Мусулмонлар Шри Ланкада бутпарастларнинг зўравонликлари қурбони бўлмоқда
بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
Мусулмонлар Шри Ланкада бутпарастларнинг зўравонликлари қурбони бўлмоқда
Ҳижрий 1439 йил 18 жумодуссоний, милодий 2018 йил 6 март сешанба куни «france24» веб-сайти нашр қилинган хабарда бундай дейилади:
«Шри Ланькадаги фуқароликни режалаштириш масалалари бўйича вазир Рауф Ҳакимнинг билдиришича, мусулмонларга қарши зўравонлик оқибатида камида 2 шахс ўлдирилган, ўнлаб уйжойлар ва масжидлар вайрон этилган, булар натижасида ҳукумат фавқулодда ҳолат жорий қилишга мажбур бўлган.
Вазирга кўра, «вазирлар маҳкамаси кучайтирилган тартибчоралар, жумладан, ўн кунлик фавқулодда ҳолат жорий қилди», полиция зўравонлик амалиётларига гувоҳ бўлган Шри Ланька ороли марказидаги Канди шаҳрида комендантлик соати ўрнатди.
Ўзининг чой плантациялари ва бутпарастлар ёдгорликлари билан машҳур Канди шаҳридаги комендантлик соати муддати полиция томонидан яна узайтирилди. Бунга исёнчиларнинг тунда комендантлик соатини бузиб, тартибсизликлар ва вайронагарчиликлар келтириб чиқариши сабаб бўлди.
Полициянинг маълум қилишича, ёқиб юборилган уйжойлар харобалари остидан сешанба куни бир мусулмон жасади топилди… ва бу ўтган ҳафталарда юртнинг турли ҳудудларида аланга олган низонинг яна кучайиши мумкинлиги тўғрисида хавотирларни пайдо қилди.
Ўтган ҳафта душанба куни этник синҳаллардан бир кишининг номаълум гуруҳлар томонидан ўлдирилиши, кучли исён ва тартибсизликлар келтириб чиқарди, оқибатда мусулмонларга қарашли уйжойлар, савдо дўконлари ва масжидлар қаттиқ зарар кўрди.
Синҳаллар аксари бутпарастлардан иборат этник жамоа бўлиб, 21 миллионли Шри Ланка аҳолисининг тўртдан уч қисмини ташкил қилади. Мусулмонлар эса, айни аҳолининг атиги 10 %ини ташкил қилади.
Ўтган ҳафта бир мусулмон етакчи синҳалларга сотилаётган озиқовқатларга ҳомиладорликдан сақловчи моддани қўшганликда айбланди ва бунинг оқибатида юртнинг шарқий ҳудудида бир гуруҳ исёнчилар мусулмонларга қарашли савдо дўконларини ёқиб, масжидлардан бирига ҳужум уюштирди.
Ҳукумат айни айбловларни рад этиб, бу асоссиз гап, деди ва айни ҳудуддаги тартибсизликлар содир этаётган исёнчиларни тўхтатишга буюрди.
Ўтган йил ноябр ойида ҳам оролнинг жанубий қисмида зўравонлик амалиётлари аланга олган ва бу бир кишининг ўлимига, уйжойлар ва машиналарга жиддий зиён етишига олиб келган.
2014 йил июн ойида ҳам мусулмонлар билан бутпарастлар ўртасида низо чиқиши оқибатида тўрт нафар шахс нобуд бўлган, бир нечтаси жароҳатланган эди.
Ушбу зўравонлик амалиётлари оловининг аланга олишига экстремистик бутпараст гуруҳ сабаб бўлган ва етакчиларидан бир нечтаси тоифачилик низосини келтириб чиқариш айблови билан судга тортилган эди.
Роя газетасининг 2018 йил 14 март чоршанба кунги 173-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми