| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

  • Ўзбекистон ҳукумати Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • Эронга қарши уруш

  • Яҳуд вужудининг ваҳшийлиги ва хоин ҳукмдорларнинг сукути

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Габала саммити – “туркий бирдамлик” ортидаги Америка режаси

Габала саммити – “туркий бирдамлик” ортидаги Америка режаси

By htadmin
14.10.2025
320
0
Share:

Габала саммити – “туркий бирдамлик” ортидаги Америка режаси

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ўзбекистон президенти Мирзиёев 2025 йил 7 октябр куни Озарбайжоннинг Габала шаҳрида “Минтақавий тинчлик ва хавфсизлик” мавзусида бўлиб ўтган Туркий Давлатлар Ташкилоти(ТДТ)нинг XII саммитида иштирок этди.

Америка Россияни Украина уруши ва санкциялар билан “кишанлаб”, постсовет ҳудудида стратегик манфаатларини қўлга киритиш учун жиддий ҳаракат қилмоқда. Бу стратегияда Кавказда Озарбайжон, Марказий Осиёда эса Ўзбекистон асосий таянч нуқталар сифатида кўрилмоқда.

ТДТ бу икки минтақани Баку ва Тошкент кўмагида битта геосиёсий платформада боғлаб туриш учун қулай дипломатик восита вазифасини бажариши кутилмоқда. Габала саммитида Халқаро Туркий Академия, ТУРКСОЙ, ТУРКПА, Инвестиция жамғармаси, Мерос жамғармаси каби институционал жиҳатдан бирлашишга алоҳида эътибор қаратилгани ҳам мана шунга далолат қилади.

Вашингтон ташкилот орқали ўз манфаатларини “туркий бирдамлик”, “абадий дўстлик ва биродарлик” шиорлари остида илгари сурмоқда. АҚШнинг мақсади, Хитой ва Россияни кучлар балансида заифлаштириш, уларнинг минтақавий таъсирини чеклаш, транзит ва энергетика занжирларини назоратга олиш ҳамда Евроосиёда ўзининг  сиёсий орбитасини шакллантиришдир.

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 2024 йил 14 февраль куни инаугурация маросимидаги нутқида: “Туркий Давлатлар Ташкилоти биз учун асосий халқаро ташкилот, чунки бу бизнинг оиламиз. Бизнинг бошқа оиламиз йўқ. Бизнинг оиламиз – туркий дунё… Туркий Давлатлар Ташкилотининг жаҳон майдонида муҳим ўйинчи ва куч марказига айланиши учун биргаликда ҳаракат қилишимиз керак. Бунга фақат биргаликда эриша оламиз”, – деган эди. Демак, “туркий бирдамлик” ғояси замирида Евроосиёда Америка орбитасига тортилган “марказ” шаклланмоқда.

ТДТ саммитидаги асосий мавзулардан бири Транскаспий халқаро транспорт йўналиши — “Ўрта йўлак” бўлди. Бу лойиҳа Марказий Осиёдан Европагача бўлган савдо ва энергия оқимларини Россия ҳудудини четлаб ўтиш асосида ташкил этишни кўзда тутади. Бундай схема иқтисодий аҳамиятидан ташқари геосиёсий таъсир воситаси сифатида ҳам муҳим ҳисобланади. Туркия ва Озарбайжон бу йўлак орқали ўз нуфузини мустаҳкамласа, Вашингтон Хитой ва Россиянинг минтақавий иқтисодий занжирдаги улушини минималлаштириш имкониятига эга бўлади.

“Трамп йўлаги” номини олган Зангезур, айнан мана шу архитектурани реал шаклга айлантиради. Чунки “Ўрта йўлак” – Евроосиё миқёсидаги транзит тизим, “Зангезур йўлаги” эса уни амалий жиҳатдан тўлиқ ишга солиш учун асосий ўрин тутадиган Кавказ бўғинидир. Шунинг учун ҳам, Озарбайжон ташқи ишлар вазири Байрамов Габала саммитида ТДТга аъзо давлатларнинг Евроосиёни боғлайдиган транспорт, логистика ва транзит йўналишлари сифатидаги географик аҳамиятини таъкидлади ва Зангезур йўлаги минтақавий алоқаларни диверсификация қилишда энг муҳим қадам эканлигини қайд этди.

Каспий ҳудуди нафақат нефт ва газ захиралари билан, балки Евроосиё қитъасидаги транзит йўлларининг туташ нуқтаси эканлиги жиҳатидан ҳам геосиёсий кучларнинг доим диққат марказида туради. Шунга кўра, Америка бу ҳудуддаги ресурслар ва транзит йўлларини ўзининг модели асосида шакллантирмоқчи. Бу ўринда, унинг хавфсизлиги Россия каби рақиб давлатлар қўлида бўлиши Вашингтон учун мақбул бўлмаган ҳолат ҳисобланади. Шу сабабли, АҚШ табиийки хавфсизлик масаласини ҳам “ўз модели” бўйича қайта қуришни мақсад қилган. Бу жараёнда эса, ТДТ ва унга етакчилик қилаётган Туркия муҳим платформа бўлиб хизмат қилади.

Саммитда нутқ сўзлаган президент Илҳом Алиевнинг баёноти ҳам шунга далолат қилади. У, жумладан: “Ташкилотимизнинг таъсис ҳужжати бўлган Нахичеван келишуви тинчлик ва хавфсизликни сақлашни асосий мақсад сифатида белгилайди… Туркий давлатлар ўтган йили Шушада бўлиб ўтган норасмий саммитда қабул қилинган Қорабоғ декларациясига мувофиқ ва бугунги саммитнинг “Минтақавий тинчлик ва хавфсизлик" мавзусига риоя қилиб, ягона куч маркази сифатида бирлашиши жуда муҳимдир”, – деди.

У, шунингдек, қўшимча қилиб: “Шу муносабат билан биз иттифоқчимиз – Туркия билан яқин ҳамкорликни қўллаб-қувватлаймиз… Давлатларимиз ўртасидаги ҳарбий, мудофаа ва хавфсизлик соҳаларидаги кенг қамровли ҳамкорликни ҳисобга олиб, 2026 йилда Озарбайжонда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларнинг қўшма ҳарбий машғулотларини ўтказишни таклиф қиламиз”, – деди.

Саммитда имзоланган Габала декларацияси ва “Туркий дунё қарашлари – 2040” концепцияси ташкилотга аъзо давлатларнинг ҳарбий ҳамкорлиги, биргаликдаги ҳарбий машқлар, мудофаа саноати ва минтақавий хавфсизликка оид чораларни қўллашга қаратилган.

2021 йил 15 июнда имзоланган ҳарбий иттифоқчиликка доир Шуша декларацияси икки томонлама дейилса-да, ушбу ҳужжат ТДТни нафақат маданий ва иқтисодий, балки сиёсий ва ҳарбий тузилма сифатида шаклланишига ҳам пойдевор бўлиб хизмат қилади. Шуша декларациясидан кейин Озарбайжон ва Туркия ўртасидаги ҳарбий машқлар кучайди ва НАТО стандартларига мослаштирилди. Туркия НАТО аъзоси сифатида ўз тажрибасини бўлишиб, Озарбайжон Қуролли Қўшма Кучларининг модернизациясида фаол рол ўйнади.

2023 йил 13 декабр куни Озарбайжонга генерал-лейтенант Макс Альт Нильсен бошчилигидаги НАТО Мудофаа Коллежи (NDC) делегацияси ташриф буюрди. У томонларнинг глобал ва минтақавий хавфсизлик муаммоларини ҳал этишдаги ўзаро ҳамкорлигининг стратегик аҳамиятини таъкидлади. Ташриф Озарбайжон Миллий мудофаа университетидаги учрашув билан якунланди, унда Озарбайжоннинг ҳарбий таълим соҳасидаги НАТО стандартларини интеграция қилишга қаратилган ислоҳотлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, НАТОнинг Мудофаа ва хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик бўйича бошқармаси вакиллари 2025 йил 29-30 май кунлари Боку шаҳридаги Озарбайжон Миллий Мудофаа университети ҳамда у билан боғлиқ ҳарбий ўқув муассасалари раҳбарияти ва шахсий таркиби билан учрашди. Суҳбатда НАТО ва Озарбайжон ҳарбий таълимни такомиллаштириш бўйича НАТО дастури доирасида бошқа ҳамкор мамлакатлар билан академик алмашинув соҳасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.

Бундан ташқари, Габала саммити арафасида Озарбайжон мудофаа вазири Закир Ҳасанов ва Британия элчиси Фергус Олд ўртасида бўлиб ўтган учрашув ҳам тасодифий эмас. Учрашувда, шунингдек, Британиянинг ҳарбий атташеси, 2-ранг капитани Гэвин Тарбард ҳам иштирок этди. Томонлар ҳарбий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, минтақавий хавфсизлик ва ўзаро қизиқиш уйғотувчи қатор масалаларни муҳокама қилди.

Бу икки давлат мудофаа идоралари ўртасидаги ҳамкорлик тизимли тусга эга бўлиб, мудофаа вазирлари, штаб бошлиқлари, мудофаа-саноат мажмуалари вакиллари даражасида мунтазам равишда маслаҳатлашувлар ўтказилади.

Содиқ малайи Мустафо Камол ёрдамида Халифалик давлатини (Усмонли Султонлигини) қулатган ва ҳозирда ҳам  иккинчи Рошид Халифалик давлатини бешигидаёқ бўғизлаб ташлаш учун бор кучини сарфлаётган Ислом ва мусулмонларнинг тарихий душмани Британия билан яқин ҳамкорлик қилишдан ташқари, Озарбайжон ҳукумати бошқа мусулмон юртларидаги картон ҳукуматлар орасида лаънати яҳудий вужуди билан энг узоқ ва ҳар томонлама ҳамкорликни йўлга қўйган давлатдир.

2024 йил декабр ойида Озарбайжон президенти билан учрашув вақтида Америка-(исроил) жамоатчилик алоқалари қўмитаси (AIPAC) раҳбарлари АҚШ Озарбайжоннинг (исроил)га кўрсатаётган кўп йиллик қўллаб-қувватловини ва унинг минтақавий барқарорликка қўшган ҳиссасини тўлиқ баҳоламаганини тан олди. “Трамп маъмурияти ва (исроил) учун Озарбайжон катта аҳамиятга эга”, – деб ёзган эди “Маарив” газетаси мазкур учрашув ҳақида.

“The Jerusalem Post” нашрида шундай дейилади: “AIPACнинг амалдаги ва келажакдаги раҳбарларининг Бокуга ташрифи Озарбайжоннинг минтақавий барқарорликни таъминлашдаги муҳим ролини ва унинг (исроил)га бўлган мустаҳкам қўллаб-қувватловини очиқ эътироф этишдир. Шу билан бирга, бу АҚШнинг аввалги маъмуриятлари Озарбайжон билан ҳамкорлик қийматини тўлиқ англаб етмаганини ҳам кўрсатади”.

Вашингтондаги Яқин Шарқ сиёсати институти (WINEP) эксперти Сонгер Чагатай шундай деган эди: “Вашингтонда Озарбайжон билан муносабатларни янада яхшилаш ва бу мамлакатни халқаро майдонда қўллаб-қувватлаш учун кўплаб сабаблар бор. Шу нуқтаи назардан, у Озарбайжоннинг (исроил) билан дўстлигини олқишлаши лозим. Геосиёсий вазият ўзгарган ҳозирги шароитда эса, Озарбайжон билан муносабатларни яхшилаш учун янада кўпроқ сабаблар пайдо бўлди. Шунинг учун Трамп маъмурияти Жанубий Кавказ бўйича ўз сиёсатида қуйидаги омилларни инобатга олиши лозим:

– Озарбайжон дунёдаги ягона мамлакат бўлиб, 30 йил давомида АҚШнинг Яқин Шарқдаги асосий иттифоқчиси билан ҳарбий-стратегик ҳамкорликни сақлаб келмоқда, шу билан бирга Америкага икки геосиёсий рақиб – Россия ва Эрон билан чегарадошдир.

– Озарбайжон Европанинг энергия хавфсизлиги учун ҳаётий аҳамиятга эга бўлиб, нефт ва газни 17 та Европа Иттифоқи мамлакатига етказиб бермоқда, бу эса Россия таъминотига муҳим альтернатива ҳисобланади.

– Озарбайжон минтақавий транзит савдосининг муҳим марказидир. 2024 йил ноябр ойида (исроил)нинг Бокудаги элчиси шундай деган эди: “(исроил) компаниялари энди Озарбайжоннинг стратегик аҳамиятини фақат шерик сифатида эмас, балки Шарқ ва Ғарбни боғловчи – Марказий коридор орқали Марказий Осиёга эшик вазифасини бажарувчи муҳим чорраҳа сифатида англаб етяпти”.

Юқоридагилар Американинг босқинчи яҳудий вужудини Ислом оламидаги “базаси” сифатида қўллаб-қувватлашга қаратилган Кавказ ва Марказий Осиёдаги жирканч режасидан хабар беради.

ТДТ эса, ушбу режани амалга оширишда муҳим платформа ўлароқ қаралмоқда. Бу ўринда, Мирзиёев ҳукумати Американинг минтақадаги “таянчи” сифатида рол ўйнаши белгиланган. Шу сабабли, Трамп маъмуриятининг Мирзиёевга билдираётган “мақтовлари” ортида хатарли ва манфур мақсадлари ётибди, дейилса тўғрироқ бўлади. Шундай экан, Мирзиёев ва бошқа минтақа ҳукуматларини уруш ва геноцидлар отаси Трамп ва унинг маъмурияти фитналаридан огоҳлантирамиз. Аллоҳ таоло айтади:

وَلَن تَرْضَىٰ عَنكَ الْيَهُودُ وَلَا النَّصَارَىٰ

حَتَّىٰ تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمْ ۗ

– “Яҳудийлар ва насоролар уларнинг динига эргашмагунингизча, сиздан зинҳор рози бўлмас”.  (Бақара:120)

 

Иззатуллоҳ

15.10.2025й

0
0

Related posts:

No related posts.

TagsГабала саммити
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Бўлинган Европа ва жарликка қулаш

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Ямандаги вабо эпидемияси кофир Ғарб ва унинг золим гумашталари эпидемиясидир

  • МАҚОЛАЛАР

    Жамиятда адолатли тузум татбиқ қилинсагина жиноятга бериладиган жазо ҳам адолатли бўлади

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • 12.04.2026

    Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • 11.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 07.04.2026

    Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/