| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • Абдуманнон биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      01.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Халифалик — мусулмонлар ва бутун инсоният учун нажотдир

  • Нетаньяху ва Катснинг Шайх тоғидаги такаббурлигини фақат Ислом қўшинлари сафлари бартараф этади 

  • Уруш яқин орада тўхтайдими ва Америка билан Эрон ўртасида келишув бўладими?

  • Судандаги сиёсий инқироз ва уни ҳал қилиш истиқболлари

  • Жакартада намойишлар тўлқини ва Прабово ҳукуматига нисбатан норозилик аломатлари

  • Қозоғистон ва яҳудий вужуди ўртасидаги визасиз режим

  • Тошкентдан Уолл-Стритгача: Темир гигантимиз кимнинг қўлига ўтмоқда?

  • Халқ ҳисобидан ёпилаётган бюджет камомади: Ўзбекистонда пенсия ислоҳоти ниқоби остидаги навбатдаги талон-торож

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Халқ ҳисобидан ёпилаётган бюджет камомади: Ўзбекистонда пенсия ислоҳоти ниқоби остидаги навбатдаги талон-торож

Халқ ҳисобидан ёпилаётган бюджет камомади: Ўзбекистонда пенсия ислоҳоти ниқоби остидаги навбатдаги талон-торож

By htadmin
21.09.2026
0
Share:

Халқ ҳисобидан ёпилаётган бюджет камомади: Ўзбекистонда пенсия ислоҳоти ниқоби остидаги навбатдаги талон-торож

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталига пенсия ёшини эркаклар учун 63, аёллар учун 58 ёшга ошириш ҳамда минимал меҳнат стажини 7 йилдан 15 йилга кўтариш кўзда тутилган лойиҳани чиқарди. Ҳукумат буни одатдагидек «ижтимоий ҳимоя механизмлари», «жамғариб бориладиган тизимни такомиллаштириш» ва «барқарорлик» каби “чиройли” сўзлар билан хаспўшлашга уринмоқда. Аммо асл сиёсий-иқтисодий воқеликка қаралса, бу қадам инқирозга юз тутган давлат бюджетининг тиртиқларини яна оддий меҳнаткаш халқнинг чўнтаги ва соғлиғи эвазига ямашга қаратилган навбатдаги талончилик ташаббусидир.

Ушбу «ислоҳот» ортида ётган асл мақсадлар ва унинг жамият учун ҳалокатли жиҳатлари бир неча асосий омилда яққол намоён бўлади:

  1. Ўртача умр кўриш даражаси паст бўлган юртда пенсия ёшини ошириш — нафақадан маҳрум этиш демакдир.

Европанинг тиббиёти ривожланган, экологияси тоза ва турмуш даражаси юқори бўлган давлатларидаги стандартларни Ўзбекистон воқелигига кўр-кўрона татбиқ этишнинг ўзи улкан адолатсизликдир. Ўзбекистонда сифатсиз тиббий хизмат, оғир экологик муҳит, доимий стресс ва кундалик тирикчилик юки остида яшаётган аксар эркакларнинг 63 ёшга етиб боришининг ўзи катта муаммога айланган.

Эркаклар учун пенсия ёшини 63 га, аёллар учун 58 га суриш — миллионлаб фуқароларни йиллар давомида тўлаган ижтимоий солиқлари ва пенсия бадаллари мевасини кўрмасдан, «нафақага етмасдан вафот этишини» ҳисоб-китоб қилиш демакдир. Бу шунчаки меъёр ўзгариши эмас, балки фуқароларнинг умр бўйи мажбурий тўлаган маблағларини давлат томонидан қонунийлаштирилган шаклда ўзлаштириб олишдир.

  1. Ёшлар ишсизлиги чуқурлашган шароитда меҳнат бозорининг фалажланиши.

Ўзбекистон — аҳолисининг қарийб 60 фоизи ёшлардан иборат бўлган давлат. Ҳар йили юз минглаб ёшлар меҳнат бозорига кириб келмоқда, аммо иқтисодиёт уларга етарли ва муносиб иш ўринларини тақдим эта олаётгани йўқ. Миллионлаб юртдошларимиз хорижда муҳожирликнинг оғир қисматини чекиб юрибди.

Бундай шароитда катта ёшли фуқароларни яна 3 йил давомида мажбурий ишлашга маҳкум этиш — ёшлар учун иш ўринларининг очилмаслигига ва меҳнат бозорининг янада тиқилиб қолишига олиб келади. Натижада ҳукуматнинг ўзи ишсизлик, норасмий бандлик ва ташқи миграциянинг янги тўлқинига йўл очади.

  1. Меҳнат стажини 7 йилдан 15 йилга кўтариш: Норасмий сектор қурбонларини жазолаш.

Лойиҳада талаб қилинаётган минимал меҳнат стажининг икки баравардан кўпроққа — 15 йилга оширилиши минглаб инсонларни умуман нафақасиз қолдиришга қаратилган.

Мамлакатда расмий иш ўринларининг йўқлиги ёки иш ҳақининг кун кўришга етмаслиги сабабли миллионлаб аҳоли мардикорлик, кунлик меҳнат, мавсумий ишлар ёки хорижда қора меҳнат билан шуғулланишга мажбур бўлмоқда. Уларнинг аксарияти расмий стажга эга эмас. Эндиликда ҳукумат йиллар давомида одамларни иш билан таъминлай олмагани ўз айби бўла туриб, шу ожиз ва ҳимоясиз қолган қатламни нафақа ҳуқуқидан маҳрум этиш билан жазоламоқчи. «Стажи етмаганлар 5 йилдан кейин олади» деган қоида эса эркакларни 68, аёлларни 63 ёшгача, яъни қарияларни очиқдан-очиқ очлик ва қаровсизликка ташлаб қўйиш демакдир.

  1. Жамғармаларни давлат ҳисобига ўтказиш: Халқ пулларига навбатдаги «қўл суқиш».

Жамғариб бориладиган пенсия тизимини Халқ банкидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси балансига ўтказилиши жуда шубҳали ва хавфли молиявий найрангдир. Банкдаги депозит маълум даражада тижорий ҳимояга эга эди, вазирлик жамғармасига ўтган пуллар эса тўғридан-тўғри ҳукуматнинг молиявий камомадларини, муваффақиятсиз лойиҳаларини ва ташқи қарз фоизларини қоплаш учун ишлатилиши кундек равшан. Халқнинг келажак учун йиққан сариқ чақасини инфляцияда куйдириб, кейинчалик арзимас чақа қилиб қайтариш амалиёти яна бир бор ишга солинмоқда.

Хулоса шуки, маъмурий харажатларни қисқартириш, йирик монополиялар ва коррупцияга ботган давлат корхоналарининг имтиёзларини бекор қилиш, юрт бойликларини халқ фойдасига йўналтириш ўрнига, давлат масъуллари энг осон ва шафқатсиз йўлни танлади — юкни қариялар ва оддий ишчилар зиммасига юклашга ўтди.

Ўзбекистондаги бу галги «пенсия ислоҳоти» — адолатли ижтимоий ҳимоя эмас, балки аҳоли фаровонлигини ўйламайдиган, одамларни фақат солиқ ва бадал манбаи деб билувчи капиталистик бюждетпарастликнинг шафқатсиз кўринишидир. Бу ташаббус халқ манфаатига эмас, балки муваффақиятсиз иқтисодий сиёсатнинг қурбони сифатида қарияларнинг ҳаққига чанг солишдан бошқа нарса эмас.

Исломий нуқтаи назардан қаралганда, инсоннинг кексалиги, меҳнатга лаёқатсизлиги ёки заифлиги капиталистик моделдагидек «бюджетга ортиқча юк» ёхуд «солиқ ва бадаллар муносабати» деб қаралмайди.

Капиталистик дунёқараш инсонни фақат моддий фойда келтирувчи восита сифатида баҳолайди: у куч-қувватга тўла пайтида мажбурий бадаллар ва солиқлар билан шилинади, қариганда эса унинг нафақа ёши узайтирилиб, ҳаққидан маҳрум этиш йўллари қидирилади. Исломда эса, инсоннинг ҳаёти, қадр-қиммати ва унинг асосий эҳтиёжлари дахлсиз бўлиб, давлатнинг бош вазифаси фойда олиш эмас, балки фуқароларни тўлиқ ва муносиб равишда ўз қарамоғига олиш (ғамхўрлик қилиш) ҳисобланади. Росулуллоҳ ﷺ айтганларидек: «Имом (давлат раҳбари) роъий-масъулдир ва у ўз фуқаролари учун жавобгардир».

Ушбу масалада халқ учун чинакам адолатни таъминлайдиган исломий иқтисодий ечим қуйидаги асосларга таянади:

  1. Боқиш ва таъминлаш давлатнинг шаръий мажбуриятидир.

Ислом шариатига кўра, кексайиб меҳнатга лаёқатини йўқотган, ногирон ёки заифҳол фуқарони нафақа билан таъминлаш — у муайян йиллар давомида «стаж» тўплагани ёки фондларга «бадал» тўлаганига боғлаб қўйилмайди. Инсон давлат фуқаросими, хоҳ у умр бўйи расмий ишлаган бўлсин, хоҳ кунлик қора меҳнат қилган бўлсин ёки уй бекаси бўлсин, кексайганда унинг озиқ-овқат, бошпана, кийим-кечак, даволаниш каби барча асосий эҳтиёжларини қондириш Байтулмол (давлат ғазнаси) зиммасидаги тўғридан-тўғри вожиб бурчдир. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг кексайиб тиланчилик қилаётган зиммий қарияни кўриб: «Ёшлигингда сендан жизя олиб, кексайганингда сени хор қилиб қўйсак, сенга инсоф қилмаган бўламиз», дея уни ва унга ўхшашларни Байтулмолдан нафақа билан таъминлагани бунга яққол намунадир.

  1. Мажбурий пенсия жамғармалари ва рибовий тизимни бекор қилиш.

Бугунги жамғариб бориладиган пенсия тизими моҳиятан одамларнинг пешона тери билан топган мулкини мажбурий ушлаб қолиш, инфляцияда қадрсизлантириш ва рибовий банклар айланмасига тиқиш орқали халқни алдашдир. Ислом иқтисодида фуқароларнинг иш ҳақидан мажбурий бадаллар ушлаб қолинмайди, инсон ўз меҳнати самарасига тўлиқ эгалик қилади. Нафақа таъминоти алоҳида жамғармаларга эмас, балки давлат ғазнасининг умумий тушумлари ҳисобига юклатилади.

  1. Бойликларни халққа қайтариш орқали бюджет масаласини тубдан ҳал этиш.

Капиталистик тузум бюджет камомадини ёпиш учун қарияларнинг нафақа ёшини ошириш ёки халққа солиқ солишдан бошқа йўлни билмайди, чунки энг даромадли соҳалар хусусий монополиялар ва хорижий корхоналарга топшириб қўйилган.

Ислом иқтисодий низомида эса ерости ва ерусти бойликлари (нефть, газ, олтин, уран, минераллар, энергетика тармоқлари ва йирик инфратузилма) умумий мулк саналади. Давлат бу бойликларни хусусийлаштиришга ҳақли эмас. Улардан келадиган улкан даромадлар тўғридан-тўғри халқ манфаатларига — бепул ва юқори сифатли тиббиёт, бепул таълим ҳамда кексалар, ногиронлар ва муҳтожларнинг фаровон нафақасига сарфланади. Шунда давлат нафақат нафақа ёшини оширишга муҳтож бўлмайди, балки ҳар бир фуқаронинг кексалик даврини муносиб ва ташвишсиз ўтказишини тўлиқ кафолатлайди.

Хулоса қилиб айтганда, пенсия ёшини узайтириш ва стаж талабларини кучайтириш — капиталистик тузумнинг навбатдаги ожизлиги ва халқ ҳаққига тажовузидир. Бу муаммонинг ҳақиқий, туб ва адолатли ечими рақамлар билан найранг қилишда эмас, балки одамларни хорликдан олиб чиқувчи, инсон қадрини ҳар қандай молиявий ҳисоб-китобдан устун қўювчи ҳамда ерости-ерусти бойликларини чинакам эгалари бўлмиш халққа хизмат қилдирувчи Ислом Шариати билан бошқарадиган Рошид Халифалик Давлатини ҳаётга қайтаришдадир. Бундай илоҳий низомда кексалик қашшоқлик ва сурункали меҳнат жазосига эмас, балки ҳурмат, эъзоз ва тўлиқ давлат ғамхўрлиги остидаги ҳаёт тарзига айланади.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло марҳамат қилади:

أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ ۚ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللَّهِ حُكْمًا لِّقَوْمٍ يُوقِنُونَ

– “Улар жоҳилият ҳукмини истайдиларми?! Аниқки, иймон келтирган қавм учун Аллоҳдан кўра гўзалроқ ҳукм қилувчи ким бор?!” (Моида:50)

Иззатуллоҳ

21.09.2026й

Tagsбюджет камомадипенсия ислоҳоти
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Халқаро ҳамжамиятдан мусулмонлар муаммолари ечимини сўраётганлар ё содда оптимист ёки разил малайдирлар

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Хитой уйғур муслималарини қийноққа тутиш услубларини бутун дунё кўз ўнгида ишга солмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Обама Покистонни «экстремист»ларга қарши курашга чақирмоқда

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Қозоғистон ва яҳудий вужуди ўртасидаги визасиз режим

    Қозоғистон ва яҳудий вужуди ўртасидаги визасиз режим: «Иброҳим келишувлари»нинг Марказий Осиёга ёйилиши ва Американинг стратегик тузоғи بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Остона ва Тель-Авив ўртасида 2027 йил бошидан эътиборан визасиз режимни ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Тошкентдан Уолл-Стритгача: Темир гигантимиз кимнинг қўлига ўтмоқда?

    Тошкентдан Уолл-Стритгача: Темир гигантимиз кимнинг қўлига ўтмоқда?  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йилнинг 24 июль куни Нью-Йоркда «Ўзметкомбинат» АЖ раҳбарияти билан АҚШнинг йирик инвестиция-банк гиганти Citigroup (Citi) ўртасида Англашув меморандуми ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Халқ ҳисобидан ёпилаётган бюджет камомади: Ўзбекистонда пенсия ислоҳоти ниқоби остидаги навбатдаги талон-торож

    Халқ ҳисобидан ёпилаётган бюджет камомади: Ўзбекистонда пенсия ислоҳоти ниқоби остидаги навбатдаги талон-торож بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталига пенсия ёшини эркаклар учун 63, аёллар ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Иккинчи АЭС — Хитой билан: энергетик мустақилликми ёки Россия ва Хитойга бўлинган қарамлик?

    Иккинчи АЭС — Хитой билан: энергетик мустақилликми ёки Россия ва Хитойга бўлинган қарамлик? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ «2026 йил 8 сентябрда Белградда ўтказилган Ўзбекистон–Сербия бизнес форумида Сербия президенти Александр Вучич ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистоннинг CIPSга уланиши ортида нима бор?

    Ўзбекистоннинг CIPSга уланиши ортида нима бор? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ «2026 йил 9 сентябрда Гонконгда ўтказилган ўн биринчи “Бир макон — бир йўл” саммити доирасида Ўзбекистон Миллий банки Хитойнинг Чегаралараро ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: