Ўз уйида махбус қилинаётган Ўзбекистонликлар

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Ўз уйида махбус қилинаётган Ўзбекистонликлар
Ўзбекистон матбуоти хукумат томонидан жиноят кодексидаги баъзи қонунларга ўзгартириш киритилгани тўғрисида хабар тарқалди. У ҳам бўлса, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси сенаторлари жиноят содир этганликда гумонланган шахсларга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида “уй қамоғи”ни қўллаш тўғрисида Жиноят-процессуал кодексига тузатиш киритишни маъқуллаганлигидир. Бу ҳақда “Ўзбекистон” телеканалининг “Ахборот” дастури хабар қилди. Мазкур тузатишни ишлаб чиққан мутахассислар фикрича, “уй қамоғи” жорий этилиши жиноятчилик олдини олиш ва жиноят ишини ўрганишда ҳақиқатни яширишга уринишнинг олдини олишда самара бериши мумкин. Бироқ бошқалар бу чора маҳбуслар билан тўлган қамоқхоналардаги вазиятни ўнглаш ва давлат бюджетини тежашга қаратилган, деган тахминни айтмоқда.
“Уй қамоғи” – жиноят содир этганликда гумонланган шахсларни дастлабки тергов жараёнида жамиятдан буткул изоляция қилинган ҳолда, ҳибсхонада эмас, балки ўз уйларида сақлашни назарда тутади.
Ўзбекистон хукумати олиб бораётган сиёсатга диққат билан қарайдиган бўлсак, халқни репрессия ва тазйиқларда ушлаб туриш учун имконида бор ҳар қандай ишларни қўллаб келмоқда. Ва бундай зулмий жамиятда хукумат жиноятларини халқ кўзидан тўсиб туриш учун доимий тарзда жиноятчилар сони ошиб бориши, тинимсиз одамлар қамалиши ва бунинг пировардида халқнинг давлатдан қўрқуви шаклланаши керак бўлади.
Айнан шундай сиёсатни татбиқ қилган Ўзбекистон хукумати, жиноятчилар сонини сунъий равишда кўпайтириб бордики, жиноятчиларни ўзига сиғдириш учун қамоқхоналар улгурмай қолди, хозирда Ўзбекистонда 60 дан ортиқ жазони ўташ муассасалари мавжуд. Ва Ўзбекистон қамоқларида сақланаётган махбуслар сони 100 мингга етиб қолгани айтилади. Эндиликка келиб ушбу махбусларни боқиш ҳам катта муаммога айланиб бораётганини сезилиб қолди. Чунки хукумат бошқарувидаги мансабдор зодагонлар ўз манфаатлари йўлида, халқнинг, умматнинг мулклари бўлган бойликларни талон – тарож қилиб, бюджетни ўғирлаётгани хеч кимга сир эмас. Аҳолининг бюджетдан қопланадиган эхтиёжлари (ойликлар ва маошлар кабилар) эса, халқнинг ўзидан турли йўллар билан ундирилган пуллар, солиқлар, жарималар ва шунга зулмий киримлар эвазига қопланади. Табиийки, хукумат бошқарувидагилар мазкур қонун билан, бюджет эвазига таъминланадиган махбуслар соҳасига сарфланувчи пулларни камайтириб, ўзларига қулайлик қилмоқчи холос.
Бугунги Ўзбекистоннинг яшаш тарзига назар ташлаган одам, мамлакат борган сари халқ учун катта қамоқхонага айланиб бораётганини кўради. Мамлакат ичкарисида ишсизлик даражаси юқорилиги, кўпчиликнинг чет давлатларга иш излаб кетишига эса, хукумат қаршилик қилиши, четга чиқиш тартибларини турли чекловлар билан чекланиши, хатто паспортларга муҳр қўйишгача кучли назоратга олишлар, четда юрганларни мамлакатдаги оилаларига тазйиқ ўтказиб қайтаришга мажбурлаш кабилар ва шунга ўхшаш зулмларни кўплаб келтириш мумкин. Ва ушбу тазйиқларга энди хукумат аҳолининг ўз уйларини ҳам қамоқхоналарга айлантиришни ўйлаб топиб қўшди.
Уммат қачонгача бундай хорлашларга тек қараб яшайди? Ўз уйида қулга айланиб бораётганини қачон англаб етади?
Умматга ўзлигини англаб етиш вақти келди. Уммат ўзи иймон келтирган ақидасидан келиб чиққан тузум бўйича яшагандагина бундай хорлашлардан халос бўлади.
وَمَن لَّمْ يَحْكُم بِمَا أَنزَلَ اللّهُ فَأُوْلَـئِكَ هُمُ الْكَافِرُونَ
“Ким Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритмаса, ундай кимсалар кофирлардир”. (Моида. 44)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Зайниддин
02.09.2014й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб