| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Ўзбекистонда мусулмонни «хавф»га айлантираётган рақамли назорат

  • «Замонавий хизмат ва инвестиция» пардаси ортида: Вашингтон Марказий Осиёнинг ёнилғи томирлари ва транзит артерияларига қандай чангал солмоқда?

  • Марказий Осиёни мустамлакачи кучларнинг таъминот занжирига боғлаётган лойиҳа

  • Лондоннинг Тошкентдаги молиявий қармоғи

  • Роҳинжа мусулмонлари фожиаси — унутилганлар рўйхатида

  • 5+1 форматидаги яна бир саммит

  • Европанинг Россияга қарши кучайиб бораётган хавфсизлик сафарбарлиги ва урушкор риторикасининг яширин жиҳатларига бир назар

  • Америка ва Эрон уруши: зўравон куч ва энди шаклланаётган куч ўртасида

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ўзбекистонда мусулмонни «хавф»га айлантираётган рақамли назорат

Ўзбекистонда мусулмонни «хавф»га айлантираётган рақамли назорат

By htadmin
12.10.2026
0
Share:

Ўзбекистонда мусулмонни «хавф»га айлантираётган рақамли назорат

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ўзбекистонда Ислом ва мусулмонларнинг диний ҳаёти устидан ўрнатилган сунъий назорат сифат жиҳатидан янги, янада машъум ва хатарли босқичга ўтмоқда. 2026 йил 16 октябрдан эътиборан диний таълим муассасалари, Умра тадбирларини ташкил этувчилар ва диний манбалар билан ишловчи барча субъектлар «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими орқали мажбурий баҳоланади. Улар ҳақидаги маълумотлар тўпланиб, сунъий равишда «хавф даражаси» ҳисобланади ва уларга «паст», «ўрта» ёки «юқори хавф» тамғалари босилади (3899-сон низом).

Бу – шунчаки техник ислоҳот ёки оддий электрон назорат эмас. Бу – ўзбек режими томонидан Ислом ва мусулмонларга қарши эълон қилинган тоталитар рақамли полициячиликдир.

Давлат энди фақат содир бўлган ҳуқуқбузарликни текшириш билан чекланмаяпти; у ким келажакда режим учун «хавфли» бўлиши мумкинлигини олдиндан саралаш ва жазолаш усулига ўтмоқда. 3899-сон низом ва «Хавфни таҳлил қилиш» тизимининг умумий талабларига кўра, баҳолаш маъмурий маълумотлар, статистика, аввалги «ҳуқуқбузарлик» белгилари, ОАВ, ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар ва фуқароларнинг хабар беришлари асосида амалга оширилади. Демак, репрессия энди инспектор ёки ИИВ ходими эшикдан кирганда бошланмайди. У маълумот йиғиш, доимий кузатиш ва субъектга «потенциал хавф» мақомини бериш босқичидаёқ ишга тушади.

Ислом ва мусулмонлар учун энг катта таҳдид ҳам айнан шу ерда. Бугун бу сунъий балл ва тамғалар диний муассаса, Умра ташкилотчиси ёки нашриётга қўйилаётган бўлса, эртага бу мантиқ ҳар бир оддий мусулмоннинг хонадонига кириб боради. Чунки бутун диний муҳит «хавф» мезони асосида бошқарила бошлагач, муассаса раҳбари ҳар бир дарсдан, нашриётчи ҳар бир китобдан, оддий мусулмон эса айтилган ҳар бир Исломий фикридан сўнг: «Бу режим назарида мени хавфли жиноятчига айлантирмайдими?» деган ваҳима ва қўрқув билан яшашга мажбурланади.

Ана шунда назоратнинг энг яширин ва шафқатсиз шакли — инсонни ўз эътиқодидан ўзи воз кечишга мажбурлаш тизими шаклланади. Одамни доимо қамоққа ташлаш ёки жаримага тортиш шарт бўлмай қолади; унга доимий хавотир сингдириш кифоя. Мусулмон қайси Исломий китобни ўқишдан, қайси холис устозни тинглашдан, қайси диний ҳақиқатни тарқатишдан ёки қайси ҳақ сўзни интернетда ёзишдан хавотирланиб қолса, режим назорати унинг эшигидан эмас, тўғридан-тўғри онгидан ва қалбидан жой олган бўлади.

Бу рақамли тузоқнинг охирги нуқтаси ва фожиаси қаерга боришини англаш учун мушрик Хитой режимининг уйғур мусулмонларига қарши қўллаган репрессияларига қараш кифоядир. Human Rights Watch ҳужжатлаштирган маълумотларга кўра, Пекин режими уйғур ва бошқа туркий мусулмонларнинг энг пок ва оддий диний амалларини «экстремизм» ва «терроризм» деб атаб, уларни оммавий кузатув, ноҳақ қамоқ, концлагерлар, диний топталиш ва мажбурий ассимиляцияга дучор қилди.

Хитойдаги IJOP рақамли платформаси одамларнинг ҳаракати, телефондаги маълумотлари ва алоқаларини бирлаштириб, миллионлаб мусулмонларни олдиндан «шубҳали ва хавфли» деб профиллаган. Масжидга хайрия қилиш, уйда Қуръон ўргатиш ёки оддий тинч диний амаллар полиция базасида «эҳтимолий жиноят» сифатида қайд этилган.

Мана шу нуқтада Ўзбекистон–Хитой хавфсизлик ва рақамли назорат ҳамкорлигининг юзи намоён бўлади:

2026 йил 19 майда Ўзбекистон ИИВ ва Хитой Жамоат хавфсизлиги вазирлиги 2026-2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзолади. Унда «терроризм ва экстремизмга қарши кураш» баҳонасида рақамли кузатув ва замонавий технологик тазйиқ воситаларини қўллаш асосий вазифа қилиб белгиланди.

2026 йил сентябрда бу ҳамкорлик янада кенгайтирилди. Томонлар биометрик идентификация, рақамли криминалистика ва дронлар орқали оммавий кузатишни кучайтиришни муҳокама қилди ва Хитойнинг Ўзбекистон ИИВ моддий-техник ҳамда репрессив базасини мустаҳкамлашдаги бевосита иштироки тасдиқланди.

Бундан ҳам очиғи, Ўзбекистон ИИВ делегацияси Хитойда интернет мониторинги, хавфни баҳолаш ва кузатув тизимларини чуқур ўрганган. 2026 йил сентябрда ИИВ ходимлари Пекинда смартфонлардан маълумотларни мажбурий олиш, ўчирилган ва шифрланган диний файлларни тиклаш, мессенжерларни назорат қилиш ва сунъий интеллект ёрдамида интернетда жамоатчилик фикрини жиловлаш бўйича махсус тайёргарликдан ўтишди.

Манзара энди мутлақо очиқ десак бўлади. Мушрик Хитой режими уйғур мусулмонларини жиловлашда айнан маълумот йиғиш, инсонни олдиндан «хавфли» деб профиллаш ва Исломий амалларни тотал рақамли назоратга олиш усулини қўллади. Ўзбекистон режими эса айнан шу Хитой билан «экстремизм» ва «хавфсизлик» ниқоби остида биометрика, рақамли криминалистика ва сунъий интеллект орқали одамлар онгини жиловлаш технологияларини фаол равишда мамлакатга импорт қилмоқда. Шу билан бир вақтда, Ўзбекистонда диний таълим, Умра ва диний манбалар автоматик «хавф профили» бўйича сараланадиган тоталитар электрон тизимга уланмоқда.

Бу — Ўзбекистон мусулмонлари учун жиддий огоҳлантиришдир. Масала битта электрон дастурда ёки рақамлаштиришда эмас. Масала — режимнинг Ислом ва мусулмонларга бўлган душманона қарашида.

Бугун хавф профили муассаса ва нашриётдан бошланаётган бўлса, эртага рақамли маълумот базалари, биометрика, интернет мониторинги ва сунъий интеллект ягона репрессив тизимга бирлашгач, ҳар бир мусулмоннинг шахсий ҳаёти тотал кузатув остида қолдирилади.

Шунда мусулмон: «Қайси холис устозни тингласам, қамоққа тушаман?» «Қайси Исломий китобни ўқисам, менга “экстремист” деб қарашади?» «Фарзандларимга Ислом ва Қуръонни ўргатишим давлат назарида жиноят саналадими?» — деган саволлар ва доимий ваҳима билан яшашга мажбурланади. Агар инсон ана шу қўрқув ва хавотир билан яшай бошласа, режимга ҳар бир мусулмон ортидан алоҳида полициячи қўйишнинг ҳожати қолмайди — одамнинг ўзи ўз эътиқоди ва сўзини ичидан бўға бошлайди.

Исломий нуқтаи назардан бу ҳолатнинг оғирлиги шундаки, Аллоҳнинг ҳукмини четга суриб, куфр тузумлар тажрибасига суянган режим мусулмон халқнинг динини ҳимоя қилиш ўрнига, уни оммавий кузатув ва рақамли босим остига олмоқда. Мусулмон ҳали бирор гуноҳ ёки жиноят содир этмай туриб, унинг шахсий-исломий ҳаёти «эҳтимолий хавф» деб баҳоланмоқда. Бу тоталитар мантиқ чуқурлашгани сари, мусулмон ҳар бир диний ҳаракатидан аввал «Аллоҳнинг ҳукми ва розилиги нима?» деб эмас, «давлат мени қандай жазолайди ва баҳолайди?» деб ўйлай бошлайди. Ана шу муҳит — Исломий фикр ва эътиқоднинг ичидан фалажланишидир.

Ўзбекистон мусулмонлари олдидаги ҳақиқий таҳдид ана шу ерда: режим Хитойнинг мушрик ва репрессив аппарати уйғур мусулмонлари устида синовдан ўтказган «аввал профилла, кейин тотал кузатув ва репрессияга ол» мантиғини мамлакатга тўлиқ татбиқ этишни қасд қилмоқда. Буни оддий «техникавий янгиланиш» деб кўриш — ғофилликдир. Гап технологияда эмас, гап мусулмонларни ўз юртларида ўз дини ва эътиқоди сабабли доимий шубҳа, қўрқув ва рақамли тузоқ остида яшашга мажбур қиладиган муҳит шакллантирилаётганидадир.

Салоҳиддин

12.10.2026й

TagsЎзбекистонда мусулмонни «хавф»га айлантираётган рақамли назорат
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ислом ақлий, руҳий ҳамда сиёсий ақидадир

  • МАҚОЛАЛАР

    Уммат Халифалик дея ҳайқирмоқда!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Трамп бутун дунёга бож тўловларини жорий қилди

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистонда мусулмонни «хавф»га айлантираётган рақамли назорат

    Ўзбекистонда мусулмонни «хавф»га айлантираётган рақамли назорат بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистонда Ислом ва мусулмонларнинг диний ҳаёти устидан ўрнатилган сунъий назорат сифат жиҳатидан янги, янада машъум ва хатарли босқичга ўтмоқда. 2026 ...
  • МАҚОЛАЛАР

    «Замонавий хизмат ва инвестиция» пардаси ортида: Вашингтон Марказий Осиёнинг ёнилғи томирлари ва транзит артерияларига қандай ...

    «Замонавий хизмат ва инвестиция» пардаси ортида: Вашингтон Марказий Осиёнинг ёнилғи томирлари ва транзит артерияларига қандай чангал солмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратовнинг 9 ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Марказий Осиёни мустамлакачи кучларнинг таъминот занжирига боғлаётган лойиҳа

    Марказий Осиёни мустамлакачи кучларнинг таъминот занжирига боғлаётган лойиҳа بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йилнинг 8 октябрида Туркманистондаги Аваза сайёҳлик зонасида Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон раҳбарларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Лондоннинг Тошкентдаги молиявий қармоғи

    Лондоннинг Тошкентдаги молиявий қармоғи  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 9 октябр куни Ўзбекистон-Британия иқтисодий қўмитасининг иккинчи йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатга ташриф буюрган Британиянинг савдо бўйича давлат ...
  • МАҚОЛАЛАР

    ​Таълимдаги формализм ва инқироз: рақамлар, аҳвол ва ички зиддиятлар

    ​Таълимдаги формализм ва инқироз: рақамлар, аҳвол ва ички зиддиятлар ​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ ​Бугунги кунда ёшларга таълим бериш тизими моҳиятан чуқур инқирозни — формаллашув ва мазмунсизлашув даврини бошидан кечирмоқда. Бугун ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: