| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

  • Форекс

  • МДҲ Марказий Осиёни қайта бўғиш учун Россиянинг мустамлакачилик қадами

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳизб ут-Таҳрир томонидан муборак қурбон ҳайити муносабати билан йўлланган табрик

Ҳизб ут-Таҳрир томонидан муборак қурбон ҳайити муносабати билан йўлланган табрик

By htadmin
13.08.2019
1940
0
Share:

Ҳизб ут-Таҳрир томонидан муборак қурбон ҳайити муносабати билан йўлланган табрик

Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳ,

Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ва лиллаҳил ҳамд…

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Оламлар Роббиси Аллоҳга ҳамд бўлсин, бутун оламга раҳмат бўлиши учун юборилган саййидимиз Муҳаммад мустафога… пайғамбарлар отаси Иброҳим ва унинг фидо қилинган ўғли саййидимиз Исмоилга… Пайғамбаримизнинг оиласи ва асҳобларига салоту саломлар ёғилсин, аммо баъд…

Байҳақий «Сунани Кубро»да Саид ибн Жубайрдан, у Ибн Аббосдан ривоят қилади:

«مَا الْعَمَلُ فِي أَيَّامٍ أَفْضَلُ مِنْهُ فِي عَشْرِ ذِي الْحِجَّةِ. قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، وَلَا الْجِهَادُ فِي سَبِيلِ اللهِ؟ قَالَ: وَلَا الْجِهَادُ فِي سَبِيلِ اللهِ إِلَّا رَجُلٌ خَرَجَ بِنَفْسِهِ وَمَالِهِ فِي سَبِيلِ اللهِ ثُمَّ لَا يَرْجِعُ مِنْ ذَلِكَ بِشَيْءٍ»

«Зул-ҳижжанинг биринчи ўн кунида қилинган амаллардан ҳам афзал амал йўқдир. Шунда, саҳобалар жиҳод қилиш ҳамми? – деб сўрашди. Росулуллоҳ ﷺ бундай жавоб бердилар: Ҳа Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш ҳам. Фақат ўз жони ва молини хатарга қўйиб чиққан ва улардан бирон нарсасиз қайтган (яъни, шаҳид бўлган) киши бундан мустаснодир».

Мана, муборак қурбон ҳайитига, мўминларни ушбу ўн кунликдаги тоат-ибодатлар билан шод этган байрамга ҳам етиб келдик. Ушбу байрам Байтуллоҳни ҳаж қилганларга, бу муборак кунларда тоат-ибодатларни кўпайтирганларга муборак бўлсин.

Шу муносабат билан Ҳизб ут-Таҳрир амири – Аллоҳ ҳифзу ҳимоясида асрасин – улуғ олим Ато ибн Халил Абу Рошта азиз Уммати Исломга муборак қурбон ҳайити табригини йўлладилар:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Алҳамду лиллаҳи вассолату вассаламу ала Росулиҳи ва соҳбиҳи ва ман валаҳ, аммо баъд:

Буюк Ислом Умматига… Аллоҳнинг муқаддас Байтида ибодат қилаётган ҳожиларимизга… улуғ даъватни етказаётган зотларга ва саҳифамизнинг муҳтарам зиёратчиларига… барчангизга ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Аллоҳ тоат-ибодатларингизни қабул қилсин, ҳайитингизни хайру баракотла тўлдирсин, ҳожиларимиз ибодатларини мақбул айлаб, мабрур ҳажлардан ва машкур саъйлардан, гуноҳларни ўчирувчи тоатлардан қилсин, ҳаж қилолмаганларни беҳисоб хайру баракот ила келаси йилда ҳаж қилишларига насиб айласин.

Азир биродарлар. Ислом неъмати учун Аллоҳни улуғлаб, У зотга ҳамд айтамиз. Аллоҳ бизни Халифаликни барпо этиш йўлида Ҳизб ут-Таҳрир сафида қилгани учун У зотни улуғлаб, ҳамд айтамиз. Шунингдек, Аллоҳ ушбу Ҳизбимизнинг мустамлакачилар билан мусулмон юртларидаги ювиндихўр ҳукмдорларининг тузоқларига тушмай, мунофиқлар ва ичлари гина-адоватга тўла кимсаларнинг макрларига алданмай собит туришига ёрдам бергани учун У зотни улуғлаб, ҳамд айтамиз. Ҳа, У зотни улуғлайлик: Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, ла илаҳа иллаллоҳу Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар ва лиллаҳил ҳамд. Ҳизб барпо этиш учун ҳаракат қилаётган Халифалик мустамлакачи кофирлар ҳаловатини бузиб, мусулмон юртларидаги уларнинг малайларини қўрқитмоқда… Шунингдек, мунофиқларнинг ҳамда бошларига тушган балолардан қутқаради деган илинжда шу кофирлардан ҳимоя умид қилиб, ортларидан чопаётган, Ислом ва мусулмонларни ёмон кўрувчи қалби маразларнинг мияларини ачитмоқда:

﴿فَتَرَى الَّذِينَ فِي قُلُوبِهِمْ مَرَضٌ يُسَارِعُونَ فِيهِم يَقُولُونَ نَخْشَى أَنْ تُصِيبَنَا دَائِرَةٌ فَعَسَى اللَّهُ أَنْ يَأْتِيَ بِالْفَتْحِ أَوْ أَمْرٍ مِنْ عِنْدِهِ فَيُصْبِحُوا عَلَى مَا أَسَرُّوا فِي أَنفُسِهِمْ نَادِمِينَ﴾

«Бас, сиз дилларида мараз бўлган кимсаларнинг – бизга бирон бало етишидан қўрқамиз, деган ҳолда (кофирлар) томонга шошаётганларини кўрасиз. Шояд Аллоҳ мусулмонларга нусрат берса ёки ўз ҳузуридан (бу мунофиқ кимсаларни шарманда қиладиган) бирон ишни келтириб, улар ичларида яширган нарсаларига надомат қилгувчиларга айланиб қолсалар»                                 [Моида 52]

Азиз биродарлар, Ҳизб ташкил топгандан буён унга қарши адоватлар кучайиб келди. Бундай гуноҳни қилаётганлар Аллоҳ куфрлари сабабли кўзларини кўр қилиб, нифоқлари сабабли қалбларини ўлдирган кимсалардан иборатдир. Шу боис, улар Халифаликнинг тикланиши олдига тўсиқ қўя оламиз, деган хаёл билан гуноҳ ва тажовуз устида ўзаро ҳамкорлик қилишмоқда. Бу қарши курашаётганлар – ҳақ калимаси чақмоғи урган давлатлардан ҳамда ҳақ сўздан қўрқадиган жамоа ва шахслардан иборатдир. Уларнинг ҳар иккиси ҳам ўз макрларига ўралиб ҳалок бўлсин:

﴿وَلاَ يَحِيقُ الْمَكْرُ السَّيِّئُ إلاَّ بِأَهْلِهِ﴾

«Ёмон макр-ҳийла эса фақат ўз эгаларини ўраб ҳалок қилур»  [Фотир 43]

Исломдан нафратланаётган ва унинг давлати қайта барпо бўлишини ёмон кўраётган, Халифаликка нисбатан салибчилик урушини бошлаган адоватчи мустамлакачи кофирларга келсак, улар ҳам, уларнинг малайлари ҳам Халифалик учун фаолият қилаётганларга қарши нопок услублар ва турли ифлос воситалар қўллаш билан курашишяпти. Улар даъват эгаларини қувғин қилиб, қамоққа ташлаб, қамоқларида шаҳид бўладиган даражада қийноққа солишяпти. Улар гоҳ «террорчилар», гоҳ «террор конвейери» ва ниҳоят «кибер террорчилар», деган туҳматлар билан ўз қилмишларини оқлашмоқда. Ҳизб аъзоларининг саҳифалари зўравонликка тарғиб қиладиган фикрлар билан тўла, дея бўҳтонлар тарқатишди! Аммо Ҳизб саҳифаларида тўғри сўз айтилаётганини, ҳақиқат ёритилаётганини, анави кимсаларнинг саҳифалари эса ёлғон, туҳмату бўҳтонларга тўлганини ҳар қандай ақли расо инсон кўриб турибди! Уларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин, нақадар адашишмоқда!

Қалбида марази борлар, мунофиқлар ва ёлғон гап тарқатаётганларга келсак, уларнинг Ҳизбга қарши хатти-ҳаракатлари бугун бошлангани йўқ, аввалданоқ бошланган. Лекин бошида уларнинг танқидлари ва туҳматлари Ҳизбнинг қиёдати ва масъулларига қаратилган бўлиб, Ҳизбнинг фикр ва тариқатига нисбатан ишончсизлик пайдо қилишга уринишар эди, асосий мақсадларини, яъни, Ҳизбнинг раҳбариятигагина эмас, унинг вужудига панд етказишдек ниятларини яширин ва ошкор олиб боришар эди. Бироқ сўнгги йилларда улар фикрат ва тариқат бўйича Ҳизбнинг бутун структурасига ҳужум қилиб, асосий эътиборларини табанний, нусрат, Уммат етакчилиги, муҳосаба… каби фикрларига нисбатан ишончсизлик пайдо қилишга қаратадиган бўлишди. Шундай қилиб, бошқалар томонидан шарманда қилинишдан олдин, ўзларини-ўзлари шармисор этишгани қолди! Чунки Ҳизб ут-Таҳрирга нисбатан унинг фикрат ва тариқати жиҳатидан одамларда ишончсизлик пайдо қилишдек ёвуз ниятлари фош бўлиб, бу кўзи очиқ ҳар бир инсонга яққол кўриниб қолди. Ҳизб эса, ўзининг покиза вужуди билан,

﴿كَشَجَرَةٍ طَيِّبَةٍ أَصْلُهَا ثَابِتٌ وَفَرْعُهَا فِي السَّمَاءِ تُؤْتِي أُكُلَهَا كُلَّ حِينٍ بِإِذْنِ رَبِّهَا﴾

«Худди бир асил дарахтга ўхшайдики, унинг илдизи (ер остига) маҳкам ўрнашган, шохлари эса осмондадир. У Роббининг изни-иродаси билан мева беришда»                              [Иброҳим 24-25]

давом этмоқда. Бунинг учун Аллоҳ Таолога беадад ҳамд айтамиз.

Қадрли биродарлар. Бу мустамлакачи кофир давлатлар ва уларнинг малай ҳукмдорлари ҳаргиз тек туришмайди, йўқ, улар кетма-кет турли нопок услублар ўйлаб топишда давом этишади. Чунки Халифалик давлатини барпо этиш Ҳизб ва ҳар бир мўминнинг тақдирий масаласи бўлгани каби, унинг барпо этилишини олдини олишга муваффақ бўлиш ҳам, Ислом душманларининг тақдирий масаласидир. Чунки улар Ҳизб ва Халифаликка тузоқ қўйишдан ҳаргиз воз кечишмайди, тўхташмайди. Тўғри, уларнинг дунёвий имкониятлари бизнинг имкониятимиздан кучли. Бироқ тўртта реал-ҳақиқат борки, бу ҳақиқатлар қалбларимизга хотиржамлик беради, аҳду паймонимизни янада кучайтиради. Ҳеч қандай машаққат бизнинг ишончимизга зиён етказолмайди, ҳеч қандай фитна бизни заифлаштиролмайди, инша Аллоҳ. Аксинча, кучимизга куч қўшиб, бундай кимсалар макри ўз бўғизларига қайтариб урилади ва ўзларини ҳалок қилади:

﴿وَقَدْ مَكَرُوا مَكْرَهُمْ وَعِنْدَ اللَّهِ مَكْرُهُمْ وَإِنْ كَانَ مَكْرُهُمْ لِتَزُولَ مِنْهُ الْجِبَالُ﴾

«Улар ўзларининг макр-ҳийлаларини қилдилар. (Лекин) агар уларнинг макрлари сабабли тоғлар емирилиб кетадиган бўлса-да, уларнинг (бу) макр-ҳийлалари Аллоҳнинг ҳузурида (маълумдир)»   [Иброҳим 46]

Шулардан кейин ҳам Ҳизб тик туриб, маломатчининг маломатидан қўрқмай, бу кимсалар истамасалар-да, Аллоҳнинг изни ила Халифаликни барпо этгунга қадар ҳақни баралла айтишда давом этади.

Ушбу тўрт ҳақиқат қуйидагилардан иборат:

Биринчи: Айни машаққатлар ёруғ кундан дарак. Бу Аллоҳнинг оятларида кўп келган:

﴿حَتَّى إِذَا اسْتَيْأَسَ الرُّسُلُ وَظَنُّوا أَنَّهُمْ قَدْ كُذِبُوا جَاءَهُمْ نَصْرُنَا فَنُجِّيَ مَنْ نَشَاءُ وَلَا يُرَدُّ بَأْسُنَا عَنِ الْقَوْمِ الْمُجْرِمِينَ﴾

«Ҳар қачон пайғамбарларимиз ноумид бўлиб, бизлар ёлғончи қилиндик – пайғамбар эканлигимизга ишонмадилар, деб ўйлай бошлаганларида, уларга Бизнинг мададимиз – нусратимиз келиб, Биз хоҳлаган кишиларга нажот берилар эди. (Аммо) жиноятчи бўлган қавмдан бизнинг азобимиз қайтарилмас!»  [Иброҳим 110]

Росулуллоҳ ﷺнинг сийратлари ҳам машаққат қаттиқ келганлиги нусрат яқинлашганидан дарак эканини тасдиқлаб турибди. Масалан, «Сирати Ибн Ҳишом»да бундай келган: Ибн Исҳоқ айтади: «Кейин Ҳижратдан уч йил олдин Хадича бинти Хувуйлид ва Абу Толиб иккаласи ҳам бир йилда вафот этишди ва бу билан Росулуллоҳ ﷺга мусибатлар кетма-кет келди. Аллоҳ Азза ва Жалла динини ғолиб, Набисини куч-қудратли қилишни ва ваъдасини рўёбга чиқаришни истагач, ул зот Хазраж жамоаси билан учрашди ва уларни Аллоҳ Азза ва Жаллага даъват қилдилар. Хазражликлар даъватни қабул қилишди». Кейинги мавсумда биринчи Ақаба байъати, кейин иккинчи Ақаба байъати бўлиб, ҳижрат қилинди, кейин давлат барпо бўлди…

Мана, кўриб турибмизки, ҳаракат қилаётган мўминларга етган оғир-машаққат – Аллоҳ Азза ва Жалланинг изни ила – ёруғ кунни ва нусратни олиб келади.

Иккинчи ҳақиқат: Аллоҳ Халифаликни ваъда қилган:

﴿وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنْكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُمْ فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ﴾

«Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни (ер юзига) халифа қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ваъда қилди»   [Нур 24]

Росулуллоҳ ﷺ бугун биз яшаётган золим подшоҳлик замонидан сўнг рошид Халифалик бўлажагини башорат қилиб,

«…ثُمَّ تَكُونُ جَبْرِيَّةً، فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا، ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةٌ عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»

«Сўнг золим—зўравон подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади», дедилар ва сукутга чўмдилар (Ҳузайфадан Аҳмад ва Абу Довуд ривояти).

Учинчи ҳақиқат: Аллоҳнинг Халифалик бериш тўғрисидаги ваъдаси ҳамда Росулининг Халифаликни қайта барпо этилишига оид башоратлари Аллоҳнинг қадарида, Унинг Лавҳул маҳфузида битиб қўйилган. Унинг муайян вақти-соати ҳам Аллоҳнинг ҳузурида белгилаб қўйилган бўлиб, у ҳаргиз кечга сурилмайди. Ўтаётган ҳар бир кунимиз бизни ушбу ваъдага яқинлаштиряпти, асло узоқлаштирмаяпти. Шунинг учун қалбларимиз айни хушхабарни интиқлик билан кутиб турмоқда.

Тўртинчи ҳақиқат: Аллоҳ бизга Халифалик тиклаб берадиган бирор фаришта туширмайди. Йўқ, Аллоҳ Халифаликни ўз қўллари билан барпо қилишга лойиқ кишиларни инсонлар орасидан чиқариб беради, улар ўз саъй-ҳаракатлари, ғайратлари, чиройли амаллари ва пухта фаолиятлари билан уни барпо этадилар. Бу Аллоҳнинг яратган нарсаларига белгилаб қўйган қонунидир. Халифалик учун фаолият қилаётган Ҳизб ут-Таҳрир бунга лойиқ ва ҳақли, инша Аллоҳ. Аллоҳ Субҳанаҳуга дуо қилиб, бизга нусрат ва фатҳ ато этишини, Халифаликни кўриб, унинг аскарларидан бўлишимизни насиб айлашини сўраймиз. Ана шунда ҳайитларимизда айтадиган такбирларимиз очиқ нусрат жангоҳларида фатҳ қилувчи қўшинлар такбирлари билан қўшилиб янграйди.

﴿وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ + بِنَصْرِ اللَّهِ﴾

«Ўша кунда мўминлар Аллоҳнинг нусрати сабабли шодланурлар»  [Рум 4-5]

Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, ла илаҳа иллаллоҳу Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар ва лиллаҳил ҳамд.

Вассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта

Ҳизб ут-Таҳрир амири

1440 йил зул-ҳижжанинг тўққизинчи кунидан ўнинчи кунига, милодий 2019 йил ўнинчи августдан ўн биринчи августга ўтар кечаси). Ҳизб амирининг нутқи тугади.

Мен ҳам Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими раиси ва матбуот бўлими ходимлари томонидан мана шу муборак ой муносабати билан йўлланган табрикни Ҳизб ут-Таҳрир амири улуғ олим Ато ибн Халил Абу Роштага ва барча мусулмонларга етказаётганимдан мамнунман.

Эй мусулмонлар!

Ушбу байрам қурбон байрами, дея номланиши билан бизга ўтмишни хотирлатмоқда. Дарҳақиқат, ўшанда саййидимиз Иброҳим алайҳиссаломга Аллоҳ Азза ва Жалла тақволи покиза ўғли Исмоил алайҳиссаломни қурбон қилишга амр қилган… Ота ва ўғил ушбу тушларини қабул қилгач, Аллоҳ уларнинг саботини мадҳ этди ва катта қўчқор ато этиш билан Исмоил алайҳиссаломни қутқарди.

Ушбу қурбонлик воқеи, бу дунё воқеини эслатмоқда. Яъни унинг ўткинчи эканидан, унинг ортидан албатта абадий ҳаёт бўлажагидан дарс бермоқда. Чунки бу дунё ҳаёти, буюк абадий неъматга етишиш учун ўткинчи неъматни қурбон қилиш имкониятидир.

Ислом Уммати бирин-кетин келувчи авлоддир. Ҳар бир авлоднинг ўз замони бор, ҳар бир замоннинг ўз масаласи бор. Бу масала барча Уммат унинг йўлида қурбонлик кўрсатиши керак бўлган биринчи рақамли масала бўлиб келган. Масалан, Умматнинг Салоҳиддин Айюбий замонидаги авлоди масаласи Шом юртидан салибчиларни қувиб чиқаришдан иборат эди. Умматнинг Қутз замонидаги авлоди масаласи, мўғулларни мусулмон юртларидан чиқариб ташлашдан иборат эди. Умматнинг Муҳаммад Фотиҳ замонидаги авлоди масаласи, Константинополни фатҳ қилишдан иборат эди…ва ҳоказо.

Бироқ Салоҳиддин Айюбийнинг ҳам, Қутзнинг ҳам, Муҳаммад Фотиҳнинг ҳам Ислом давлати бор эди. Кўрсатган барча меҳнатларида Уммат сафини бирлаштириб, барча энергиясини сарфлашда улар мана шу давлатга суянганлар. Аммо бугунги замонимиздаги авлодни бутун оламга олиб чиқадиган давлат йўқ. Шунинг учун бугунги кунда Ислом Уммати авлодининг масаласи ушбу Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликда гавдаланувчи Ислом давлатини барпо этиш масаласига айланган.

Ушбу Халифаликни қайта барпо этиш билан тарих дарвозалари қайта очилади. Худди биздан олдинги аждодларимиз учун ҳар сафар очилгани каби, фурсат-имкониятлар очилиб, Ислом Уммати ўзининг дунёдаги даражасини инсонлар учун чиқарилган энг яхши Уммат сифатида қайта эгаллайди. Бутун халқларга нур ва эзгулик улашиб, улар билан биргаликда ер юзини обод этади, уни Парвардигори рози бўладиган энг гўзал ҳолатига олиб келиш учун ҳаракат қилади. Ушбу ободонлаштириш ҳақиқий ривожланишга асосланиб, мусулмонлар бойликларини сақлайди, ёшлари иффатини қўрийди, бутун ер юзини ўз домига тортаётган бузғунчилик булутларини тарқатади.

Эй мусулмонлар!

Биз Умматни Ислом бошқарувини қайта барпо қилиш учун ҳаракат қилишдан чалғитишга уринаётган кишиларга, шунингдек куч-қудрат соҳибларига, обрўли ва нуфузли кишиларга ушбу муборак ҳайитларида – умр ўткинчи бир имконият эканини ва ундан бошқа имконият бўлмаслигини эслатамиз. Бас, умрингизни ғанимат билиб, Роббингизни рози қиладиган ишларга сарфланг. Умрингиздан Умматнинг биринчи рақамли масаласини ҳал этишда фойдаланинг, бу Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатини барпо этиш масаласидир.

Эй мусулмонлар!

Ҳизб ут-Таҳрир ўзининг аъзолари ва уламолари билан биргаликда сизга қўл узатмоқда, унга қўлингизни бериб, исломий бошқарувни қайтариш ва Ислом давлатини қайта барпо этиш учун ҳаракат бошланг.

Биз барча мусулмонларни шунга даъват қиламизки, қудрат аҳлидан ҳокимиятни Аллоҳнинг шариати учун олиб беришни талаб қилсинлар.

Барча қудрат аҳлини ботил вазиятни ўзгартиришга чақирамиз

Барчангизни ушбу қулай фурсатдан фойдаланишга даъват қиламиз.

Барчангизни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этишга чақирамиз.

Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, ла илаҳа иллаллоҳу Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар ва лиллаҳил ҳамд

Ҳайитингиз муборак бўлсин

Ҳижрий 1440 йил муборак Қурбон ҳайити кечаси

Муҳандис Салоҳиддин Азоза

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

марказий матбуот бўлими раиси

+3
0

Related posts:

1440 йилнинг шаввол ойини кузатиш натижаси эълони ҳамда муборак рамазон ҳайити табриги
TagsАллоҳу акбартабрикҳайит
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Ҳизб ут-Таҳрир Ливан вилояти делегацияси Мабаррот хайрия жамиятини зиёрат қилди

  • МАҚОЛАЛАР

    Иллатлар ҳаётимизга қандай кириб келди?

  • МАҚОЛАЛАР

    Исломни ўзимиз хоҳлагандек эмас, балки у қандай бўлса шундайлигича тушуниш лозим

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 29.04.2026

    Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • 28.04.2026

    Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • 28.04.2026

    Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • 27.04.2026

    Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • 27.04.2026

    Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/