Саҳобалар ҳаётидан лавҳалар

Саҳобалар ҳаётидан лавҳалар
بسم الله الرحمن الرحيم
Туркумимизнинг бугунги сонида Умар розияллоҳу анҳунинг Мадинага ҳижрати мавзуси билан суҳбатимизни давом эттирамиз.
Умар розияллоҳу анҳунинг Мадинага ҳижрати тўғрисида.
Ибн Умар розияллоҳу анҳу айтади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга Мадинага ҳижрат қилишга рухсат берганларидан кейин, мусулмонлар тўп тўп бўлиб, эркаклар эркакларни шерик қилиб чиқдилар. Умар розияллоҳу анҳу “Мен Аййош ибн Аби Робиъа билан бирга чиқдим” деди.
Барро ибн Озиб айтади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан Мадинага етиб келганлар Мисъаб ибн Умайр, Абдуллоҳ ибн Умму Мактум, Билол, Саъд, Аммор ибн Ёсир ва кейин йигирмата саҳобанинг ичида Умар ибн Хаттоб ҳам келди”.
Ақаба ибн Ҳарис Ибн Умар шундай деганини эшитган экан: “Бир одам мендан “Сен биринчи ҳижрат қилганмисан ёки Умарми?” деб сўради. Ибн Умарнинг жаҳли чиқди ва “Йўқ, отам мендан олдин ҳижрат қилган. У бу дунёда ва охиратда ҳам мендан яхшироқдир” деди.
Сийратдан маълумки, мусулмонлар Мадинага ҳижрат қилиб келганларида Росулуллоҳ алайҳиссалом Маккалик муҳожирларни Мадиналик ансорларга Исломдаги ака-ука биродар қилиб қўйган эдилар. Бошқалар қатори Умар розияллоҳу анҳуни ҳам Мадиналик бир ансорга биродар қилиб қўйган эдилар.
Росулуллоҳ алайҳиссалом Умарни Мадинада ким билан биродар қилганлари тўғрисида.
Муҳаммад ибн Иброҳим ривоятида “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Бакр Сиддиқ ва Умар ибн Хаттобни бир бирида биродар қилдилар”, дейилган.
Саъд ибн Иброҳим ривоятида “Умар билан Увайм ибн Соидани биродар қилиб қўйдилар”, дейилган.
Абдулвоҳид ибн Абил Авн ривоятида “Умар билан Утбон ибн Моликни биродар қилиб қўйдилар”, дейилган.
Воқидий ривояти эса, “Умар билан Муоз ибн Афрони биродар қилиб қўйдилар, дейилади”, дейилган.
Ушбу ривоятлар ичида биринчи ривоят ўртада узилиш бўлгани сабабли ташланган, тарк қилинган ривоят, учинчи ривоят ровийлари орасида яроқсиз одамлар борлиги сабабли ривоят ўта заиф, охирги Воқидий ривояти эса, Воқидийнинг ўзи “дейилади” деб гапиришини ўзи бу гапни яроқсиз эканини кўрсатади. Демак, ушбулар ичида иккинчи, Саъд ибн Иброҳимнинг ривоятини “ҳасан” даражасида бўлгани учун ҳақиқатга яқин, деб эътибор қилишимиз ўринли бўлади.
Умар розияллоҳу анҳунинг сўзи ёки амалларига мувофиқ тушган оятлар.
Анса розияллоҳу анҳудан “Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу менга шундай деган: “Роббим азза ва жалла уч марта менга мувофиқ бўлган (мувофиқ бўлиш – бир одамнинг сўз ёки амали ортидан ана шу мавзуда оят тушиши). Бир кун Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга мақоми Иброҳим намоз ўқийдигна жой қилиб олсак бўлмасмикин, дедим. Шу пайт “وَاتَّخِذُواْ مِن مَّقَامِ إِبْرَاهِيمَ مُصَلًّى – Ва Иброҳимнинг мақомини намозгоҳ тутинг” (Бақара-125) ояти нозил бўлди. Яна бошқа бир кунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга “Эй Росулаллоҳ, аёлларингизни олдига яхши ҳам, ёмон ҳам киради. Уларга юзларини тўсишни буюрганингизда яхши бўлар эди” дедим. Шунда “ҳижоб ояти” (Росулуллоҳ алайҳиссаломнинг аёллари юзларини тўсишлари фарзлиги тўғрисидаги оят) нозил бўлди. Росулуллоҳ билан мен у кишини аёлларини қизғанишда ҳамфикр бўлдик. Мен уларга (Росулуллоҳнинг аёлларига) “У сизларни талоқ қилса, шоядки, Роббиси сиздан яхшироқ аёлларни берса” дедим. Шунда “عَسَى رَبُّهُ إِن طَلَّقَكُنَّ أَن يُبْدِلَهُ أَزْوَاجاً خَيْراً مِّنكُنَّ مُسْلِمَاتٍ مُّؤْمِنَاتٍ قَانِتَاتٍ تَائِبَاتٍ عَابِدَاتٍ سَائِحَاتٍ ثَيِّبَاتٍ وَأَبْكَاراً – У сизларни талоқ қилса, шоядки Роббиси сиздан яхшироқ муслима, мўмина, итоатли, тавба қилувчи, ибодатли, рўзадор жувон ва қизларни ўрнингизга хотин қилиб берса” (Тахрим-5) ояти нозил бўлди.
Урва ибн Зубайрдан, Оиша розияллоҳу анҳо айтди: “Умар ибн Хаттоб Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга “Хотинларингизни ҳижоблантирсангиз (юзини беркитсангиз)” деди. Росулуллоҳ ундай қилмадилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёллари кечасида хожат учун чиқар эди. Бир кун Савда (бинти Замъа) розияллоҳ анҳо кечаси хожатга чиқипти. У узун бўйли аёл эди. Масжидда ўтирган Умар уни кўриб қолипти ва Савдага “Эй Савда, сени таниб қолдим, мени эҳтиёт қилиб Аллоҳ ҳижоб тўғрисида бирон оят нозил қилса эди” деди ва ҳижоб ояти нозил бўлди (ҳижоб бу ерда Росулуллоҳ алайҳиссаломнинг аёллари юзини тўсиши маъносида)”.
Абу Воилдан “Умар одамлардан тўрт ишда фазилатли бўлди: Бадр жангида асирларни ўлдириш кераклиги тўғрисида гапирганда, бу тўғрида Аллоҳ оят нозил қилди “لَّوْلاَ كِتَابٌ مِّنَ اللّهِ سَبَقَ لَمَسَّكُمْ فِيمَا أَخَذْتُمْ عَذَابٌ عَظِيمٌ – Агар Аллоҳнинг олдиндан ёзгани бўлмаганда, сизга олган нарсаларингиз туфайли улуғ азоб етар эди” (Анфол-68). Ҳижоб мавзусида, Умар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёлларини ҳижобланишга (юзларини беркитишга) буюрди. Зайнаб розияллоҳу анҳо “Эй Умар, сен бизни устимиздамисан?! Ваҳоланки, ваҳий бизни уйимизда, бизнинг оилада нозил бўлиб турган бўлса” деди. Шунда Аллоҳ Таоло “وَإِذَا سَأَلْتُمُوهُنَّ مَتَاعاً فَاسْأَلُوهُنَّ مِن وَرَاء حِجَابٍ – Агар улардан бирор нарса сўрасангиз, парда ортидан сўранг” (Аҳзоб-53) оятини нозил қилди”. Ва яна Росулуллоҳ алайҳиссаломнинг Умарни Исломга кириши билан Исломни азиз қилгин, маъносидаги дуолари ва Умарнинг Абу Бакр Росулуллоҳга биринчилардан бўлиб байъат қилувчи бўлади, маъносидаги фикри”.
Нофеъ Ибн Умардан ривоят қилади: “Одамлар орасида бирор иш бўлса, бу иш тўғрисида Умар гапирганидек оят нозил бўлар эди”.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим
18.11.2018



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ