Каримовнинг асл башараси… ёки жиноятчи режимнинг қатағони қачон тўхтайди?!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيم
Каримовнинг асл башараси… ёки жиноятчи режимнинг қатағони қачон тўхтайди?!
Куни кеча Андижон шаҳрида юзсиз Каримов режимининг навбатдаги шармандали суд жараёни бўлиб ўтди. Унда бир неча мусулмон эркак ва муслима аёллар “ Ҳизб ут- Таҳрир” исломий сиёсий партиясига алоқадорликда айбланиб, натижада Андижон вилояти Қорасув шаҳридан бўлган 1966й. туғилган Ботиров Аҳмадали 6 йилга ва ўша ерлик бўлган 1954й. туғилган 60 ёшга кираётган онахон Сотволдиева Муҳаббат 5,6 йилга озодликдан махрум этилдилар. Қолганлари эса уй қамоғи ва бошқа турдаги жазоларга тайинландилар.
2013 йилнинг феврал ойида ушбу репрессив ҳукумат “ терроризм ва экстремизмга қарши кураш” ниқоби остида, бир неча ой Ўзбекистон мусулмонларининг бир қанчаларини ўз тергов идораларига чақиртиришиб, дўқ-пўписа, ҳийла-найранг, моддий ёрдамлар билан қизиқтиришлик ва бу нарсалари иш бермаса қўрқитишлар орқали мусулмонларни, айниқса муслима аёлларни бир- бирлари хақидаги маълумотларни етказишни ва умуман МХХ ва ИИВ ходимлари ўзларига жосус сифатида ишлаб беришликни талаб қилишган.
Ўзбекистонда Ислом динини хар бир кўринишига бархам бермоқчи бўлиб курашаётган бу куфр хизматкорлари, ўз кофир хўжайинларидан ва яҳудий Каримовни Ислом динига шахсий адовати туфайли, давлат бюджетидаги пулларни, иқтисодда шунча муаммоларга қарамасдан ушбу муаммоларни ҳал этиш ўрнига, Ислом динига қарши кураш учун ажратаётганлигини оқлаш учун ҳам шундай амалиётларни ўтказмоқдалар.
Ва юқорида тилга олинганлар Ботиров Ахмадали ака ва Сотволдиева Мухаббат опаларнинг “айби” мазлум хонадонларга моддий ёрдам кўрсатиб қўйганлигидадир. Ўзбекистоннинг “жасур” МХХ ва ИИВ ходимлари эса, уларни “террорист ва экстремист” ларга хомийлик қилган деган айблов билан, ўзлари уюштирган иш бўйича ушбу мазлум биродарларимизни озодликларидан маҳрум қилдилар. Биз Аллоҳдан Ўзбекистон концлагерларида жазо муддатини ўтаётган минглаган мусулмон ва муслима биродарларимизга ва уларга қўшиб шу икки мазлум ва мазлумага ҳам чиройли сабр тилаб қоламиз.
Аллоҳ Таоло Қуръони Каримда айтади:
فَإِنَّ مَعَ الْعُسْرِيُسْرا
إِنَّ مَعَ الْعُسْرِ يُسْرا
Бас, албатта ҳар бир оғирлик-машаққат билан бирга бир енгиллик ҳам бордир.
Албатта ҳар бир оғирлик-машаққат билан бирга бир енгиллик ҳам бордир. [ 94: 5,6]
Мана яҳудий каримовча “фикрий кураш” ва ушбу курашда бу субутсиз режимнинг аёллар билан курашмаслигининг ҳақиқий воқелиги!
Абдуллоҳ



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!