Жамиятда адолатли тузум татбиқ қилинсагина жиноятга бериладиган жазо ҳам адолатли бўлади

بسم الله الرحمن الرحيم
Жамиятда адолатли тузум татбиқ қилинсагина жиноятга бериладиган жазо ҳам адолатли бўлади
Бу мавзуни ёритишдан аввал, шуни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчимизки, бу мақола орқали жиноят содир қилган шахсни – бу жиноят кичик ёки катта бўлишидан ҳамда ким томонидан содир этилишидан қатъий назар – оқламоқчи эмасмиз. Бу ўринда эътиборни жиноят содир этилишининг асл сабабига қаратмоқчимиз. Маълумки, инсонни жиноят қилишга ундовчи маълум бир сабаблар бўлади. Бугун татбиқ қилинаётган тузумларда бу сабаб хос сабаб қилиб кўрсатилади, яъни ҳар бир жиноят шу жиноятни содир қилган шахснинг ўзига тегишли бўлган шахсий сабабларига кўра амалга оширилгандек кўрсатилади. Масалан, инсон ўзининг асосий ёки камолий эҳтиёжларини қондириш учун ўғрилик қилганида, у шу эҳтиёжларини қондириш учун жиноят содир этганликда айбланади. Лекин унинг бу эҳтиёжлари нимага қондирилмаётгани билан ҳеч ким қизиқиб кўрмайди. Фоҳишалик билан шуғулланаётган аёллар, тиланчилик қилаётганлар, иссиқ ва совуқда уйсиз кўчада жон сақлаётганлар, қорни тўйиб овқатлана олмаётганлар… агар улардан бирортаси жиноят содир этадиган бўлса, у хос ҳолат сифатида талқин қилинади. Бу жиноятнинг асл негизи қаерга бориб тақалаётганига эътибор қаратилмайди, гарчи асосий эътибор шунга қаратилиши керак бўлса ҳам. Албатта, инсон ўйлаб топган тузумда ҳар қандай жиноятга нисбатан муносабат шундай бўлади. Ҳатто ҳар бир жиноят хос ҳолат сифатида талқин қилиниши учун одамларни эътибори қасддан чалғитилади. Асосий эътибор берилиши керак бўлган нуқтадан иккиламчи нуқтага буриб юборилади. Лекин содир этилаётган жиноятларни боғлаб турувчи умумий нуқта борки, у жиноятларни келтириб чиқараётган бош сабабчидир. Бошқача қилиб айтсак, у ёвузлик, зулм ва бахтсизлик манбаидир, у юқорида айтилганидек, инсон ўйлаб топган тузумдир.
Инсон ақлининг маҳсули бўлган тузум нотўғри ва адолатсиздир. Буни кўплаб мақолаларимизда ёритиб берганмиз ва воқеликда ҳам кўриб турибмиз. Шундай тузум татбиқ қилинаётгани ҳолида жиноятга баҳо беришда уни хос ҳолат, деб талқин қилиниши тўғрими ва жиноят қилган инсонга бериладиган жазо адолатли бўладими? Келинг, мана шу саволга жавоб излаб кўрайлик. Аслида инсон жиноятчи бўлиб туғилмайди, балки пок ва бегуноҳ фитратда туғилади. Уни жиноят содир этишига бош сабабчи жамиятдаги бузуқ муҳит ва тузум бўлади. Гарчи оиладаги муҳит ва тарбия муҳим ўрин тутса-да, жамиятдаги муҳит ва татбиқ қилинаётган тузум асосий таъсир қилувчи рол ўйнайди. Чунки жамият инсонлар, фикрлар, туйғулар ва қонунлардан ташкил топади. Агар шу фикр, туйғу ва қонунлар бузуқ асосга, яъни бузуқ ақидага асосланган бўлса, жамиятдаги муҳит ҳам бузуқ бўлади. Табиийки, бу жамиятда яшаётган ҳар бир инсон ундан таъсирланмай қолмайди. Натижада инсон жиноят содир қилади. Гарчи жиноят инсон томонидан содир этилса-да, унинг жавобгарлигини бутунлай инсон бўйнига юклаш адолатсизлик бўлади. Чунки айтиб ўтганимиздек, жамиятдаги муҳит ҳам, татбиқ қилинаётган тузум ҳам бузуқ асосга, яъни инсон ўйлаб топган ақидага асосланган. Бундай жамиятда руҳий, инсоний ва ахлоқий қийматлар ўрнини моддий қиймат эгаллайди, бу қиймат инсонлар қўлга киритишни истайдиган асосий қийматга айланади. Бунинг ортидан порахўрлик, қотиллик, зўравонлик, зинокорлик, фирибгарлик, ўғрилик, ёлғон гувоҳлик бериш, туҳмат қилиш, моддий манфаат эвазига динни сотиш… каби жиноятлар оддий ҳолатга айланади. Қисқача айтадиган бўлсак, жамиятда ҳукмрон бўлган бузуқ муҳит ва татбиқ қилинаётган ботил тузум ўзининг ҳалокатли таъсирини кўрсатади. Шунинг учун ҳам улар жиноятнинг бош сабабчиси ҳисобланади.
Демак, бундай тузумда жиноят қилган инсонга бериладиган жазони адолатли деб бўлмайди. Чунки татбиқ қилинаётган тузумни ўзи нотўғри ва адолатсиздир. Айнан у жиноятчиликнинг манбаидир. Бу тузумда жиноятнинг асл сабабини бартараф қилишга эмас, кўпроқ унинг оқибатларига қарши курашилади. Бу эса, худди беморга оғриқ қолдирадиган дори беришга ўхшайди. Ахир, аввал уни безовта қилаётган касалликни аниқлаб, ташхис қўйиб, кейин унга муолажа белгилаш керак-ку. Оғриқни қолдириш билан касалликни даволаб бўладими? Албатта йўқ. Шу сингари жиноятни олдини олиш уни келтириб чиқараётган асл сабабни бартараф қилиш билан бўлади. Шунинг учун инсон ўйлаб топган тузум йўқ қилиниб, унинг ўрнига тўғри ва адолатли тузум татбиқ қилинса, жиноятларнинг жуда катта қисмини олдини олиш мумкин бўлади.
Бундай тузум инсонни Яратувчиси бўлмиш Аллоҳ Таоло томонидан берилган бўлиши керак. Чунки фақат Аллоҳ Таоло инсон табиатини билувчироқдир, фақатгина У Зот инсон учун тўғри ва адолатли тузум қандай бўлишини белгилаб бериши мумкин. Инсон ақли бунга қодир эмас, қодир бўла олмайди ҳам. Татбиқ қилиниши зарур бўлган тузум эса, Ислом тузумидир. Ана шундагина жамиятдаги муҳит ҳам тўғри бўлади, қонунлар ҳам адолатли бўлади. Фикрлар, туйғулар ва қонунлар ҳам тўғри асосга қурилган бўлади. Жамиятда инсоний, ахлоқий, руҳий ва моддий қийматларни қўлга киритиш борасида ҳам бирини биридан устун қўйишга чек қўйилади. Лекин исломий жамият деганда бегуноҳ фаришталардан иборат жамиятни тасаввур қилиш катта хатодир. Чунки инсон табиатида хато қилиш, унутиш, адашиш бор экан, ҳатто Ислом тузумида ҳам жиноятлар содир бўлиб туради. Бироқ бугунги кунда воқеликда содир бўлаётганидек, жамият жиноят ботқоғига ботиб кетмайди, балки у ҳайратланарли даражада камаяди. Бундай ҳолатда жиноятга бериладиган жазо тўғри ва адолатли бўлади. Масалан, инсон ўғрилик қиладиган бўлса, қаралади, агар асосий эҳтиёжи таъминланган бўлса ҳам ўғрилик қилган бўлса, унга шаръий жазо берилади. Агар асосий эҳтиёжи таъминланмагани учун ўғрилик қилган бўлса, унинг устидан жавобгар бўлган ҳоким жазоланади, чунки ҳоким унинг эҳтиёжини таъминлашда эътиборсизлик қилган бўлади.
Бундан ташқари, Исломда жиноятга бериладиган жазо инсон учун ҳикмат ва яхшиликдир. Бу тўғрисида келгуси мақолаларимизда батафсил маълумот берамиз.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Фаррух
22.08.2018й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ