Ҳизб ут-Таҳрир Судан вилояти делегациялари таниқли шахслар ва қабила раҳбарлари билан учрашмоқда

Ҳизб ут-Таҳрир Судан вилояти делегациялари таниқли шахслар ва қабила раҳбарлари билан учрашмоқда
Ҳизб ут-Таҳрир / Судан вилоятидан бир делегация — Ҳизб ут-Таҳрир Судан вилояти Марказий Алоқалар Қўмитаси раиси Устоз Носир Ризо Муҳаммад Усмон бошчилигида, Ҳизб ут-Таҳрир Судан вилояти Кенгаши аъзоси Устоз Муҳаммад Мухтор ҳамда Ҳизб аъзолари Устоз Мунтасир Каррор ва Устоз Муҳаммад Сирож ҳамроҳлигида — иккита алоҳида ташрифни амалга оширдилар.
2026 йил 3 август душанба куни делегация биринчи ташрифда Бани Омир қабиласи нозири (раҳбари) Али Иброҳим Даклал билан Кассала шаҳридаги хонадонида учрашди. Учрашув чоғида Устоз Носир қабилачилик ва ирқчилик орқали мамлакатни парчалашга уринаётган кофир мустамлакачининг режасига шўнғиб кетишнинг хавфли эканини ҳамда Ислом лойиҳаси — пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифалик Умматни жамлайдиган ва сафини бирлаштирадиган лойиҳа эканини таъкидлади. Нозир Даклал Устоз Носирнинг гапини маъқуллаб: «Ислом лойиҳаси — одамларни жамлайдиган тўғри лойиҳадир», деб айтди.
Иккинчи ташрифда делегация Кассала шаҳрида Ҳалланқа қабиласи бош нозири, муҳандис Али Абдулқодир Шакилай билан унинг хонадонида учрашди. Унинг ҳузурида нозир ўринбосари Абдулқодир Саййид Аҳмад, Шайх Ҳасан Исмоил ва бошқалар бор эди.
Устоз Носир бугунги кунда майдонда кечаётган ҳодисалар — қабилачилик сафарбарлари ҳақида гапирди: ҳар бир қабила ўз ёшларини чақирадиган бўлиб қолди ва ҳар бир қабила ўзи учун қуролли ҳаракат тузиб олди. Бу эса, одамлар ўртасида бўлиниш пайдо қилиш ва мамлакатни заиф бўлакларга бўлиб ташлашга қаратилган мустамлакачининг лойиҳасидир. Носир ушбу фитна-макрдан биз учун Исломга амал қилишдан бошқа ҳеч қандай нажот йўқлигини айтди. Делегация раҳбари нозирни ансорлар Исломга ёрдам бериб, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг мақтовига сазовор бўлганидек, Қудрат эгаси бўлган Аллоҳ ваъда қилган ва Унинг Росули ﷺ хушхабар берган пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифаликни барпо этиш ва динга ёрдам беришда қабиланинг ролидан фойдаланишга ундади.
Нозир Устоз Носирнинг сўзларини маъқуллади, делегацияга ташриф учун миннатдорчилик билдирди ва гўзал сўзларни айтди. Сўнгра нозир ўринбосари сўзлаб: «Биз сиз билан ушбу йўлда биргамиз», деди. Масжид имоми бўлмиш шайх ушбу сўзларни мақтаб, такбир айтди ва: «Аллоҳга қасамки, биз ушбу давлатнинг эртага эмас, айнан бугун барпо бўлишини орзу қиламиз», деди.
Шунингдек, Устоз Носир Ризо бошчилигидаги, Устоз Муҳаммад Мухтор ва Ҳизб аъзолари Устоз Мунтасир Каррор, Устоз Балла Маҳмуд ҳамда Устоз Абдуссамад Ат-Таййиб ҳамроҳлигидаги делегация Мусалламия қабиласи нозири Шайх Муҳаммад Мустафо Абдулкарим Муборак билан 2026 йил 7 август жума куни Қадориф қишлоқ ҳудудидаги Ад-Тийна қишлоғидаги хонадонида учрашди.
Устоз Носир Ризо мамлакатдаги ҳозирги вазият ҳамда урушни оловлантирган юрт фарзандларидан бўлмиш хоинлар қўли билан мамлакатни бўлиб юборишга уринаётган кофир мустамлакачининг режалари ҳақида гапирди. Сўнгра у қабилаларни сафарбар қилиш ва уларни қуроллантиришга тортишдан огоҳлантириб: «Бу мамлакатни ёқиш ва ундан қолган нарсаларни парчалаб ташлаш учун янги режадир», деди. Делегация раҳбари Аллоҳ мақтаган ҳамда Исломнинг илк давлати — Росулуллоҳ ﷺнинг давлати ўз елкаларида қад ростлаган дастлабки етакчиларнинг ролини эслатиб: «Жоҳилият ўлимидан халос бўлиш учун бугун ҳар бир мусулмонга Аллоҳнинг динига ёрдам бериш фарздир», деди. Сўнгра нозир сўзлаб, Устоз Носир эслатиб ўтган нарсаларни маъқуллади ва: «Бу каби сўзлар минбарларда ва жамоатларда гапирилиши шарт, фақат Исломгина бизни жамлайди», деди.
Шунингдек, 2026 йил 8 август шанба куни Устоз Носир Ризо бошчилигидаги, Устоз Муҳаммад Мухтор ҳамда Ҳизб аъзолари Устоз Мунтасир Каррор ва Устоз Абдуссамад Ат-Таййиб ҳамроҳлигидаги делегация Байт Муалло (Бани Омир қабиласи тармоқларидан бири) омдаси (оқсоқоли) Шайх Ҳасбуллоҳ Ат-Тоҳир билан, унинг ҳузурида омданинг котиби Устоз Муҳаммад Ҳусайн бўлган ҳолда, Қадориф шаҳридаги Ҳизб идорасида учрашди.
Учрашув бошида Устоз Носир Ризо Судандаги ҳозирги воқелик ҳамда Американинг малай ҳукмдорлар ёрдамида ўз ифлос режасига хизмат қилиш учун қабилаларни сафарбар қилиш ва уларни қуроллантириш орқали Суданни парчалаш режалари ҳақида гапирди. Носир омдага Исломга ёрдам бергани ва унинг буюк биносини — Пайғамбар ﷺ давлатини барпо этгани учун Аллоҳ мақтаган қабила раҳбарларининг позицияларини эслатди ва бугунги кунда қабила раҳбарлари жоҳилият ўлими гуноҳидан осон қолиш учун Исломга ёрдам беришлари фарз эканини таъкидлади. Сўнгра Байт Муалло омдаси бўлмиш шайх сўзлаб, Устоз Носир Ризо эслатиб ўтган нарсаларни маъқуллади ва: «Биз сиз билан ва сизнинг ортинггиздамиз», деди.
Шунингдек, 2026 йил 9 август якшанба куни Устоз Носир Ризо бошчилигидаги, Устоз Муҳаммад Мухтор ҳамда Ҳизб аъзолари Устоз Мунтасир Каррор ва Устоз Абдуссамад Ат-Таййиб ҳамроҳлигидаги делегация Ҳабаб қабиласи нозири Шайх Муҳаммад Али Муҳаммад Саид билан Қадориф шаҳридаги хонадонида учрашди.
Устоз Носир Суданни бўлиб юбориш режаси ҳақида гапирди ва бу ишда энг ёмони — айрим қабилалардан фойдаланиб, Суданни парчалашда «Троя оти» қилиш учун уларни қуроллантириш устида ишлаётганини айтди. Ваҳоланки, аслида қабилаларнинг вазифаси — Исломнинг илк даврида қабилалар Росулуллоҳ ﷺга ёрдам бериб, Мадинаи Мунавварада мусулмонларнинг илк давлатини барпо этганларидек, Исломга ёрдам бериш ва унинг давлатини барпо этишдир. Энди ҳозир сизнинг ҳам вазифангиз — Исломга ёрдам бериш ва пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифаликни барпо этиш учун ҳаракат қилишдир.
Сўнгра нозир сўзлаб, Ҳизбнинг ролини юқори баҳолади ва делегацияга ташриф учун миннатдорчилик билдириб: «Модомики бу сизнинг йўлингиз экан, биз чин қалбдан сиз билан биргамиз», деди ва ўз сўзини: «Мени ўзингиз билан бирга фахрий аъзо деб ҳисобланг», деб якунлади.
Роя газетасининг 2026 йил 12 август чоршанба кунги 612-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ