Ақсо масжидида даъватни кўтариб чиқаётганлар босқинчилар билан муносабатларни нормаллаштириш битимини қораламоқдалар

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ақсо масжидида даъватни кўтариб чиқаётганлар босқинчилар билан муносабатларни нормаллаштириш битимини қораламоқдалар
2020 йил 18 сентябр куни жума намозидан сўнг «Муносабатларни нормаллаштираётганлар хоинлардир, Фаластинни Халифалик қўшинлари озод этади» номли норозилик намойиши бўлиб ўтди. Унда Ақсо масжидида даъватни кўтариб чиқаётганлар маъруза қилишди. Улар ўз маърузасида яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштириш бўйича Амирликлар ва Баҳрайн ўртасидаги битим имзоланишини қораладилар.
Маърузада босқинчи яҳудийларга қонунийлик тусини беришга ва Росулуллоҳ ﷺнинг Исро масканларидан воз кечишга олиб борувчи бундай битимнинг жиноят экани айтилди. Шунингдек, бу битим босқинчиларни тан олиш ва улар билан муносабатларни нормаллаштириш занжирининг бир учи экани, чунки Миср, Иордания, Туркия ва Фаластин Озодлик Ташкилотининг хиёнатда Амирликлар билан Баҳрайндан ўзиб кетишгани баён қилинди.
Маърузада яна шулар таъкидландики, ҳукмдорлар ҳам, режимлар ҳам – улардан баъзилари нормаллаштириш қилмишини содир этган бўлса, қолганлари содир этиш арафасида турибди – ҳаммаси бу хиёнатга шерикдир, чунки улар рувайбизалар бўлиб, Ақсо ҳам уларники эмас, Қуддус ҳам уларники эмас, балки Қуддус мусулмонлар Қуддуси, Ақсо мусулмонларнинг Ақсосидир. Ақсо ва муборак заминни фақат Уммат армиялари Халифалик соясида озод этажак. Зеро, Умматда Халифалик барпо этилиши учун керакли барча таянч мавжуддир.
Таъкидлаш лозимки, ушбу тадбирда такбир садолари янграб турди ҳамда иштирокчилар бугунги хоин режимларга қарши ҳайқириб, бутун Фаластинни озод этувчи Халифаликни барпо этишга даъват қилдилар.
Роя газетасининг 2020 йил 23 сентябр чоршанба кунги 305-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ