Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти: намойишчиларга қарата ўқ узиш тоғутлар услубидир

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти: намойишчиларга қарата ўқ узиш тоғутлар услубидир
Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти матбуот бўлими раиси устоз Аҳмад Абдулваҳҳоб Ҳалаб шимолидаги намойишчиларга қарата ўқ узилишига нисбатан қуйидагиларни таъкидлади:
«Норозилик ҳаракатига жанговар ўқлар билан қаршилик кўрсатиш ва Ифрин ҳаракатини қўллаб-қувватлаган шаҳар аҳлини қўрқувга солиш шуни кўрсатяптики, демак жиноий менталитет ва унга нисбатан ёндашув – уни турли хил кимсалар амалга оширишидан қатъий назар – бир хилдир. Қўзғолон эса – душманнинг уни кенгайишига қарши ҳийла-найрангига ва минтақаларни бўлиб ташлашига қарамай – бир бутундир».
Матбуот баёнотида устоз қуйидагиларни қўшимча қилди:
«Одамларнинг хоин жангчи гуруҳлар ва манфаатпараст ширкатлар томонидан келаётган зулмга қарши қилган намойишларидан Уммат фарзандларининг тириклиги ва қўзғолон уларнинг қалбида ҳамон мустаҳкам ўрнашгани кўриниб турибди… Ўт қўйиш ва парчалаш, бунга қарши жанговар ўқлардан ўқ узиб, одамларни ўлдириш жавобгарлиги турк режими зиммасига ҳамда ғамхўрлик менталитетидан узилган ва солиқ йиғишдан бошқа нарсани англамайдиган жангчи гуруҳлар зиммасига тушади. Чунки бу жангчи гуруҳлар одамларнинг иродаларини синдириш учун босим қилиш ва уларнинг режимни ағдариб, Ислом бошқарувини барпо этишда гавдаланувчи асосий мақсадларидан чалғитиш каби жиноятларга шерикдирлар».
Баёнотда муборак Шом заминидаги мусулмонларга хитобан бундай дейилди:
«Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва хўжалик ёки завод-фабрикаларда истеъмол қилинувчи бошқа ёқилғилар Умматнинг умумий мулки бўлиб, давлат уларни шахсларга ёки ширкатларга хусусийлаштириб бериши ҳаром. Одамларга нисбатан адолатсизлик ва зулм қилинишига фақат жангчи гуруҳлар ва ҳукуматларнинг бузуқлиги сабабли эмас, балки шу ҳукуматлар ишлаб чиқаётган тузум ва қонунларнинг бузуқлиги сабаблидир. Чунки улар инсон ўйлаб топган ва динни давлатдан ажратадиган тузумлар бўлиб, инсонга бахтсизлик ва маҳрумлик келтирди. Шунинг учун барча мусулмонлар ушбу бузуқ воқеликни ўзгартириш ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этиш учун фаолият олиб бораётганлар билан бирга ҳаракат қилмоқлари даркор».
Баёнот сўнггида бутун озод этилган минтақалардаги қўзғолон аҳлини душманларининг макрлари ва сиёсий тузоқларини кўра билишга, айниқса, Америка ўзининг малайлари орқали ишлаб чиққан қаттол сиёсий ечим ва куфр конституциясидан ҳушёр бўлишга ҳамда бузғунчилар истамасалар-да, Ислом билан ҳукм юритиш меваларини териб олиш учун қўзғолонларини давом эттириш аҳд-паймонларида содиқ қолишга даъват қилинди.
Роя газетасининг 2022 йил 15 июн чоршанба кунги 395-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!