Зиндон аҳлининг тафаккури ва қисматлари

“Зиндон хотиралари” туркумидан
Зиндон аҳлининг тафаккури ва қисматлари
بسم الله الرحمن الرحىم
Узунни қисқадан ажратишга қодир ақллар ҳаёт ҳақидаги тушунчаларнинг тўғрисини хатосидан ажратишга ҳам яроқли. Аммо ақл тарозисининг бир палласи боғлаб қўйилса, иккинчи палласига ташланган фикрлар тош босмайди. “Ёт ғоялар”, “экстремизм” каби туҳматлар ва қамоқ билан қўрқитишлар ақл мезонини боғлаб турувчи арқонлардир.
Ҳаёт ҳақидаги фикрларга келсак, уларнинг ўз ақидасига ва тузумига эга бўлганлари учтадир. Улардан бири яратувчини инкор қилувчи социализм бўлиб, ҳозирда парчаланиб йўқ бўлиб кетган бўлса-да, унинг тушунчалари халқлар орасида ҳануз учраб туради. Иккинчиси, Яратувчини ҳаётга алоқаси йўқ, деган фикрда бўлган капитализм бўлиб, ҳозирда ўз ақидасини зўравонлик билан оламга ёймоқда. Учинчиси, Ислом бўлиб, у – Яратувчи бор ва барча амаллар Унинг тартиботи асосида юргизилиши лозим, дейди.
Азиз ўқувчи! Олдимизда шу уч фикрдан келиб чиққан тузумлар асосида яшаш танлови бор. Умр қисқа, абадий ҳаёт эшиги эса, ҳар дақиқа биз учун очилиши аниқ хақиқатдир. Ҳозирда мавжуд капитализм диний эркинликни даъво қилса-да, аммо сиёсий Исломни бизларга “терроризм” деб танитиб, унга қарши тинимсиз курашиб келмоқда. Шу боис ўша тузумга тобе юртдаги раҳбарлар сиёсий Исломни ўз халқига нисбатан ёт ғоялар, экстремизм, деб жар соладилар. Боболаримиз ўн уч асрдан зиёд фаровонликда яшаган Ислом давлати бошқарувини эскилик ва қолоқлик деб уқтириш баробарида, уни ҳаётга қайтаришни хоҳловчиларни таъқибга олади, қувғин қилади ва зиндонларга ташлайди. Мана, 25 йилдирки шу фикр эгалари Ўзбекистон қамоқларида сақланмоқда. Навбатдаги “зиндон хотиралари” ҳам ҳаёт ҳақида энг тўғри фикр эгаларининг зоналардаги ҳаётидан ҳикоя қилади.
بسم الله الرحمن الرحيم
Анча гўл эканмиз
Матбуот ва телеканаллар, масжидлар ва маҳалла фаоллари томонидан тинимсиз олиб борилган ташвиқотлар натижа бериб, Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини ватан хоини, халқ душмани ва яна турли-туман атамалар билан таниган зона ходимлари устимиздаги қийноқларни аёвсиз олиб борган 99 йиллар эди.
Бир гал ур-йиқит, тепкилардан чарчаган ходимлардан бири кабинетига чақириб, йигитлар билан бирма-бир суҳбатлаша бошлади. Кабинет ичидан калтак овози эшитилмаганидан навбат кутаётган биродарлар таажжубда эдик. Навбатим етиб ичкарига кирганимда, кечаги кибрли, жоҳил ўрнида “ўтиринг” дегувчи самимий қиёфани кўрдим. Мендан аввал кирганлар режим бошлиғини анча эсанкиратгандай туюлди. Бир “сиз”лаб, бирда “сен”ловчи ходим менга бошдан оёқ разм солди-да:
– Сен ҳам олий маълумотлимисан анавиларга ўхшаб?
– Ҳа, лекин…
– Телевизорда санларни саводсиз, бекорчи овсарлар, деганди, биринг университетни, бошқанг институтни тамомлаган экансанлар, жўўўн юриб ишларингни қилавермайсанми, нима қилардинг сиёсатга аралашиб?
– Бола-чақамизни қул қилиб, хор қилмасин деб…
– Қанақа қул, ээээнди ўрисдан озод бўлиб, мустақил бўлдигу?!
Ундаги самимийликни кўриб, Ўзбекистон ва дунёдаги мусулмон ўлкаларининг асл ҳолатини, аввалдаги азизликни ва қисман бу сиёсий курашга ундаган АҚИЙДАни содда, тўпори ва чапани тилда айтиб беришга Аллоҳнинг изни ила муваффақ бўлдим. Сўзимни бўлмай, соме бўлган-тинглаган режим бошлиғи назаримда бир муддат ўзининг золимлигини, ходимлигини ва менинг “ватан хоини” эканимни унутгандек кўринди менга. Бўйинбоғини ечиб, тугмасини бўшатиб, чуқур нафас олиб чиқарди ва:
– Анча гўл эканмиз, – деб, ғалати бир нигоҳда “боринглар, обеддан кечикасизлар” дея кейинги навбатдагиларга ҳам жавоб бериб юборди.
Ичимда бир ширин ҳис билан қайтарканман “Эй Ҳикматли Зот Аллоҳим, бу каби золимларнинг ҳидоятини хоҳлаб даъватчингни сим ортига ҳам етказувчисан, булардан Ўзингга садоқатли кишиларни чиқар” деб дуо қилдим.
Аста-аста даъват зона ходимларининг қўлларини тийиб, яхшигина суҳбатдошга ҳам айлантириб улгурди. Аммо буни сезган ҳукуматнинг зонага бириктирилган хуфяси ўзининг янги жавоб юришини бошлади. Юртимизда ўз нуфузи ва обрўсига эга бўлган таниқли имом-муллаларни ишга солди. Улар устимиздаги зулм тегирмонига оқибатини билиб-билмай сув қуя бошлашди. Зона ходимлари гувоҳлигида мантиқсиз, бир томонлама “суҳбат”лар олиб боришарди. Кунларнинг бирида ёзги клубга барча маҳкумларни йиғиб, йигитларимиз билан савол-жавоб уюштирди. Ва микрофон орқали бу суҳбатни оммага эшиттирдилар. Улар йигитларимиздан бирини чақириб:
– Ҳўш, ўз йўлингизни тўғри деб ҳисоблайсизми? – деб сўрарди ва “ҳа” жавобини олгач, “қани тўғрилигини исбот қилинг”, дейиш ўрнига, савол устига саволлар берарди:
– Хўп, яхши, балки сизнингча тўғридир. Қани айтингчи, Қурондан қанча ёдлагансиз?
– Фақат кичик сураларни ёдлаганман!
– Шу илмингиз билан “давлат”, “Халифалик” деб оламни бузмай, аввал чуқурроқ илм ўргансайез бўлмейдими?
– Лекин тақсир, ҳақни ботилдан ажратиш учун…
– Боринг, боринг, илм изланг! Кейингисини чақиринг!
Бу суҳбатдан мақсад – йигитларимизни оммага ва зона ходимларига “адашган”, “алданган”, “ёмонлар таъсирига тушиб қолган бечоралар” қилиб танитиш эди холос. Нохолис ва мантиқсиз “баҳс”нинг гўё “ғолиб олим”лари билан бўлиб ўтган бу уюштирилган тадбир уларнинг фойдасига натижа бергандек бўлди. Биродарларимиз таналаридан эндигина нари кетган дубинкалар яна қайта ишга туширилди…
Яхшигина иш берган муллалар зонама зона “гастрол”да артистликни узоқ давом этказдилар. Лекин калта ва саёз фикрли ходимлар орасидан ўз ақлини тўлиқ ишлатиб, анави домлалар ҳийласини англаб етган “анча гўл эканмиз” дегувчилар ҳам чиқишда давом этарди. Аммо ундайларнинг баъзиси ишдан бўшаб кетдилар, ашаддий “гўл”лари қамалиб, сафимизга ҳам қўшилиб улгурганди.
Шу ўринда ўта муҳим бир ҳақиқатни эслатаман: агар кимдир яхши эшитиб, холис фикрласа, албатта ҳақни топади ва олдида турган Охират жавобгарлигидан ўзини қутқариш сари илк қадамларни ташлаб, ҳаётидаги ўта муҳим ишни амалга оширган бўлади. Қолаверса, энг эсли-ҳушли одамлар ҳам аслида ўшалардир, гарчи уларни айримлар “гўл”, “лақма” ва ёки турли бўлмағур гап-сўзлар билан маломат қилса ҳам. Зеро, бу – Аллоҳ Таоло белгилаган энг тўғри мезондир. У зот дейди:
وَالَّذِينَ اجْتَنَبُوا الطَّاغُوتَ أَن يَعْبُدُوهَا وَأَنَابُوا إِلَى اللَّهِ لَهُمُ الْبُشْرَىٰ ۚ فَبَشِّرْ عِبَادِ ﴿١٧﴾ الَّذِينَ يَسْتَمِعُونَ الْقَوْلَ فَيَتَّبِعُونَ أَحْسَنَهُ ۚ أُولَٰئِكَ الَّذِينَ هَدَاهُمُ اللَّهُ ۖ وَأُولَٰئِكَ هُمْ أُولُو الْأَلْبَابِ
– “Тоғут (Шайтон)дан — унга ибодат қилишдан йироқ бўлган ва Аллоҳга (яъни ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга) қайтган зотлар учун (жаннат) хушхабари бўлсин! Бас (эй Муҳаммад), Менинг бандаларимга – сўзга қулоқ тутиб, унинг энг гўзалига (яъни нажотга элтгувчи рост Сўзга) эргашадиган зотларга хушхабар беринг! Ана ўшалар Аллоҳ ҳидоят қилган зотлардир. Ва ана ўшаларгина ақл эгаларидир”. (Зумар:15-16)
إِنَّ السَّمْعَ وَالْبَصَرَ وَالْفُؤَادَ كُلُّ أُولَٰئِكَ كَانَ عَنْهُ مَسْئُولًا
– “Чунки қулоқ, кўз, дил — буларнинг барчаси тўғрисида (ҳар бир инсон) масъул бўлур (яъни эшитган, кўрган ва ишонган ҳар бир нарсаси учун киши Қиёмат Кунида жавоб беради)”. (Исро:36)
(“…анча гўл”ларни эслаганим – ўша хотиралардан)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Зайниддин
23.06.2023й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ