БАЙ ВА БУЮРТМА БЕРИШ

بسم الله الرحمن الرحيم
БАЙ ВА БУЮРТМА БЕРИШ
Бай
(“Исломда иқтисод низоми” туркумидан)
وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الآخِرَةَ وَلاَ تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِنْ كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ
إِلَيْكَ وَلاَ تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لاَ يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ
– “Аллоҳ сенга ато этган молу давлат билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни унутма. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам эҳсон қил. Ерда бузғунчилик қилишга уринма, чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас”. (Қасос.77)
Мақолаларимиз орқали Ерга оид ҳукмлар ҳақида батафсил маълумотларни бердик. Навбатдаги мақолаларимизда Бай ва буюртма бериш бўлимининг мавзулари билан таништиришни бошлаймиз.
Бай
Аллоҳ Субҳонаҳу ва Таоло молни дунёда бандаларнинг манфаатлари юзага чиқишига сабаб қилиб, уларни қўлга киритиш учун тижорат йўлини шариатда кўрсатиб берди. Чунки ҳар бир кимсанинг муҳтож бўлган нарсаси ҳамма жойда мавжуд эмас, уни зўравонлик билан олиш эса бузғунчиликдир. Демак, ҳар бир инсон ўзи муҳтож бўлган нарсасини зўравонлик билан эмас, тўғри йўл билан олишига имконият яратиб берадиган низом бўлиши лозим. Шунга кўра, тижорат ва бай ҳукмлари нозил бўлди. Аллоҳ Таоло айтади:
يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لاَ تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ إِلَّآ أَنْ تَكُونَ تِجَارَةً عَنْ تَرَاضٍ مِنْكُمْ
– “Эй мўминлар, молларингизни ўрталарингизда ноҳақ (яъни ўғрилик, қароқчилик, судхўрлик, порахўрлик, қимор каби) йўллар билан еманг! Балки ўзаро ризолик билан бўлган савдо-сотиқ орқали мол-дунё касб қилинг”. (Нисо.29)
Тижорат икки хил бўлади: шариатда бай, деб номланадиган ҳалол ва рибо деб номланадиган ҳаром. Буларнинг иккови ҳам тижоратдир. Аллоҳ Таоло кофирлар ҳақида, бай билан рибонинг ўртасидаги фарқни авл (аслига зиёда қилишлик, кўтармоқ)дан келиб чиқиб, инкор қилганликлари хабарини бериб шундай дейди:
ذَلِكَ بِأَنَّهُمْ قَالُوا إِنَّمَا الْبَيْعُ مِثْلُ الرِّبَا
– “Бунга сабаб уларнинг: “Бай (олди-сотди) ҳам судхўрликнинг ўзи-ку?” деганларидир”. (Бақара.275)
Сўнг Аллоҳ Таоло ушбу сўзи билан бай билан рибонинг ўртасидаги ҳалол-ҳаромни ажратиб берди:
وَأَحَلَّ اللَّهُ الْبَيْعَ وَحَرَّمَ الرِّبَا
– “Аллоҳ байни ҳалол ва рибони ҳаром қилди”. (Бақара.275)
Демак, у иккиси ҳам тижорат бўлиб, шаръан ҳалоли бай экан. Бай сотдим-олдим, деган лафзлар ёки уларнинг маъносидаги сўз ва ҳаракат орқали амалга ошади. Мол (товар) эгаси байга ўзи бош бўлиши, вакил қўйиши, элчи юбориши ҳамда ҳақи белгиланиши шарти билан ишчи ёллаши жоиз. Ишчини фойданинг бир қисмини олишга ёлласа, у шерик бўлиб, унга ёлланувчининг ҳукми эмас, музорибнинг ҳукми мувофиқ келади. Шунингдек, бир киши молни (товарни) ўзи, вакили ёки элчиси воситасида сотиб олиши ёхуд олиб берадиган кимсани ёллаши мумкин.
Демак, тижорат мулк кўпайтиришнинг бир тури сифатида жоиз иш бўлиб, бай ва ширкат (шериклик) ҳукмларида ўз ифодасини топади. Қуръон ва Ҳадисда тижорат ворид бўлган. Аллоҳ шундай дейди:
إِلاَّ أَنْ تَكُونَ تِجَارَةً حَاضِرَةً تُدِيرُونَهَا بَيْنَكُمْ فَلَيْسَ عَلَيْكُمْ جُنَاحٌ أَلاَّ تَكْتُبُوهَا
– “Лекин агар (ўртадаги муомалангиз) ораларингизда юргизиб турган нақд савдо бўлса, уни ёзмасангиз-да, сизлар учун гуноҳ йўқдир”. (Бақара.282)
Рифоъа ривоят қилади:
أَنَّهُ خَرَجَ مَعَ النَّبِىِّ إِلَى الْمُصَلَّى، فَرَأَى النَّاسَ يَتَبَايَعُونَ فَقَالَ: يَا مَعْشَرَ التُّجَّارِ، فَرَفَعُوا أَعْنَاقَهُمْ وَأَبْصَارَهُمْ إِلَيْهِ إِجَابَةً لَهُ فَقَالَ: إِنَّ التُّجَّارَ يُبْعَثُونَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ فُجَّارًا إِلاَّ مَنْ اِتَّقَى اللهَ وَبَرَّ وَصَدَقَ
“У киши Расулуллоҳ с.а.в. билан мусалло (ийдгоҳ)га чиқибди. Шунда Расулуллоҳ с.а.в. одамларни олди-сотди қилишаётганини кўриб: Эй савдогарлар жамоаси, дедилар. Одамлар: Лаббай, деб у кишига юзландилар. Расулуллоҳ с.а.в.: қиёмат кунида тижоратчилар фожир ҳолда қайта тириладилар, фақатгина Аллоҳдан қўрқиб, эзгулик қилиб, рост сўзлаган кимса бундан мустаснодир”, дедилар.
Абу Саид Расулуллоҳ с.а.в.дан ривоят қилади, Расулуллоҳ с.а.в. шундай дедилар:
اَلتُّجَّارُ الصَّدُوقُ الْأَمِينُ مَعَ النَّبِيِّينَ وَالصِّدِّيقِينَ وَالشُّهَدَاءِ
“Ишончли, рост сўзловчи савдогар пайғамбарлар, сиддиқлар ҳамда шаҳидлар билан биргадир”. Бу икки ҳадисни Термизий келтирган.
Савдо икки хил бўлади: ички савдо ва ташқи савдо. Ички савдо зироат ёки саноатга оид бўладими, миллий ёки чет эл маҳсулоти бўладими, мамлакат ичкарисидаги ўзаро олди-сотдидан иборатдир. Ички тижоратда байга тааллуқли бўлган ҳукмлардан ўзга ҳеч қандай чеклов йўқ. Аммо моллар (товар) ва молларнинг турлари ҳамда уларни мамлакат ичкарисида бир жойдан иккинчи жойга олиб бориш ҳар бир инсоннинг ўзига ҳавола, яъни ҳар бир инсон шаръий ҳукмлар асосида бундай савдо қилиши мумкин, давлат ички тижоратни фақатгина назорат қилиб туради. Ташқи савдо эса зироат ёки саноатга оид бўлишидан қатъий назар, миллий товарни чет элга сотиш ёки чет эл товарини олиб келиб юртимизда сотишдан иборатдир. Ташқи тижорат давлатнинг бевосита назоратига боғлиқ. Шунинг учун давлат молларни олиб кириш ва олиб чиқишда аҳли ҳарб ва аҳли аҳд савдогарлари устидан назорат қилиб туради.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
30.12.2018



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ