Биз мусулмонмиз, лекин афсуски…

Биз мусулмонмиз, лекин афсуски…
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Барчамизга маълумки, муслим ва мусулмон иборалари Ислом ақидасига эътиқод қилувчи инсонга ишлатилади. Ҳамда бу сўзлардан бирор инсоннинг Ислом аҳкомларига кўра яшашини тушуниб олиш мумкин бўлади. Мисол учун, чет давлатларга сафар қилган инсонлар гувоҳ бўлганларки, чет давлатларда мусулмонман, деб айтилса энг камида бу инсонни ҳар қандай шароитда намоз ўқийдиган ва маст қилувчи ичимликлардан тийилган, чўчқа гўшти истеъмол қилмайдиган инсон, деб билишади. Бу улардаги мусулмон инсон тўғрисидаги маълумотлар. Лекин бу жиҳатдан эътибор берилса, баъзи мусулмонлар кофир тасаввур қилаётгандек ҳам бўла олишмаяпти.
Аслини олганда, Ислом фақатгина намоз, маст қилувчи ичимлик ва чўчқа гўштининг тақиқланиши ҳамда закот, Ҳаж каби аҳкомлардангина иборат эмас. Ислом бутун инсониятга яшаш тарзларини тартиблаштириш учун Яратувчи томонидан Росули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам орқали берилгандир. Ислом аслида бутун инсониятга берилган, лекин бугунги кунда ҳатто бу динга эътиқод қилишини даъво қилувчилар ҳам Исломсиз яшашмоқда. Афсуски, мусулмонларнинг куфр ва иймонни ажрата олмай қолганлари умматнинг Исломдан узоқлашишида хизмат қилди.
Исломий ҳаёт тасаввурлардан йироқлаштирилди. Бугунги ҳаётнинг айрим кўринишларини Исломга боғлашиб, Ислом билан яшаяпмиз, деб умматни алдашди. Лекин асосий жиҳатлар куфрий эканлигини умматдан яширишди ва эътибор бермаслиги учун ҳар хил арзимас масалаларни кўтаришиб чалғитишди. Бу ишлар куфрнинг режаси бўйича амалга оширилди. Ва бугунги ҳаёт оқими куфр истаган йўналишда шаклланди ва шу йўналишда оқиб кетмоқда.
Шунинг учун жамиятимиздаги мусулмонларнинг кўплари Исломнинг аслида нима эканлигини тушунтириб беришдан ожиз. Фикрлаб кўрайлик, Исломнинг асл моҳиятини тушунмаган, унинг нима эканлигини билмаган инсонни Исломга таслим бўлган, Исломга оид инсон, деб аташ мумкинми?! Мусулмон дегани Исломни тушуниб иймон келтирган ва шу дин бўйича яшаётган инсонга айтилмайдими?!
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
06.06.2019й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!