| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Украина уруши фонида Америка Россияни заифлаштиргандан кейин нимани кўзламоқда?

  • Ислом умматининг жароҳатлари устига қурилаётган 15 қаватли элчихона

  • Ўзбекистонда Умматнинг дарди…

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Россиянинг «хавфсизлик» тўри Марказий Осиёда нимани кўзлаяпти?

  • Янги Ўзбекистон қандай инсонни тарбияламоқчи?

  • Президент администрацияси: Ўзбекистонда ҳокимият кимнинг қўлида жамланмоқда?

  • Британия Ўзбекистон таълимига нима учун кириб келмоқда?

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Янги Ўзбекистон қандай инсонни тарбияламоқчи?

Янги Ўзбекистон қандай инсонни тарбияламоқчи?

By htadmin
18.10.2026
0
Share:

Янги Ўзбекистон қандай инсонни тарбияламоқчи?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Мактабни битириб чиқаётган ўн етти ёшли бир йигитни кўз олдимизга келтирайлик. У компьютерни яхши билади, маълумотни интернетдан топа олади, уни таҳлил қилади, ўз фикрини айтади. Жамоада ишлайди, келажак касбини режалаштиради, пулни тежаш ва жамғаришни билади. Табиатни асраш, сувни тежаш ҳақида тушунчаси бор. Ўзини замонавий, фаол ва мустақил қарор қабул қила оладиган инсон деб билади.

Бугун Ўзбекистон давлат таълим сиёсати айнан шундай битирувчини тайёрлашни ўз олдига бош мақсад қилиб қўймоқда. 2026 йил 28 сентябрдаги таълим ислоҳотлари тақдимотида расман «Янги Ўзбекистон мактаб битирувчиси портрети» деган ибора ишлатилди. Расмий таърифда у замонавий кўникмаларга эга, ахборот технологияларини пухта биладиган, ижодий ва мустақил фикрлайдиган ҳамда қарор қабул қила оладиган инсон сифатида тасвирланди. Энг муҳими, стандарт, ўқув дастури, дарслик ва баҳолаш тизими бир-бирига боғланган ҳолда ана шу портретни шакллантиришга йўналтирилмоқда.

Бу сиёсат 2026 йилда тўсатдан пайдо бўлгани йўқ. 2022-2026 йилларга мўлжалланган мактаб таълимини ривожлантириш миллий дастурида ўқувчиларни «миллий ҳамда умуминсоний қадриятларга содиқлик руҳида тарбиялаш», илғор халқаро тажрибага асосланган Миллий ўқув дастури ва замонавий дарсликларни жорий қилиш белгиланган эди. 2023 йилдан бошлаб коммуникация, танқидий фикрлаш, креатив фикрлаш ва ҳамкорликдан иборат 4К модели янги дарсликларга кенг киритилди. Кейинги давлат дастурларида ҳам шу кўникмалар қайта-қайта мустаҳкамланди.

Шу маълумотларни бир жойга йиғсак, давлат ясамоқчи бўлган инсон портрети аниқ намоён бўлади. У мустақил фикрлайди, савол беради, маълумотни таҳлил қилади, ўз фикрини асослайди ва қарор қабул қилади. У мулоқот қила олади, жамоада ишлайди, масъулиятли бўлади. У касб танлашга эрта тайёрланади, молиявий саводхон бўлади, пулни ҳисоблаш, тежаш ва харидни режалаштиришни ўрганади. У рақамли дунёга мос ва замонавий меҳнат бозорига тайёр бўлиши керак.

Бу фақат қоғоздаги истак эмас. Дарслик ҳам, ўқитувчи ҳам, баҳолаш ҳам шу йўналишга мослаштириляпти. Дарсликда боладан жавобни ёд олиш эмас, савол бериш, таҳлил қилиш ва бошқалар билан ечим топиш талаб қилинмоқда. Ўқитувчилар ҳам шу асосда дарс ташкил қилишга қайта тайёрланмоқда. Баҳолаш тизимида эса боланинг маълумотни тушуниши ва амалда қўллай олиши ўлчанмоқда.

Демак, гап оддий дарслик алмаштириш ҳақида эмас. Давлат аввал қандай инсон кераклигини белгилаяпти, кейин бутун таълим тизимини шу инсонни етиштиришга мосламоқда.

Бироқ айнан шу ерда энг муҳим ва оғриқли савол туғилади.

Мустақил фикрлаш яхши. Лекин инсон қайси асосдан туриб мустақил фикрлайди? Қарор қабул қилиш яхши. Лекин у тўғри ва нотўғрини қайси мезон билан ажратади? Масъулият яхши. Лекин инсон ўзини аввало кимнинг олдида масъул деб билади?

Масалан, ўша битирувчи эртага тадбиркор бўлди. Катта фойда берадиган, лекин ҳаром бўлган муомала (судхўрлик, рибо) олдида турибди. Унинг молиявий саводхонлиги унга қайси қарорни чиқариб беради? Ёки у оила қурди. Шахсий манфаати билан шаръий вазифаси тўқнашди. У қайсини устун қўяди? Ёки ўз давлатининг сиёсий манфаати билан бошқа юртдаги мусулмонларнинг оғир аҳволи бир-бирига тўғри келмай қолди. У воқеликка фақат секуляр ватанпарварлик нуқтаи назаридан қарайдими ёки ўзини ягона Ислом Умматининг бир қисми деб англайдими?

Бу саволларга компьютер билими ҳам, 4К ҳам, молиявий саводхонлик ҳам жавоб бера олмайди. Чунки булар — шунчаки қуруқ кўникмалар. Кўникма инсонга нимадир қилиш қобилиятини беради. Аммо нима учун ва қайси мезон асосида қилишни унинг фикрий пойдевори белгилайди.

Шу нуқтадан Исломдаги таълим сиёсатига қарасак, масала бошидан бутунлай бошқача қўйилганини кўрамиз.

Ислом низомида биринчи ва ўзгармас қоида шундай келади: Таълим дастурининг асоси Ислом ақидаси бўлиши шарт. Ўқиш моддалари ва ўқитиш йўллари ҳам шу асосдан чиқиб кетмайдиган тарзда ишлаб чиқилади. Таълим сиёсатининг ўзи эса исломий фикр ва исломий туйғуларни шакллантириш деб таърифланади. Таълимдан кўзланган олий ғоя — Исломий шахсни шакллантириш ва одамларни ҳаётнинг барча соҳаларига тааллуқли илм ва маорифлар билан бойитишдир.

Демак, Исломий таълимда мақсад фақат болани бир нечта диний маълумотни биладиган инсон қилиб чиқариш эмас, балки унинг фикри ҳам, туйғуси ҳам Ислом ақидаси асосида шаклланишини таъминлашдир. Шу билан бирга, Исломий таълим замонавий илмларни асло рад этмайди. Математика, аниқ фанлар ва тажрибий билимлар эҳтиёжга қараб мукаммал ўргатилади. Яъни Исломий шахс ҳам кучли муҳандис, шифокор, дастурчи ёки тадбиркор бўлади.

Фарқ — илм ва қобилият қайси шахсият ва қайси мезон қўлида турганида!

Кўз олдимизга энди икки битирувчини келтирайлик.

Биринчи битирувчи — режим етиштираётган секуляр битирувчи. У технологик кўникмага эга, касб танлайди, пулни режалаштиради. Лекин у секуляр «умуминсоний қадриятлар», давлат ватанпарварлиги ва капиталистик бозор кўникмалари аралашмасида тарбиялангани учун Ислом ақидасидан узилган. У зоҳиран намоз ўқиши ёки рўза тутиши мумкин, лекин ҳаёт ҳақида, оила, пул ва жамият ҳақида қарор чиқараётганда Исломни эмас, балки манфаат ва секуляр қарашларни мезон қилади.

Иккинчи битирувчи ҳам технология ва фанни мукаммал билади, касбли ва илмли. Аммо унинг таълими бошидан Ислом ақидасига қурилган. Шунинг учун у савдода ҳалол ва ҳаромга қарайди. Оилада шаръий вазифасига қарайди. Жамиятда одамларнинг гапини эмас, Аллоҳнинг ҳукмини мезон қилади. У ўзини фақат маълум бир ҳудуд фуқароси эмас, Ислом Умматининг масъулиятли аъзоси деб билади.

Шунинг учун баҳс «замонавий бўлиш керакми ёки йўқми?» деган мавзу эмас. Масала — замонавий илм ва кўникмалар қайси ақида ва қайси шахсият қўлида турганида! Чунки ақл қайси фикрий пойдевор устида ишласа, ўша асосда ҳукм чиқаради. Технология ва кўникманинг ўзи инсонни ахлоқли қилмайди.

Шунинг учун болага шунчаки «танқидий фикрла» ёки «муваффақиятли бўл» дейиш билан иш битмайди. Агар муваффақият юқори даромад, яхши касб ва манфаат билан ўлчанса, инсон бутун умрини шу нарсалар ортидан қувиб ўтказади. Агар муваффақият Аллоҳнинг розилиги билан ўлчанса, ўша касб ҳам, илм ҳам Умматга ва Исломга хизмат қиладиган воситага айланади.

Агар режим таклиф қилаётган ва аста-секин ҳаётга татбиқ этаётган ушбу «Янги Ўзбекистон битирувчиси портрети»га жим қараб турилса, яқин келажакда фарзандларимиз ўз эътиқоди ва ахлоқидан бутунлай узилади. Худди бугунги Ғарб жамиятидаги ёшлар сингари, эркак ва аёл ўртасидаги шаръий чегараларнинг бузилиши, никоҳсиз яшаш, бесоқолбозлик (ЛГБТ) ва турли ахлоқсизликлар «шахсий эркинлик» номи остида оддий ҳолга айланади. Фарзандларимиз Исломни шунчаки тарихий мерос деб биладиган, ҳалол-ҳаромнинг фарқига бормайдиган ва ҳаётдаги ягона мақсади бозорда пул топиш бўлиб қолган секуляр ва капиталистик роботларга айланиб қолади.

Албатта, ҳар бир ота-она ва мусулмон жамияти амалдаги режимдан таълимни Ислом ақидаси асосида шакллантиришни ва фарзандларимизга шаръий ахлоқ беришни талаб қилиши зарур. Акс ҳолда бу ўзбек ҳукумати халқнинг сукути ва беэътиборлигидан қувват олиб, анави бузуқ Ғарбдан кўчириб келаётган ҳар турли зарарли лойиҳаларини амалга оширишдан асло чекинмайди.

Таълим — бу шунчаки бозор учун кадр тайёрлаш эмас, балки Умматнинг эътиқоди ва келажаги шаклланадиган энг стратегик майдондир. Шундай экан, фарзандларининг дунёси ва охиратига қайғурадиган ҳар бир мусулмон ота-она ва зиёли тушуниб етмоғи лозимки, Исломий таълимни тўлиқ жорий этиш, фарзандларимизни секуляр бузуқликлардан муҳофаза қилиш ва Ислом аҳкомларини ҳаётга қайтаришнинг ягона йўли — Ислом низомини татбиқ этувчи рошид Халифалик давлатини тиклаш учун ҳаракат қилишдир.

Салоҳиддин

18.10.2026й

TagsЯнги Ўзбекистон қандай инсонни тарбияламоқчи?
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Фикрат ва тариқатда мустаҳкам туриш синов-имтиҳонлардан муваффақиятли ўтиш демакдир Золимларга орқа қилиш ва уларнинг салтанатига ёрдам бериш синов-имтиҳонларда йиқилишдир

  • МАҚОЛАЛАР

    Ислом бирдамлиги ўйинлари ҳақида

  • МАҚОЛАЛАР

    Нима учун зиёлиларимиз халқдан бегона бўлиб қолди?

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Украина уруши фонида Америка Россияни заифлаштиргандан кейин нимани кўзламоқда?

    Украина уруши фонида Америка Россияни заифлаштиргандан кейин нимани кўзламоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Россия–Украина уруши бешинчи йилга кирди. Россиянинг ҳарбий ва иқтисодий харажатлари ортиб бормоқда, Украина эса Ғарб ёрдамисиз урушни ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистонда Умматнинг дарди…

    Ўзбекистонда Умматнинг дарди…  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Капиталистик тузумнинг таназзулга юз тутгани бугун ҳаётнинг деярли барча жабҳаларида намоён бўлмоқда. Бу жараён, айниқса, мазкур тузумнинг етакчиси бўлган Американинг ўз ҳукмронлигини сақлаб ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Россиянинг «хавфсизлик» тўри Марказий Осиёда нимани кўзлаяпти?

    Россиянинг «хавфсизлик» тўри Марказий Осиёда нимани кўзлаяпти? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Россия Марказий Осиёдаги мустамлакачилик ва геосиёсий мавқеини сақлаб қолиш учун минтақа давлатларининг энг сезгир соҳасига — хавфсизлик ва куч ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Янги Ўзбекистон қандай инсонни тарбияламоқчи?

    Янги Ўзбекистон қандай инсонни тарбияламоқчи? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Мактабни битириб чиқаётган ўн етти ёшли бир йигитни кўз олдимизга келтирайлик. У компьютерни яхши билади, маълумотни интернетдан топа олади, уни таҳлил ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Президент администрацияси: Ўзбекистонда ҳокимият кимнинг қўлида жамланмоқда?

    Президент администрацияси: Ўзбекистонда ҳокимият кимнинг қўлида жамланмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистонда давлат ҳокимияти Президент администрацияси атрофида тобора кучлироқ марказлаштирилмоқда. Шавкат Мирзиёев давлат бошқарувининг асосий воситалари — кадрлар, хавфсизлик, стратегик ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: