ЧЎЛПОН-ОТА ДЕКЛАРАЦИЯСИ

ЧЎЛПОН-ОТА ДЕКЛАРАЦИЯСИ:
АҚШНИНГ МАРКАЗИЙ ОСИЁДАГИ ЯНГИ ГЕОСИЁСИЙ ҲАЛҚАСИ
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
2026 йил 31 июль куни Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳрида Марказий Осиёнинг беш давлати раҳбарлари ҳамда Озарбайжон Президенти иштирокида ўтказилган Консультатив учрашув якунида Чўлпон-Ота декларацияси қабул қилинди. Расмий ахборотларда ҳужжат транспорт, энергетика, савдо, туризм, иқлим ўзгариши ва хавфсизлик соҳаларида ҳамкорликни кучайтиришга қаратилгани таъкидланди. Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли, Қамбарота ГЭС-1, транспорт боғлиқлиги ва ягона туристик виза каби масалалар ҳам кун тартибидан ўрин олди.
Бир қарашда, буни Марказий Осиё давлатларининг минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган оддий ташаббуси сифатида қабул қилиш мумкин. Аммо халқаро сиёсат нуқтаи назаридан бу ёндашув етарли эмас. Чунки Чўлпон-Отада қабул қилинган ҳужжат Марказий Осиёнинг ички муносабатларидан кўра анча катта жараён — Евросиёда кучлар нисбати ўзгараётган, АҚШ ва Хитой ўртасидаги рақобат кучаяётган, Россия Украина урушида улкан ресурсларни сарфлаётган ва Европа ўз хавфсизлик ҳамда таъминот йўлакларини қайта кўриб чиқаётган бир шароитда қабул қилинди.
Шу ўринда савол туғилади:
«Чўлпон-Ота декларацияси АҚШнинг Евросиёда ўзгариб бораётган кучлар нисбати шароитида Марказий Осиёни қайта жойлаштириш стратегиясида қандай ўрин эгаллайди ва Вашингтон бу жараёнда Москва ва Пекин таъсирини қай даражада сиқиб чиқара олади?»
ХАЛҚАРО МАЙДОНДАГИ КУЧЛАР НИСБАТИ: АСОСИЙ ЎЙИНЧИЛАР КИМ?
Марказий Осиёдаги ҳар қандай воқеани тўғри тушуниш учун аввало халқаро майдондаги кучлар ҳолатини аниқ белгилаб олиш зарур.
Бугун дунёда АҚШ ҳали ҳам энг қудратли глобал куч бўлиб қолмоқда. Унинг ҳарбий, молиявий, технологик, дипломатик ва институционал имкониятлари бошқа кучларга нисбатан алоҳида устунликка эга. Шунинг учун АҚШнинг «мутлақ таназзули» ёки «ҳукмронликдан бутунлай маҳрум бўлгани» ҳақидаги хулоса ҳозирча воқеликка мос эмас. Аммо Америка олдинги даврдаги каби қаршиликсиз устунлик ҳолатида ҳам эмас.
Америка дуч келаётган асосий муаммо — унинг мутлақ заифлиги эмас, балки устунлигини бир вақтнинг ўзида бир нечта фронтда сақлаб қолиш қийинлашаётганидир. Хитой иқтисодий ва технологик рақобатчи сифатида юксалмоқда; Россия ядровий ва ҳарбий кучини сақлаб қолган ҳолда Украина уруши орқали АҚШ бошчилигидаги Ғарб тартибига қарши чиқмоқда; Европа эса АҚШ учун хавфсизлик харажатларини кўпайтириш талаб қилинаётган, бир вақтнинг ўзида ўз иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишга интилаётган марказга айланмоқда.
Демак, Вашингтоннинг бугунги ҳаракатларини бир мақсадга — «Россияни енгиш»га ёки «Хитойни тўхтатиш»га чеклаш нотўғри бўлади. Трамп маъмуриятининг стратегик вазифаси — Американинг глобал устунлигини сақлаб қолиш учун куч ва ресурсларни қайта тақсимлашдир.
Шу нуқтаи назардан Украина уруши ҳам Вашингтон учун икки томонлама масалага айланади. Бир томондан, Россияни заифлаштириш АҚШ манфаатига хизмат қилади. Иккинчи томондан эса, Россияга қарши узоқ давом этаётган уруш Америка қурол-яроғ захиралари, молиявий ресурслари ва сиёсий диққат-эътиборини Хитойга қарши асосий рақобатдан чалғитади.
Трамп маъмурияти учун муаммо фақат Россияни заифлаштириш эмас. Асосий муаммо — бир вақтнинг ўзида Россия, Хитой ва Европа билан боғлиқ стратегик масалаларни Америка манфаатига мослаштириш.
Агар Украина уруши Россияни заифлаштирса, аммо уни Хитойга янада яқинлаштирса, Вашингтон учун бу тўлиқ ғалаба эмас. Чунки Россиянинг ресурслари, ҳарбий салоҳияти ва географик мавқеи Хитойнинг ғарб томонидаги стратегик муҳитини мустаҳкамлаши мумкин. Шунинг учун Трампнинг Россияга муносабатида қарама-қарши икки мақсад бир вақтда кўринади: Россияни Ғарб учун таҳдид даражасида кучли қолдирмаслик, аммо уни Хитойнинг тўлиқ стратегик шеригига айлантириб ҳам қўймаслик. Бу ҳисоб-китоб Марказий Осиё учун ҳам бевосита аҳамиятли. Чунки Россия–Хитой яқинлашувининг муҳим географик майдонларидан бири айнан Марказий Осиёдир.
Бу Марказий Осиёни тушуниш учун жуда муҳим. Чунки Марказий Осиё Россия ва Хитой билан бир вақтда боғланган, аммо АҚШ учун айнан шу икки куч ўртасидаги макон сифатида аҳамиятли бўлган ҳудуддир.
РОССИЯ: ЗАИФЛАШГАН, АММО ҲАЛИ ҲАМ СТРАТЕГИК КУЧ
Россиянинг Украина урушидаги ҳолатини баҳолашда икки қарама-қарши хатодан қочиш лозим.
Биринчи хато — Россия ҳали ҳам собиқ Совет Иттифоқидек қудратли, деган тасаввур.
Иккинчи хато — Россия «тинкаси қуриб», энди геосиёсий ўйинчи бўлишдан тўхтади, деган хулоса.
Аслида вазият мураккаброқ. Россия уруш туфайли катта иқтисодий, ҳарбий ва инсон ресурсларини сарфламоқда. Унинг ички ҳудудларига ҳам уруш таъсири етиб борди. Бироқ бу ҳолат Россиянинг катта армия, ҳарбий-саноат базаси, табиий ресурслар ва ядровий арсеналга эга давлат сифатидаги мақомини бекор қилмайди. Россия заифлашган, аммо ҳали ҳам ядровий держава ва катта ҳарбий салоҳиятга эга.
Шунинг учун Россиянинг Марказий Осиёдаги таъсири «йўқолди» дейишга ҳали асос йўқ. Россиянинг минтақадаги таъсири фақат Кремлнинг бугунги дипломатик имкониятлари билан ўлчанмайди. Унинг қўлида совет давридан қолган сиёсий, тил, маданий, иқтисодий ва хавфсизлик алоқалари мавжуд. Меҳнат миграцияси, савдо, ҳарбий ҳамкорлик ва минтақадаги хавфсизлик механизмлари ҳам Москва билан муносабатларни сақлаб туришга мажбур қилади.
Демак, Россиянинг заифлашуви Марказий Осиёни автоматик равишда АҚШ ихтиёрига ўтказиб қўймайди. Аммо у Москвага аввалгидек эркин ҳаракат қилиш имконини ҳам бермайди. Айнан шу оралиқ Вашингтон учун стратегик имкониятдир.
Тўғри, Россиянинг Украина урушидаги ресурс сарфи Москва имкониятларини чекламоқда. Аммо бу автоматик равишда АҚШ учун тайёр геосиёсий бўшлиқ яратмайди. Чунки бўшлиқни биринчи бўлиб ким эгаллаши масаласи бор. Бу ерда Хитой АҚШ учун энг жиддий рақобатчига айланади. Пекин Марказий Осиёга ҳарбий иттифоқлар билан эмас, темир йўллар, инвестициялар, энергетика, савдо ва саноат кооперацияси билан кириб келмоқда. Демак, Вашингтон учун вазифа икки босқичли:
биринчи — Россиянинг минтақадаги анъанавий таъсирини сусайтириш;
иккинчи — пайдо бўлган бўшлиқни Хитой эгаллаб олишининг олдини олиш.
Шу ерда С5+1 ва TRIPP каби механизмларнинг аҳамияти келиб чиқади.
АМЕРИКАНИНГ МАРКАЗИЙ ОСИЁДАГИ МАНФААТИ НИМА?
АҚШ учун Марказий Осиёнинг аҳамияти унинг режимларида эмас, балки географияси ва Россия ҳамда Хитой ўртасида жойлашганидан келиб чиқади.
Америка учун асосий масала — Марказий Осиёни бирданига «америкалаштириш» эмас. Бундай ёндашув ортиқча харажатли ва реал сиёсий имкониятлари чекланган ҳолатига номувофиқ. Вашингтонга керак бўлган нарса — минтақани шундай иқтисодий ва транспорт тармоқларига боғлашки, улар Россияга боғлиқ бўлмаган ва Хитойнинг тўлиқ назоратида бўлмаган тизимларни шакллантирсин. Бу ўринда C5+1 ва TRIPP каби механизмларнинг аҳамияти келиб чиқади.
C5+1 ташқи томондан Марказий Осиёнинг беш давлати билан АҚШ ўртасидаги дипломатик мулоқот формати бўлса, геосиёсий нуқтаи назардан у Вашингтоннинг минтақага кириш учун институционал эшигидир. Чунки у Вашингтонга минтақа давлатларининг барчаси билан бир вақтнинг ўзида, Россия ёки Хитой орқали эмас, тўғридан-тўғри сиёсий канал орқали ишлаш имконини беради. Аммо бу ерда яна бир муҳим жиҳат бор. Минтақа режимлари ушбу форматда АҚШ билан “стратегик шериклар” сифатида эмас, балки ўз хавфсизлиги ва иқтисодий эҳтиёжларини ташқи кучлар имкониятлари билан таъминлашга муҳтож давлатлар сифатида иштирок этади. Шунинг учун C5+1нинг аҳамияти Марказий Осиёда барқарорликни мустаҳкамлашда эмас, балки Вашингтоннинг минтақага институционал киришини мустаҳкамлашдадир.
Бу ерда TRIPP алоҳида аҳамият касб этади. Агар C5+1 сиёсий эшик бўлса, TRIPP — шу эшик ортидаги геоиқтисодий механизмдир. Бошқача айтганда, C5+1 — сиёсий канал, TRIPP эса — геоиқтисодий канал.
Шунинг учун уларни алоҳида-алоҳида кўриш хатодир. Зеро, ташқи сиёсатда ҳақиқий узоқ муддатли таъсир баёнотлар билан эмас, инфратузилма билан ўрнатилади.
Жорий йил сентябрь ойида Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеяси доирасида Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирларининг иштироки кутилмоқда. Тарихан АҚШ ва Марказий Осиё ўртасидаги C5+1 форматидаги учрашувлар айнан БМТ тадбирлари доирасида ўтказилган. Агар Дональд Трамп давлат раҳбарларини шахсан таклиф этса, Вашингтон ушбу форматга Озарбайжонни ҳам қўшиб, уни C6+1 форматига айлантириши эҳтимолдан холи эмас.
НЕГА ОЗАРБАЙЖОН?
Чўлпон-Ота жараёнида Озарбайжоннинг иштирокини оддий дипломатик кенгайиш сифатида баҳолаш етарли эмас. Балки у Марказий Осиёнинг геосиёсий географиясини ўзгартиради. Озарбайжон Марказий Осиёни Каспий орқали Жанубий Кавказ, Туркия ва Европа билан боғловчи географик ҳалқадир. Зеро, Марказий Осиёнинг ўзи океанга чиқиш имкониятига эга эмас. Шу сабабли уни Ғарб билан боғлайдиган асосий қуруқлик занжири Каспийдан ўтиб, Озарбайжон, Грузия ва Туркия томон давом этади. Бу элементлар бир-бирини тўлдирганда, Вашингтон учун Марказий Осиёни Россия ҳудудини четлаб ўтувчи Евросиё транспорт тизимига боғлаш имконияти пайдо бўлади.
Шунинг учун Марказий Осиё + Озарбайжон формуласи амалда Марказий Осиё–Каспий–Кавказ–Туркия–Европа ўқини кучайтириш имконини беради. Бу эса Россия ҳудудидан ўтувчи анъанавий шимолий йўналишларга муқобилдир.
Шу нуқтада Чўлпон-Ота декларациясининг ташқи геосиёсий аҳамияти очилади. Ҳужжат АҚШ томонидан ёзилган ва ундаги барча ташаббуслар Вашингтоннинг бевосита лойиҳаси деб аташ балки буткул тўғри эмасдир. Аммо декларация орқали мустаҳкамланаётган минтақавий боғлиқликлар Вашингтон илгари сураётган Евросиё архитектураси билан уйғун эканлиги очиқ-ойдин. Зеро, Америка Чўлпон-Ота декларациясининг лойиҳачиси бўлгани учун эмас, балки ундаги жараёнларни ўзининг кенгроқ геостратегик мақсадларига боғлаш имкониятига эга бўлгани учун муҳим ўйинчи ҳисобланади.
ХИТОЙ — АМЕРИКАНИНГ ИККИНЧИ АСОСИЙ ТЎСИҒИ
Агар Россиянинг заифлашуви АҚШга сиёсий бўшлиқ яратаётган бўлса, Хитойнинг кучайиши бу бўшлиқни эгаллашни Вашингтон учун анча қийинлаштиради. Хитой Марказий Осиёга АҚШ каби сиёсий форматлар орқали эмас, биринчи навбатда иқтисодий инфратузилма, кредит, инвестиция, савдо ва саноат кооперацияси орқали кириб келди. Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли ҳам шу нуқтаи назардан муҳим. Бу лойиҳани фақат Хитойнинг лойиҳаси деб баҳолаш бирёқлама бўлиши мумкин. Аммо унинг стратегик йўналиши Хитойнинг Марказий Осиё билан қуруқликдаги боғлиқлигини кучайтиришини инкор этиб бўлмайди.
Шундай қилиб, Марказий Осиёда икки хил геоиқтисодий мантиқ бир вақтда шаклланмоқда:
Шарқдан — Хитой томонидан Евросиё қуруқлик йўлларига чуқурроқ кириш;
Ғарбдан — АҚШ ва унинг шериклари томонидан Каспий–Кавказ орқали муқобил йўлакларни кучайтириш.
Чўлпон-Ота декларациясининг аҳамияти айнан шу икки жараён кесишган нуқтада намоён бўлади.
АМЕРИКА РОССИЯНИНГ ЎРНИНИ ЭГАЛЛАЙ ОЛАДИМИ?
Ҳозирча йўқ. Аммо Вашингтоннинг мақсади ҳам қисқа муддатда Россиянинг ўрнини тўлиқ эгаллаш эмас. Россиянинг минтақадаги таъсири тарихий, ҳарбий, иқтисодий ва ижтимоий алоқаларга суянган. АҚШ эса бу алоқаларни бирданига йўқ қила олмайди.
Шу сабабли Америка бошқа йўлни танламоқда: Россияга боғлиқ бўлмаган янги иқтисодий ва транспорт алоқаларини аввалдан қуриш. Агар бу тармоқлар ишлаб кетса, вақт ўтиши билан Россиянинг минтақадаги таъсири табиий равишда нисбий жиҳатдан қисқаради. Бу — геосиёсатда таъсирни тўғридан-тўғри тортиб олиш эмас, балки унга муқобил муҳит яратиш стратегиясидир. Шунинг учун Вашингтоннинг ҳақиқий муваффақиятини саммитлар сони билан эмас, қуйидаги саволлар билан ўлчаш лозим:
— Россияни четлаб ўтувчи транспорт йўлаклари ишлайдими?
— Каспий–Кавказ йўналиши барқарор иқтисодий коридорга айланадими?
— АҚШ ва Ғарб капитали минтақада узоқ муддатли инфратузилмавий мавқега эга бўладими?
— Муҳим минераллар ва стратегик хомашё таъминотида Хитойнинг устунлигига муқобил занжир пайдо бўладими?
— Марказий Осиё режимлари Россия ва Хитойга боғлиқликни қисқартириш учун реал имкониятга эга бўладими ёки бу фақат «бир саватга барча тухумни солма» принципи бўлиб қоладими? Ёхуд, ушбу режимлар ташқи кучлар рақобатида қайси томоннинг инфраструктуравий тизимига кўпроқ боғланиб қолади?
Ана шу саволларга жавоб Чўлпон-Ота декларациясининг ҳақиқий натижадорлигини белгилайди. Чунки АҚШнинг стратегияси қанчалик катта бўлмасин, уни амалга ошириш учун ресурс керак. Ваҳоланки, Америка учун ўз глобал устунлигини сақлаб қолишининг нархи ошиб бормоқда.
ЧЎЛПОН-ОТА ДЕКЛАРАЦИЯСИ — НАТИЖАМИ ЁКИ ЖАРАЁН?
Чўлпон-Ота декларациясини «Америка ғалабаси» деб аташ ҳали эрта. Шунинг учун, Чўлпон-Ота декларациясини АҚШ стратегиясининг тайёр натижаси дейиш ҳам, уни Марказий Осиё режимларининг мустақил геосиёсий иродаси маҳсули сифатида кўриш ҳам тўғри манзарани бермайди. У — бир вақтнинг ўзида бир нечта жараён кесишган нуқтадир:
Россия Украина уруши туфайли ҳарбий ва иқтисодий жиҳатдан катта босим остида қолмоқда, аммо ҳали ҳам ядровий ва ҳарбий жиҳатдан улкан куч бўлиб турибди. Хитой иқтисодий ва технологик жиҳатдан юксалмоқда ва Марказий Осиёда ўз мавқеини мустаҳкамламоқда. АҚШ эса глобал устунлигини сақлаб қолиш учун ресурсларини қайта тақсимлаб, Хитойни асосий узоқ муддатли рақиб сифатида кўриб, Россия омилини ҳам ўз стратегияси доирасида қайта ҳисобламоқда. Ана шу катта кучлар ўртасидаги рақобат майдонида Марказий Осиё режимлари ҳаракат қилмоқда.
МАРКАЗИЙ ОСИЁ РЕЖИМЛАРИ: МУСТАҚИЛ СТРАТЕГЛАРМИ ЁКИ ТАЪСИР ОБЪЕКТЛАРИМИ?
Марказий Осиё режимларининг «кўп векторли сиёсати»ни уларнинг стратегик мустақиллиги сифатида талқин қилиш воқеликни сохталаштиришдан бошқа нарса эмас. Зеро, совет иттифоқи парчаланганига ўттиз беш йилдан ошган бўлса-да, Марказий Осиёдаги бошқарув тизимларининг шаклланиши совет бошқарув мактаби, маъмурий аппарат ва марказлашган сиёсий бошқарув меросидан узилиб кетгани йўқ. Бу давлатларда ҳокимиятнинг юқоридан пастга қараб шаклланиши, сиёсий қарорларнинг тор доирада қабул қилиниши ва ташқи кучлар билан муносабатда режим манфаатларини биринчи ўринга қўйиш каби хусусиятлар сақланиб қолган. Шунинг учун уларнинг Вашингтон, Москва, Пекин ёки Брюссел билан бир вақтда мулоқот қилиши «мустақил геосиёсий стратегия» мавжудлигини англатмайди. Аксинча, ташқи кучлар таъсирида ҳаракатланувчи режимлар сифатида катта давлатлар ўртасидаги рақобатдан режим учун сиёсий, иқтисодий ва молиявий ресурс олиш усулидир.
Бу ерда «кўп векторли сиёсат» деган иборани ҳам эҳтиёткорлик билан ишлатиш лозим. Агар давлатнинг хавфсизлиги бир кучга, иқтисодий инфратузилмаси иккинчи кучга, ташқи бозорлари ёки сиёсий легитимлиги учинчи кучнинг қўллаб-қувватлашига боғлиқ бўлса, унинг ташқи сиёсатдаги манёврини мустақил стратегия деб аташ жиддий хато бўлади.
Шу боис Марказий Осиё режимларининг Вашингтон билан яқинлашувини ҳам уларнинг «Ғарбни танлаши» деб соддалаштириб бўлмайди. Улар учун асосий мақсад, аввало, режим барқарорлигини сақлаш, инвестиция олиш, иқтисодий муаммоларни юмшатиш ва ташқи босимлар ўртасида ҳокимиятни сақлаб қолишдир.
Демак, бу ерда ҳаракат қилаётган асосий субъектларни тўғри ажратиш керак: глобал кучлар — стратегия ишлаб чиқади; минтақа режимлари эса шу стратегиялар тўқнашуви орасида ўз мавқеини сақлаб қолишга ҳаракат қилади.
Бу иккаласини бир даражага қўйиш геосиёсий манзарани бузиб кўрсатади.
ХУЛОСА: ЧЎЛПОН-ОТА ОРТИДАГИ КАТТА ЎЙИН
Чўлпон-Ота декларациясининг ҳақиқий мазмуни унинг дипломатик ибораларида эмас, балки у қайси геосиёсий жараёнга қўшилаётганида намоён бўлади.
Бу жараённинг бир томонида — Украина уруши билан ресурслари босим остида қолган, аммо ядровий ва ҳарбий қудратини сақлаб турган Россия. Иккинчи томонида — иқтисодий, технологик ва инфратузилмавий салоҳияти билан юксалаётган Хитой. Уларнинг устидан эса ҳали ҳам энг кучли глобал давлат бўлиб турган, аммо ўз устунлигини сақлаш учун стратегик ресурсларини қайта тақсимлашга мажбур бўлаётган АҚШ турибди. Европа бу курашда АҚШга тенг алоҳида глобал қутб сифатида эмас, балки ўз хавфсизлиги ва энергетик таъминоти муаммолари туфайли Вашингтон билан муносабатини қайта қуришга мажбур бўлаётган муҳим, аммо нисбатан заифроқ марказ сифатида иштирок этмоқда. Ушбу жараёнлар соясида Туркия Каспий–Кавказ–Марказий Осиё ўқида минтақавий воситачи ва таъсир маркази сифатида аҳамиятини оширмоқда.
Марказий Осиё эса мана шу кучлар кесишган ҳудуддир. Шунинг учун Чўлпон-Ота декларациясини «Марказий Осиё давлатларининг мустақил интеграцияси» деб аташ масаланинг юзаки кўринишини ифодалайди, холос. Унинг ички геосиёсий мазмуни эса бошқа:
Марказий Осиёда Россиянинг эски таъсир тизими заифлашиб бораётган бир пайтда, Хитойнинг иқтисодий таъсири кучаймоқда ва АҚШ шу оралиқда ўзининг янги сиёсий-иқтисодий таянчларини қуришга уринмоқда. C5+1 — ана шу киришнинг дипломатик эшиги. TRIPP эса — унинг транспорт-геосиёсий йўналиши. Озарбайжон — Каспий орқали Кавказга чиқиш ҳалқаси.
Чўлпон-Ота декларацияси Марказий Осиёнинг ўзида ушбу жараёнларга мос минтақавий муҳит шаклланаётганини кўрсатувчи сиёсий белгилардан биридир. Шу маънода, Чўлпон-Отадаги воқеаларнинг асосий саволи «Марказий Осиё ким билан ҳамкорлик қилади?» эмас, балки — «Евросиёда янги кучлар нисбати шаклланаётган бир пайтда, Марказий Осиёнинг транспорт, иқтисод ва хавфсизлик архитектурасини ким белгилайди?»
Агар Вашингтон C5+1, TRIPP ва Каспий–Кавказ йўналишларини уйғун ишлайдиган тизимга айлантира олса, у Марказий Осиёда Россиянинг анъанавий таъсирига жиддий зарба бериши ва Хитойнинг иқтисодий устунлигига маълум даражада қарши вазн пайдо қилиши мумкин. Агар бу ташаббуслар саммитлар, декларациялар ва сиёсий баёнотлар доирасида қолиб кетса, Чўлпон-Ота ҳам шунчаки навбатдаги дипломатик ҳужжат бўлиб қолади, холос.
Демак, Чўлпон-Ота декларациясининг ҳақиқий синови унинг қабул қилинган кунида эмас — ундан кейин қуриладиган коридорлар, сармоялар ва ташқи боғлиқликларда. Ва бу синов, аслида, Марказий Осиё режимларининг қанчалик «мустақил» эканини эмас, балки Америка, Россия ва Хитой ўртасидаги кучлар нисбати Евросиёнинг бу муҳим ҳудудида қайси томон фойдасига ўзгаришини кўрсатади.
ТАШҚИ КУЧЛАР ҚАРАМЛИГИДАН РОШИД ХАЛИФАЛИКНИ БАРПО ЭТИШ САРИ
Бугунги кунда Марказий Осиё, жумладан, бутун Ислом олами мустақил сиёсий иродага эга бўлмаган, мустамлакачи кучлар манфаатларига хизмат қилувчи малай режимлар қўл остида парчаланган ҳолда қолмоқда. Чўлпон-Ота декларацияси атрофидаги сиёсий жараёнлар ва геостратегик воқеликларнинг таҳлили бир ҳақиқатни яна бир бор яққол кўрсатди: Марказий Осиёдаги асосий муаммо АҚШ, Россия ёки Хитойдан қайси бири минтақада кўпроқ таъсирга эга бўлишида эмас. Муаммо — минтақа давлатларининг ташқи кучлар ўртасидаги рақобат ва савдо объектига айланиб қолишига ҳамда Марказий Осиё халқларининг манфаатлари мустамлакачи давлатларнинг геосиёсий ҳисоб-китобларига боғлиқ бўлиб қолишига сабаб бўлган омилдадир.
Ушбу омил — аксар мусулмонларнинг исломий юртларнинг сиёсий парчаланишини ва уларнинг ташқи кучлар ўртасида таъсир доираларига бўлиниб кетишини гўёки ўзгармас, табиий ёки доимий ҳолат сифатида қабул қилаётганидир. Ҳолбуки, Ислом мусулмонларга бундай бўлинишни қатъий ҳаром қилади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло мусулмонлар юртлари сунъий чегаралар орқали бўлиниб кетган ҳолатидан чиқиб, ягона бошқарув – ягона Халифа остида бирлашишни фарз қилган:
وَاعْتَصِمُوا بِحَبْلِ اللَّهِ جَمِيعًا وَلَا تَفَرَّقُوا
«Жамланган ҳолингизда Аллоҳнинг арқонини маҳкам тутингиз ва бўлинмангиз» (Оли Имрон:103)
Шунга кўра, муаммонинг ечимини ташқи мустамлакачи кучлардан бирини бошқаси билан алмаштиришдан, яъни Россияни АҚШ билан ёки АҚШни Хитой билан алмаштиришдан излаш, аслида, муаммонинг ўзини сақлаб қолишдир.
Аксинча, ягона ва асл ечим — исломий юртларни ягона байроқ остида бирлаштирадиган, мусулмонларнинг умумманфаатларини ҳимоя қиладиган ва Умматнинг сиёсий, иқтисодий ҳамда хавфсизлик масалаларида фақат Ислом аҳкомларидан келиб чиқиб қарор қабул қиладиган ягона сиёсий бошқарувни барпо этишдир.
Ислом ақидасидан келиб чиқадиган ушбу ягона сиёсий бошқарув шакли — пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифалик Давлатидир.
Халифаликнинг геосиёсий моҳияти шунда намоён бўладики, у нафақат Марказий Осиёни, балки бутун Ислом оламини Вашингтон, Москва ёки Пекин ўртасида танлов қилишга мажбур бўлган заиф ҳудуддан — ўз сиёсий иродаси, мафкураси ва мустақил ташқи сиёсатига эга бўлган йирик кучга айлантиради. Ана шундагина Ислом географиясининг темир йўллари, бепоён энергетика ресурслари, бой табиий манбалари ва стратегик географик жойлашуви Ғарб ёки Шарқнинг Евросиёдаги рақобат стратегиясига хизмат қилувчи арзон восита эмас, балки мусулмонларнинг ўз куч-қудратини рўёбга чиқарувчи асосий омилга айланади.
Минтақадаги ва бутун оламдаги мусулмонларнинг қадр-қиммати, қони ва шаъни фақат Ислом давлати соясидагина муҳофаза қилинади. Зеро, Росулуллоҳ ﷺ шундай марҳамат қилганлар:
لَزَوَالُ الدُّنْيَا أَهْوَنُ عَلَى اللَّهِ مِنْ قَتْلِ رَجُلٍ مُسْلِمٍ
«Аллоҳнинг ҳузурида бир мусулмон кишининг ўлдирилишидан кўра бутун дунёнинг заволга юз тутиши енгилроқдир». (Термизий ривояти)
Эй мусулмонлар, ҳақиқий нажоткор ечим — бугунги номустақил режимларнинг ташқи мустамлакачи кучларни бирини қўйиб, иккинчисига алмаштиришида эмас! Балки ҳақиқий ечим — мусулмонларнинг ҳар бир қатра қони ва шаънини мана шундай юксак мақомга қўядиган иккинчи Рошид Халифалик Давлатини барпо этиш орқали Исломий ҳаётни қайта бошлаш учун ўз аҳлини ҳеч қачон алдамайдиган Ҳизб ут-Таҳрир билан бирга сиёсий ва фикрий кураш олиб боришдадир!
Иззатуллоҳ
09.08.2026й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ