| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

  • ЕВРОПА САММИТИ: НАТО ПОЙДЕВОРИДАГИ ДАРЗЛАР

  • ТРАМПНИНГ ХИТОЙ САФАРИ — КАТТА ШОВ-ШУВ ОРТИДАГИ МИТТИ НАТИЖАЛАР

  • АСИРЛАР ВА АҚСО: ДАРД БИТТА, ДАВО ҲАМ БИТТА

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Саноат кооперацияси: Технологик кишанми ёки мустақил тикланиш?

Саноат кооперацияси: Технологик кишанми ёки мустақил тикланиш?

By htadmin
09.02.2026
151
0
Share:

Саноат кооперацияси: Технологик кишанми ёки мустақил тикланиш?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ўзбекистон иқтисодий сиёсатида навбатдаги марказлаштириш қадами ташланди: президентнинг ПФ-23-сонли фармони билан Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги ташкил этилди. (gazeta.uz) Расмий баёнотларда бу чора “ташқи омилларга боғлиқликни камайтириш”, “юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун қиймат занжирини яратиш” ва “ички бозорни ҳимоя қилиш” дея талқин қилинган бўлса-да, фармоннинг аниқ бандлари ва иқтисодий мантиқ мутлақо бошқа манзарани – иқтисодий мустақиллик ниқоби остидаги “технологик ва молиявий жилов”ни мустаҳкамлашни кўрсатмоқда. Ушбу жараённинг асл моҳиятини тушуниш учун ваъда қилинган имтиёзлар ва уларнинг ортида турган геосиёсий мажбуриятларни синчиклаб ўрганиш талаб этилади.

Фармондаги энг муҳим нуқталардан бири – фармацевтика, электротехника, автомобилсозлик ва кимё каби “драйвер” соҳаларда ишлаб чиқариш технологик жараёнида фойдаланиладиган хомашё ва бутловчи буюмларнинг 3 йил муддатга божхона божидан озод этилишидир. Расмий тилда бу “ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш” деб аталса-да, амалда бу, қарамликни шунчаки “ичкарига кўчириш” демакдир. Бу фикрни асословчи энг асосий далил шундаки, маҳаллий тадбиркор “ўзимизда чиқяпти” деб мақтанаётган маҳсулотнинг асосий қийматини белгиловчи станоги, уни бошқарувчи дастурий таъминоти ва энг муҳим бутловчи қисмлари барибир мустамлакачи кучлар (Россия, Хитой ёки Ғарб) назоратида қолади. Масалан, ишлаб чиқаришда қўлланиладиган замонавий автоматик линиялар “ёпиқ тизим” асосида ишлаб, уларнинг “интеллектуал мияси” ва сервис хизмати тўлиқ хорижий компания серверларига боғланган бўлади. Иқтисодий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ривожланаётган давлатлардаги бундай “йиғувчи заводлар” маҳсулот таннархининг 70-80 фоизини импорт бутловчи қисмлар учун сарфлайди. Бу эса ишлаб чиқариш биноси ва ишчи кучи бизники бўлгани билан, технологиянинг калити барибир ташқи кучлар қўлида эканини исботлайди. Бундан ташқари, Ўзбекистондаги “драйвер” соҳаларда ҳақиқий саноат мустақиллигининг асоси бўлган Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик (R&D) марказларининг мавжуд эмаслиги маҳаллий корхоналарни фақатгина тайёр чизма ва лицензия асосида ишловчи “йиғувчи завод” (Assembly Plant) мақомида ушлаб туради.

Давлат харидларининг ягона марказда жамланиши ва “кафолатланган харид” (off-take) тизими эса, эркин рақобатнинг ўлими ва бюджет маблағларини тизимли йўналтириш учун яратилган сунъий механизмдир. Фармонда “тавсия этилган маҳсулотларни ўзлаштирган субъектлар билан кафолатланган харид шартномалари (off-take) тузилади” деб аниқ белгилаб қўйилган бўлиб, бу Агентлик маълум бир гуруҳларга “кафолатланган бозор” ваъда қилиши орқали иқтисодиётда рақобатни бўғишини ва ҳокимиятга яқин бўлган саноат гигантларини сунъий равишда гуллаб-яшнатишини англатади. Иқтисодий нуқтаи назардан, бундай “иссиқхона” шароити маҳаллий корхоналарни бозордан суриб чиқаришдан бошқа нарса эмас.

Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистонда давлат харидларининг салмоқли қисми чекланган доирадаги корхоналар ҳиссасига тўғри келади. Натижада, халқ тўлаётган солиқлар “маҳаллийлаштириш” ниқоби остида қонуний йўл билан хорижий брендлар ва патентлар учун тўлов сифатида четга оқиб кетади. Бу жараёнда маҳаллий “ишлаб чиқарувчи” аслида хорижий корпорацияларнинг валюта тушумини таъминлаб берувчи воситачига айланиб қолади, бу эса миллий валюта қадрсизланиши ва капиталнинг мамлакатдан чиқиб кетишини тўхтата олмайди.

Геосиёсий жиҳатдан бундай марказлашган бошқарув органи мустамлакачи кучлар учун “ягона бошқарув пульти” вазифасини ўтайди. Фармон билан Саноат кооперациясини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилиб, унга Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 50 миллион доллар ажратилиши белгилангани бу мақсадларни молиявий жиҳатдан мустаҳкамлайди. Расмий баёнотларда “ички ишлаб чиқаришни рағбатлантириш” дейилса-да, бу пулларнинг асосий қисми барибир хорижий технологияларни сотиб олишга кетади. Мустамлакачиларга юзлаб мустақил тадбиркорлар билан ишлаш ноқулай ва хатарлидир. Уларга барча пул оқимлари ва стратегик қарорларни бир нуқтада жамлаган, сиёсий босим ўтказиш осон бўлган Агентлик керак. Бу тизим орқали маҳаллий бизнес элитаси хорижий хўжайинларнинг технологияси ва сиёсий ҳимоясига боғланган, ўз юртининг ресурсларини четга олиб чиқиб кетиш эвазига бойлик орттирувчи воситачи қатламга айлантирилади. Натижада, мамлакатнинг ташқи сиёсий мустақиллиги иқтисодий қарамлик гаровига айланади.

Халқ учун ваъда қилинаётган “янги иш ўринлари” эса, аслида глобал қиймат занжирининг энг паст, арзон ва экологик жиҳатдан хавфли бўлган бўғинларидир. Фармондаги “vendor development” (етказиб берувчиларни ривожлантириш) тамойили хорижий технологияларни маҳаллий субъектларга беришга кўмаклашишни назарда тутса-да, бу технологияларнинг “интеллектуал мулки” бизга берилмайди. Жаҳон банкининг ҳисоботларига кўра, технологик трансфер фақат маҳаллий кадрлар ўз ишланмаларини яратгандагина самара беради. Биздаги ҳолатда эса, бу худди балиқ тутишни ўргатиш эмас, балки балиқ тутадиган тўрни ижарага бериб, овланган балиқнинг катта қисмини олиб кетишга ўхшайди. Ўзбекистонда фақат паст маошли меҳнат ва ишлаб чиқариш чиқиндилари қолади, энг юқори қўшилган қиймат эса хорижий R&D (илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик) марказлари ва бренд эгаларига кетади. Агентлик раҳбарининг Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) билан ишлаш бўйича комиссияга аъзо қилиниши эса, бу қарамлик тизимини халқаро ҳуқуқий доирада мустаҳкамлаш ва ташқи кучларнинг бозоримизга “қонуний” киришини кафолатлашга хизмат қилади.

Мамлакат иқтисодиётини ташқи кучларга қарам қилиб қўйган ҳозирги турғунликдан чиқишнинг ягона йўли – саноатга бўлган қарашимизни тубдан ўзгартириш ва ишлаб чиқаришнинг янги, мустақил пойдеворини қуришдир. Бу шунчаки янги заводларни ишга тушириш эмас, балки саноат фалсафасини технологик қарамликдан мустақил ихтирочиликка йўналтиришдир. Биринчи навбатда, давлат “йиғувчи заводлар”га тақдим этаётган имтиёзларни кескин қайта кўриб чиқиб, ресурсларни ишлаб чиқариш воситаларини ишлаб чиқарувчи соҳага – оғир машинасозлик ва станоксозликка сафарбар этиши лозим. Бугунги тўртинчи саноат инқилоби даврида, маҳаллий муҳандислик мактаблари мотор ва мураккаб механизмларнинг архитектурасини лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш салоҳиятига эга бўлиши стратегик заруратдир. Иккинчидан, маҳаллий минерал-хомашё захираларини экспорт қилиш ўрнига, уларни юқори технологик қийматга эга бўлган тайёр маҳсулотга айлантирувчи тўлиқ циклдаги корхоналарни йўлга қўйиш ва рағбатлантириш керак.

Учинчидан, реал ечим фундаментал таълим ва амалий саноатнинг синергиясидадир. Яъни бизга хорижий технологиянинг оддий оператори эмас, балки ўша технологиянинг технологик кодини таҳлил қила оладиган ва такрорлай оладиган инновацион кадрлар зарур. Давлат “кафолатланган харид” тизимини танланган субъектларнинг импортга асосланган йиғиш заводлари учун эмас, балки янги конструкторлик ечимларини тақдим этган маҳаллий ихтирочилар ва илмий марказлар учун очиши шарт. Агар маҳаллий муҳандислар гуруҳи мустақил ҳаракатланувчи двигатель ёки бошқарув тизимини яратса, давлат унинг бозорини шартсиз кафолатлаши, маҳаллий иқтисодий суверенитетни ҳаётбахш кучга айлантириши лозим.

Энг муҳими, бундай тизимли ва қатъий саноатлашиш жараёни фақат Исломнинг тузум сифатидаги татбиқи асосида ўзининг мукаммал ифодасини топади. Исломда умматнинг бошқа кучларга технологик ва сиёсий жиҳатдан тобе бўлишига асло йўл қўйилмайди, чунки бу исломий ҳуррият ва иззат тушунчаларига зиддир. Ислом тарихидаги юксак технологик ютуқлар, хусусан, оғир саноатга таяниб яратилган стратегик қуроллар ва мураккаб механизмлар бу йўлнинг нақадар самарали ва барқарор эканини тарих саҳифаларида муҳрлаган. Ислом билан саноатлашиш – бу шунчаки иқтисодий ўсиш эмас, балки инсоний қадр-қиммат, адолат ва чин мустақилликни қарор топтириш демакдир. Фақат мана шундай мафкуравий ва стратегик ёндашув орқалигина бутун Ислом уммати, хусусан, Ўзбекистон иқтисодиёти хорижий корпорациялар учун “арзон ишчи кучи ва истеъмол бозори” бўлишдан қутулади. Бу йўл тарқоқ бўлакларни ягона ва яхлит бир давлат иқтисодиёти сифатида бирлаштириб, мусулмонларни глобал майдонда ўз сўзи ва қудратига эга бўлган ҳақиқий суверен куч сифатида қад ростлашини таъминлайди. Аллоҳ таоло айтади:

وَلَن يَجْعَلَ اللَّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلًا

– “Аллоҳ ҳеч қачон кофирларга мўминлар устидан йўл бермас”. (Нисо:141)

 

Салоҳиддин

09.02.2026й

TagsСаноат кооперациясиТехнологик кишан
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Тал Жобия тарафида Росулуллоҳ САВнинг роя ва ливоси кўтарилиши Дамашқ фатҳ қилинган илк даврни эсга солиб иккинчи фатҳдан хабар бермоқда

  • МАҚОЛАЛАР

    Ал-Ақсо биз мусулмонларнинг тақдирий масаламиздир!

  • МАҚОЛАЛАР

    Иқтисодий зулм

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 26.05.2026

    Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • 26.05.2026

    Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • 26.05.2026

    Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • 26.05.2026

    Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • 26.05.2026

    Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/