| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.10.2026
      0
    • Биродаримиз Салоҳиддинов Салим Муҳиддин ўғлининг вафоти муносабати билан таъзия

      21.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Америкага қарамлик сиёсатини давом эттириш Сурияга фақат янада кўпроқ вайронагарчилик олиб келади

  • 55 та мусулмон мамлакат бир жойга йиғилиб, қуруқ шиорлардан бошқа нарсага эга эмасликларини намоён қилмоқда!

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ўзбек халқининг Исломга муҳаббати, Қуръони Каримни тўғри тушуниш ва ҳаётга татбиқ этиш зарурати

  • Афғонистон ва Покистон ўртасидаги зиддият — Американинг мустамлакачилик стратегияси маҳсулидир

  • Энергетика нуқтаи назаридан Американинг исломий юртларга нисбатан стратегик қараши

  • Қизил денгиз ва «оловли ҳалқа»

  • Жароҳатларимиз устига қад кўтараётган 15 қаватли элчихона!

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ҳамён билан ўлчанаётган қадр: жамиятни эгаллаб олган капиталистик ўлчовни қандай синдирамиз?

Ҳамён билан ўлчанаётган қадр: жамиятни эгаллаб олган капиталистик ўлчовни қандай синдирамиз?

By htadmin
26.08.2026
0
Share:
МАҚОЛАНИ ТИНГЛАШ Ҳамён билан ўлчанаётган қадр: жамиятни эгаллаб олган капиталистик ўлчовни қандай синдирамиз?
0:00 / 0:00

Ҳамён билан ўлчанаётган қадр: жамиятни эгаллаб олган капиталистик ўлчовни қандай синдирамиз?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Эл орасида «Оғзи қийшиқ бўлса ҳам, бойнинг ўғли гапирсин» деган мақол бор. Халқ оғзаки ижодида айтилган бу аччиқ кесатиқ афсуски, бугун шунчаки мақол эмас, балки ҳаётимизни аччиқ ҳақиқатига айланиб бўлди. Жамиятимизда очиқдан-очиқ тан олинмайдиган, лекин ҳамма жимгина бўйсунадиган, ҳар куни гувоҳи бўлаётганимиз бир аччиқ ҳақиқат бор: инсонга кўрсатиладиган ҳурмат, эътибор ва жамиятдаги ўрин унинг чўнтагидаги пулига, минган уловига ва моддий имкониятига қараб белгиланмоқда. Бу адолатсизлик шунчаки тўй-маъракалардаги сохта хушомадлар билан чекланиб қолмай, бутун ҳаётимизга – муносабатларимизга, давлат идораларига, таълим тизимига, шифохоналарга ва ҳатто кундалик кўча-кўйдаги муомалагача томир отиб бўлди.

Кўчада арзон ёки эскироқ машина ҳайдаб кетаётган фуқарога ЙПХ ходимидан тортиб бошқа ҳайдовчиларгача беписанд ва қўпол муносабатда бўлиши, лекин қимматбаҳо уловдаги шахс қаршисида ҳамма қоидалар унутилиб, одатдан ташқари мулозамат кўрсатилиши оддий ҳолга айланди. Шифохонага борсангиз, қўлида пули бор беморга шифокорлар алоҳида палата ва туну кун эътибор ажратади, даволанишга пули етмайдиган камбағал бемор эса, навбатларда сарсон бўлиб, эътиборсизликдан инграшга мажбур. Таълим даргоҳларида ҳам аҳвол шу: бойнинг фарзандига алоҳида илтифот кўрсатилса, оддий меҳнаткашнинг иқтидорли фарзанди етарли эътиборсиз бир четда қолаверади. Ҳатто қариндош-уруғлик ва қўшничилик муносабатларида ҳам кимнинг уйи ҳашаматлироқ ва топгани кўпроқ бўлса, ўшанинг фикри устувор деб билиняпти, оддий, ҳалол яшаётган камбағал қариндошнинг овози эса эшитилмайди. Оила қуришда, келин олиш ва қиз узатиш жараёнларида ҳам айнан шу машъум мезон биринчи ўринга чиқиб олди: бўлажак куёв ёки келин томоннинг одоби, эътиқоди ва тарбияси эмас, оиласининг моддий аҳволи, уй-жойи, сепи ва берадиган қудалик «совғалари» асосий талабга айланди.

Афсуски, бу ҳолат шунчаки айрим одамларнинг тарбиясизлиги ёки лаганбардорлиги эмас. Бу жамиятдаги устувор фикрга, умумий психологияга ва ҳаёт тарзига айланиб бўлган машъум тузумдир. Бир жамиятда инсоннинг қадри унинг инсонийлиги, тақвоси, илми, ҳалоллиги ва ахлоқи билан эмас, моддий имконияти билан ўлчана бошладими, демак, ўша жамиятнинг ўлчов тизими бузилган. Бу устувор фикрнинг асл манбаи – жамиятимизга суқулиб кирган ва онгимизни заҳарлаган капиталистик-демократик тузум ва унинг мафкурасидир. Капитализмнинг ягона ўлчови – манфаат ва капиталдир. Бу тузум ақлларга шундай фикрни сингдирди: пулинг борми, демак, муваффақиятлисан, ақллисан, эътиборга лойиқсан; пулинг йўқми, демак, ютқазгансан, ожизсан. Капиталистик жамиятда инсон – Аллоҳ уни юқори мақомга кўтариб, азизу мукаррам қилган мавжудот сифатида эмас, балки истеъмолчи ва харидор сифатида кўрилади. Пул – капитализмда шунчаки муомала воситаси эмас, инсоннинг жамиятдаги ўрни ва қадрини белгиловчи ягона тарозига айлантирилди. Одамлар онгига «кўпроқ пул топсанггина одам ўрнида кўриласан» деган фикр урилгани сабабли, жамият аста-секин бойга сохта хушомад қиладиган, камбағални эса аёвсиз топтайдиган моддият қулига айланиб қолди. Фожианинг энг тубан нуқтаси шундаки, жамиятнинг катта қисми бойликнинг қайси йўл билан – рибо, судхўрлик, фирибгарлик ёки бировнинг ҳақини ейиш эвазига келганига заррача қизиқмай қўйди. Пулнинг манбаи ва ҳалоллиги унутилиб, фақат унинг миқдори ва ялтироқ намойиши сажда қилинадиган бутга айлантирилди.

Шу ўринда жуда муҳим бир чегарани аниқлаб олишимиз лозим: биз бойликка, пул топишга ёки бой инсонларга қарши эмасмиз. Гап бойликда ёки жамиятда бойларнинг борлигида эмас. Ислом тарихига назар ташласак, Пайғамбаримиз ﷺ атрофида Абу Бакр, Усмон, Абдурраҳмон ибн Авф каби ўта бой саҳобалар бор эди. Лекин мусулмонлар уларга бой эканлиги учун эмас, тақвоси, саховати, Ислом ва инсониятга қилган хизмати учун эҳтиром кўрсатганлар. Ҳатто камбағал, лекин тақводор саҳобалар мажлисда энг тўрида, бойлар билан бир қаторда тургани тарихдан маълум. Ҳозир ҳам хоҳлаган мусулмондан сўранг, бу ва бошқа саҳобаи киромларни нимага яхши кўрасиз, деб. Аниқки, ҳеч ким улар бой бўлганликлари учун яхши кўраман, демайди. Балки санаб ўтилган ва ундан ташқари бошқа яхши сифатларга эга бўлганликларини айтади.

Демак, муаммо бойликда эмас, балки бойликни инсон қадрини ўлчайдиган ягона мезон қилиб олинганидадир. Бой бўлиш жиноят ёки айб эмас, лекин бой бўлгани учунгина инсонни кўкларга кўтариш ва камбағал бўлгани учун инсонни таҳқирлаш – бу тубанлик ва маънавий инқироздир.

Бу иллатни жамиятимиздан чиқариб ташлаш ва ақллардан ушбу бузуқ капиталистик ўлчовни йўқотиш учун жамият ўз тарозисини тубдан ўзгартириши керак. Инсонга баҳо беришда унинг ҳамёни эмас, ахлоқи, ҳалоллиги, адолати, илми ва масъулияти асосий мезон бўлиши лозим. Кундалик муносабатларда, идораларда ва кўча-кўйда камбағални менсимаслик, бойга поёндоз тўшаш бебурдлик ва тубанлик деб қабул қилиниши шарт. Одамлар тушуниб етмоғи лозимки, пули кўп одам автоматик равишда яхши ёки ҳурматли бўлиб қолмайди. Инсон инсон бўлгани учун, Аллоҳ томонидан мукаррам қилиб яратилгани учун қадрлидир. Унинг қадр-қиммати устидаги кийими, улови ёки банкидаги ҳисоби билан ортиб-камаймайди. Аллоҳ таоло наздида инсоннинг аслий қадри ва иззати айнан шу мезон билан белгиланади:

إِنَّ أَكْرَمَكُمْ عِندَ اللَّهِ أَتْقَاكُمْ

«Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз — энг тақводорингиздир»   (Ҳужурот:13)

Яъни, инсоннинг Яратувчи олдида қадри баланд бўлиши унинг насл-насаби, бойлиги, мансаби ёки чўнтагидаги пули билан эмас, балки фақат ва фақат тақвоси, Аллоҳдан қўрқиши, ҳалоллиги ва гўзал ахлоқи билан ўлчанади. Агар биз жамият сифатида бойнинг қаршисида куллуқ қилиб, камбағалдан юз ўгиришда давом этсак, ўз қўлимиз билан адолатсиз ва чириган капиталистик тузумни озиқлантирган бўламиз. Токи, жамият инсон қадрини унинг ҳамёни билан эмас, инсонийлиги ва тақвоси билан ўлчашни ўрганмас экан, биз капитализмнинг аччиқ ва тубан меваси бўлмиш сохтакорлик ва адолатсизлик ичида яшашда давом этаверамиз.

Салоҳиддин

26.08.2026й

TagsҲамён билан ўлчанаётган қадр
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Козимийнинг Ироқ халқига берган ваъдалари сохта ва саробдан бошқа нарса эмас

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    АҚШ қўшинларининг Айнул Асад ҳарбий базасидан чиқиб кетишининг оқибатлари

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Коронавирус ва унинг жаҳон иқтисодига таъсири

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбек халқининг Исломга муҳаббати, Қуръони Каримни тўғри тушуниш ва ҳаётга татбиқ этиш зарурати

    Ўзбек халқининг Исломга муҳаббати, Қуръони Каримни тўғри тушуниш ва ҳаётга татбиқ этиш зарурати بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ  Халқимизнинг асрлар оша ўз эътиқодига, динига ва муқаддас исломий қадриятларига бўлган садоқати таҳсинга ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Маълумот ташқарига чиқяпти — технологик калитлар кимни қўлида?

    Маълумот ташқарига чиқяпти — технологик калитлар кимни қўлида? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистон рақамлашув сиёсатининг янги босқичига ўтди. 2021 йилда фуқароларнинг шахсий маълумотларини Ўзбекистон ҳудудидаги серверларда сақлаш қаттиқ талаб қилинган ...
  • МАҚОЛАЛАРХОС МАВЗУЛАР

    Фотима ая: фарзандини шаҳодатга кузатган, уммат дардини ўз дардидан устун қўйган она

    Фотима ая: фарзандини шаҳодатга кузатган, уммат дардини ўз дардидан устун қўйган она بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ! Фотима онамизни хотирлаб, уларнинг ҳаёт йўллари, матонатлари ва ...
  • МАҚОЛАЛАР

    ​Яширин назорат ёки жосус дастур

    ​Яширин назорат ёки жосус дастур: ​Ўзбекистонда фуқаролар телефонига мажбуран ўрнатилаётган номаълум APK ортида нима яширинган?  ​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ ​Тасаввур қилинг: кўчада кетяпсиз ёки университетга киришда ходимлар сизни тўхтатиб, телефонингизни ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Марказий Осиё: АҚШ маккорона мустамлакачилигининг навбатдаги геосиёсий ўйини

    Марказий Осиё: АҚШ маккорона мустамлакачилигининг навбатдаги геосиёсий ўйини بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ Буюк Холиқ таоло Ўз Каломида огоҳлантиради: يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ لَا تَتَّخِذُوا۟ بِطَانَةً مِّن دُونِكُمْ لَا يَأْلُونَكُمْ خَبَالًا وَدُّوا۟ ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: