| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Кўчмас мулкдаги “ислоҳот”: адолат ниқобидаги солиқ тузоғи

Кўчмас мулкдаги “ислоҳот”: адолат ниқобидаги солиқ тузоғи

By htadmin
16.08.2025
603
0
Share:

Кўчмас мулкдаги “ислоҳот”: адолат ниқобидаги солиқ тузоғи

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ўзбекистонда 2026-2028 йилларга мўлжалланган фискал стратегия доирасида кўчмас мулкнинг бозор қийматини аниқлаш тизими босқичма-босқич жорий этилади. Янги тизим кадастр қийматини бозор нархига яқинлаштириш ва шу асосда кўчмас мулк солиғи ставкаларини пасайтиришни кўзда тутади. Президентнинг 5 мартдаги қарори билан “оммавий баҳолаш тизими” жорий этилиши белгиланган бўлиб, у дастлаб 2025-2026 йилларда Тошкент шаҳрида, кейинчалик 2026-2027 йилларда Нукус ва вилоят марказларида, 2027 йилдан бошлаб эса бошқа ҳудудларда амалга оширилади. (gazeta.uz)

Расмий тушунтиришларга кўра, бу тизимнинг мақсади солиқ солишда адолатни таъминлаш ва бозорда шаффофлик яратиш. Аммо аслида бу ислоҳот бир нечта жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин:

  1. Солиқ базасини кенгайтириш ва даромад ошириш

“Ставка пасаяди” деган гап кўпчиликка енгиллик сифатида эшитилиши мумкин, аммо бозор қийматини аниқлаш натижасида кадастр баҳоси бир неча баробарга ошиши эҳтимоли катта. Масалан, ҳозир 1 кв. метр учун 1-3 млн сўм деб баҳоланаётган уйлар бозор нархида 5-8 млн сўм, ҳатто ундан ҳам қиммат чиқиши мумкин. Натижада ставка паст бўлса-да, умумий солиқ миқдори сезиларли даражада ортиб кетади.

Бундай жараён яқин йилларда АҚШнинг бир неча штатларида кузатилган. Масалан, Техасда 2021-2023 йилларда уй бозоридаги кескин қимматлашиш туфайли кўп округларда кадастр баҳолари ўртача 20-40% га оширилди. Шу боис, солиқ ставкалари расман ўзгармаган ёки ҳатто бироз пасайтирилган бўлса-да, мулк эгалари солиқ ҳисобларида икки бараваргача кўтарилишни кўрдилар. Бу айниқса пенсиядаги ёлғиз кекса одамлар учун оғир молиявий босим яратди ва уларнинг бир қисми уйларини сотишга мажбур бўлди.

  1. Одамларни қўшимча молиявий босим остида қолдириш

Мулкка эгалик қилиш қиймати ошгани сайин, айниқса катта уйга ёки икки-учта мулкка эгалик қилган оилалар катта солиқ юки остида қолади. Бу айримларни уйини сотишга мажбур қилиши, шу билан бирга бозорда уй нархларининг сунъий равишда кўтарилишига олиб келиши мумкин.

Иқтисодчилар бу жараённи “солиқ орқали мулк концентрацияси” деб атайди, яъни катта солиқ юки аҳолининг бир қисмини мулкдан воз кечишга мажбур қилади, мулк эса йирик сармоядорлар қўлига ўтади. 1990 йиллар охирида Лотин Америкасининг бир нечта давлатларида айнан шундай сценарий содир бўлган, натижада маҳаллий аҳоли уй-жойсиз қолиб, бозор хорижий инвесторлар қўлига ўтган.

  1. Мулк бозоридаги реал ҳаракатларни тўлиқ назорат қилиш

Нотариал битимларда нархни “паст кўрсатиш” амалиёти деярли барҳам топади. Бу давлатга молиявий айланмани тўлиқ кузатиш имкониятини берса-да, хусусий мулк эгалари ҳақидаги барча маълумотлар марказлашган ҳолда назорат остига олинади.

Замонавий капиталистик давлатларда бундай тизим “тотал солиқ кузатуви” модели билан уйғунлашган. Масалан, 2010 йилларда Грециядаги молиявий инқироздан кейин Европа Иттифоқи кредитлар эвазига Грециядан шундай тўлиқ мулк назорати тизимини жорий қилишни талаб қилган. Бу орқали мулк ҳаракатларини чеклаш ва бюджет тушумларини кафолатлаш мақсад қилинган.

  1. Жамиятда иқтисодий тенгсизлик хавфини кучайтириш

Янгиланган баҳолаш натижасида кам даромадли, аммо кўп йиллардан бери катта ҳовлида яшаб, ёки қиммат баҳо ер участкасининг эгаси бўлиб келган оилалар ҳам юқори солиқ тўловчилари қаторига кириши мумкин. Бу эса ўз навбатида жамиятда норозилик кайфиятини кучайтиради.

Масалан, 2019-2021 йилларда АҚШнинг Сан-Франциско ва Нью-Йорк каби йирик шаҳарларида кўчмас мулкнинг бозор қийматлари кескин ошиши ва солиқларнинг шунга қараб қайта баҳоланиши натижасида кўплаб ўрта ва кам даромадли оилалар катта солиқ юки остида қолиб, уйларини сотишга мажбур бўлди. Бу жараён “гентрификация” деб аталади ва натижада анъанавий маҳаллалар йирик инвестиция фондлари қўлига ўтди, ижтимоий фарқлар янада кучайди, норозилик ва тартибсизликлар кўпайди.

Дунё тажрибаси шуни кўрсатадики, кўплаб мамлакатлар бозор қиймати асосида солиққа ўтиш орқали давлат даромадларини кескин оширишни мақсад қилган. Ўзбекистонда ҳам шундай сценарий рўй бермаслигига ҳеч қандай кафолат йўқ.

Кўриниб турганидек, Ўзбекистон ҳукуматининг кўчмас мулк соҳасидаги “ислоҳот” деб аталган қадами аслида халқ манфаатини кўзлаган ислоҳот эмас. Бу жозибали шиорлар ва “адолатли солиқ тизими” деган қоплама ортида солиқ базасини кенгайтиришга қаратилган иқтисодий механизмдир. Ҳозирги замонда иқтисодий назорат ва солиқ йиғиш давлат учун асосий воситага айланган.

Британиянинг машҳур иқтисодчиси Адам Смитнинг сўзлари буни аниқ ифодалайди: “Ҳар бир давлат ўз фуқароларига боқиш учун, уларнинг мулки ва меҳнатларидан солиқ ундириши зарур”. Бу – капиталистик демократия тузумининг асосий моҳияти. Токи, бу тузум ҳаётдан улоқтириб ташланмас экан, нафақат исломий юртлардаги, балки Ғарб давлатларидаги халқларнинг ҳам адолатсиз солиқлар юкидан азият чекишлари тўхтамайди.

Шунинг учун бутун инсоният бугунги кунда Аллоҳнинг адолатли тузумини татбиқ қилувчи Халифалик бошқарувига муҳтождир. Исломда фуқаро, у хоҳ мусулмон, хоҳ ғайримусулмон (зиммий) бўлсин, шахсий мулки – уйи, ер участкаси, автоулови ёки бошқа мол-мулки дахлсиздир. Давлат томонидан бу мулклардан солиқ ундириш шаръан жоиз эмас ва бу иш зулм сифатида баҳоланади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда таъкидлайди:

وَلَا تَأۡكُلُوٓاْ أَمۡوَٰلَكُم بَيۡنَكُم بِٱلۡبَٰطِلِ

– “Ва молларингизни ораларингизда ботил (йўл) билан емангиз”. (Бақара:188)

 

Салоҳиддин

17.08.2025й

TagsислоҳоКўчмас мулксолиқ тузоғи
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    «Аёлга қарши зўравонликка чек қўйиш қонуни» ялтироқ шиор ва ифлос ғоядир

  • МАҚОЛАЛАР

    Бу қадар шафқатсизликнинг сабаби нима?

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ийд ал-Фитр муборак бўлсин!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/