| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.10.2026
      0
    • Биродаримиз Салоҳиддинов Салим Муҳиддин ўғлининг вафоти муносабати билан таъзия

      21.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Американинг Сурия устидан ўз назоратини мустаҳкамлаш режаси

  • Трамп ўз президентлик муддати тугамасидан олдин Саҳро масаласига нуқта қўйишга шошилмоқда

  • Туркия ва Ливия ўртасида Ўрта ер денгизидаги континентал шельфда денгиз чегараларини белгилаш тўғрисидаги битим

  • Ҳусийлар ўз туғёнларида давом этмоқда ва Ҳизб ут-Таҳрирнинг бир ёш аъзосини ҳибсга олди

  • Эфиопия Суданга уруш эълон қилмоқда, Судан эса шикоят билан чекланмоқда!

  • «Тараққиёт» ниқоби остидаги қарамлик: БМТнинг Марказий Осиёдаги ҳазорий тузоғи

  • Мустамлакачилик занжиридаги пенсия жамғармалари ва инсон тақдирини гаровга қўйган тизимлар

  • Экспортга чиқарилаётган тақдирлар: Масъулиятсиз сиёсат ва капиталистик қулчилик бозори

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›«Замонавий хизмат ва инвестиция» пардаси ортида: Вашингтон Марказий Осиёнинг ёнилғи томирлари ва транзит артерияларига қандай чангал солмоқда?

«Замонавий хизмат ва инвестиция» пардаси ортида: Вашингтон Марказий Осиёнинг ёнилғи томирлари ва транзит артерияларига қандай чангал солмоқда?

By htadmin
12.10.2026
0
Share:

«Замонавий хизмат ва инвестиция» пардаси ортида: Вашингтон Марказий Осиёнинг ёнилғи томирлари ва транзит артерияларига қандай чангал солмоқда?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратовнинг 9 октябр куни «Petrocas Energy Group» бошқарувчи ҳамкори Иване Накаидзе билан ўтказган музокаралари расмий матбуот саҳифаларида навбатдаги «иқтисодий ютуқ» сифатида тақдим этилди. «Халқаро стандартларга мос ёнилғи қуйиш шохобчалари тармоғини ривожлантириш» ва «йўлбўйи сервис мажмуаларини барпо этиш» каби «чиройли» иборалар ортида аслида хатарли геосиёсий қутқу яширинган. Бу келишув — АҚШнинг Марказий Осиёда, хусусан, Ўзбекистон заминида стратегик ресурслар ва логистика йўлларини босқичма-босқич ўз чангалига олишга қаратилган мустамлакачилик сиёсатининг навбатдаги маккор қадамидир.

«Petrocas Energy Group» шунчаки бензин тарқатувчи минтақавий ширкат эмас. У Жанубий Кавказ, Қора денгиз ва Марказий Осиё бўйлаб нефт маҳсулотлари савдоси ҳамда ёнилғи логистикасини назорат қилувчи, энг муҳими — Американинг трансмиллий энергетика рамзи бўлмиш GULF брендининг минтақадаги эксклюзив ҳамкори ва лицензиядоридир. Компания Қора денгиздаги муҳим геостратегик нуқталарда, жумладан, Грузиянинг Поти нефт терминалида улкан қувватларни бошқаради.

Келишувда ушбу тармоқни айнан «халқаро автомобил йўллари бўйлаб» жойлаштиришга урғу берилгани тасодиф эмас. Мақсад оддий истеъмолчига ёнилғи сотиш эмас, балки Шарқ билан Ғарбни, хусусан, Хитой ва Европани боғловчи қитъалараро стратегик транзит йўлакларини — «Ўрта йўлак» (Middle Corridor) артерияларини ёнилғи таъминоти жиҳатидан Ғарб ва АҚШ корхоналарига қарам қилиб қўйишдир. Йўллар бўйлаб энергия инфратузилмасини назорат қилиш — транзит оқимлари, юкларнинг ҳаракатланиш тезлиги ва транспорт логистикаси устидан бевосита сиёсий ҳамда ҳарбий-иқтисодий мониторинг ўрнатиш демакдир.

Музокаралар якунида «Ўзбекистон бозорига етакчи Америка компаниялари ва илғор технологияларни жалб этишга кўмаклашиш» очиқ эътироф этилди. Бу омилни АҚШнинг сўнгги пайтларда «C5+1» формати ва қатор икки томонлама битимлар орқали олиб бораётган агрессив дипломатиясидан айро кўриб бўлмайди:

  • Россия монополиясини алмаштириш: Ўнлаб йиллар давомида минтақанинг нефт ва газ соҳаси кремлпараст монополиялар («Газпром», «Лукойл») измида бўлиб келди. Бугун Россия Украина урушида силласи қуриб, заифлашиб борар экан, Вашингтон бу бўшлиқни зудлик билан тўлдиришга шошилмоқда. Режа оддий: рус мустамлакачилигини чиқариб ташлаб, ўрнига «GULF» каби америкача ниқобларни кийган, Ғарб манфаатларига хизмат қилувчи капиталистик тизимларни ўрнатиш.
  • Хитойнинг «Бир макон, бир йўл» ташаббусини жиловлаш: Хитой учун Марказий Осиё қуруқлик орқали Ғарб бозорларига чиқувчи ҳаётий йўл ҳисобланади. АҚШ ана шу қуруқлик йўлларининг инфратузилмасига ўз корпорациялари орқали кириб олиш билан, зарур паллада Пекиннинг савдо занжирларини бўғиш, унга босим ўтказиш ва глобал савдолашувларда товламачилик қилиш дастагига эга бўлмоқда.

Мазкур учрашув ва битимлар ўзбек режимининг мафкуравий таназзулини яна бир бор юзага чиқармоқда:

Шариат аҳкомларига кўра, ёнилғи, энергия захиралари ва умумий фойдаланишдаги йирик стратегик йўллар бутун Умматга тегишли «умумий мулк» саналади. Бу соҳаларни халқаро капиталистик йиртқичларга тутқазиб қўйиш, халқнинг ризқини ва кундалик ҳаётий эҳтиёжларини чет эл монополияларининг бойлик орттириш манбаига айлантириш шаръан мутлақо ҳаромдир.

«Америка ширкатларини олиб келиш» билан гўёки тараққиётга эришилади деган даъво хомхаёлдан ўзга нарса эмас. Капиталистик дунёнинг йирик корхоналари шунчаки тижорат субъектлари бўлмай, улар мустамлакачи давлатларнинг нуфуз ва ҳукмронлигини мустаҳкамловчи «юмшоқ куч» қуролидир. Улар кириб келган жойга фаровонлик эмас, балки сурбетларча талон-торож, қарзга ботириш ва қарор қабул қилиш салоҳиятидан маҳрум этиш кириб келади.

Расмий Тошкентнинг бу ҳаракатлари — Россиянинг эски мустамлакачилик қафасидан чиқиб, Америка капитализмининг янада шафқатсизроқ тузоғига ўз ихтиёри билан тушишдан бошқа нарса эмас. Мустамлакачининг номини ўзгартириш билан  қуллик барибир қулликлигича қолаверади.

Минтақани куфр кучларининг кураш майдонига айланишдан асрашнинг, энергетика ва савдо йўлларини Умматнинг манфаатига хизмат қилдиришнинг ягона ечими  — Ғарб ва Шарқнинг мустамлакачилик занжирларини узиб ташлаш ҳамда Аллоҳнинг адолатли қонунларини тўлиқ ҳаётга татбиқ этувчи пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифалик давлатини барпо этишдир. Фақатгина мана шу Давлат Умматнинг ҳар бир қарич ерини, ҳар бир томчи ёнилғисини ўз асл эгаларига қайтаради ва мустамлакачи босқинчиларнинг юртларимиз устидан ҳукмронлик қилишга бўлган барча йўлларини бутунлай кесиб ташлайди!

Иззатуллоҳ

12.10.2026й

TagsВашингтонМарказий Осиёнинг ёнилғи томирлари
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    “Pegasus” ортидаги ҳақиқатлар

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Хал қилувчи тарихий лаҳзалар иккиланувчиларни кутиб турмайди! 

  • МАҚОЛАЛАР

    Биродаримиз Ан Евгенийнинг Ўзбекистон тоғути қамоқхоналарида шаҳид қилиниши

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    «Тараққиёт» ниқоби остидаги қарамлик: БМТнинг Марказий Осиёдаги ҳазорий тузоғи

    «Тараққиёт» ниқоби остидаги қарамлик: БМТнинг Марказий Осиёдаги ҳазорий тузоғи  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Халқаро саҳнада капиталистик тузум ўзининг фикрий ва сиёсий муфлислиги туфайли чуқур емирилиш босқичини бошдан кечирмоқда. Бир томондан, ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Мустамлакачилик занжиридаги пенсия жамғармалари ва инсон тақдирини гаровга қўйган тизимлар

    Мустамлакачилик занжиридаги пенсия жамғармалари ва инсон тақдирини гаровга қўйган тизимлар بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ 2027 йил бошидан Ғарб мустамлакачилиги томонидан ўрнатилган иқтисодий зулмларнинг яна бир тўлқинига гувоҳ бўламиз. Яъни Иқтисодиёт ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Экспортга чиқарилаётган тақдирлар: Масъулиятсиз сиёсат ва капиталистик қулчилик бозори

    Экспортга чиқарилаётган тақдирлар: Масъулиятсиз сиёсат ва капиталистик қулчилик бозори  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Исломда давлат ва ҳокимият тушунчаси инсонларга ғамхўрлик билан раҳбарлик қилиш, уларнинг ички ва ташқи ишларини тўғри ва ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Таълим тизими ҳарбийлаштирилган назоратдан қутуладими ёки эскича босимлар давом этадими?

    Таълим тизими ҳарбийлаштирилган назоратдан қутуладими ёки эскича босимлар давом этадими?  ​​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ Мамлакатимизнинг таълим соҳасида кутилмаган, аммо жиддий ўзгариш юз берди. Навоий, Сурхондарё, Самарқанд ва Сирдарё каби мураккаб ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ақаба жараёни: «хавфсизликни таъминлаш» шиори ортидаги мақсадлар

    Ақаба жараёни: «хавфсизликни таъминлаш» шиори ортидаги мақсадлар بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Иордания қироли Абдулла II таклифига биноан 5–6 ноябрь кунлари Остонада ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: