Россиянинг «хавфсизлик» тўри Марказий Осиёда нимани кўзлаяпти?

Россиянинг «хавфсизлик» тўри Марказий Осиёда нимани кўзлаяпти?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Россия Марказий Осиёдаги мустамлакачилик ва геосиёсий мавқеини сақлаб қолиш учун минтақа давлатларининг энг сезгир соҳасига — хавфсизлик ва куч тизимига қаттиқ таянмоқда. Хитой минтақага иқтисод, инфратузилма ва технология билан чуқур кириб бораётган, Ғарб инвестиция, транспорт, молия ва бошқа дастурларини кенгайтираётган бир пайтда, Москва махсус хизматлар, ички ишлар, чегара, прокуратура, молиявий разведка ва миграция органлари ўртасидаги геосиёсий қарамлик занжирини янада маҳкамламоқда.
Бу – бир-икки идора ўртасидаги оддий ва расмий ҳамкорлик эмас. Россия минтақа давлатларининг бутун хавфсизлик аппаратини ўзи хўжайинлик қилаётган МДҲ тузилмалари атрофида ягона назорат тўрига бирлаштиришга зўр бериб ҳаракат қилмоқда.
«2026 йил 9 июнда Москвада МДҲ давлатларининг терроризм ва экстремизмга қарши асосий бўлинмалари раҳбарларининг XIX йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон билан бирга саккиз давлат ваколатли органлари ва МДҲнинг 13 та тузилмаси — чегара қўшинлари, ички ишлар, мудофаа, прокуратуралар, молиявий разведка, миграция, божхона, жазони ижро этиш ва бошқа органлар қатнашди». (Манба: МДҲ Антитеррор маркази, 9 июн 2026 йил)
Демак, «терроризм ва экстремизмга қарши кураш» деган сохта ном остида фақат махсус хизматлар эмас, балки инсонни кузатадиган, чегарадан ўтказадиган, пул ҳаракатини текширадиган, қидирувга берадиган ва қамайдиган деярли барча давлат органлари ягона Москва марказлашган назорат ва репрессия тармоғига уланмоқда.
Россия бу ишни фақат МДҲ билан чеклаб қўймаяпти. Москва МДҲ, ШҲТ ва КХШТ хавфсизлик тузилмаларини бир-бирига жипслаштириб, кенгроқ Евроосиё хавфсизлик қопқонини шакллантиришга интилмоқда.
«2026 йил 15 июнда Тошкентда МДҲ Антитеррор маркази, КХШТ котибияти ва ШҲТ РАТС ижро қўмитаси доимий эксперт гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Марказий Осиёда терроризм ва экстремизм бўйича вазият муҳокама қилиниб, МДҲ, ШҲТ ва КХШТ тадбирларини бирлаштирилган шаклларда ўтказиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди». (Манба: МДҲ Антитеррор маркази, 15 июн 2026 йил)
Россиянинг ўзи ҳам бу тузилмаларни ягона мустамлакачилик ва геосиёсий йўналишда боғлашга интилаётганини яшириб ўтирмаяпти:
«Россия ва Қирғизистон ШҲТ доирасидаги ҳамкорликни Евроосиёда “тенг ва бўлинмас хавфсизлик архитектураси”ни шакллантириш асосларидан бири сифатида кучайтириш ниятини билдирди. Шу ҳужжатда “Марказий Осиё–Россия” формати ва 2025-2027 йилларга мўлжалланган олти томонлама ҳаракат режаси ҳам қайд этилди». (Манба: Россия президенти расмий сайти, Россия–Қирғизистон қўшма баёноти, 2025 йил)
Манзара ғоят равшан ва очиқ: «Марказий Осиё–Россия» сиёсати бир томонда, МДҲ, ШҲТ ва КХШТнинг хавфсизлик ишлари бошқа томонда эмас. Улар бир-бирига маҳкам боғланмоқда. Шу йўл билан Москва минтақа давлатларининг хавфсизлик идораларини доимий жилов ва қарамликда ушлаб туради.
Бу Россия учун айниқса муҳим. Чунки иқтисодда Хитойнинг салмоғи ортмоқда, Ғарб ҳам минтақада фаоллашмоқда. Москва эса совет давридан қолган энг кучли қуролини — махсус хизматлар ва хавфсизлик идоралари ўртасидаги қарамлик занжирини маҳкамлашга уринмоқда.
Ўзбекистон КХШТга аъзо эмас. Аммо у МДҲ Антитеррор маркази, ШҲТ РАТС ва бошқа хавфсизлик механизмларида фаол қатнашмоқда. Шунинг учун Ўзбекистоннинг куч тузилмалари ҳам бу мустамлакачилик тармоғидан ташқарида қолмаяпти.
«2026 йил 9 сентябрда “Евразия-Антитеррор – 2026” машқига тайёргарлик доирасида МДҲ давлатларининг хавфсизлик органлари, махсус хизматлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари ва молиявий разведка тузилмаларидаги коллектив фойдаланиш ахборот тизимларини ишлатиш тартиби муҳокама ва машқ қилинди. Машқ Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳудудларида уч босқичда ўтказилиши белгиланди». (Манба: МДҲ Антитеррор маркази, 9 сентябр 2026 йил)
Яъни гап энди фақат йиғилишлар ҳақида кетмаяпти. Умумий ахборот тизимлари, махсус хизматлар, молиявий разведка ва қўшма тезкор машқлар амалда ишламоқда ва бостириш амалиётларига ҳозирланмоқда.
Бундан Россиянинг Марказий Осиёдаги сиёсати яққол кўринади: минтақа давлатлари бошқа кучлар билан иқтисодий алоқаларини қанчалик кенгайтирмасин, уларнинг хавфсизлик идоралари Москва иштирокидаги тизимларга боғлиқ бўлиб қолар экан, Россиянинг минтақа устидан геосиёсий ҳукмронлиги ҳам сақланаверади.
Бу каби «терроризм ва экстремизмга қарши кураш» йиғинлари ва машқларининг асосий ва жирканч мақсадларидан бири — Исломни тузум ва ҳаёт низоми сифатида майдонга қайтариш ҳаракатининг олдини олишдир. Чунки нишонга олинаётган Халифалик, Исломий бошқарув ва Исломий сиёсий ҳаракатлар бошқа бир ёт мафкуранинг тушунчалари эмас, айнан Исломнинг ўз аслий сиёсий тушунчалари ва шаръий аҳкомларидир. Уларни «экстремизм» деб тамғалаш — тўғридан-тўғри Исломнинг сиёсий ҳаётга қайтишини ва Шариатни асосий хавф деб эълон қилишдир.
Бу бостириш сиёсати амалиётда ғоят очиқ шаклда кўриниб турибди:
«2026 йил 4 апрелда Қирғизистон МХДҚ Бишкекда “Ҳизб ут-Таҳрир” ячейкаси раҳбарини ушлаганини хабар қилди. Расмий хабарда у Қирғизистон ҳудудида Халифалик ўрнатишга чақиргани, аҳоли орасида “экстремистик идеология”ни тарғиб қилгани, адабиёт тарқатгани ва янги аъзоларни жалб қилгани айтилди». (Манба: Қирғизистон МХДҚ хабари, МДҲ Антитеррор маркази, 4 апрел 2026 йил)
Бу ерда нишон аниқ ва ошкора: Халифалик ва Исломий бошқарувга чақириқ. Яъни Исломий ҳаётни ва Шариатни қайтаришга чақириш «экстремизм» номи остида шафқатсизларча таъқиб қилинмоқда.
«2026 йил 9 апрелда Бишкекда “Ҳизб ут-Таҳрир”нинг уч аъзоси ушланди. Қирғизистон МХДҚ уларни “экстремистик идеология” тарқатиш ва янги тарафдорларни жалб қилишда айблади. Тинтувларда адабиёт ва материаллар олингани айтилди». (Манба: Қирғизистон МХДҚ хабари, МДҲ Антитеррор маркази, 9 апрел 2026 йил)
Кураш фақат шахсларни ушлаш ва қамаш билан чекланмаяпти. Энди Исломий фикр, даъват ва адабиётни тарқатадиган нутқ, матн ҳамда интернет материалларини автоматик аниқлаш ва тоталитар назорат қилиш воситалари ҳам тайёрланмоқда:
«2026 йил 3 сентябрда МДҲ Антитеррор марказида терроризм ва экстремизмга оид ишлар бўйича лингвистик ва психолингвистик экспертиза муҳокама қилинди. Унда нутқ маҳсулотлари учун махсус ‘маркерлар’ ишлаб чиқиш, интернетда ахборотни автоматик қидириш ва танишда сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш масалалари кўтарилди». (Манба: МДҲ Антитеррор маркази, 3 сентябр 2026 йил)
Демак, бу босқинчилик тизими мусулмонларнинг фикри, даъвати, эътиқодий адабиёти, нутқи ва интернетдаги контентини тўлиқ кузатишга ўтмоқда. Бу эса Исломнинг сиёсий ҳаётга қайтишига қарши курашнинг янада чуқурлашиб бораётганини кўрсатади.
Энг ачинарли ва фожиали тарафи шундаки, Марказий Осиё режимлари бу курашда ўз махсус хизматлари, ички ишлар ва хавфсизлик идоралари билан Россия бошчилигидаги ушбу ваҳший тармоққа уланиб, Умматнинг Ислом асосида уйғонишига тўсқинлик қилиш йўлида Москвага малайлик қилмоқдалар.
Россия учун Исломий уйғониш — унинг Марказий Осиёдаги мустамлакачилик таъсирига таҳдид. Минтақа режимлари учун эса Исломий сиёсий уйғониш — уларнинг бугунги ношаръий ҳукмронлигига таҳдид. Шу боис уларнинг манфаати ягона нуқтада бирлашган: Исломни тузум ва ҳаёт низоми сифатида қайтармаслик. Шу йўлда минтақа режимларининг Россияга хизмат қилиши шунчаки оддий сиёсий хато эмас, балки Уммат ва Исломга нисбатан оғир сиёсий ҳамда эътиқодий хиёнатдир. Чунки улар мусулмон халқларининг хавфсизлик ва куч идораларини Умматнинг уйғониши ва Исломнинг қайтишига қарши ишлаётган ташқи кучнинг — рус босқинчиларининг қўлига топшириб қўймоқдалар.
Салоҳиддин
18.10.2026й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ