| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Токи биз тўғри йўлдаги Одил Халифалигимизни барпо этмас эканмиз, юртимиз топталишда, қонларимиз беҳуда тўкилишда давом этаверади

  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ЧОРЛОВИ…

  • ЭРДЎҒОН ОҒЗИДАН ОТИЛАЁТГАН РАКЕТАЛАР

  • КУФРГА НАФРАТ СИНГДИРИНГ!

  • БУГУНГИ РАҚАМЛИ ЗУЛМАТ ЗАНЖИРИ ВА ХАЛИФАЛИК

  • ФИДАН ВА ЯҲУДНИ ҚУТҚАРИШ ИЛИНЖИ

  • ЖАНУБИЙ ЯМАННИ ФИҒОНИ ФАЛАК

  • ТАЙВАН ИНҚИРОЗИ: ПЕКИН ВА ВАШИНГТОН ГЕОСТРАТЕГИЯСИ

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ҳукумат камбағалликка қарши хитойча курашмоқчи

Ҳукумат камбағалликка қарши хитойча курашмоқчи

By htadmin
22.12.2023
0
Share:

Ҳукумат камбағалликка қарши хитойча курашмоқчи

بسم الله الرحمن الرحيم

Ўзбекистон ҳукумати камбағалликни қисқартириш учун Хитой тажрибасини қўллашга қарор қилганидан кўпчиликнинг хабари бор. Жумладан, Uza.uz ахборот агентлиги 11 декабр куни “Мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилди, янги дастурлар жорий этилди, бу муаммога барҳам бериш мақсадида Хитой тажрибаси жорий этилди” деб хабар қилди. Хабарда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги бўлим бошлиғи Шерзод Муродов билан бўлган суҳбат келтирилган. Унга кўра, сўнгги йилларда мамлакатда камбағалликни қисқартириш борасида кўп ишлар амалга оширилди. Хусусан, амалга оширилган ишлар натижасида 2021 йил якунида камбағаллик даражаси 17 фоизни ташкил қилган бўлса, 2022 йил якунига келиб 3 фоизга қисқариб, 14 фоизни ташкил этди. Камбағал қатламнинг бир кунлик даромади ҳақида Статистика агентлиги томонидан ўрганиб чиқилган ҳисоб-китобни келтирган. Унга кўра, 2023 йил 1 июлгача бўлган даврда аҳолининг минимал истеъмол харажатлари 1 ойлиги 498 минг сўмни ташкил этган бўлса, жорий йилнинг 1 июлидан 568 минг сўмни ташкил этди. 568 минг сўмдан кам топаётган оиланинг барчаси камбағал оила сифатида ҳисобга олинган. Шунингдек, Шерзод Муродов суҳбат давомида 2022 йил Хитой камбағалликдан холи ҳудуд, деб эълон қилингани ва Хитойда камбағал аҳоли мавжуд эмаслигини айтиб ўтди. У яна шундай деди: “Бугунги кунда юртимизда камбағалликни қисқартириш борасида Хитой тажрибаси асосида ишлар олиб борилмоқда. Аввало Хитой тажрибасини ўрганиш учун ҳоким ёрдамчилари Хитойда амалиёт ўтаб келди”. 

Мавзуни ёритишдан аввал шуни таъкидлаш жоизки, ўзбек ҳукумати минимал истеъмол харажатларини асосий эҳтиёжларни қондиришда ўлчов сифатида белгилаб қўйиши хатодир. Бунинг сабабини кейинроқ баён қиламиз. Энди минимал истеъмол харажатлари миқдорига эътибор беринг: 568 минг сўм. Ҳукумат бундай миқдорни белгилаб қўйиш билан одамлар устидан кулмоқчими? Балки шу пулга ҳукуматдагиларнинг ўзлари бир ой яшаб кўришар?! Улар эгнидаги қимматбаҳо кийимларига етмайдиган маблағни халққа раво кўришлари нақадар шармандалик, агар шармандаликни ҳис қилсалар албатта! Бироқ улар мана шу маблағни пеш қилиб, “биз камбағалликни қисқартирдик” дея бонг уришдан уялмаяптилар! Бу кимсалар бундай ўлчовларни қўйишларидаёқ ноинсофлик қилишяпти, чунки бу – воқега мутлақо тўғри келмайдиган, фақат кўзбўямачиликка хизмат қиладиган нарса холос.

Энди Ўзбекистон ҳукуматининг камбағалликни қисқартириш бўйича Хитой тажрибасини қўллаш қарорига тўхталсак, Хитой ҳам капиталистик иқтисод тузумини қабул қилган ва табиийки, бу масалага ҳам ана шу низом асосида ечим берган. Бу ечим асосан ишлаб чиқаришни ошириш ва юрт бойлигини кўпайтиришдан иборат. Хитойда ҳам минимал истеъмол харажатлари миқдори белгиланган бўлиб, у кунига 6,88 юанни (қарийб 1 доллар) ташкил қилади. Яъни мана шу маблағдан кўпроқ даромадга эга бўлган одам камбағал ҳисобланмайди. Бироқ минимал истеъмол харажатлари, дегани ҳар бир инсоннинг асосий эҳтиёжлари қондирилишини англатмайди. Бу шунчаки инсоннинг энг паст яшаш даражасининг пулдаги қиймати холос. Бу ўринда – иккиламчи эҳтиёжларни қўя турайлик – ҳар бир инсоннинг шахс сифатидаги асосий эҳтиёжлари қондириляптими ёки йўқми, буниси умуман эътиборга олинмайди. Капиталистик иқтисод низомида эътибор мамлакатнинг бойлигини кўпайтириш ва ишлаб чиқаришни мумкин қадар юқори даражага кўтаришга қаратилади ҳамда одамларнинг фаровон ҳаёт кечиришлари шунга боғлиқ қилиб қўйилади. Бунда одамларга бойлик ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланишларида ўз эркига ташлаб қўйилади. Бу эса, табиийки тақсимот нарх механизми воситасида амалга ошишини англатади. Шунга кўра, ҳар ким бу бойликдан ўз даромади чегарасида фойдалана олади холос.

Демак, капиталистик иқтисод ҳар бир инсоннинг шахс сифатидаги эҳтиёжларини қондириш учун вужудга келмаган, балки бойликларни ишлаб чиқариш орқали инсонлар мажмуасининг эҳтиёжларини қондиришга эътиборини қаратган. Соддароқ қилиб айтганда, мамлакатнинг бойлиги кўп бўлса, халқнинг ҳам ҳаёти фаровон бўлади, деган фараз-иллюзия билан иш кўрилган. Албатта, бойликларнинг бундай тақсимоти нотўғри. Ҳозирги воқеликнинг ўзи буни яққол кўрсатиб турибди. Масалан, Оксфам хайрия ташкилоти дунёдаги ҳаддан ташқари бой бўлиш ва ўта қашшоқлик ҳақида даҳшатли ҳисобот эълон қилган эди. Бу эълон Давос (Швейцария)да бой одамлар форумининг очилиш чоғида айтилди. Ҳисоботга кўра, “сўнгги икки йил ичида дунёдаги энг бой одамларнинг бир фоизи дунё аҳолиси эга бўлган бойликнинг деярли икки баробарига эгалик қилмоқда”. Бунинг маъноси шуки, ана шу бир фоиз инсон 2020 йилдан бери дунёдаги янги бойликларнинг учдан икки қисмига, яъни 42 триллион долларга эгалик қилмоқда. Оддий арифметик ҳисоб билан айтганда, 42 триллионга эгалик қилувчи мана шу 1% инсонлар қолган 99% инсониятга айни рақамнинг ярмини, яъни атиги 21 триллионни қолдирмоқда холос. Ҳисоботда айтилишича, “ҳар 30 соатда битта миллиардернинг туғилиши бир миллион инсонни ўта қашшоқликка олиб келмоқда. Шу билан бирга, дунёдаги энг бой ўнта шахс ўз бойлигини икки баробарга ошириши билан, одамларнинг 99 фоизининг даромад қиймати пасаймоқда. Асосий товарлар нархи кўтарилиши билан ҳам миллиардерларнинг бойлиги ҳар икки кунда 1 миллиард долларга ошмоқда”.

Демак, бойлар билан камбағаллар ўртасидаги жарлик систематик равишда тобора кенгаймоқда. Мисол учун, 2010 йилда 43 кишининг бойлиги дунё аҳолисининг ярмининг бойлигига тенг, дейилган эди. 2016 йилга келиб, фақат 8 кишининг бойлиги дунё аҳолиси ярмининг бойлигига тенг бўлди ва 2022 йилда эса, дунё бойларининг атиги 1 фоизи барча одамларнинг учдан икки қисмининг бойлигига тенглиги айтиляпти.

Бойликни инсониятга мана шундай адолатсиз ва даҳшатли тарзда тақсимлаш фақат бир нарсага – капиталистик тузумнинг нақадар ваҳшийлиги ва таназзулига далолат қилади. Чунки бойлар билан камбағаллар ўртасидаги жарлик кенгайишдан тўхтамаяпти, унинг кенгайиши баробарида зулм-адолатсизлик қўрқинчли суратда ошмоқда ва бу адолатсизликка ҳеч ким қарши туролмаяпти. Шунинг учун токи капитализм ва унинг иқтисод тузуми таг-томири билан юлиб ташланмас экан, бу иллатга барҳам бериб бўлмайди. Зеро, Аллоҳ таоло дейди:

وَمَن لَّمْ يَحْكُم بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ فَأُولَٰئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ

– “Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар золимлардир”.                                                                   (Моида:45)

Бутун дунёдаги аҳвол мана шундай экан, Ўзбекистон ҳақида нима ҳам дейиш мумкин?! Қарангки, ҳукумат ўз муаммоларига ечимни  чириган, яроқсиз капиталистик системанинг бир қисми бўлган Хитойдан олишдан нарига ўтолмаяпти. Ҳолбуки, бу худосиз Хитой ҳукумати асло бизга ёрдам беришни ўйламайди, балки доимо ички ишларимизга аралашиб, ўз таъсир доирасини кенгайтириб олишни кўзлайди, холос. Дарвоқе, бу Хитой Шарқий Туркистондаги уйғур биродарларимизни қамаш, қатл қилиш, опа-сингилларимизни зўрлаш… каби ваҳшиёна ишлари билан Ислом ва мусулмонларга уруш очиб, Аллоҳ ва Росули ﷺга ошкора душманлик қилаётган бир нажас ҳукуматдир! Мана шундай душманлик кайфиятидаги давлат билан ҳар қандай алоқаларни узиш ўрнига, ундан намуна олишга интилиш ўта шармандалик ва мусулмонларга нисбатан улкан хиёнатдан бошқа нарса эмас!

Энди Исломга келсак, у бирор муаммони ҳал қилаётганда, унга инсон муаммоси, деган эътиборда қарайди. Чунки Ислом қашшоқлик муаммосини жуда аниқ белгилаган ҳамда уни ҳал этиш учун туб ечимлар ишлаб чиққан. Ислом мол ва манфаатларни ҳар бир шахсга тақсимланмаганини муаммо, деб билади. Яъни муаммо мамлакатнинг камбағаллиги эмас, шахсларнинг камбағаллигидир. Шунинг учун, биз Халифалик давлатининг бутун тарихи мобайнида, ҳатто оғир даврларида ҳам кўчаларда тиланчилик қилган гадойлар бўлмаганига ҳамда давлат ўз фуқароларини озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой, таълим, даволаниш ва хавфсизлик каби барча асосий эҳтиёжларини таъминлаб қўйганига гувоҳ бўламиз. Бу – умматнинг солиқчи давлатда эмас, балки ҳақиқатда ғамхўр Халифалик давлати соясида яшаган замонларида бўлган. Масалан, кўпчилик уламолар томонидан бешинчи рошид халифа сифатида эътироф этиладиган Умар ибн Абдулазиз бошқаруви даврида камбағал одам қолмайди. Эътибор беринг, камбағалликни қисқартириш муаммоси у ёқда турсин, ҳатто закот оладиган бирорта камбағал одам қолмади. У бундай мисли кўрилмаган муваффақиятга бор-йўғи 2,5 йилда эришади. Албатта, бунинг бош сабабчиси – давлатнинг Ислом тузуми асосида бошқарилиши эди.

Демак, ягона ва тўғри ечим – инсон муаммоларига мукаммал ечим беришда тенги йўқ Ислом тузумини, хусусан унинг иқтисод низомини татбиқ қилишдир. Бу эса, Рошид Халифалик давлатини тиклаш билан амалга ошади. Аллоҳ таоло дейди:

إِنَّ هَٰذَا الْقُرْآنَ يَهْدِي لِلَّتِي هِيَ أَقْوَمُ

– “Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур”.     (Исро:9)  

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин

22.12.2023й

Tagsкамбағалликка қарши курашХитой
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Фаластин Озодлик ташкилоти зараркунанда ташкилот бўлиб, уни тарқатиб юбориш лозим

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳарбий машғулотлар армияларимизни ривожлантиришга қаратилганми ёки уларнинг ичига кириб боришгами?

  • МАҚОЛАЛАР

    Пластик муаммоси: Яна халқ айбдор

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 23.06.2026

    Токи биз тўғри йўлдаги Одил Халифалигимизни барпо этмас эканмиз, юртимиз топталишда, қонларимиз беҳуда тўкилишда давом этаверади

  • 22.06.2026

    ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ЧОРЛОВИ…

  • 22.06.2026

    ЭРДЎҒОН ОҒЗИДАН ОТИЛАЁТГАН РАКЕТАЛАР

  • 22.06.2026

    КУФРГА НАФРАТ СИНГДИРИНГ!

  • 22.06.2026

    БУГУНГИ РАҚАМЛИ ЗУЛМАТ ЗАНЖИРИ ВА ХАЛИФАЛИК

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/