнинг DFC корпорацияси Ўзбекистон билан қўшма инвестиция платформасини ишга туширди. У энергетика, инфратузилма, критик минераллар, транспорт ва АКТни устувор соҳалар қаторига қўйди. DFC Транскаспий минтақасини «дунёдаги энг стратегик иқтисодий коридор» деб атаб, янги платформа АҚШ таъминот занжирларини кенгайтиришини очиқ билдирди. DFC молияси оддий тижорат сармояси эмас. У АҚШ ҳукуматининг ташқи инвестиция институти сифатида Вашингтоннинг геополитик ва мустамлакачилик мақсадларига хизмат қилади. Сиёсий майдон C5+1 орқали очилади, DFC ва EXIM молиявий имкониятни киритади, хусусий Америка компаниялари эса кончилик, қайта ишлаш, технология ва логистикага ўрнашиб олади.

B5+1 эса қоидалар ва бизнес муҳитига суқилиб кириш воситасидир. CIPE B5+1ни C5+1нинг бизнесдаги муқобили деб атайди. 2026 йилги дастурларда транспорт ва логистика, банк-молия, электрон савдо ва IT, критик минераллар, қишлоқ хўжалиги каби соҳалар бўйича минтақавий бизнес кун тартиблари ишлаб чиқилди. Бу орқали савдо тўсиқларини камайтириш ва қоидаларни АҚШ манфаатларига мувофиқлаштириш амалга оширилмоқда. Америка компаниясининг кириши битта шартнома билан тугамайди, балки божхона, транспорт, банк ва инвестиция муҳити қайта ишланади. Натижада бешта алоҳида мусулмон ўлкаси АҚШ хусусий капитали учун ягона ва ҳимоясиз майдонга айлантирилади.

19 октябрда АҚШнинг Traxys компанияси Тошкентда Марказий Осиёдаги биринчи минтақавий офисини очди. Америка технологиялари асосида муҳим минералларни чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди. Traxys металлар ва минералларни харид қилиш, молиялаштириш, логистикасини ташкил этиш ва сотиш билан шуғулланади. Бу занжир Марказий Осиё ресурсларини ташқи стратегик эҳтиёжларга боғлайди; шу жиҳатдан у мустамлакачиликка хос иқтисодий механизм сифатида намоён бўлади: минерал қазиб олинади, Америка технологиялари асосида қайта ишланади, молиялаштирилади, ташқи бозорга чиқарилади ва АҚШнинг миллий хавфсизлиги ҳамда саноати учун муҳим бўлган таъминот занжирларига боғланади!

Wabtec билан музокаралар эса транспортни ушбу ресурс ва Хитойни тийиб туриш сиёсатига улади. 19 октябрь куни АҚШ молия институтлари иштирокида локомотивлар етказиб бериш, сервис ва тоғ-кон корхоналари карьер техникаси учун сервис маркази ташкил қилиш муҳокама қилинди. Минерал қазиб олиш билан темир йўл инфратузилмасининг бир вақтда эгалланиши ресурс ва логистика ягона мустамлакачилик сиёсати ичида кетаётганини кўрсатади. Ер остида турган минерал стратегик таъминот манбаи бўла олмайди, уни саноат марказига ва Ғарб бозорига етказадиган йўл керак.

Шу сабаб Транскаспий коридори Вашингтон сиёсатининг асосий геополитик артериясига айланмоқда. Транскаспий Марказий Осиёни Каспий, Озарбайжон ва Туркия орқали Ғарбга боғлайди. Бу транспорт йўлаги бир вақтнинг ўзида ҳам Россиянинг шимолий маршрутига, ҳам Хитойнинг «Бир макон, бир йўл» лойиҳасига берилган кескин геополитик зарбадир. АҚШ мазкур коридорни ишга тушириш ортидан Пекиннинг Марказий Осиё орқали Европага чиқадиган савдо йўлларини назоратга олиш ва минтақа устидаги Хитой занжирларини имкон қадар заифлаштиришни кўзламоқда.

АҚШ Хитой иқтисодий ва инфратузилмавий жиҳатдан нисбатан чуқур ўрнашган минтақага ёриб кирмоқда. 2026 йил 17 октябрь куни Хитой Бош вазири Ли Цян Тошкентда бўлганида, Ўзбекистон–Хитой келишилган лойиҳалар портфели 60 миллиард долларга етгани ва 6 мингдан ортиқ қўшма корхона тузилгани айтилди. Хитой энергетика, геология, металлургия ва рақамли технологияларда катта мавқе қурган. Вашингтон эса айни шу майдонда Пекинга муқобил ва қарши бўлган ресурс, молия ва транспорт тармоғини қуряпти. Марко Рубиодан Хитойнинг таъсири ҳақида сўралганда, буни очиқчасига рақобат деб атади.

Россиянинг мавқеи эса хавфсизлик, меҳнат миграцияси ва энергетикага таянади. 2026 йил 4 июнда Мирзиёев ва Путин Ўзбекистонда АЭС қурилишига старт берди. Шу тариқа, уч куч ўртасидаги рақобат майдони шаклланди: Хитой минтақани савдо, қарз ва инфратузилма билан эгалламоқда; Россия хавфсизлик ва энергетика билан таҳдид солмоқда; АҚШ эса глобал молия, критик минераллар ва Транскаспий йўли орқали ҳам бевосита (Марко Рубио каби мулозимларнинг дипломатик ташрифлари ва сиёсий босими орқали), ҳам билвосита (Туркия, Япония, Ҳиндистон, Жанубий Корея каби тобе режимлар ва уларнинг корпорациялари орқали) ўз мустамлакачилик тармоғини ёйиш сиёсатини олиб бормоқда!

Вашингтоннинг асл мақсади — Марказий Осиёни Америка капитали ва таъминот занжирига тобе бўлган алоҳида иқтисодий маконга айлантириш ҳамда минтақани Хитой ва Россияга қарши геополитик плацдарм қилиб олишдир! Улар бу сиёсатни «инвестиция», «иш ўрни» ва «ўзаро манфаат» деган жозибадор ва сохта ниқоблар остида олиб бормоқда. Марказий Осиё режимлари эса катта кучлар рақобатидан манёвр имкониятларини олишга уринмоқда. Аммо ташқи хўжайинлар сонининг кўпайиши мустақиллик эмас! Бир ташқи марказга боғлиқлик ўрнига бир нечта ташқи кучларга тобе бўлиш пайдо бўлмоқда. Минерал, технология, молия ва логистика ташқарига боғланса, мамлакат суверенитети шунчаки қуруқ сўзга айланади.

Кураш — минтақа минераллари, саноати ва транспорт йўллари қайси мустамлакачи кучнинг стратегик тармоғига боғланиши ва ким қайси рақибини сиқиб чиқариши ҳақида бормоқда. Зера, Хитой, Россия ва АҚШ каби мустамлакачи кучлар Умматнинг бойликлари ва ерларини ўзаро бўлишиб олмоқда. Исломда мусулмонлар юртларининг уран, мис, вольфрам ва бошқа стратегик ресурслари АҚШ, Хитой ёки Россиянинг иқтисоди ёки бир-бирини тийиб туриш сиёсатига хизмат қилувчи хомашё базаси эмас, балки умумий мулкдир! Исломда технологиядан фойдаланиш ва ташқи давлатлар билан савдо қилиш жоиз, аммо ташқи капитал ва кофир кучларнинг манфаатлари иқтисодий сиёсат мезонига айлантирилмайди.

Ислом аҳкомларига кўра, мусулмонларнинг бойликлари ва йўлларини кофир кучлар назорати ва ўзаро курашларига бериб қўйиш шаръан ножоиздир. Аллоҳ таоло айтади:

وَلَن يَجْعَلَ اللَّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلًا

«Аллоҳ ҳаргиз кофирларга мўминлар устидан йўл бермас!» (Нисо:141)

Мусулмон юртлари ва Марказий Осиё халқининг ягона, мустақил ва ҳақиқий ечими — пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифалик давлатидир. Халифалик мусулмон юртларининг тарқоқ минераллари, саноати, энергетикаси ва транспорт имкониятларини ягона Исломий сиёсий ирода остида бирлаштиради. Марказий Осиёнинг беқиёс стратегик бойликлари АҚШнинг Хитойга қарши ёки Россиянинг АҚШга қарши ўйинларидаги хомашё бўлиб қолмасдан, Умматнинг ўз оғир саноати, ҳарбий қудрати ва мустақил иқтисодиётини барпо этишга сарфланади.

Асосий ва тўғри савол «Қайси мустамлакачи давлат кўпроқ сармоя олиб киради ва қайси бири кучлироқ?» деган тобелик саволи эмас! Асосий масала — минтақа бойликлари ташқи босқинчи кучларнинг мустамлакачилик ва геополитик тизимларига топшириладими ёки Халифалик соясида Умматнинг ўз мустақил иқтисодий ва сиёсий қудратига айлантириладими — ана шундадир!

Салоҳиддин Ўзбекий

Ҳизб ут-Таҳрир Марказий Матбуот бўлими учун

TagsC5+1Марко РубиоМуҳим ва критик минераллар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    “Интернетни тўсиб бўлмайди, барака топгурлар….”

  • МАҚОЛАЛАР

    Марказий Осиёда АҚШ ва Россия манфаатларининг тўқнашуви

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ён бериш ва хиёнат эвазига берилган маблағ!

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    ​Парда ортидаги геосиёсат: «Ислом молияси» ва Инглиз ҳуқуқи ниқобидаги маккорона мафкуравий тузоқ

    ​Парда ортидаги геосиёсат: «Ислом молияси» ва Инглиз ҳуқуқи ниқобидаги маккорона мафкуравий тузоқ ​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ ​2026 йилнинг сентябр ойида Ўзбекистон делегациясининг Лондонга қилган ташрифи ва IFN UK Forum доирасидаги ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Марказий Осиё ва Озарбайжон: «Иброҳим келишувлари» — сионистик босқинчини минтақага сингдириш тузоғими?

    Марказий Осиё ва Озарбайжон: «Иброҳим келишувлари» — сионистик босқинчини минтақага сингдириш тузоғими? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Америка «исроил»нинг мусулмон давлатлари билан муносабатларини кенгайтириш ва сионистик вужудни минтақага сингдиришдан иборат маккор ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Самарқанд базмидан кейинги «Термиз зарбаси»: Россиянинг эски мустамлакачилик асаби ва Марказий Осиё устидаги кураш

    Самарқанд базмидан кейинги «Термиз зарбаси»: Россиянинг эски мустамлакачилик асаби ва Марказий Осиё устидаги кураш  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Самарқандда АҚШ давлат котиби Марко Рубио иштирокида «Кенгайтирилган стратегик шериклик мулоқоти», «C5+1» ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Сармоя ортидан кириб келаётган мустамлакачилик қоидалари

    Сармоя ортидан кириб келаётган мустамлакачилик қоидалари بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистон иқтисодиётига хорижий капиталнинг ўзигина эмас, балки одамларни эзиш ва талашга асосланган глобал капиталистик бозорнинг мустамлакачилик қоидалари, институционал стандартлари ва ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ғарбнинг интиҳоси: ҳукмронликдан таназзул сари!

    بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ғарбнинг интиҳоси: ҳукмронликдан таназзул сари! Ғарбнинг парчаланиши, жамиятининг емирилиши, урушлар, заифлик ва қўрқувнинг юзага чиқиши, иқтисодий турғунлик ҳамда бошқа кучларнинг бўй кўрсатиб, ўзиникиларининг сўниши ёки заифлашиши ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: