Жаҳон банки – халқлар учун тузоқ
Жаҳон банки – халқлар учун тузоқ
Бу ҳар доим шундай бўлган ва бир кун ҳам бундан фарқ қилмаган
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Жаҳон банки Ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистонга қайта тикланувчи энергия манбаларини тақсимлаш электр тармоқларига интеграция қилиш ва мамлакатнинг устувор ҳудудларида электр таъминоти ишончлилигини оширишга қаратилган дастурни амалга ошириш учун 100 млн доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратишни маъқуллади. Бу ҳақда ЖБ матбуот хизмати хабар берди. Бу кредит имтиёзли саналади, яъни шартлари енгилроқ, аммо тўлиқ қайтариладиган молиявий мажбуриятдир.
Дастур доирасида, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳам ўз маблағлари ҳисобидан 50 миллион доллар ажратади. Бу маблағлар жами 150 миллион долларлик лойиҳани амалга оширишга йўналтирилади. Режага кўра:
6 000 км электр узатувчи тармоқ қурилади ёки янгиланади,
1 200 та трансформатор алмаштирилади,
150 минг “ақлли” ҳисоблагич ўрнатилади,
4 минг маълумот концентратори орқали тизим автоматлаштирилади.
Бу чоралар орқали мамлакатда электр энергияси тақсимотидаги йўқотишлар камайиши ва таъминотнинг ишончлилиги ортади, дейилади.
Айни вақтда Франциянинг Voltalia компанияси томонидан Хоразмда қурилаётган 100 мегаваттли қуёш электростанцияси ҳам қайта тикланувчи энергетика соҳасидаги ривожни янада тезлаштиради, дейилади daryo.uz хабарида.
Бир қарашда ҳаммаси яхшидек кўринади: инфратузилма янгиланяпти, янги технологиялар келяпти, ташқи сармоя жалб қилиняпти.
Аммо савол туғилади: бу кредит қандай шартлар эвазига бериляпти? Ким ютяпти, ким ютқазяпти? Жаҳон банки ва унинг лойиҳалари ортида аслида нима ётибди?
Бу саволларга жавоб бериш учун, аввало, Жаҳон банкининг қандай ташкилот экани ва у қандай мақсадлар билан фаолият юритишини қисқача кўриб чиқиш лозим бўлади.
Бу тузилма 1944 йилда АҚШ етакчилигида Бреттон-Вудс тизими доирасида ташкил этилган бўлиб, бошиданоқ унинг бошқарувида Америка катта улушга эга чиққан. Шу боис, Жаҳон банкининг сиёсат ва кредит бериш шартлари кўпинча АҚШ ва Ғарб давлатларининг геосиёсий мақсадларига хизмат қилади. Яъни бу банк Ғарб томонидан дунёдаги иқтисодий гегемонияни сақлаб қолиш ва Ғарб манфаатларини ҳимоя қилиш учун ишлатиладиган воситалардан бири. Демак, Жаҳон банки баъзилар тасаввур қилганидек, хайр-эҳсон ёки инсонпарварлик ташкилоти эмас, балки назорат ва таъсир ўтказишнинг молиявий қуролидир.
Жаҳон банки ҳеч қачон халқлар дардига қулоқ тутадиган, инсонпарварлик тамойиллари асосида ишлайдиган тузилма бўлмаган. Аксинча, у АҚШ ташқи сиёсатига хизмат қиладиган механизм бўлиб, ҳар доим Америка манфаатларини биринчи ўринга қўяди.
Бу молиявий ташкилот олиб борган сиёсатлар натижасида иқтисодий танглик ва ижтимоий инқирозларга юз тутган халқлар сони кам эмас. Чунки у таклиф қиладиган “ривожланиш” моделлари капиталистик ғояларга асосланади ва улар орқали мамлакатлар кўпинча ташқи қарамликка тушиб қолади. Чунки банк ўз фаолиятини манфаатпараст Ғарб сиёсатчилари ва молиявий элитанинг назоратида юритади.
Жаҳон банки расман камбағалликка қарши курашни мақсад қилган бўлса-да, амалда эса унинг фаолияти кўпинча камбағалликнинг ортишига хизмат қилади. 1944 йилдан буён ушбу банк кўмаги билан камбағалликдан қутулган бирор давлат мавжуд эмас. Тарих гувоҳлик берадики, Жаҳон банки қарз берган кўплаб мамлакатларда аҳоли янада ночор аҳволга тушган. Уларда ижтимоий хизматлар қисқартирилган, давлат мулки хусусийлаштирилган, озиқ-овқат ва энергия нархлари кўтарилган ва ҳ.к. Ва, албатта, Ғарб компаниялари бундай вазиятдан фойдаланиб, мазкур мамлакатлар табиий бойликларини сув текинга қўлга киритиш имконига эга бўлган.
Қуйида айрим мисоллар билан танишамиз:
Кенияда Жаҳон банки молиялаштирган ислоҳотлар доирасида сув ва электр таъминоти хусусийлаштирилган. Бошида бу “самарадорликни ошириш” деб кўрсатилган эди. Лекин натижада тарифлар кескин оширилиб, минглаб камбағал оилалар сув ва электрдан маҳрум бўлган. Ва бу кенг миқёсдаги ижтимоий норозиликларга сабаб бўлган…
Филиппин 1960 йиллардан буён Жаҳон банкидан қарз олмоқда. Аммо бу “ёрдам” ҳеч қачон барқарор тараққиётга олиб келмади. Қарзлар ортиб борди, давлат сиёсатининг мустақиллиги эса сусайди. Мамлакат ташқи инвестициялар ва хомашё экспортига боғланиб қолди, натижада иқтисодий қарамлик кучайди.
Бу мисоллардан англашиладики, Жаҳон банки молиялаштираётган ҳар бир лойиҳа ортида “ёзилмаган шартлар” – ижтимоий хизматларни қисқартириш, хусусийлаштириш ва ташқи назорат каби механизмлар яширинган.
Ўзбекистонда ҳам шунга ўхшаш сценарий кетяпти. ЖБ энергетика соҳасига анча йиллардан бери маблағ ажратиб келади. Масалан, 2020 йилда $380 млн кредит ажратилиб, “энергетика тизимини бозор шароитига мослаш” лойиҳаси бошланди. Расмий мақсад “энергия самарадорлиги” бўлса-да, амалий натижа халқ учун электр ва газ тарифларининг йил сайин ошиб бориши бўлди. Бундан ташқари, энергетика соҳаси босқичма-босқич хусусий компанияларга ўта бошлайди. Бу эса фақат пули борларгина энергия ресурсларига эга бўлишади, қолганлар деярли мосуво бўлади, деганидир. 2024 йил охирига келиб, газ нархи 1,5 баробарга, электр нархи 30%га ошди. Бунинг оқибатида камбағал аҳоли даромадининг 40-60% фақат энергия учун сарфланяпти. Қишлоқларда иситиш муаммога айланган, чунки марказлашган тизим йўқ.
Хуллас, Жаҳон банки лойиҳаларининг схемаси бир хил:
Қарз берилади – “инфратузилмани яхшилаймиз”, дейилади.
Хусусийлаштириш ва “бозор иқтисоди” киритилади.
Фойда – хорижий корпорацияларга, тўлов ва юк – маҳаллий халқ зиммасига келиб тушади.
Мазкур 100 миллион долларлик “имтиёзли кредит” ҳам “энергетик инфратузилмани янгилаш” учун дейиляпти-ю, аслини олганда у халқ манфаатига хизмат қилмайди. Балки тармоқни трансмиллий компанияларга тайёрлашни англатади. Расмий хабарда ҳам электр тармоқларининг 50%и 30 йилдан кўп вақтдан бери ишлаётгани, техник йўқотишлар 13% экани қайд этилган. Лекин савол шундаки, нега бу муаммолар ички имкониятлар ҳисобига бартараф қилинмаяпти? Нега стратегик инфратузилманинг калити Жаҳон банки каби хорижий молиявий тузилмаларга топшириляпти?
Бундан ташқари, 150 мингта “ақлли” ҳисоблагичлар масаласи ҳам шубҳалар уйғотади. Бу шунчаки тижорат йўқотишларини камайтириш эмас, балки рақамли назорат тизими. Яъни электрни ким қачон, қанча ишлатгани марказлашган кузатув тизими орқали мониторинг қилинади. Кимга хизмат узилади, кимга босим ўтказилади – барчаси битта тугма билан ҳал этилади.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш керакки, Жаҳон банки томонидан берилаётган фоизли кредитлар ҳатто “имтиёзли” деб атаб, фоизини камайтиришса ҳам Ислом нуқтаи назаридан мутлақо ножоиздир. Ушбу ташкилот қаерга пул тикса, демакки, ҳеч қачон у ердаги соҳани ривожлантириш эмас, мустамлакачилик мақсадлари учун қилинган бўлади. Буни биз юқоридаги мисолларда аниқ кўрсатиб ўтдик.
Қизиқ ва фош этувчи воқелик шундаки, Жаҳон банкининг ўзини-ўзи қандай вазифада кўраётгани ҳам қайд этилган. Масалан, банк таклифи билан нашр қилинган китобда шундай дейилади: “Қўшма Штатлар кўп қиррали барча ташкилотларга, жумладан, Жаҳон банкига АҚШнинг аниқ мақсад ва ғояларини амалга ошириш учун фойдаланиладиган ташқи сиёсат инструментлари сифатида қарайди”. Яъни Жаҳон банки Американинг молиявий қопқони: “ёрдам берамиз” деб кириб келади, охирида эса халқнинг бўйнидаги сиртмоққа айланади.
Лекин буларнинг барчасига нуқта қўйиш мумкин. ЖБ каби мустамлакачилик институтлари ва уларнинг кофир хўжайинлари юритаётган зулм ва назоратга чек қўйишнинг ягона ва ҳақиқий йўли – Пайғамбарлик минҳожидаги Халифаликни барпо қилишдир. Бу Халифалик, Аллоҳнинг изни ва фазли билан, яқин келажакда, албатта, қайта тикланади. Чунки уммат уйғонмоқда, ҳақиқатни англамоқда ва ўз ҳаётини Ислом асосида қуришни истамоқда.
وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ بِنَصْرِ اللَّهِ ۚ يَنصُرُ مَن يَشَاءُ ۖ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ
– “Ўша кунда мўминлар Аллоҳ ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳм-шафқат Эгасидир”. (Рум:4-5)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин
28.05.2025й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми