Уқоб форуми қайта иш бошлади

بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
Уқоб форуми қайта иш бошлади
Дарҳақиқат, Уқоб форуми ўн беш йилдан ортиқ давр мобайнида Исломий Уммат воқеси ва Уммат дучор бўлган муаммолар ҳақидаги баҳс мунозалар билан порлаб турган фикрий маёқ эди. Ундаги баҳс мунозараларда келажак уфқларига назар ташлаб, келажак учун режалар тузилар ва исломий ҳаётни қайта тиклаш учун қунт билан ҳаракат қилишга рағбатлантирилар эди. Шунингдек, бу форумда Исломий фикрлар тиниқлашиб, илмоний фикрлар ва унга ўхшаш бошқа фикрлар баҳсга чорланар ва янчиб ташланар эди. Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими ушбу форумнинг қайта иш бошлагани ҳақидаги хуш хабарни етказади. Маълумки, айни пайтда Ҳизб ут-Таҳрир матбуот бўлими саҳифалари ва веб-сайтларини ҳамда электрон алоқа тармоқларини ёпиш ва уларга тўсиқ қўйиш учун бутун дунёда ҳаракат кетмоқда. Ушбу веб-сайт ва саҳифаларга қарши мана шундай қаттиқ ҳужумлар бўлиб турган бир пайтда, Уқоб форуми ўзига ўхшаган «Нақидул Иъломий» форуми билан, шунингдек Ҳизб ут-Таҳрир матбуот бўлими саҳифалари ҳамда бошқа саҳифалар ва веб-сайтлар билан бир қаторда ўз ишини охирига етказиш учун иш бошлади.
Форумда қайддан ўтиш эшиги очиқ. Умид қилмизки, Аллоҳ Таоло сизларнинг форумда иштирок этишингизни фойдали қилади ҳамда бизнинг ишларимизни холис ўзининг розилиги учун қилинган ишга айлантириб, бизга ёрдам беради, бизни ўзи яхши кўриб рози бўлган ишга муваффақ айлайди.
Роя газетаси сайтидан олинди



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ