Бугунги таълим таназзулининг сабаблари
Бугунги таълим таназзулининг сабаблари
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Бугунги кундаги саводсизликдан азият чекаётганимизнинг асл сабаблари яқин ўтмишимизга бориб тақалади. Собиқ Иттифоқ юртларимизни босиб олиб, ўзининг даҳрийликка асосланган ақидасидан келиб чиқувчи коммунистик сақофатини сингдирди. Барча соҳалар каби таълим соҳасини ҳам тўлиқ ўз сақофати асосида шакллантириб, то қулагунича инсонларнинг ҳаёт тарзи моддий ривожланиш йўлида меҳнат қилишдан иборат, деган тушунчани шакллантирувчи таълимий дастур асосида тарбиялади. Ҳар бир соҳада чуқур билим беришдан ягона мақсади шунга қаратилган эди.
Собиқ Иттифоқ давлати қулагандан кейин юзага келган ва якка ҳокимликка асосланган давр мобайнида, фикрли инсонлардан кўра қолоқ, тобеликка мойил инсонларни бошқариш осон, деган хулоса асосида таълим соҳасини яксон қилиш учун қатор тадбирлар ишлаб чиқилди. Жумладан, меҳнатга ҳақ тўланишидаги адолатсизлик, ўқув дастурларини тушунарсиз тарзда тузилиши, муомалага ўлик тилни киритилиши ва бунинг оқибатида ўқув адабиётлари етишмаслиги, фикрий ўсиш ва дунёқарашни шакллантирувчи ҳар қандай таълимотни ўқув жараёнидан четлатилиши ва хуфиёна коррупция каби омиллар ўқувчиларни саводсиз бўлишига сабаб бўлган бўлса, ўқитувчиларни жамиятдаги энг қашшоқ қатламга айлантирди.
Бугун Ғарб фарзандларимизни динни ҳаётдан ажратиш устига қурилган капиталистик сақофат асосида тарбиялаб, яшаш тарзини ҳам шу асосда шакллантиришга жон-жаҳди билан ҳаракат қилмоқда. Бунинг учун юртларимизда ўзининг олий таълим муассасалари филиалларини очиб, ўқув услубий дастурлар, молиявий ёрдамлар воситасида ўзининг бузуқ сақофатини онгимизга сингдирмоқда. Шу билан бирга, олий таълим муассасаларига ўқишга киришни мураккаб имтиҳонлар, қиммат тўлов контрактлари ва коррупция каби тўсиқлар билан қийинлаштириб, соҳада асосий эътиборни билимга эмас, манфатга қаратиш орқали билимдан кўзланган асл мақсаддан чалғитмоқда. Бу ишларни пухта ўйланган режа асосида амалга оширилиши таълим соҳасида демократиянинг аслий ҳақиқатини намоён қилувчи “ўрмон қонунлари” ҳукмрон бўлишига олиб келди. Бунинг оқибатида бошқарувга ўз соҳасини тушунмайдиган саводсиз кадрларни келиши ҳар бир соҳани таназзулига сабаб бўлмоқда.
Бу ботил ақидаларнинг фикрлари ҳаётимизга кириб келиши унга қарши тура оладиган фикрларга эътиборсизлигимиз сабаблидир. Биз Ислом ақидасидан узоқлашганимиз сари ожизланиб, ҳар хил ботил ақидалар ҳужумига нишон бўлиб қолдик. Шунинг учун ҳаётимизга Исломни қайтаришимиз шарт. Чунки фақат Ислом ақидасигина бу ботил ақидаларнинг асл ҳақиқатини тушунишимиз, уларга қарши тура олишимиз учун зарурий сақофатни бергани ҳолида барча муаммоларни тўғри ва қалбни хотиржам қиладиган даражада ечиб беради. Шу сабабли таълим соҳаси Исломда муҳим ўрин тутади. Таълим дастури фуқароларнинг фикрий ўсиши ва фаровонлигини таъминлаш мақсадида шаръий манбалардан истинбот қилинган низом ва қонунлар асосида давлат томонидан ижро қилинади. Шу сабабли ҳаётда инсон учун зарур бўлган таълимни бошланғич босқичда ҳам, кейинги босқичларда ҳам ҳар бир эркак ва аёлга мукаммал қилиб бериш давлатнинг бурчидир. Бунинг учун ҳеч кимдан ҳақ олинмайди. Олий таълим ҳам мумкин қадар юқори даражада ҳамма учун қулай ва бепул қилиб берилади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
14.11.2019й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми