Зулмни тўғри ҳис қилайлик

Зулмни тўғри ҳис қилайлик
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Бугунги инсонларнинг зулм ҳақидаги тушунчалари ҳар хил. Чунки ҳар қандай инсон у ҳақида ўзида шаклланган тушунчалар асосида хулоса қилади. Инсон қачонки молига, жонига, номусига ва бошқа шу каби ўзи учун қадрли бўлган нарсаларга тажовуз бўлса ёки ўзига тегишли ҳамда зарурий бўлган нарсалардан мосуво қилинишини зулм, деб ўйлайди ва бу иш содир бўлмагунча уни ҳис қилмайди. Аммо бу воқелик содир бўлгандагина вужудга келадиган ҳис. Яъни инсон бу воқелик содир бўлгандагина у ҳақида фикрлай бошлайди. Бу эса, зулмни фикрсиз ҳис қилиш бўлиб, инсон зулмнинг асл моҳиятини англай олмайди. Бу бугунги кунимизнинг энг катта муаммоси. Шу сабабли юртларимиздаги инсонлар зулмнинг асл моҳиятини англай олмай қолдилар. Чунки улар ҳаётлари ҳақида фикрламай қўйдилар. Кимдир бу сўзимизга раддия билдириб, агар инсонлар фикрламаса, қандай қилиб турмуш тарзларини шакллантиради, дейиши мумкин. Тўғри, бугун инсонлар фикрлаяптилар, фақат ҳаётнинг моддий жиҳатлари устида фикрламоқдалар. Бу эса, ҳаёт ҳақидаги энг тўғри фикрни шакллантирмайди. Масалан, бугунги кунда инсонларда фақатгина моддий манфаатни қўлга киритишга ҳаракат қилишга, барча муаммоларнинг ечими моддий таъминланганликда, деган фикр ҳукмронлик қиляпти. Лекин улар бу фикр ўзларида қандай шакллангани хусусида ўйламаяптилар. Шу сабабли унинг ортидаги хавфни ҳис қила олмаяптилар. Ҳис қила олмайдилар ҳам, чунки уларга бу фикрни сингдирган демократик ақида айнан шуни қасд қилган. Чунки ҳаётда фақат моддий жиҳатни қўлга киритишга интилган, руҳий, ахлоқий ва инсоний жиҳатларни ундан узоқлаштирган, амалларининг натижаси борасида фикрламайдиган, оқибатини кўра олмайдиган фикран қолоқ инсонларни қулликда ушлаб туриш осон кечади. Улар фақатгина моддий жиҳатга бўлган тажовузни зулм сифатида ҳис қиладилар, руҳий, ахлоқий, инсоний жиҳатларга нисбатан қилинаётган зулмни ҳис қилмайдилар, ҳатто уни зулм деб билмайдилар. Бу бугунги кунимизда яққол кўриниб турибди. Тубанликни юксаклик, таназзулни ривожланиш, хорликни бахт деб, уларнинг асл моҳиятини англамаётганлари ана шу демократик ақидага кўр-кўрона эргашишлари натижасидир. Шунинг учун юртларимиздаги аксар инсонлар зулмнинг воқесини англамай ҳақиқий зулмни ҳис қила олмаяптилар.
Бу ҳол давом этаверса ўнглаб бўлмайдиган жуда ёмон оқибатларга олиб келади. Ҳаётимиз учун зарурий бўлган барча соҳалардаги таназзул, юртларимизнинг вайрон бўлиши, бойликларимизнинг ташиб кетилиши, фикран қолоқлашганимиз келтирган таназзул олдида ҳеч нарса бўлмай қолади. Шунинг учун ўзимизда шакллантирилган ботил демократик ақида фикрларидан воз кечишимиз зарур. Бунинг йўли эса, фақатгина Исломни ҳаётга қайтаришимиз билан бўлади.
Шундагина бизда ҳаёт ҳақидаги энг тўғри фикрлар шаклланади. Бу фикрлар ёрдамида демократиянинг асл башарасини кўра оламиз, бизга нисбатан қилаётган зулмларини англай оламиз, ҳис қиламиз. Фақат шундай ҳис қилишгина бизга ҳаётимиз воқесини тўғри кўрсатадиган ҳақиқий фикрий ҳисга айланади ва ҳақиқий нажот йўлини кўрсатади.
Шундагина демократияни зўр бериб мусулмонларни Ислом билан яшашдан тўсишга ҳаракат қилишдан кўзланган мақсадини тушуниб етадилар. Чунки у фақатгина Ислом мусулмонларнинг азизлиги, фаровонлиги ва хотиржамлигини таъминлаб беришини яхши билади. Шунинг учун мусулмонларни Ислом билан яшашдан, эътиқодини, шаънини, номусини, бойликларини ҳимоя қиладиган давлатлари бўлишидан тўсишга жон-жаҳд билан ҳаракат қилмоқда. Ҳақиқий зулм мана шу. Бунинг зулм эканлигини тўғри ҳис қила олмаслик эса, ўзимизга зулм қилаётганимизни англатади. Шунинг учун зулмни тўғри ҳис қилишни ўрганайлик. Бу эса, фақат Исломни ҳаётимизга қайтариш билангина бўлади, биз учун бундан бошқа йўл йўқ.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
01.03.2020й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ