Жума намози саҳиҳ бўлиши учун Халифанинг бўлиши шартми?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Жума намози саҳиҳ бўлиши учун Халифанинг бўлиши шартми?
Савол:
Бир киши билан тортишиб қолинди. У беш вақт намозни ўқийди… лекин у жумани одамлар билан бирга ўқимайди, аксинча, унинг ўрнига пешин намозини ўқийди. Мен унга бунинг нотўғрилигини айтсам, у: жума намози саҳиҳ бўлиши учун халифа бўлиши шарт, деди. Хуллас, бирор фақиҳ шундай дейдими? Бу ҳақда ҳизбни райи қандай? Аллоҳ сизларга ажри азиймлар ато айласин.
Жавоб:
Жума намози – Халифа бўладими ёки бўлмайдими – фарздир. Бунга машҳур далиллар бор. Шулардан айримлари:
Аллоҳ Субҳонаҳунинг қавлидир:
( يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا إِذَا نُودِيَ لِلصَّلَاةِ مِنْ يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَاسْعَوْا إِلَى ذِكْرِ اللَّهِ وَذَرُوا الْبَيْعَ ذَلِكُمْ خَيْرٌ لَكُمْ إِنْ كُنْتُمْ تَعْلَمُونَ)
Эй мўминлар, қачон Жумъа кунидаги намозга чорланса (яъни азон айтилса), дарҳол Аллоҳнинг зикрига боринглар ва олди-сотдини тарк қилинглар! Агар биладиган бўлсангизлар, мана шу (яъни Аллоҳнинг зикрига — Жумъа намозини ўқишга шошилиш) ўзларингиз учун яхшироқдир.
Ҳоким "Мустадрак"да Абу Мусодан чиқаришича, Набий САВ шундай деганлар: "Жума – жамоа билан ўқилиши ҳар бир мусулмоннинг зиммасига вожиб ҳақдир, магар тўрт киши мустасно: бировнинг мулки бўлган қул, ё аёл, ёки сабий (балоғатга етмаган бола) ёки касал". Ҳоким: "бу ҳадис икки шайхнинг шартига кўра саҳиҳ ва бу икки шайх эса уни чиқармаган" дейди.
Шунингдек, Насоий ибн Умардан ва у Набий САВнинг аёллари Ҳафсадан чиқаришича, Набий САВ: "Жумага бориш ҳар бир эҳтилом бўлган (балоғатга етган) кишига вожибдир" деганлар.
Бу далиллардан эса жума намози имом (Халифа)га қайд қилинмагани очиқ кўриниб турибди.
Бу сўзни учала мазҳаб эгалари (Молик, Шофиий ва Ибн Ҳанбал) ҳам айтадилар. Ҳанафийлар эса жуманинг шартларидан деб, қуйидагиларни зикр қилганлар:
(Султоннинг унга (яъни жума ўқишга) рухсати ёки қатнашиши ёки унинг расмий ноиби қатнашиши. Зеро, жуманинг ҳолати Расулууллоҳ САВнинг даврларида ҳам, Хулафои рошидийнларнинг даврларида ҳам шундай бўлган. Шуниси ҳам борки, агар жума намози ўқиладиган шаҳарда имом (Халифа) ёки унинг ноиби мавжуд бўлса шундай.. агар улардан бири ўлим, фитна ёки шу каби сабаблар туфайли мавжуд бўлмасдан, жума вақти бўлиб қолса, одамлар ўша пайтда ўзларидан бирортасини намозга ўтказишга иттифоқ қиладилар ва у жума намозини ўқиб беради). Султоннинг рухсат бериши эса юқоридаги далилларга кўра бизнинг наздимизда кучсизроқ райдир.
Хулоса шуки, жума намози – халифа мавжуд бўладими ёки мавжуд бўлмайдими – фарздир.
29 шаъбон 1433ҳ
19 июль 2012м



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ