Ислом Уммати аждодлар қолдирган меросдан сўралувчидирлар!

Ислом Уммати аждодлар қолдирган меросдан сўралувчидирлар!
بسم الله الرحمن ألرحيم
Отадан қолган меросни фарзандлар ўзларига омонат биладилар ва ҳимоя қиладилар. Шунинг сингари буюк Ислом Умматидан бизгача етиб келган ерлар ва бойликлар борки, биз уни ўзимизга омонат санамоғимиз ва уларга кўз олайтираётганлардан ҳимоя қилмоғимиз лозимдир. Ислом Уммати ўзини бир вужуд қилиб ушлаб турган давлатидан маҳрум бўлиб, аждодлар ерлари кофирлар қўли билан тақсимланиб кетгач, омонат мерослар гўёки бизники эмас, балки устимиздаги бир ҳовуч малай раҳбарларникидек қарай бошладик.
Улар ер ости бойликлари: олтин, уран, темир, мис, газ, нефт ва ҳатто ер устидаги корхоналарни, шаҳар ва йўлларни ҳам куфр давлатларига арзимас чақаларга сотиб юбормоқда. Бу ҳам етмаганидек, ўз халқининг эҳтиёжига бериладиган электр энергияси, табиий газ ва ҳатто сув ҳам қиммат нархларда бизга сотилмоқдаки, бунга қарши сўз айтмоққа бирор кимса оғиз жуфтлашга қодир бўлмай қолди.
Келинг, тарихдаги саодат асрида оддийгина бир воқеани эслаб, Ислом Давлати ўз фуқаролари эҳтиёжига керак бўлган нарсаларни қандай ҳал қилганини ёдга олайлик.
Мадинада бир қудуқ бўлиб, ундаги сувни яҳудийлардан бир киши одамларга сотар эди. Росулуллоҳ ﷺнинг тарғибларига биноан Усмон р.а. уни сотиб олиб, одамларга Аллоҳ учун ҳадя қилмоқчи бўлиб бордилар. Аммо яҳудий тайёр даромад келтирувчи қудуқни сотмаслигини айтди. Шунда зукко саҳоба бошқача йўл тутди. Яҳудийга ўша қудуқнинг ярмига каттагина пул таклиф қилди. Яҳудий рози бўлиб, бир кун у ва бир кун Усмон р.а. қудуққа эгалик қиладиган бўлди. Усмон р.а. эгалик қиладиган кунда сувни халққа текин тарқатди. Одамлар идишларини тўлатиб олдилар. Яҳудий эгалик қиладиган кунда ҳеч ким келмай қўйди. Алданганини билган яҳудий қудуқнинг иккинчи ярмини Усмон р.а.га арзимаган пулга сотиб юборишга мажбур бўлди. Натижада сув ҳар куни халққа ва ана шу яҳудий оиласига ҳам текин бўлиб қолди.
Азизлар, биз шундай эзгулик улашувчилар давлатида фаровон яшаб, текин анҳору қудуқлардан ичиб, униб ўсган миллат эдик. Ўша эзгулик жамияти бўлган Халифалик қулатилгач бугунда боболаримиз қудуғига анави нокас ҳокимлар эгалик қилиб, яна пулга сотмоқдалар. Ахир, уларнинг бойликларимизни зўрлик билан эгаллаб олаётгани билан ўша вақтда умумий мулкни шахсий мулкка айлантириб олган яҳудий ўртасида қандай фарқ бор?! Зеро, бизга омонат қолдириб кетилган ер ва бойликлар хусусида боболаримизга қайси юз билан қиёматда рўбарў бўламиз?!
Биз Усмон р.а. сингари уммат ғам-ташвиши билан яшайдиган раҳбарларга нақадар муҳтожмиз! Бундай раҳбару ҳокимларни тарбиялайдиган Исломий тузумга нақадар муҳтожмиз!
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Зайниддин
01.10.2021й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли