Ўзбекистон судьялари тўғрилик ва адолат мезонида

Ўзбекистон судьялари тўғрилик ва адолат мезонида
بسم الله الرحمن الرحيم
2024 йилнинг январь ойи бошларида Тошкент шаҳрида истиқомат қиладиган ва илгари Ҳизб ут-Таҳрир Исломий сиёсий партиясига аъзоликда айбланиб йигирма йилдан ортиқ умрини қамоқларда ўтказган 23 йигит яна қайта қамоққа олинган эди. Бу йигитлар устидан 09.05.2024й. куни масъул судья Очилов Ҳасан Рашидович раислигида бошланган суд жараёни 04.07.2024й.да ниҳоясига етди ва 15.07.2024й.да суд ҳукми ўқиб эшиттирилди. Улардан ўн бештасига етти йилдан ўн тўрт йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган муддатни махсус режимли жазони ўташ муассасасида ўташ белгиланди.
Суд жараёнида ўртага ташланган, лекин судья атайин эътибор қаратмаган бир неча муҳим нуқталарни жамоатчилик ҳукмига ҳавола қилишни лозим топдик:
- Йигитларга сўз берилганда улар судьяга, қўлга олиниб ички ишлар идорасига келтирилганларида икки кун давомида бошларига қоп кийдирилиб, кечаси соат иккидан тонгги олтига қадар калтакланганликларини сўзлаб беришди.
- Йигитлар терговчилар томонидан олдиндан тайёрлаб қўйилган иқрорномага қўл қўйишлари учун ҳар хил шантаж ва таҳдидлар билан мажбурланганликларини баён қилишди.
- Йигитлар судьядан тергов ходимларини суд залига чақиришни талаб қилишди.
- Йигитлар судьядан ишни қайта терговга юборишни сўрашди.
- Давлат тарафидан йигитларга тайинланган адвокат ўз ҳимоясидаги йигитларга терговчилар томонидан ноқонуний босимлар остида айб қўйилгани ва шу сабабли ўша терговчиларни жиноий жавобгарликка тортишни суддан сўраганида, залдагилар бу талабни қарсаклар билан олқишлашди.
Аммо суд бу фактларни эътиборга олмасдан, айрим йигитларга жамиятга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган, балки ички оилавий иш ҳисобланган кичик бир детал асосида жазо белгилади. Масалан, суд ҳукмида дастлабки тергов органи томонидан А. Рахматовнинг жиноий ҳаракатлари сифатида талқин қилинган биринчи эпизодда қуйидаги сўзлар ёзилган:
“Судланувчи ўғлига тегишли бўлган телефон аппаратида алоҳида профил очиб, ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган маълумотларни ўғлига тарқатган деб ҳисоблаб, унинг ҳаракатлари тугалланган жиноят сифатида баҳоланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖК 2441 — моддасининг 2-қисми “Ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш” деб тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди”. Иқтибос тугади.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, биринчидан, А. Рахматов ва бошқа йигитлар ўзларининг фикрларини кўчада одамлар тўпланиб турган жойларда жар солиб даъват қилишмаган. Иккинчидан, йигитларнинг фикрлари Ислом шариати асосидаги фикрлар бўлиб, буларни аҳолисининг тўқсон фоизи мусулмонлардан иборат бўлган Ўзбекистон жамиятида ваҳима чиқарадиган фикрлар, деб талқин қилиш мутлақо нотўғри. Учинчидан, йигитлар ўқиб ўрганганлари учун жиноятчи деб баҳоланаётган “Исломий нафсия асослари” китобида “Ўзбекистон ҳукуматини ағдариб ташлаш”га қаратилган ҳеч қандай ибора ёки тарғибот мавжуд эмас.
Шундай бўлса-да, суд пашшадан фил ясаш қабилида иш қўриб, А.Рахматовни “ўта хавфли рецидивист” деб топди ва унга 12 йилга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ ҳукмни ўқиди ҳамда муддатни махсус режимли муассасада ўташни белгилади.
Суд ҳукми билан терговчилар тақдим қилган айблов хулосасини солиштириб кўрилса, маълум бўладики, судья терговчилар илгари сурган айбловни деярли тўлиқ тасдиқлаган. Бу тергов органларининг судга таъсири бўлган, деган тасаввурни пайдо қилади. Ҳолбуки, Ўзбекистон Республикаси судлар тўғрисида қонунининг 4-моддасида Суд ҳокимиятининг мустақиллиги белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси судьялар олий кенгаши сайтида нашр қилинган Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров “Тўғрилик ва адолат – судьяликнинг ўзгармас шиори” номли мақоласида Алишер Навоийнинг “Маҳбубул-қулуб” асаридан қуйидаги иқтибосни келтириб, “Қози қонун йўлидан бир қадам ҳам тоймаслиги – тўғри йўлдан чиқмаслиги лозим… Модомики, ҳукми элнинг моли ва жонига тааллуқли экан, қозининг шиори тўғрилик ва адолат бўлмоғи лозим”, – деб ёзган эди.
Тошкентда Алишер Навоийга ҳайкал ўрнатилган. Агар сизларга чиндан ҳам Алишер Навоий мўътабар одам ҳисобланса, унинг қилган ишларидан дин-диёнатга муносабатини билиб олишингиз мумкин. Алишер Навоий давлат арбоби сифатида кўплаб масжид-мадрасалар қурилишига бош-қош бўлган. 25 та масжид, 14 та хонақоҳ ва 4 та мадрасани ўзининг шахсий маблағидан қурдирган. Табиийки, бу масжид-мадрасаларда динимизнинг асослари ўргатилган ва унга даъват қилинган. Сизлар эса Ислом динининг асосларини одамларга ўргатаётганларни “ақидапараст”, “ижтимоий хавфли шахс” ва “ўта хавфли рецидивист” деб айблаб, узоқ муддатларга, оғир шароитли колонияларда жазо ўташга ҳукм қилмоқдасизлар. Зотан, Алишер Навоий ҳам, Ҳизб ут-Таҳрир йигитлари ҳам битта Ислом ақидасига ва битта шариатга иймон келтирганлар. Алишер Навоий қонун деганда Ислом шариати қонунини, тўғри йўл деганида Ислом ҳидоятини кўзда тутганлигига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Ислом шариатида қозилик жуда катта омонат, ўта нозик ва масъулиятли иш ҳисобланади. Чунки қози одамларнинг ҳаёти, танаси, ор-номуси ва мол-мулки устидан ҳукм чиқаради. Абу Ҳурайра р.а. ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ ﷻ айтдилар:
من ولي القضاء فقد ذُبح بغير سكين
”Кимки, қозилик мансабига эга бўлибди, у пичоқсиз сўйилибди”. Имом Аҳмад ва тўртовлон ривоят қилишган. Ибн Хузайма ва Ибн Ҳиббон саҳиҳ, деган.
Имом Термизий Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ ﷺ бундай деганлар:
“Қозилар уч турли бўлади: Уларнинг иккиси дўзахдан ва бири жаннатдан жой олади. Ҳақни таниб-билиб ва шу ҳақ билан ҳукм қилган киши жаннатда бўлади. Ҳақни била туриб, у билан ҳукм қилмаган ва ҳукм чиқаришда жабр-зулмга йўл қўйган киши дўзахда бўлади. Ҳақни танимаган-билмаган ва одамлар устидан нодонлик билан ҳукм чиқарган кимса ҳам дўзахдадир”. Тўртовлон ривоят қилишган. Ҳоким саҳиҳ, деган.
Бу ҳадисдаги ҲАҚ сўзи Ислом шариати қонунларини билдиради. Ислом шариатидан бошқа қонунларнинг барчаси ботилдир. Ўзбекистондаги барча судьялар Ислом шариатидан бошқа қонунлар билан ҳукм чиқаришади. Росулуллоҳ ﷻ бундай қози бўлмишларни дўзахда дедилар. Бу ўринда судьялар Ҳизб ут-Таҳрир йигитларининг ҳақ йўлда эканлигини билиш ёки билмасликларининг эътибори йўқ. Чунки ҳадисда, қози ҳар иккала ҳолатда ҳам дўзахда, дейилди. Бошқа бир қанча ҳадисларда эса, бандаларга қилинган зулм – киши ҳаққига қилинган зулм бўлиб, агар унинг ўзи кечмаса, Аллоҳ таоло томонидан ҳеч қачон кечирилмаслиги айтилади.
Аллоҳ таъоло “Ҳуд” сурасининг 18-19-оятларида шундай марҳамат қилади:
أَلَا لَعْنَةُ اللَّهِ عَلَى الظَّالِمِينَ ﴿١٨﴾ الَّذِينَ يَصُدُّونَ عَن سَبِيلِ اللَّهِ وَيَبْغُونَهَا عِوَجًا
– “Огоҳ бўлингизким, бундай золимларга Аллоҳнинг лаънати бўлур. 19. У золим кимсалар (одамларни) Аллоҳнинг йўлидан тўсиб, уни (Аллоҳнинг йўлини) бузмоқчи бўладилар”.
Ўзбекистон режими Аллоҳнинг шариатидан бошқа қонунлар билан иш кўрар экан, албатта, одамларга зулм қилишлар содир бўлади. Шунинг учун бу режимнинг амалий ижросига хизмат қилаётган куч ишлатар органлари – ички ишлар, давлат хавфсизлик хизмати ва суд-ҳуқуқ тизимида ишлаш аслида мусулмон одам учун муносиб эмас. Айниқса, иш Ислом ва мусулмонлар масаласига бориб тақалганда, бу – Аллоҳга қарши бориш ҳисобланиб, асло жоиз эмасдир!
Шунинг учун, сизларга қиладиган насиҳатимиз, ўзингизни Росулуллоҳ ﷺ ўз ҳадисларида айтган дўзах оловидан қутқаринг! Ҳақиқий адолат ўрнатиладиган Кунда сиз улар устидан ноҳақ ҳукм чиқарган мазлумлар ўз ҳаққини талаб қилиб, сизнинг устингиздан-да Оламлар роббисига арз қилишидан қўрқинг! Қолаверса, Аллоҳнинг изни ила эртага тикланиши кутилаётган Халифалик давлати маҳкамасида ўзингизга ҳам, авлод-аждодингизга ҳам бутун умр ор бўлиб қоладиган жавобгарликдан эҳтиёт бўлинг! У кун эса, албатта, яқиндир!
أَلَا إِنَّ نَصْرَ اللَّهِ قَرِيبٌ
– “Огоҳ бўлингизким, Аллоҳнинг нусрати-ёрдами (яъни ғалаба) яқиндир”.
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон
24.07.2024й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми