Эроннинг мунофиқона сиёсати шиаларга хиёнат Америкага садоқатдир!

Матбуот баёноти
Эроннинг мунофиқона сиёсати шиаларга хиёнат Америкага садоқатдир!
Ўтган икки кун ичида яҳудий вужуди амалга оширган ҳужумлар оқибатида Ливанда 500дан зиёд инсон ҳалок бўлди, минглаби жароҳатланди. Ҳужумлар бомба ташлаш, пейжер ва рация каби симсиз алоқа қурилмаларига портловчи модда жойлаштириш орқали турли шаклда бўлди, айниқса, ҳаво ҳужумлари орқали аёллар, эркаклар ва болалар нишонга олинди. Бу ҳодисалар Афғонистондаги мусулмонларни ҳам туйғусига қаттиқ таъсир қилди.
Бироқ, минг афсуски, бугун мусулмонларда яҳудийлар зулмидан ҳимоя қилувчи халифа йўқ, шу сабабдан бу ва бошқа ҳужумларга нисбатан реакция қоралаш ва норозиликдан нарига ўтмаяпти. Айни ҳужумларни қоралашда Европа давлатлари раҳбарлари билан мусулмон юртлари ҳукмдорлари ўртасида фарқ йўқ.
Бироқ баъзи ҳукмдорлар, масалан Эрон режими ва унга қарашли жамоалар жамоатчилик фикрини чалғитиш ва айни даҳшатлар олдида сукут сақлаш билан банд. Ғазодаги ваҳший жиноятлар ва геноцидлар Эрон раҳбарлари ғурурини қўзғамагани каби, Ливандаги жиноятлар ҳам уларга умуман таъсир қилмаётгани аён. Шунча йиллардан бери Эрон режими мусулмонларга, айниқса шиаларга ёрдам бериш тўғрисида томоқлари қирилгудек ўкириб келишди. Аммо жиддий позиция эгаллаш керак бўлган пайтда эса, оғзиларини юмиб олишди, чунки хоинликлари аниқ. Аслида, Эрон режими на исломий режимдир ва на шиаларга нисбатан ҳамдардлик кўрсатади. У минтақада Америка манфаатларига хизмат қилиш учун мавжуд бўлган ва ўз сиёсатини ёйиш учун шиаларни ҳимоя қилиш риторикасидан фойдаланадиган миллатчи давлатдир. Унинг бу сиёсати сиёсий вазиятни тўғри тушунишга фаросатлари етмайдиган юзаки фикрловчи муфаккирларни алдайди.
Аслида, Ислом байроғини кўтариб олган ҳар қандай миллий давлат мусулмонлар учун бирор нарса қилишга қодир эмас. Чунки у ердаги ҳукуматлар анча йиллардан бери суннийлар ва шиалар деган номлар остида мусулмон Уммат орасига бўлиниш уруғини сочиб келди. Бугун Ғазо халқига ёрдам бериш учун бирорта ҳам суннийлар ҳукумати ҳаракатга келмади. Ливан халқига ёрдам бериш учун бирорта ҳам шиалар ҳукумати ҳаракатга келмади. Нега, чунки бу ҳаракатга келиш (яъни мусулмонларни ҳимоя қилиш) миллий манфаатларига ва Америка истакларига зид келмоқда. Америка Сурия қўзғолонини бостирмоқчи бўлган пайтда минтақадаги хоин ҳукмдорларнинг ўзлари отилиб чиқиб, қўзғолонни бостиришди. Эрон Американинг Афғонистон ва Ироқни босиб олишида ҳамкорлик қилиб, бундан фахрланиб келмоқда. Шунга ўхшаш, Эрон шиалик ва миллийлик байроқлари остида маълум жамоаларни қўллаб-қувватлар экан, буни ҳам Американинг манфаати талаб қилгани учун қилди. Ҳозирда Америка сиёсати ўзгариши манзарасида Эрон ҳам унга биноан ўз сиёсатини ўзгартиряпти. Бу шуни кўрсатадики, бугунги ҳукуматларнинг барчаси Ислом ва мусулмонлар, шиалару суннийлар манфаати асосида эмас, балки фақат ўзларининг миллий манфаатларига ва ажнабий кучлар буйруқларига биноан ҳаракат қилишяпти.
Шунинг учун ҳар қандай шахс ёки жамоа бу ҳукмдорларга, айниқса, Эрон раҳбарларига ҳаргиз умид қилмаслиги керак. Чунки бу ҳукмдорлар азбаройи курсиларини сақлаб қолиш эвазига ҳар қандай шахсга, ёки жамоага ёхуд қабилага ё-да динга хиёнат қилишдан тап тортишмайди. Аммо Ҳизб ут-Таҳрир, булардан фарқли ўлароқ, ўз Умматини асло алдамайдиган етакчиликка эга. Заррача мазҳабпарастлик аралашмаган ушбу етакчилик барча мусулмонларни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этишга даъват қилиб келмоқда. Ушбу Халифалик эртага асосий эътиборини шиалар билан суннийлар дохил мусулмонларни ҳимоя қилишни ўзининг асосий вазифаси ва исломий бурчи қилиб белгилайди. Бу ҳақда Росулуллоҳ ﷺ
«إنمَا الإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»
«Имом-халифа қалқондир. Унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади», дея марҳамат қилганлар.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Афғонистон вилоятидаги матбуот бўлими




Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ