Ислом умматининг жароҳатлари устига қурилаётган 15 қаватли элчихона

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Ислом умматининг жароҳатлари устига қурилаётган 15 қаватли элчихона
Аллоҳнинг душманлари бўлмиш яҳудлар Ислом уммати ва унинг диёрларига нисбатан очиқдан-очиқ адоват намойиш этиб, Яқин Шарқни қайта шакллантириш, Исломга қарши курашиш ҳамда мусулмонлар қаршисида Ғарбни ҳимоя қилиб гапириш учун бирорта ҳам фурсатни бой бермаётган бўлса-да; Фаластин, Ливан, Сурия ва бошқа ҳудудлардаги биродарларимизга қарши уларнинг кундалик одатига айланиб улгурган барча ваҳшиёна қатлиомлар содир этса-да; ўзларининг босқинчилик-кенгайиш режаларига қарши турган ҳар қандай томонга тинимсиз таҳдид ва дўқ-пўписалар ёғдираётган бўлса-да — булар ва булардан бошқа барча ҳолатларга қарамасдан, мусулмон ҳукмдорлар ҳамон Ислом умматининг туйғуларини, Ислом аҳкомлари ва собит тамойилларини очиқчасига оёқости қилишда давом этмоқдалар. Бу эса Умматнинг чекаётган азоб-уқубатлари, оғриқлари ҳамда яҳудий вужуди қўли билан бошига ёғилаётган офат-кулфатларга нисбатан очиқдан-очиқ кўз юмиш ва хиёнатдир.
Зеро, босиб олинган Тель-Авив ҳудудидаги режалаштириш ва қурилиш қўмитаси сешанба куни Бирлашган Араб Амирликлари элчихонасининг доимий биносини қуриш режасини маъқуллади. Мазкур бино «Ибраҳим келишувлари» ҳамда 2020 йилда яҳудий вужуди билан БАА ўртасида ўрнатилган дипломатик алоқаларнинг давоми сифатида Герцлияда қад ростлайди. Янги иншоот айни пайтда Тель-Авив ва Герцлиядаги вақтинчалик офисларда фаолият юритаётган элчихонанинг доимий қароргоҳи вазифасини ўтайди. Тасдиқланган режага мувофиқ, тахминан 2,5 дюнум майдонда умумий қурилиш сатҳи 15 000 квадрат метргача етган, 15 қаватли бино барпо этилади. Қурилиш ҳажмининг 20 фоизгача бўлган қисми эса бинонинг юқори қаватларида элчи ва дипломатик корпус ходимларининг турар жойлари учун ажратилади.
Шу тариқа, мусулмонлар ҳукмдорлари энг нозик ва оғир бир паллада ҳам, мазкур босқинчи вужуд томонидан Уммат ва Фаластин аҳли бошига тушаётган мусибатларга заррача парво қилмай, бу жиноятчи вужудни қўллаб-қувватлаш ва унинг мавқейини мустаҳкамлашдаги ролларини давом эттирмоқдалар. Бу билан улар ҳаётларининг сўнгги нафасигача мусулмонлар ерларини талон-торож қилган мустамлакачиларнинг режаларини амалга ошириш йўлида хизматчи бўлиб қолишларини тасдиқламоқдалар.
Шубҳасиз, Умматнинг асл ва бирламчи мусибати — унинг ҳукмдорларидир. Агар улар бўлмаганида, мустамлакачилик диёрларимизга суқилиб кира олмаган ва юртларимизда қад ростлаб тура олмаган, Фаластин ҳамда мусулмонларнинг босиб олинган бошқа ерлари эса бир кун ҳам ишғол остида қолмаган бўлар эди. Зеро, Уммат ва унинг армиялари мусулмонлар диёрларини озод қилишга ва мустамлакачиларни тор-мор этишга қодирдир. Бунга тўсқинлик қилаётган ягона омил — ҳукмдорларнинг малайлиги ҳамда уларнинг Аллоҳга, Унинг Расулига ва мўминларга қилган хиёнатидир.
Модомики Уммат ўзининг малай ҳукмдорларидан халос бўлиб, бутун Уммат учун ягона Рошид Халифага байъат бермас экан, унинг озод бўлишига, ўз ҳокимияти, мустақиллиги ва иродасини қайтариб олишига ҳеч қандай йўл йўқдир. Зеро, ана шу Халифагина бизга азизлигимиз, муқаддасотимиз ва ерларимизни қайтариб беради ҳамда «рувайбизалар» (тубан-пасткаш кимсалар) даврига чек қўяди.
Аллоҳ таоло айтади:
﴿وَلِلَّهِ الْعِزَّةُ وَلِرَسُولِهِ وَلِلْمُؤْمِنِينَ وَلَكِنَّ الْمُنَافِقِينَ لَا يَعْلَمُونَ﴾
«Ҳолбуки, иззат-шараф Аллоҳники, Унинг Расулиники ва мўминларникидир. Лекин мунофиқлар (буни) билмаслар» (Мунофиқун сураси, 8-оят).
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Марказий Матбуот бўлими



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ