Илмонийлар шариат аҳкомлари ўрнига фуқаролик никоҳини таклиф қилишди

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Илмонийлар шариат аҳкомлари ўрнига фуқаролик никоҳини таклиф қилишди
Ташқи ишлар вазири Жуброн Босил Ливан Миллий Озодлик фракцияси сиёсий ҳайъати йиғинидан кейин баёнот берди. У ўз баёнотида фуқаролик давлати таклифи, ҳатто шахсий ҳолатлар ҳам фуқаролик асосида тартиб келтирилиши лозимлиги йиғинда ўртага ташлангани тўғрисида айтди. Унинг бу баёноти Ички ишлар вазири Ноҳад Машнуқ баёнотига ҳамоҳанг бўлди. Ички ишлар вазири «Каломун нас (одамлар гапирсин)» дастурида қилган чиқишида сайловлардан сўнг фуқаролик никоҳини таклиф этишини таъкидлаган эди. Бу баёнотга ва бунга ўхшаган баёнотларга сиёсатчилар, уламолар, муфтилар ва ғайримусулмон диндорларнинг бирортаси раддия билдирмади!
Эй Ливандаги мусулмонлар!
Ливанда мусулмонларга нисбатан татбиқ этилаётган Ислом аҳкомларидан қолган-қутгани ҳам, шахсий ҳолатлардан нарига ўтмайди. Афтидан, Ислом душманлари шуни ҳам йўқ қилишмоқчи кўринади. Шаръий вожиб эса, биздан уларни ҳимоя қилишни, ҳатто Исломнинг ҳаёт, жамият ва давлатдан четлатилган барча аҳкомларини қайта татбиқ этишни талаб қилади. Чунки фақат Ислом аҳкомларини татбиқ этиш билангина Аллоҳ рози бўлади, инсон бахтли яшайди, унинг барча ҳақ-ҳуқуқлари таъминланади. Демак, биз илмонийларнинг шариатимиздан озгина қисмини ҳам йўқ қилишга бўлган уринишларига қарши чиқмоғимиз лозим.
Ливан аҳли орасидаги ғайримусулмонларга бундай деймиз:
Илмоний фуқаролик ҳолатлари – разолат ва фаҳшга чақирувчи ғайриилоҳий қонунлар бўлиб, Аллоҳ Таоло бу ишларни барча шариатларда ҳаром қилган. Шу боис уларни рад этмоқ ва уларга чақираётганларни фош этмоқ ҳаммамизнинг вазифамиздир. Биз бу кимсаларнинг ахборот воситаларидаги ахлоқсизликларига чек қўйиш ўрнига, оила ҳаётида шармандаликни оммалаштиришга ҳаракат қилишаётганига гувоҳ бўляпмиз. Илмонийликни татбиқ этувчи давлатларда одоб-ахлоқ савияси қанчалар тубанлашганини, оилалар бузилаётганини, валади зинолар кўпаяётганини барчамиз кўриб-билиб турибмиз. Наҳотки шунга розисиз?
Эй бутун Ливан аҳли!
Биз Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари, шариат ўрнига илмонийликни тиқиштираётган ҳар қандай кимсага, ким бўлишидан қатъий назар, қарши туришимизни барчага таъкидлаймиз. Бас, ҳаётимиз ва муносабатларимиздаги бало-офатлар янада кучайиб кетмаслиги учун бизнинг сафимизда бўлинг.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
Ливандаги матбуот бўлими
Телефон: 009613155103
Факс: 06-424695
Электрон почта: ht@tahrir.info
Ҳизб ут-Таҳрирнинг матбуот бўлими сайти: www.hizb-ut-tahrir.info



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ