| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Қарзга савдо қилиш ва молиялаштириш ҳақидаги саволга жавоб

      09.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • Мактаб ва боғчаларни таъмирлаш учун аҳолидан пул йиғиш шаръан жоизми?

      04.08.2026
      0
    • Абдуманнон биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      01.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.07.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Қалб — ақл маъносидами?

  • Макка битими умматнинг эмас, Американинг манфаатларига хизмат қилади

  • Бугунги аҳволимиз оғриқли ва қайғули, уни ўзгартириш йўли эса аниқ ва равшандир

  • 25 ИЮЛЬ — ЗАМОНАВИЙ ДАВЛАТНИНГ ИНҚИРОЗИ ВА МУВАФФАҚИЯТСИЗЛИГИ ИФОДАСИ

  • Марокаш ёшларининг Сеута ва Мелилья томон оммавий кўчиш фожиасига бир назар

  • Ҳизб ут-Таҳрир Судан вилояти делегациялари таниқли шахслар ва қабила раҳбарлари билан учрашмоқда

  • Инқирозлар шамоли Курдистон минтақасини остин-устун қилмоқда: Халос бўлиш ва нажот йўли қаерда?

ВАРАҚАЛАР
Home›ВАРАҚАЛАР›Ўзбекистон судьялари тўғрилик ва адолат мезонида

Ўзбекистон судьялари тўғрилик ва адолат мезонида

By htadmin
24.07.2024
0
Share:

Ўзбекистон судьялари тўғрилик ва адолат мезонида

بسم الله الرحمن الرحيم

2024 йилнинг январь ойи бошларида Тошкент шаҳрида истиқомат қиладиган ва илгари Ҳизб ут-Таҳрир Исломий сиёсий партиясига аъзоликда айбланиб йигирма йилдан ортиқ умрини қамоқларда ўтказган 23 йигит яна қайта қамоққа олинган эди. Бу йигитлар устидан 09.05.2024й. куни масъул судья Очилов Ҳасан Рашидович раислигида бошланган суд жараёни 04.07.2024й.да ниҳоясига етди ва  15.07.2024й.да суд ҳукми ўқиб эшиттирилди. Улардан ўн бештасига етти йилдан ўн тўрт йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган муддатни махсус режимли жазони ўташ муассасасида ўташ белгиланди.

Суд жараёнида ўртага ташланган, лекин судья атайин эътибор қаратмаган бир неча муҳим нуқталарни жамоатчилик ҳукмига ҳавола қилишни лозим топдик:   

  1. Йигитларга сўз берилганда улар судьяга, қўлга олиниб ички ишлар идорасига келтирилганларида икки кун давомида бошларига қоп кийдирилиб, кечаси соат иккидан тонгги олтига қадар калтакланганликларини сўзлаб беришди.
  2. Йигитлар терговчилар томонидан олдиндан тайёрлаб қўйилган иқрорномага қўл қўйишлари учун ҳар хил шантаж ва таҳдидлар билан мажбурланганликларини баён қилишди.
  3. Йигитлар судьядан тергов ходимларини суд залига чақиришни талаб қилишди.
  4. Йигитлар судьядан ишни қайта терговга юборишни сўрашди.
  5. Давлат тарафидан йигитларга тайинланган адвокат ўз ҳимоясидаги йигитларга терговчилар томонидан ноқонуний босимлар остида айб қўйилгани ва шу сабабли ўша терговчиларни жиноий жавобгарликка тортишни суддан сўраганида, залдагилар бу талабни қарсаклар билан олқишлашди.

Аммо суд бу фактларни эътиборга олмасдан, айрим йигитларга жамиятга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган, балки ички оилавий иш ҳисобланган кичик бир детал асосида жазо белгилади. Масалан, суд ҳукмида дастлабки тергов органи томонидан А. Рахматовнинг жиноий ҳаракатлари сифатида талқин қилинган биринчи эпизодда қуйидаги сўзлар ёзилган:

“Судланувчи ўғлига тегишли бўлган телефон аппаратида алоҳида профил очиб, ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган маълумотларни ўғлига тарқатган деб ҳисоблаб, унинг ҳаракатлари тугалланган жиноят сифатида баҳоланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖК 2441 – моддасининг 2-қисми “Ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш” деб тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди”. Иқтибос тугади.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, биринчидан, А. Рахматов ва бошқа йигитлар ўзларининг фикрларини кўчада одамлар тўпланиб турган жойларда жар солиб даъват қилишмаган. Иккинчидан, йигитларнинг фикрлари Ислом шариати асосидаги фикрлар бўлиб, буларни аҳолисининг тўқсон фоизи мусулмонлардан иборат бўлган Ўзбекистон жамиятида ваҳима чиқарадиган фикрлар, деб талқин қилиш мутлақо нотўғри. Учинчидан, йигитлар ўқиб ўрганганлари учун жиноятчи деб баҳоланаётган “Исломий нафсия асослари” китобида “Ўзбекистон ҳукуматини ағдариб ташлаш”га қаратилган ҳеч қандай ибора ёки тарғибот мавжуд эмас.

Шундай бўлса-да, суд пашшадан фил ясаш қабилида иш қўриб, А.Рахматовни “ўта хавфли рецидивист” деб топди ва унга 12 йилга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ ҳукмни ўқиди ҳамда муддатни махсус режимли муассасада ўташни белгилади.

Суд ҳукми билан терговчилар тақдим қилган айблов хулосасини солиштириб кўрилса, маълум бўладики, судья терговчилар илгари сурган айбловни деярли тўлиқ тасдиқлаган. Бу тергов органларининг судга таъсири бўлган, деган тасаввурни пайдо қилади. Ҳолбуки, Ўзбекистон Республикаси судлар тўғрисида қонунининг 4-моддасида Суд ҳокимиятининг мустақиллиги белгилаб қўйилган.   

Ўзбекистон Республикаси судьялар олий кенгаши сайтида нашр қилинган Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров “Тўғрилик ва адолат – судьяликнинг ўзгармас шиори” номли мақоласида Алишер Навоийнинг “Маҳбубул-қулуб” асаридан қуйидаги иқтибосни келтириб, “Қози қонун йўлидан бир қадам ҳам тоймаслиги – тўғри йўлдан чиқмаслиги лозим… Модомики, ҳукми элнинг моли ва жонига тааллуқли экан, қозининг шиори тўғрилик ва адолат бўлмоғи лозим”, – деб ёзган эди.

Тошкентда Алишер Навоийга ҳайкал ўрнатилган. Агар сизларга чиндан ҳам Алишер Навоий мўътабар одам ҳисобланса, унинг қилган ишларидан дин-диёнатга муносабатини билиб олишингиз мумкин. Алишер Навоий давлат арбоби сифатида кўплаб масжид-мадрасалар қурилишига бош-қош бўлган. 25 та масжид, 14 та хонақоҳ ва 4 та мадрасани ўзининг шахсий маблағидан қурдирган. Табиийки, бу масжид-мадрасаларда динимизнинг асослари ўргатилган ва унга даъват қилинган. Сизлар эса Ислом динининг асосларини одамларга ўргатаётганларни “ақидапараст”, “ижтимоий хавфли шахс” ва “ўта хавфли рецидивист” деб айблаб, узоқ муддатларга, оғир шароитли колонияларда жазо ўташга ҳукм қилмоқдасизлар. Зотан, Алишер Навоий ҳам, Ҳизб ут-Таҳрир йигитлари ҳам битта Ислом ақидасига ва битта шариатга иймон келтирганлар. Алишер Навоий қонун деганда Ислом шариати қонунини, тўғри йўл деганида Ислом ҳидоятини кўзда тутганлигига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Ислом шариатида қозилик жуда катта омонат, ўта нозик ва масъулиятли иш ҳисобланади. Чунки қози одамларнинг ҳаёти, танаси, ор-номуси ва мол-мулки устидан ҳукм чиқаради. Абу Ҳурайра р.а. ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ ﷻ айтдилар:

من ولي القضاء فقد ذُبح بغير سكين

”Кимки, қозилик мансабига эга бўлибди, у пичоқсиз сўйилибди”. Имом Аҳмад ва тўртовлон ривоят қилишган. Ибн Хузайма ва Ибн Ҳиббон саҳиҳ, деган.

Имом Термизий Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ ﷺ бундай деганлар:

القضاة ثلاثة: إثنان في النار, و واحد في الجنة, و رجل عرف الحق فلم يقض به, و جار في الحكم, فهو في النار, و رجل لم يعرف الحق, فقضي للناس علي جهل, فهو في النار

“Қозилар уч турли бўлади: Уларнинг иккиси дўзахдан ва бири жаннатдан жой олади. Ҳақни таниб-билиб ва шу ҳақ билан ҳукм қилган киши жаннатда бўлади. Ҳақни била туриб, у билан ҳукм қилмаган ва ҳукм чиқаришда жабр-зулмга йўл қўйган киши дўзахда бўлади. Ҳақни танимаган-билмаган ва одамлар устидан нодонлик билан ҳукм чиқарган кимса ҳам дўзахдадир”. Тўртовлон ривоят қилишган. Ҳоким саҳиҳ, деган.

Бу ҳадисдаги ҲАҚ сўзи Ислом шариати қонунларини билдиради. Ислом шариатидан бошқа қонунларнинг барчаси ботилдир. Ўзбекистондаги барча судьялар Ислом шариатидан бошқа қонунлар билан ҳукм чиқаришади. Росулуллоҳ ﷻ бундай қози бўлмишларни дўзахда дедилар. Бу ўринда судьялар Ҳизб ут-Таҳрир йигитларининг ҳақ йўлда эканлигини билиш ёки билмасликларининг эътибори йўқ. Чунки ҳадисда, қози ҳар иккала ҳолатда ҳам дўзахда, дейилди. Бошқа бир қанча ҳадисларда эса, бандаларга қилинган зулм – киши ҳаққига қилинган зулм бўлиб, агар унинг ўзи кечмаса, Аллоҳ таоло томонидан ҳеч қачон кечирилмаслиги айтилади.

Аллоҳ таъоло “Ҳуд” сурасининг 18-19-оятларида шундай марҳамат қилади:

أَلَا لَعْنَةُ اللَّهِ عَلَى الظَّالِمِينَ ‎﴿١٨﴾‏ الَّذِينَ يَصُدُّونَ عَن سَبِيلِ اللَّهِ وَيَبْغُونَهَا عِوَجًا

– “Огоҳ бўлингизким, бундай золимларга Аллоҳнинг лаънати бўлур. 19. У золим кимсалар (одамларни) Аллоҳнинг йўлидан тўсиб, уни (Аллоҳнинг йўлини) бузмоқчи бўладилар”.

Ўзбекистон режими Аллоҳнинг шариатидан бошқа қонунлар билан иш кўрар экан, албатта, одамларга зулм қилишлар содир бўлади. Шунинг учун бу режимнинг амалий ижросига хизмат қилаётган куч ишлатар органлари – ички ишлар, давлат хавфсизлик хизмати ва суд-ҳуқуқ тизимида ишлаш аслида мусулмон одам учун муносиб эмас. Айниқса, иш Ислом ва мусулмонлар масаласига бориб тақалганда, бу – Аллоҳга қарши бориш ҳисобланиб, асло жоиз эмасдир!

Шунинг учун, сизларга қиладиган насиҳатимиз, ўзингизни Росулуллоҳ ﷺ ўз ҳадисларида айтган дўзах оловидан қутқаринг! Ҳақиқий адолат ўрнатиладиган Кунда сиз улар устидан ноҳақ ҳукм чиқарган мазлумлар ўз ҳаққини талаб қилиб, сизнинг устингиздан-да Оламлар роббисига арз қилишидан қўрқинг! Қолаверса, Аллоҳнинг изни ила эртага тикланиши кутилаётган Халифалик давлати маҳкамасида ўзингизга ҳам, авлод-аждодингизга ҳам бутун умр ор бўлиб қоладиган жавобгарликдан эҳтиёт бўлинг! У кун эса, албатта, яқиндир!

أَلَا إِنَّ نَصْرَ اللَّهِ قَرِيبٌ

– “Огоҳ бўлингизким, Аллоҳнинг нусрати-ёрдами (яъни ғалаба) яқиндир”.

                                                                                         

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон

24.07.2024й

TagsЎзбекистон судьялариЎзбекистон судьялари тўғрилик ва адолат мезонида
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Тоғутлар қилмишига сукут қилиш уларни туғёнини орттириб, бизнинг хорлик ва хўрлигимизни зиёда қилади

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Демократик сиёсатда одамлар манфаатига қараб ўтирилмайди

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлимидан “Ийд қурбон” байрами табриги

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/